xo’ja muhammad porso kutubxonasi

DOCX 5 sahifa 134,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
xo’ja muhammad porso kutubxonasi хожагон-нақшбандия таълимоти ўзининг салкам 900 йиллик тарихи давомида ислом олами ва умуман, инсониятга улкан бир маънавий меросни тақдим этган. ушбу тариқат этагидан етишиб чиққан пиру муршидлар, улуғ мутасаввиф ва мутафаккирларнинг ибратли ҳаёти, дин ва дунё, олам ва одам, илм ва маърифат, ишқ ва муҳаббат ҳақидаги қарашлари, турли илмлар ва мавзуларга бағишланган илмий-адабий асарлари ислом тафаккури тарихида ўзига хос ўрин тутади. тасаввуф таълимотининг xiv аср охиридаги назариётчиларидан бири, хожагон-нақшбандия тариқатининг йирик вакили хожа муҳаммад порсо номи билан машҳур бўлган муҳаммад бин муҳаммад бин маҳмуд ал-ҳофизий ал-бухорий (ваф. ҳ.қ. 865/ м.1420 й.) ҳам ана шундай улуғ сиймолардан бири ҳисобланади. ватандошимиз бўлмиш хожа муҳаммад порсо ва унинг тасаввуф тарихида тутган ўрни ҳақида ўзбек ва чет эллик шарқшунос, исломшунос ва тарихшунос олимлар томонидан маълум даражада баъзи бир ишлар амалга оширилган бўлса-да1, унинг диний-ирфоний ва фалсафий-ахлоқий масалаларга оид қарашлари ва қолаверса, шахсияти билан боғлиқ бир қанча масалалар хусусида ҳалигача жиддий бир …
2 / 5
миз. хожа муҳаммад порсо ҳаёти ва илмий мероси хожагон-нақшбандия тариқатининг йирик вакили хожа муҳаммад порсо ҳаёти, шахсияти, кашфу кароматлари, сайру сулуки, асарлари ва қарашлари хусусида маълумот бергувчи манбалар кўп. xv асрда ёзилган бир қатор тарихий, диний, ирфоний ва адабий манбаларда ушбу шахс ҳақида озми-кўпми маълумотлар келтирилади. аммо хожа муҳаммад порсонинг ҳаёти, хусусан унинг мақомоти ҳамда кашфу кароматлари ҳақида энг ишончли маълумотлар берадиган мўътабар манбалар сифатида мавлоно жомийнинг “нафаҳот ул-унс мин ҳазарот ил-қудс” тазкираси ва “рисолаи суханони хожа порсо” номли кичик ҳажмли асари, хожа аҳрори валийнинг “малфузот” ва фахриддин али сафийнинг “рашаҳот айн ул-ҳаёт” номли асарларини эслатиб ўтиш мумкин. жомий “нафаҳот ул-унс”да хронологик тартибга риоя қилган ҳолда, аввал хожа баҳоуддин нақшбанд ҳақида батафсилроқ, ундан сўнг эса унинг биринчи халифаси ва куёви хожа алоуддин аттор (ваф. ҳ. қ. 807 й.) ҳақида нисбатан қисқароқ маълумотлар бериб ўтади2. ундан сўнг хожа муҳаммад порсо ҳаёти ва шахсияти билан боғлиқ тарихий лавҳалар ҳамда нақлларни баён этишга …
3 / 5
қилиб ўтган. жомийнинг ёзишича, баҳоуддин нақшбанд яна бир ўринда ўз шогирдига шундай баҳо берган: яъни: “бошқа бир ўринда шундай дедилар: у нимаики деса, ҳақ таъоло ўшани қилгай (амалга оширгай)”5. ҳазрат нақшбанд хожа порсога тариқатнинг амалий ишлари билан шуғулланишга ҳам расман ижозат берган экан: “…ва яна бир ўринда унга зикри хуфя талқинини (вазифасини) топшириб, унга тариқат расм-русуми ва илмининг ҳақиқатлари ҳамда нозик жиҳатларидан нимаики билса, ўшанга амал қилишга ижозат бердилар”6. жомий хожа баҳоуддин нақшбанднинг хожа муҳаммад порсога халифалик, яъни ўринбосарлик мақомини бераётган чоғида нималар деганини қуйидагича баён этади: яъни: “хожайи бузург (баҳоуддин нақшбанд – ж.х.) қуддиса сирраҳу, у киши (хожа порсо – ж.х.) ҳақида асҳоб (суҳбатдошлар, муридлар – ж.х.) ҳузурида шундай деган эканлар: “хожагон хонадонининг халифалари – қуддиссаллоҳу таъоло асрораҳумдан – бу заиф (фақир – ж.х.)га етган ва у касб этган ҳақ ва омонатни сизга топширдим, чунончи диний биродаримиз мавлоно ориф (хожа ориф ревгарий – ж.х.) бизга топширганидек. ушбу омонатни қабул …
4 / 5
хожа яъқуб чархий (ваф. ҳ.қ. 851 й.)га, ундан хожа убайдуллоҳ аҳрори валий (ваф. ҳ.қ. 895 й.)га бориб тақалса, иккинчи йўналиш хожа муҳаммад порсо орқали унинг ўғли – абу наср порсо (ваф. ҳ.қ. 865 й.)га, ундан низомиддин хомушга, ундан эса ҳазрати жомийнинг муршиди – шайх саъдиддин кошғарий (ваф. ҳ.қ. 860 й.)га етиб, кейинги даврларда аҳрория, хилватия, кумушхонавия ва мужаддидия каби бир қанча тармоқлар ва шуъбаларга бўлиниб кетди. кейинги даврларда вужудга келган нақшбандия билан боғлиқ бирор-бир шўъбанинг силсилаи шарифида хожа муҳаммад порсонинг исми учрамаса-да, тарихий ва тасаввуфий манбаларда нақшбандия таълимотининг йирик вакили, хожаи бузург (баҳоуддин нақшбанд)нинг халифаси, “порсоия” тармоғининг асосчиси, кўпгина кашфу кароматлар соҳиби ва ниҳоят, “тафсир”(қуръони карим тафсири), “фасл ул-хитоб”, “таҳқиқот”, “шарҳи фусус ул-ҳикам”(тасаввуф таълимотининг улуғ назариётчиларидан бири шайх ул-акбар муҳйиддин ибн ал-арабийнинг машҳур асари – “фусус ул-ҳикам”га шарҳ), “мақомоти хожа баҳоуддини нақшбанд”, “мақомоти хожа алоуддини аттор”, “ақоид” (“ақоиди фирақи исломи”), “рисолаи қудсия”(хожа баҳоуддин сўзлари), “силсилаи тариқи хожагон”, “рисолаи кашфия”, “муқаддима” …
5 / 5
катта ҳиссаси бор. чунки у биринчидан, донишманд ва ўта қобилиятли фарзанди – абу наср порсони ўзининг халифаси сифатида балхга жўнатиб, нақшбандийликни мовароуннаҳрнинг жанубий ҳудудларидан тортиб хуросоннинг шимолий ҳудудларигача кенг қанот ёзишига йўл очиб берган бўлса, иккинчидан, ўзининг диний-ирфоний асарлари, қолаверса, ўзининг маълум даражада нақшбандия ва ваҳдат ул-вужуд таълимотларининг қоришмасидан ҳосил бўлган фалсафий-ирфоний дунёқараши орқали ҳам бу таълимотнинг бутун минтақа бўйлаб ёйилишига улкан ҳисса қўшди. учинчидан, баъзи бир манбалар, жумладан, “рашаҳот айн ул-ҳаёт”да нақшбандия силсиласининг давр ҳукмдорларига таъсир етказиши хожа муҳаммад порсодан бошлангани ҳақида маълумот бериб ўтади8. хожа порсо ибн ал-арабийнинг ваҳдат ул-вужуд таълимотини нақшбандия тариқатига олиб кирган илк мутасаввиф эди. айнан у бошлаб берган ва кўп ўтмай мавлоно жомий томонидан давом эттирилган ана шу фаолият туфайли нақшбандия тариқати “вужуд”, “вожиб ал-вужуд” ва “тажаллий” ҳақидаги қизғин фалсафий-каломий-ирфоний баҳслар билан янада бойиди. эронлик олим аҳмад тоҳирий ироқий таъбири билан айтганда, “хожа порсо нақшбандия тариқатида илмий-тадқиқот усулини бошлаб берган” илк мутасаввиф эди9. хожа …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"xo’ja muhammad porso kutubxonasi" haqida

