uy xo‘jaligi va uning xillari

DOCX 8 sahifa 196,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
15-мавзу: uy xo‘jaligi va uning xillari асосий кўриладиган масалалар: 1. уй хўжалиги иқтисодиёт субъекти сифатида 2. уй хўжалиги фаолият кўрсатишида мутаассибликнинг роли 3. уй хўжалигининг хиллари 4. уй хўжалиги иқтисодиёти ва оила бошқаришнинг концептуал асослари 5. уй хўжаликлари даромади ва харажатлари таркиби ва уларнинг ўзгариш тенденцияси мавзуга доир тавсия этиладиган адабиётлар 1. ўзбекистон республикаси конституцияси. 8 декабрь 1992 й. 2. ўзбекистон республикаси “мулк тўғрисида”ги қонуни.31октябр 1990 й. 3. ўзбекистон республикаси “давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни. 19 ноябр 1991 й. 4. ўзбекистон республикаси президентининг 2015 йил 4 мартдаги “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартиришни таъминлашнинг дастурий чора-тадбирлари тўғрисида”ги пф-4707-сонли фармони. www.lex.uz 4.03.2015 5. ўзбекистон республикаси президентининг 2015 йил 11 февралдаги (пп-2298) “2015-2019 йилларда тайёр маҳсулотлар бутловчи қисмлар ва материалларни маҳаллийлаштириш давлат дастури тўғрисида”ги қарори. www.lex.uz 11.02.2015 6. беркинов б.б. институционал иқтисодиёт: ўқув қўлланма. 2-нашр, қайта ишланган. – т.: иқтисодиёт, 2013. –170-193 б. 7. беркинов …
2 / 8
аётган курсдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишингизга ёрдам беради.  эсда тутинг! уй хўжалиги – бу инсон капиталини ишлаб чиқаришнинг умумий вазифалари, яшаш, бюджет ва оила-қариндошчилик алоқалари билан бирлашган кишилар гуруҳидир. истеъмол (consumption) – кишиларнинг иқтисодий талабларини қондириш жараёнида ижтимоий маҳсулотдан фойдаланиш, ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнининг охирги босқичи. истъемол харажатлари – товарлар ва хизматларни якуний истеъмол қилиш мақсадида харид қилиш учун қилинганн харажатлар. уй хўжаликлари ва давлатнинг истеъъмол харажатларига бўлинади. яимнинг харажатларига кўра таркибида энг катта ва барқарор компонент. истеъмол нархлар индекси (cosumer price index) – ўртача оила томонидан, одатда, истеъмол қилинадиган товар ва хизматлар нархининг базис даврига нисбатан ўзгариши ўртача даражасини акс эттирадиган кўрсаткич, инфляция кўрсаткичи сифатида ишлатилади. истеъмолга ўртача мойиллик – истеъмол харажатларининг даромаддаги ( ёки шахсий тасарруфдаги даромад ҳажмидаги) ҳиссаси. истеъмолга ( жамғаришга) чегараланган мойиллик – истеъмол харажатларидаги ( жамғариш ҳажмиги) ўзгаришнинг бу ўзгаришни келтириб чиқарган даромадларнинг (штддаги) ўзгариш миқдоридаги улуши. инсон (меҳнат) ресурсларини …
3 / 8
иш қобилияти, олди-сотди тузиш асосида, маълум муддатга сотилади. иш кучи аввал истеъмол этилиб, сунгра унинг хақи тўланади. мехнат унумдорлиги – тирик мехнат харажатлари ва натижаларининг вақт бирлигидаги муносабати. мехнат ресурсларини режалаштириш – бу корхонанинг фаолияти тизимини режалаштиришнинг асосий қисмидир. кадрларни режалаштириш қўйидаги 3 боскичдан иборат: а) мавжуд мехнат ресурсларни бахолаш: б) кадрларга бўлган талабни бахолаш: в) мехнат ресурсларни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш. мавзуга доир амалий мисоллар ва кейслар:  муаммо ҳаммага маълум усуллар орқали ечилиши мумкин деб ўйлама! 1–мисол. университетнинг иқтисодиёт факультетидаги ўқишини эндигина тугаллаган қиз (ёки йигит) тижорат фирмасига менежер бўлиб ишга киради. олий иқтисодий маълумот ҳақидаги диплом унинг эгасида махсус (ўзига хос) инсон капитали мавжудлигидан далолат берадими? а) ҳа; б) йўқ. жавоб: б), университет маълумоти ҳақидаги диплом унинг эгасида универсал, яъни ихтисослашмаган билимлар мавжудлигидан далолат беради. махсус (ўзига хос) инсон капитали муайян ташкилотда муайян вазифаларнинг бажарилиши натижасида тўпланади: инсон бир жойда қанчалик узоқ вақт ишласа, у мазкур ташкилот …
