psixologiya fani metodologiyasi

DOC 8 sahifa 67,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
3-мавзу. экспериментал психологиянинг ҳозирги даврдаги ҳолати. режа: 3.1.психология фани методологияси. 3.2.экспериментал психологиянинг ҳозирги даврдаги парадигмаси. 3.3.илмий тадқиқотнинг босқичлари, турлари. 3.4.назария ва унинг таркибий тузилиши. илмий муаммо. таянч сўз ва иборалар: психология, методология,экспериментал психология, парадигма,илмий тадқиқот, назария, илмий муаммо, асосий умумилмий тадқиқот методлари. 3.1.психология фани методологияси. метод (юн. методос — билиш ёки тадқиқот ёки, назария, таълимот) — во-қеликни амалий ва назарий эгаллаш, ўзлаштириш, ўрганиш, билиш учун йўл-йўриқлар, усуллар мажмуаси, фалсафий билимларни яратиш ва асослаш усули.методнинг келиб чиқиш тарихи кишиларнинг амалий фаолиятига бориб тақалади. бирор ишни бажариш метод ни эгаллаган киши шу ишни бошқаларга нисбатан осон, тез ва соз бажара олади. методни эгалламаган инсон эса бу ишни бажариш учун кўп вақт ва куч сарфлайди. метод ўз мазмуни жиҳатидан амалий ёки назарий шаклда бўлиши мумкин. инсоннинг амалий фаолиятига оид методлар ҳам воқеликка хос бўлган қонуниятларни англаб етиш, билиб олишга бориб тақалади. методлар ҳақидаги таълимот фанда методология деб аталади. инсон дастлаб атрофдаги нарса ва …
2 / 8
батта, билиш чегарасидан чиқиши ва ўз соҳасида амалиётда ҳам қўлланиши зарур. бунда билиш ва амалиётнинг узвий алоқадорлигига эътибор қаратмоқ керак. методология фақат методларни эмас, балки тадқиқотни таъминловчи бошқа воситаларни ҳам ўрганади. тамойил, қоида ва кўрсатмалар, шунингдек, категория ҳамда тушунчалар мана шундай воситалар жумласига киради. номувозий, беқарор дунё шароитларида воқеликни методологик ўзлаштиришнинг ўзига хос воситаларини ажратиш фан ривожланишининг «постноклассик», деб номланган ҳозирги босқичида анча долзарб аҳамият касб этмоқда.фан методологияси унинг структураси, тараққиёти, илмий тадқиқот воситалари ва усуллари, унинг натижаларини асослаш йўллари, билимни тажрибага татбиқ қилиш механизмлари ва шаклларини ўрганади. шунингдек, методология методлар йиғиндиси ва фаолият тури ҳақидаги таълимотдир. метод у ёки бу шаклда маълум қоида, тартиб, усул, ҳаракат ва билим мезонларининг йиғиндиси ҳамдир. у тамойиллар, талаблар тизими бўлиб, субъектни аниқ вазифани бажаришга, фаолиятнинг шу соҳасида маълум натижаларга эришиш сари йўналтиради. у ҳақиқатни излашда вақт, кучни тежайди, мақсадга энг яқин ва осон йўл билан етишишга ёрдам беради. методнинг асосий вазифаси фаолиятнинг билиш …
3 / 8
метнинг моҳиятини англаш, балки унга элтувчи йўл, яъни метод ҳам ҳақиқий бўлмоғи лозим. шунга кўра, предмет ва методни бир-биридан айри ҳолда тушуниш мумкин эмас. ҳар қандай метод у ёки бу даражада реал ҳаётий жараёнларда шаклланади ва яна унга қайтади. метод ҳар қандай тадқиқот бошланишида тўла ҳолда намоён бўлмаса-да, маълум даражада предметнинг сифат ўзгариши билан ҳар сафар янгидан шаклланади.метод билиш предмети ва ҳаракатни сунъий равишда боғламайди, балки уларнинг хусусиятлари ўзгариши билан ўзгариб боради. илмий тадқиқот предметга дахлдор далил ва бошқа белгиларни жиддий билишни талаб қилади. у маълум материалнинг ҳаракати, унинг хусусиятлари, ривожланиш шакллари ва ҳ.к.ларда намоён бўлади. демак, методнинг ҳақиқийлиги, энг аввало, тадқиқот (объект) предметининг мазмуни билан боғлиқ.метод субъект билан чамбарчас боғлиқдир. бошқача қилиб айтган-да, "инсон умум методологиянинг марказидир" (феербах). иккинчидан, ҳар қандай метод й ёки бу даражада бошқарув қуроли вазифасини бажаради.метод субъект ва объектнинг мураккаб диалектикаси акосида ривожланади ва бунда охиргиси ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. шу маънода, ҳар қандай …