xo’ja muhammad porso kutubxonasi хожагон-нақшбандия таълимоти ўзининг салкам 900 йиллик тарихи давомида ислом олами ва умуман, инсониятга улкан бир маънавий меросни тақдим этган. ушбу тариқат этагидан етишиб чиққан пиру муршидлар, улуғ мутасаввиф ва мутафаккирларнинг ибратли ҳаёти, дин ва дунё, олам ва одам, илм ва маърифат, ишқ ва муҳаббат ҳақидаги қарашлари, турли илмлар ва мавзуларга бағишланган илмий-адабий асарлари ислом тафаккури тарихида ўзига хос ўрин тутади. тасаввуф таълимотининг xiv аср охиридаги назариётчиларидан бири, хожагон-нақшбандия тариқатининг йирик вакили хожа муҳаммад порсо номи билан машҳур бўлган муҳаммад бин муҳаммад бин маҳмуд ал-ҳофизий ал-бухорий (ваф. ҳ.қ. 865/ м.1420 й.) ҳам ана шундай улуғ сиймолардан бири ҳисобланади. ватандошимиз бўлмиш хожа муҳаммад порсо в...

Bu fayl DOCX formatida 5 sahifadan iborat (134,7 KB). "xo’ja muhammad porso kutubxonasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: xo’ja muhammad porso kutubxonasi DOCX 5 sahifa Bepul yuklash Telegram