4 / 8
н далолат бериб турибди: даромадлар иқтисодиётнинг ошкора ва (асосан) хуфёна секторларида бандликдан келиб тушади. дам олиш харажатларининг юқори улуши бозорда хизматларнинг анча катта тўплами кўрсатилганлигидан далолат берса-да, ушбу "бозор" далил-исботи ноозиқ- овқат товарлар учун харажатларнинг жуда паст улуши билан "тенглаштирилади". 3- мисол. оўюга ўқишга киришда ота-оналар ўзининг фарзандларини абитуриент сифатида “суғурта қилиш” учун ўз вақтида абитуриентнинг отаси билан бир мактабда ўқиган декан ўринбосари билан узоқ вақтдан буён сақланиб келаётган алоқадан фойдаланишга қарор қилишади. бундай хатти-ҳаракат кўпроқ уй хўжалигининг қайси хилига хос? а) бозор; б) ўтиш; в) буйруқбозлик; г) в) ёки б). жавоб: г), буйруқбозлик иқтисодиёти доирасида алоқа уй хўжалигининг фаолият кўрсатишида асосий ролни ўйнади. шунинг учун оила фаровонлигининг даражаси айнан кенг ва табақаланган алоқаларнинг мавжудлиги билан белгиланди. иккинчи томондан, ўтиш иқтисодиётида алоқалар уй хўжалигининг ресурсларидан бири бўлгани ҳолда муҳим роль ўйнашда давом этмоқда (роузнинг фикрига кўра, алоқалар ва поралардан фойдаланиш «ресурс портфели»нинг олтита қисмидан бири сифатида иштирок этади). 4- мисол. …
5 / 8
илишди. кимёвий усул билан тозалаш корхонаси компенсация тўлашдан бош тортиб, мустақил экспертиза хулосасининг тақдим этилишини таклиф қилди. дўконда курткани алмаштиришдан бош тортишмоқда, чунки уни харидор кийган. дўконнинг чеки ва кимёвий усул билан тозалаш корхонасидан бериган квитанция мижозда мавжуд эмас. харидорга зарарни ким қоплаши керак? саволлар: кимёвий усул билан тозалаш корхонаси билан мижоз ўртасида тузилган шартнома таркибининг асрсий қисмларини ажратинг. шартноманинг тузилиши кимёвий усул билан тозалаш корхонаси ва мижозга (улар шартнома тузмаган вазият билан солиштирилганда) қанақа устунликлар беради? шартномага тозалаш жараёнида буюм шкастланиши мумкинлиги тўғрисидаги огоҳлантиришнинг киритилиши кимёвий усул билан тозалаш корхонасининг хатти-ҳаракатига қандай таъсир кўрсатиши мумкин? мазкур ҳолатда куртканинг сифатини ўлчаш харажатлари кимнинг бўйнига қўйилади? қайси тараф ўзини оппортунистик тутиш имкониятига эга бўлади? кимёвий усул билан тозалаш корхонаси билан мижоз ўртасидаги тузилган шартнома мукаммал ҳисобланадими? ўз жавобингизни асосланг. қуйида келтирилган фикрлар тўғрими ёки нотўғрими? танқид қилма – барча фикрлар тенг қадрли! 1. уй хўжалиги иқтисодий фаолиятнинг муҳим субъектларидан бири ҳисобланиб, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"uy xo‘jaligi va uning xillari" haqida

15-мавзу: uy xo‘jaligi va uning xillari асосий кўриладиган масалалар: 1. уй хўжалиги иқтисодиёт субъекти сифатида 2. уй хўжалиги фаолият кўрсатишида мутаассибликнинг роли 3. уй хўжалигининг хиллари 4. уй хўжалиги иқтисодиёти ва оила бошқаришнинг концептуал асослари 5. уй хўжаликлари даромади ва харажатлари таркиби ва уларнинг ўзгариш тенденцияси мавзуга доир тавсия этиладиган адабиётлар 1. ўзбекистон республикаси конституцияси. 8 декабрь 1992 й. 2. ўзбекистон республикаси “мулк тўғрисида”ги қонуни.31октябр 1990 й. 3. ўзбекистон республикаси “давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни. 19 ноябр 1991 й. 4. ўзбекистон республикаси президентининг 2015 йил 4 мартдаги “2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартиришни таъминл...

Bu fayl DOCX formatida 8 sahifadan iborat (196,2 KB). "uy xo‘jaligi va uning xillari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: uy xo‘jaligi va uning xillari DOCX 8 sahifa Bepul yuklash Telegram