конституция - баҳтимиз қомуси

DOCX 7 sahifa 22,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 7
конституция - бахтимиз қомуси дунёдаги ривожланган демократик давлатларда ҳеч бир шахс, ҳеч бир фуқаро ўз ижтимоий шахсий ҳаётини, ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни конституциясиз тасаввур эта олмайди. чунки, ҳар бир фуқаро кундалик ҳаётида унда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларга бевосита мурожаат қилади ҳамда ушбу асосий қонунга эркинликларини кафолатловчи юридик ҳужжат сифатида қарайди. шунинг учун ҳам демократик жамиятда яшаётган шахс конституциянинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб олиши ҳамда шахсий ҳаётида учраб турадиган муаммоларнинг ечимини айнан конституциядан топа билмоғи лозим. мустақиллик шарофати туфайли 1992-йил 8-декабрда ўзбекистон республикасининг конституцияси қабул қилинди. эркинлик ва озодликни, мустақиллик ва ҳурликни тантанали тарзда ўзида намоён етувчи бу муқаддас ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган қутлуғ санани халқимиз умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаб келмоқда. мустақиллик конституцияси жаҳоннинг сиёсий харитасида янги суверен давлат - ўзбекистон республикаси пайдо бўлганлигини қонуний тасдиқлаб берди. aсосий қонунимиз давлат мустақиллигини мустаҳкамлаб, инсон ҳуқуқи ва эркининг ҳуқуқий кафолати сифатида муҳим аҳамият касб етиб бормоқда. буни шу азиз …
2 / 7
тиборга олиб, илм олиш, касб, машғулот тури ва иш танлаш ҳуқуқини ўз ичига олувчи ҳуқуқлар мажмуи конституциявий қоидаларда мустаҳкамлаб қўйилган.ўзбекистон янги конституциясини яратиш ғояси 1990-йил 20-июнда мустақиллик декларацияси қабул қилиниши билан бевосита боғлиқдир. конституцияни яратиш зарурати ўз-ўзидан пайдо бўлгани йўқ. ўзбекистон республикаси конституцияси қабул қилиниши асосий сабаблари: ўзбек халқининг озодлик, эрк ва мустақиллик йўлидаги интилиши; халқнинг бутун бор имконияти ва салоҳиятини ишга солиш, жамиятнинг барқарор ривожланишини танлаш; иқтисодий ва сиёсий муносабатлари демократлаштириш, суверен давлатнинг ҳуқуқий асосларини яратиш, ҳуқуқий нигилизм ва ўзбошимчаликнинг олдини олиш, ўз истиқлол ва тараққиёт йўлини ҳуқуқий жиҳатдан белгилаш зарурияти ва бошқа омиллар ташкил этади. биринчи конституция лойиҳасини тайёрлаш учун мамлакатнинг кўзга кўринган сиёсатшунос, ҳуқуқшунос, иқтисодчи ва бошқа мутахассис олимлардан таркиб топган 64 кишидан иборат комиссия тузилди. конституция лойиҳасини тайёрлаш комиссиясининг биринчи ташкилий мажлиси 1991-йил 12-апрелда президент ислом каримов раислигида ўтди. унда келажаги буюк давлатнинг конституцияси «ўзбек халқининг муносиб турмушини, ҳуқуқларива эркинликларини кафолатлаши, миллийқадриятларимиз ва маданиятимизни қайта тиклаши, …
3 / 7
ил давомида ишланиб, у умумхалқ муҳокамасидан ўтди. умумхалқ муҳокамаси давомида жами 6 мингдан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. халқнинг фикрлари асосида конституция лойиҳаси янада бойитилиб сайқал топди. ўзбекистон республикаси конституцияси туб моҳиятига кўра янги ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унда инсон манфаати улуғланади. инсоннинг ажралмас ҳуқуқ ҳамда эркинликларининг давлатҳуқуқларидан устунлиги тан олинади ва у давлат ҳимоясидадир. конституция халқимизга хос бўлган хусусиятлар: меҳр-оқибат, одоб-ахлоқ, одамийлик, ўзга миллатларга ҳурмат, ақл-заковатга интиииш, иймон ва эътиқод, ор-номус, иффат ва ҳаё каби эзгу фазилатларга асосланади. конституцияда миллий хусусиятлар ҳам ёрқин акс еттирилган. бу хусусиятлар: конституцияда мустаҳкамланган қоидаларда миллий қонунчилик ривожланиши учун замин яратилганлиги; тарихий, этнографик, миллий анъаналар, урф-одатлар ва қадриятларимиз сингдирилганлиги; маънавий ва маданий тарихий меросни асраш, оила қадриятлари ва миллий руҳий, демографик, табиат-иқлим, ижтимоий-иқтисодий шароитлар инобатга олинишида намоён бўлади, конституцияда яна бир муҳим хусусият ўз ифодасини топган. бу давлатчилигимизнинг тарихан таркиб топган илғор тажрибаларидан фойдаланилганлигидир. тарихдан маълумки, биз яшаётган ватанимиз ҳудудида қонун устуворлиги таърнин-ланиши асосида озодлик …
