аргументлаш ва билимлар тараққиётининг мантиқий шакллари

DOCX 4 стр. 24,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (4 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 4
12- мавзу: аргументлаш ва билимлар тараққиётининг мантиқий шакллари режа: 1. далиллаш мантиқий асослари. 2. тезис, аргументлар ва исботлаш усуллари. 1. мантиқ илмида исботлаш ва далиллаш тушунчалари ўзаро фарқланади. далиллаш деб, бирор фикр, мулоҳазани ёки мулоҳазалар тизимини воқеликка бевосита мурожаат қилиш йули билан (кузатиш, тажриба-эксперимент ва ҳоказо асосида) ёки чинлиги аввалдан тасдиқланган бошқа мулоҳазалар ёрдамида асослаб беришга айтилади. далиллаш бевосита ёки воситали бўлади. бевосита далиллаш ҳиссий билишга, яъни куриш, таж- риба-эксперимент орқали амалга оширилади. воситали далиллаш эса, чинлиги аввалдан тасдиқланган бошқа мулоҳазаларга асосланади ва хулоса чиқариш кўринишида намоён бўлади. далиллашнинг биринчи усули эмпирик, иккинчи усули назарий билимларга асосланади. назарий ва эмпирик билимларнинг чегараси нисбий бўлганлиги каби, далиллашнинг юқоридаги икки усулга ажратилиши ҳам нисбийдир. далиллашнинг хусусий кўриниши мантиқий исботлашдир. мантиқий исботлаш деб, бирор фикр, мулоҳазанинг чинлигини, чинлиги аввалдан тасдиқланган бошқа мулоҳазалар орқали асослашга айтилади. исботлашдан мақсад-бирор фикрнинг чинлигини аниқлаш бўлса, далиллашдан мақсад ҳам фикрнинг чинлигини аниқлаш, унинг аҳамиятини ва муайян фаолият учун …
2 / 4
т қилади. далилиллаш жараёнида реципиентларга (лот - кабул килувчи) — тингловчиларга бирор фикрнинг тўғри ёки хатолиги асослаб берилади ва уларда шу фикрга нисбатан ишонч туйғуси шакллантирилади. далилловчи шахснинг сўз санъатини кай даражада эгаллаганлиги, яъни нотиклик махорати тингловчиларда ишонч-эътиқоднинг шаклланишида муҳим рол уйнайди. фактлар ва бошқа далилларга таяниб юритиладиган фикр юксак ишонтириш кучига эга бўлади, кишиларда ишонч-эътиқодни шакллантиради. билишнинг мақсади илмий асосга эга бўлган эътиқодни яратишдан иборат. далиллаш ва исботлаш ишонч-эътиқодни шакллантириш воситасидир. кишиларнинг амалий фаолиятдаги муваффақиятлари улар қўллаётган билимларнинг қай даражада чин бўлишига, яъни бу билимларнинг воқеликни канчалик тўғри акс эттиришига боғлиқ. хато фикрлар предметларнинг реал алоқалари ва муносабатларини бузиб курсатади, билишда кўп чалкашликларга олиб келади. шунинг учун ҳам билиш жараёнида ҳар бир фикрни тўғри қуришга эришиш, унинг чинлигини далиллар билан кўрсата олиш, хато фикрларни эса рад қила билиш муҳим аҳамиятга эга. фикрнинг чинлигини тасдиқлаш учун уни ходисанинг (фактнинг) узи билан солиштириш мумкин. лекин куп холларда билиш жараёнида натижаларининг чинлиги …
3 / 4
ўлиб фактларни қайд қилувчи ҳукмлар, таърифлар, аксиомалар, теоремалар, қонунлар ҳамда бошқа эмпирик ва назарий умумлашмалар хизмат қилади. аргумент сифатида келтирилган фактлар, албатта, ўзаро боғланган ва тезиснинг моҳиятига алоқадор бўлиши лозим. таърифлар ҳам чин ҳукмлар бўлиб, улардан аргумент сифатида фойдаланиш мумкин. масалан, «ҳаракат - бу ҳар қандай ўзгаришдан иборат» деган таъриф-чин ҳукмдир. аксиомалар чинлиги ўз-ўзидан равшан бўлган, исботлашни талаб қилмайдиган фикрлардир. инсон тажрибасида кўп марталаб такрорланганлиги учун ҳам уларни исботлаш зарур эмас. теоремалар ва қонунларнинг чинлиги исботланган бўлади, уларни ҳеч иккиланмасдан аргумент қилиб олиш мумкин. исботлаш усули-демонстрация тезис билан аргументлар ўртасидаги мантиқий алоқадан иборат. у хулоса чиқариш шаклида бўлади, яъни тезис аргументлардан хулоса сифатида мантиқан келтириб чикарилади. исботлашнинг икки тури мавжуд: бевосита исботлаш, бавосита исботлаш. бевосита исботлашда тезиснинг чинлиги тўғридан-тўғри аргументлар билан асосланади, унда тезисга зид бўлган ҳукмлардан фойдаланилмайди. тезис куп холларда якка ходисани ифода қилиб келади ва маълум бир умумий билимдан, масалан қонундан, аргумент сифатида фойдаланилиб, унинг чинлиги асосланади. масалан …
4 / 4
г чинлигини рад этиш унга зид бўлган фикрнинг хатолигини кўрсатишдан иборат бўлганлиги учун, раддияни исботлашнинг хусусий кўриниши, деб хисоблаш мумкин. раддия ҳам исботлаш каби тезис (рад килиниши лозим бўлган ҳукм), аргументлар (тезисни рад килувчи ҳукмлар) ва демонстрациядан (рад этиш усули) дан ташкил топган бўлади. раддия бирорта масалани муҳокама қилиш яъни бахс, мунозара жараёнида учрайди. баҳс қатнашчиларидан бири маълум бир тезисни илгари суриб, уни химоя қилса (пропонент), бошқаси унга карши чикди (оппонент) хал килинмаган, мунозарали масалалар буиича олиб бориладиган бахслар полемика хисобланиб, унда қарама-қарши тезислар асосланибгина колмай, балки танкдий анализ ҳам қилинади. раддия уч хил усул билан амалга оширилади: 1) тезисни рад этиш; 2) аргументларни рад этиш; 3) демонстрацияни рад этиш. i. тезисни рад этиш тезисни рад этишнинг қуйидаги усуллари мавжуд: 1. фактлар орқали рад этиш. бу энг ишончли ва самарали усулдир. 2. тезисдан келиб чиккадиган натижаларнинг хатолигини (ёки зиддиятли эканлигини) курсатиш орқали рад этиш. рад этишнинг юқорида кўрсатилган усуллари кўпинча …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 4 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "аргументлаш ва билимлар тараққиётининг мантиқий шакллари"

