лаборатория экспериментининг ўзига хослиги.

DOC 8 стр. 56,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 8
5-мавзу: лаборатория экспериментининг ўзига хослиги. режа: 5.1.лаборатория экспериментининг ўзига хослиги. 5.2.тажрибани режалаштириш. 5.3.тўпланган маълумотларни қайта ишлаш. таянч сўз ва иборалар: лаборатория, эксперимент, ўзига хослик, тажрибани режалаштириш, маълумотларни қайта ишлаш. 5.1.лаборатория экспериментининг ўзига хослиги. экспериментал методнинг татбиқ қилиниши психология фани тараққиётига жуда унумли таъсир кўрсатди. бу метод ёрдамида оддий кузатиш ёки ўз-ўзини кузатиш йўли билан аниқлаш қийин бўлган ёки бутунлай мумкин булмаган кўп маълумотлар аниқланди, айрим психик ходисалар ўртасидаги боғланишлар аниқланган, психик проcесслардаги, айниқса, сезгилар, диққат, идрок, хотира сохасидаги баъзи бир қонуниятлар очилган. экспериментал анализ йўли билан мураккаб психик проcесслар (идрок, хотира, тафаккур)нинг алохида компонентлари таркибий қисмлари ажратилган, психик проcессларнинг физиологик ходисалар билан, шунингдек, ташқи физик мухит ҳамда ижтимоий мухит билан бўлган боғланишлари очилган. экспериментал текширишларнинг якунлари, шунингдек, экспериментал методнинг усулларидан фойдаланиш практик фаолиятнинг турли сохаларида – ўқув тарбия ишларида, медицинада, мехнатни ташкил қилиш ва рационализатсиялаштиришда, суд ишларида, санъатда жуда кўп фойда келтиради. хiх ва айниқса хх асрларда психология фақат эмпирик …
2 / 8
синалувчи кишининг муносабати билан ҳам белгиланади. лаборатория эксперименти орқали диққатнинг хоссаларини, идрок, хотира ва бошқаларнинг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ қилиш мумкин. табиий эксперимент (биринчи марта 1910 йилда а.ф. лазурский тақлиф этган), мўлжалланишига кўра синалувчида ҳосил бўладиган зўриқишга йўл қўйилмаслиги ва тадқиқотни одатдаги, табиий шароитларга (дарс, суҳбат, ўйин,) кўчириш лозим. эксперимент методи. эксперимент методининг асосий фарқи ва афзаллиги шундан иборатки, бунда тадқиқотчи ўз ҳохиши билан қандайдир психик жараён ёки хусусиятни юзага келтириб психик ҳодисанинг ташқи шароитга боғлиқлигини текшириб кўриши мумкин. эксперимент методининг ана шу афзаллиги унинг психологияда кенг қўлланилиши билан тушунтирилади. эмпирик, яъни тажриба йўли билан қўлга киритилган фактларнинг асосий кўпчилиги психологияда экспериментал йўл билан олингандир. бироқ ҳар қандай тадқиқот қилинадиган вазифаларга экспериментни қўллаб бўлмайди. масалан, агарда психик жараёнлар ва функциялар кўпроқ эксперимент йўли билан ўрганилса, шахснинг бирмунча содда хусусиятлари (темперамент, кўпгина қобилиятлар) ҳам шу методда ўрганилади. лекин ҳарактернинг ва қобилиятларнинг мураккаб турларини ҳали эксперимент методи билан ўрганиб бўлмайди. 5.2.тажрибани режалаштириш. …
3 / 8
маси, ўзгарувчанлиги ва тендентсияларидир. бу фактлар турли мақсадларга қўлланиши мумкин: а) назарий ҳулосалар олишда; б) ўрганиш методининг эффективлиги, билиш имконияти орқали ҳулосалар олишда; в) амалий маслаҳатлар олишда; г) кам ўрганилган соҳа бўйича информатсия тўплаганда. ижтимоий психологик тадқиқот мақсади турлича бўлиши мумкин. масалан, муайян ишлаб чиқариш корҳонасида меҳнат унумдорлигини кўтариш муаммосини ижтимоий психологик тадқиқот қилиш зарур бўлса, бунда асосий мақсад меҳнат унумдорлиги пастлигиниг асосий сабабларини аниқлаш, мавжуд яширин иқтисодий имкониятларни қидириб топиш ва мавжуд шарт-шароити ўзгаришидан иборат бўлади. тадқиқотнинг асосий вазифаси эса белгилаб олинган мақсаднинг мазмунан, услубий ва ташкилий жиҳатдан янада ойдинлаштириб олишдан иборат бўлади. ижтимоий психологик тадқиқотларда мақсад-бу тадқиқотларни назарий ёки амалий йўналишларда бўлишини кўрсатувчи мўлжал вазифасини ўтайди. айни вақтда дастур ўтказилаётган тадқиқот қандай муаммони ҳал этиши ёки қандай характердаги натижаларга эга бўлиши ҳусусида конкрет саволларга жавоб бериши лозим. мақсадни амалга ошириш жарёнида бир йўла бир неча ҳил манзараларга дуч келиш мумкин. зеро, ҳамма нарса олдиндан аниқ белгиланиши қийин. ҳамма …
4 / 8
мий-назарий жиҳатдан тадқиқ этиш; 2) илмий-назарий мавзунинг бошқа илм ва ҳаёт билан боғлиқлиги; 3) кризис ҳолатлардан чиқишнинг аниқ-равшан йўлларини белгилаб бериш (дастурда методологик тавсияларни яратишни қайд этади). баъзан ҳал этилмаган ноасосий вазифалар алоҳида мустақил тадқиқ этилиши дастурда кўрсатилиши лозим. демак, эмпирик ижтимоий психологик тадқиқот мақсади назарий, методик, амалий, информатсион бўлиши мумкин. мақсад тадқиқот жараёнини ташкил қилади ва эътибор қаратишга ёрдам беради. мақсад маълум бир вазифаларни ечиш натижасида амалга ошади. агар мақсад тадқиқот жараёнини ташкил қилади ва эътибор қаратишга ёрдам беради. мақсад маълум бир вазифаларни ечиш натижасида амалга ошади. агар мақсад тадқиқот нима учун ўтказилади деган саволга жавоб берса, вазифа тадқиқотни қандай ўтказиш, қўйилган мақсадни қандай назарий, методик масалаларни ечиш зарур деган саволга жавоб беради. мақсад бир неча вазифаларга бўлинади: а) шу ҳақда тушунча бериш. б) назарий типологиясини баён этиш ва ҳоказо. асосий ва асосий бўлмаган вазифаларни ажратиш керак. бу вақтни тўғри тақсимлашга хизмат қилади. 3.тадқиқот объекти ва предметини аниқлаш: кўпинча …
5 / 8
нг ўзида бир неча алоҳида тадқиқот предметларини ажратиб олиб ўрганиши мумкин. ижтимоий воқеаликни объект сифатида қайд этиши ва унда предметни ажратиб чиқариш, ҳамиша юзага келган ижтимоий зиддиятли муаммо ва бу муаммони ҳал этиш ҳолатлари билан чамбарчас боғлиқ. баъзан тадқиқотчи олдин махсус масала, яъни предметни аниқлаб олади ва шундан сўнг шу масала атрофидаги муҳит, масалага қон - қариндош томонларини, яъни объектни белгилайди. бу 2 ёндашув диалектик материализимнинг индуктив билиш усулларига мувофиқ ва ҳар икки ёндашув ҳам тўғри деб эътироф этиши мумкин. объект - бу ҳақиқий мавжуд бўлган тузилма бўлиб, предмет - абстракт қўйилган тадқиқот муаммосидир. 4. муаммони назарий таҳлил қилиш ва асосий тушунчаларни ишлаб чиқиш: а) дефециялашни (таърифлаш), яъни илм-фанда ишлаб чиқилган назарий ва методологик нуқтаи назаридан муаммонинг асосий тушунчаларини аниқлаш, назарий асослар бўлмаганда эса тадқиқотчи ўз контсептсиясини мустақил яратиш керак. б) тадқиқот тушунчаларига боғлиқ, яъни муаммонинг назарий таҳлили бевосита тушунча билан диалектик узвийликда ривожланади. бунда назарий ва эмпиррик кўрсаткичлар ўзаро …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 8 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "лаборатория экспериментининг ўзига хослиги."