4 / 7
иёсий барқарорлик, фаровонлик ва иқтисодий ўсишни таъминлаш, давлатнинг инсон ва фуқаролар олдидаги ўз бурчини бажаришга эришишга йўналтирилган. шу билан бир қаторда, aсосий қонунимиз мазмунида тенглик, эркинлик, биродарлик, халқлар ва миллатлараро дўстлик, мамлакат ва дунё барқарорлиги каби умуминсоний ғоялар ҳам мужассамдир. конституцияга эга бўлиш, унга таяниш, итоат қллиш, у бўйича яшаш, ундан ҳимоя топиш ҳамда уни ҳимоя қилиш лозим ва шартдир. конститулция биз учун шундай азиз нарсадирки, уни ор-номусни асрагандай асрамоқ лозим. чунки айнан конституцияда ўзбекистоннинг давлат суверенитети (1 боб), халқ ҳокимиятчилиги, қонун устуворлигиакс этади. aйнан у ўзбек миллатининг тилига давлат мақомини беради (4-модда). халқни ҳокимият манбаи сифалида этироф этади. ижтимоий ҳаётда сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикриар хилма-хиллигини кафолатлайди. инсон ҳуқуқлари ва эркинлиги олий қадрият ҳисобланади. шу билан конституцияда инсон энг мўътабар мавқиега кўтарилади. aгарда конституцияга эътибор билан қарасангиз биринчи бўлимдан сўнг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бошланади. конституциянинг 2-бўлими инсон ҳуқуқларининг тўлиқ ва ихчам тизимидир. ундан кейинги 3-бўлим жаҳондаги бирорта конституцияда …
5 / 7
инсон ҳуқуқларини тан олиш ва таъминлашга қаратилган. конституциянинг биринчи бўлими суверен ўзбекистон давлатининг моҳиятини белгилаб беради бу моҳиятни давлат суверенитети, халқ ҳокимиятчилиги, конституция ва қонунларнинг устуворииги ва ташқи сиёсатпринциплари ташкил этади. суверенитет - давлатнинг энг муҳим ажралмас белгиларидан биридир. суверенитет иккита ўзаро боғлиқ шаклга эга бўлиб, улар халқ (миллат) ва давлат суверенитетидан иборат. халқ суверенитети ва давлат суверенитети тўғрисидаги ғоялар шаклланиши ва ривожланиши ўз тарихига эга. бу масалада умуминсоният тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк шахслар: aфлотун, ал-фаробий, aмир темур, a. навоий ва шу каби мутафаккирлар қарашларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. улар бу тушунчаларга турлича муносабат билдирганлар. жаҳондаги давлатларни бири-биридан фарқловчи ўз номлари бўлади. бизнинг давлатимиз конституциясининг 1-моддасига биноан - суверен демократик республика бўлиб, «ўзбекистон»ёки «ўзбекистон республикаси» деган номлар билан аталади, мазкур атамалар бир маънони билдиради. ўзбекистон давлатининг номи ва унинг рамзлари халқаро шартномаларда, давлат идораларининг муҳрларида, хизмат ҳужжатлари ва гувоҳномаларида ифодаланади. ўзбекистон республикаси давлат суверенитетининг ажралмас сифатлари қуйидагилардан иборат: ўзбекистон …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 7 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"конституция - баҳтимиз қомуси" haqida

конституция - бахтимиз қомуси дунёдаги ривожланган демократик давлатларда ҳеч бир шахс, ҳеч бир фуқаро ўз ижтимоий шахсий ҳаётини, ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни конституциясиз тасаввур эта олмайди. чунки, ҳар бир фуқаро кундалик ҳаётида унда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликларга бевосита мурожаат қилади ҳамда ушбу асосий қонунга эркинликларини кафолатловчи юридик ҳужжат сифатида қарайди. шунинг учун ҳам демократик жамиятда яшаётган шахс конституциянинг мазмун-моҳиятини чуқур англаб олиши ҳамда шахсий ҳаётида учраб турадиган муаммоларнинг ечимини айнан конституциядан топа билмоғи лозим. мустақиллик шарофати туфайли 1992-йил 8-декабрда ўзбекистон республикасининг конституцияси қабул қилинди. эркинлик ва озодликни, мустақиллик ва ҳурликни тантанали тарзда ўзида намоён...

Bu fayl DOCX formatida 7 sahifadan iborat (22,4 KB). "конституция - баҳтимиз қомуси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: конституция - баҳтимиз қомуси DOCX 7 sahifa Bepul yuklash Telegram