4 / 8
илимга айланади, яъни улар тадрижий (эволюцион) тарзда ривожланиб туради. билимлар асосида талабаларнинг кузатувчанлик, синчиковлик, тафаккур, хотира сингари билиш қобилиятлари ривожланади, уларда эътиқод ҳосил бўлади, илмий дунёқарашни шакллантирувчи ғоялар тизими таркиб топади. парадигма – (юнонча. парадигма – намуна – ўрнак маънолоарини англатади)– илмий муаммоларни ҳал этиш намунаси сифатида қабул қилинган назария. масалан,туғилиш назариясига тегишли муаммоларни аксарият ҳолларда дифференциал тенгламалар назарияси ютуқлари орқали ҳал қилинади ёки талаба – ёшларни мустақиллик руҳида тарбиялаш миллий ғоялар асосида ҳал этилади ва ҳакоза. демак, а.навоийнинг комил инсон ҳақидаги таълимоти, абу наср фаробийнинг фозил одамлар шаҳри ҳақидаги таълимоти, ал – хоразмийнинг сонлар назариясида буюк инқилоб (-о-нол сонини араб рақамларига (1,2,3,4,5,6,7,8,9) қўшиб позицион саноқ системасини кашф қилганлиги) ясаганлиги, айниқса ―алгоритм терминининг фанга истеъмолга киритилиши назарияси ва шу каби таълимотлар ҳам парадигмага мисол бўла олар экан. демак, парадигма – илмий фаолиятнинг муайян бир босқичида аниқ илмий тадқиқотни олиб боришда фойдаланиш учун назарий методологик асосдан иборатдир. 3.3.илмий тадқиқотнинг босқичлари, турлари. …
5 / 8
айтириш, сўров ўтказиш учун одамларни тўплаш керак бўлади. 2. тадқиқот тўплаш методи ва техникасини танлаш ишлари. эмпирик ижтимоий психологик тадқиқотларни 2 турга бўлиш мумкин: 1) тарқатма материалларни тўплаш методи; 2) олинган информатсияни ишлаб чиқиш ва таҳлил методи. дастур ўз ичига методларни танлаш, таърифлаш ва тузишни олади. методни танлаш-асосланган гипотезадан келиб чиқан бўлиши керак. бунда ҳар бир метот ўзига хос эмпирик хусусиятга эга: а) сўров методи-жараённинг субъектив томонларини ўрганишга йўналтирилади. чунки у респондентларни ҳаёт фаолияти ҳақидаги жавобларига асосланган; б) кузатиш методи-ҳақиқий ҳулқ-атвор муносабатларни ўрганади; в) ҳужжатларни ўрганиш методи-фиксаттсияга (ёзиб қўйиш, қайд қилиш, тўплаш) га асосланади; г) эксперимент методи-ҳодисаларни бир бутунликда ўрганади. амалиётда ана шу методлардан бири танланади: -агар тадқиқот ижтимоий психологик характерга эга бўлса, унда фикрлар, қарашларни ўрганишда сўров методидан фойдаланиш керак; -агар хулқ-атвор характери, ҳодисаларга реактсия муаммоси ҳақида бўлса, унда кузатиш методидан фойдаланиш мумкин; -експеримент методи - маълум бир сабабларнинг таъсирини билиш учун муаммонинг барча томонларини ўрганиш керак бўлганда қўлланилади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"psixologiya fani metodologiyasi" haqida

3-мавзу. экспериментал психологиянинг ҳозирги даврдаги ҳолати. режа: 3.1.психология фани методологияси. 3.2.экспериментал психологиянинг ҳозирги даврдаги парадигмаси. 3.3.илмий тадқиқотнинг босқичлари, турлари. 3.4.назария ва унинг таркибий тузилиши. илмий муаммо. таянч сўз ва иборалар: психология, методология,экспериментал психология, парадигма,илмий тадқиқот, назария, илмий муаммо, асосий умумилмий тадқиқот методлари. 3.1.психология фани методологияси. метод (юн. методос — билиш ёки тадқиқот ёки, назария, таълимот) — во-қеликни амалий ва назарий эгаллаш, ўзлаштириш, ўрганиш, билиш учун йўл-йўриқлар, усуллар мажмуаси, фалсафий билимларни яратиш ва асослаш усули.методнинг келиб чиқиш тарихи кишиларнинг амалий фаолиятига бориб тақалади. бирор ишни бажариш метод ни эгаллаган киши шу ишни бош...

Bu fayl DOC formatida 8 sahifadan iborat (67,5 KB). "psixologiya fani metodologiyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: psixologiya fani metodologiyasi DOC 8 sahifa Bepul yuklash Telegram