5-мавзу: лаборатория экспериментининг ўзига хослиги. режа: 5.1.лаборатория экспериментининг ўзига хослиги. 5.2.тажрибани режалаштириш. 5.3.тўпланган маълумотларни қайта ишлаш. таянч сўз ва иборалар: лаборатория, эксперимент, ўзига хослик, тажрибани режалаштириш, маълумотларни қайта ишлаш. 5.1.лаборатория экспериментининг ўзига хослиги. экспериментал методнинг татбиқ қилиниши психология фани тараққиётига жуда унумли таъсир кўрсатди. бу метод ёрдамида оддий кузатиш ёки ўз-ўзини кузатиш йўли билан аниқлаш қийин бўлган ёки бутунлай мумкин булмаган кўп маълумотлар аниқланди, айрим психик ходисалар ўртасидаги боғланишлар аниқланган, психик проcесслардаги, айниқса, сезгилар, диққат, идрок, хотира сохасидаги баъзи бир қонуниятлар очилган. экспериментал анализ йўли билан мураккаб психик проcесслар ...

Этот файл содержит 8 стр. в формате DOC (56,0 КБ). Чтобы скачать "лаборатория экспериментининг ўзига хослиги.", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: лаборатория экспериментининг ўз… DOC 8 стр. Бесплатная загрузка Telegram