12- мавзу: аргументлаш ва билимлар тараққиётининг мантиқий шакллари режа: 1. далиллаш мантиқий асослари. 2. тезис, аргументлар ва исботлаш усуллари. 1. мантиқ илмида исботлаш ва далиллаш тушунчалари ўзаро фарқланади. далиллаш деб, бирор фикр, мулоҳазани ёки мулоҳазалар тизимини воқеликка бевосита мурожаат қилиш йули билан (кузатиш, тажриба-эксперимент ва ҳоказо асосида) ёки чинлиги аввалдан тасдиқланган бошқа мулоҳазалар ёрдамида асослаб беришга айтилади. далиллаш бевосита ёки воситали бўлади. бевосита далиллаш ҳиссий билишга, яъни куриш, таж- риба-эксперимент орқали амалга оширилади. воситали далиллаш эса, чинлиги аввалдан тасдиқланган бошқа мулоҳазаларга асосланади ва хулоса чиқариш кўринишида намоён бўлади. далиллашнинг биринчи усули эмпирик, иккинчи усули назарий билимларга асосланади....

Этот файл содержит 4 стр. в формате DOCX (24,9 КБ). Чтобы скачать "аргументлаш ва билимлар тараққиётининг мантиқий шакллари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: аргументлаш ва билимлар тараққи… DOCX 4 стр. Бесплатная загрузка Telegram