иқтисодиёт фаолият юритишининг нормалар тизими

DOCX 10 pages 26.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 10
iv - боб. режа институти ва бозор институти 4.1. иқтисодиёт фаолият юртишининг нормалар тизимининг шаклланиши нормалар индивидларнинг ўзаро мувофиқ муносабатлари барқарорлигининг асосий кафолати ҳисобланади. индивид томонлар ҳаракатларини тушуниш ва ўз ҳаракатини улар билан мувофиқлаштириш учун бирор-бир нормани танлаш баробарида умуман тизимнинг барқарорлигини таъминлайди. индивид нормадан четга чиқса, уни нормага қайтарувчи тартибга солиш механизмининг мавжудлиги нормалар тизимини шакллантиради. шунингдек, нормалар тизими макро ва микродаражалар ўртасидаги асосий боғловчи бўғинга айланади. индивидларнинг иқтисодий фаолият юритишини таъминловчи нормалар тизимига иқтисодиётнинг асосий қонуни (конституцияси) дейилади. буйруқбозлик ва бозор иқтисодиёти тизимларида ўзаро зид нормаларга амал қилади. масалан, бозор тизими фақат индивидлар кундалик иқтисодий фаолиятида у асосланадиган нормалардан фойдаланган даражага кўра барқарор ва такрор ишлаб чиқаришга қодир бўлади. шахсий манфаатларини кўзловчи индивидлар ўртасидаги битимлардан макроиқтисодий даражага ўтиш бозор хатти-ҳаракатлари нормалари орқали амалга оширилади. буйруқбозлик иқтисодиётининг нормалар тизими сурункали тақчиллик, яъни ресурсларнинг етишмаслигини ўзида намоён этади. тақчилликнинг маълум даражада барқарорлашуви ҳамда иқтисодий агентлар ушбу даражага мослашуви тизимда нормал …
2 / 10
рмалари буйруқбозлик иқтисодиёти нормалари мураккаб фойда (манфаат) кўриш (утилитаризм) оддий фойда (манфаат) кўриш рационал мақсадли феъл-атвор мафкуравий қадрият рационаллиги индивидуаллаштирилмаган ишонч индивидуаллашган ишонч хайриҳоҳлик «сен – менга, мен - сенга», ижобий маънода эркинлик қонунга ихтиёрий бўйсуниш қонунга тилда буйсуниш 4.2. буйруқбозлик иқтисодиёти нормалари буйруқбозлик иқтисодиётининг нормал ҳолатлари учун зарур бўлган нормалардан бири оддий фойда кўриш ҳисобланади. бунда индивид томонидан ўз фойдалилигини оширилиши ўзига хос равишда намоён бўлади. яъни, оддий фойда олиш индивиднинг самарали фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ўз фойдалилигини оширишга интилишидир. индивид истеъмол маданиятидаги оддий фойда кўриш “квартира – машина – дала ҳовли” учлигида акс этади. индивидда бундай катта орзунинг юзага пайдо бўлиши ва қулай ҳаёт шароитларини таъминлашга интилиш собиқ шўролар (советлар) жамияти намунасида хх асрнинг 70-80-йиллардаги ўзига хос шаклга эга тенденциялар билан тавсифланади. бунда истеъмолнинг маълум даражасига эришиш учун ноёб (тақчил) ресурслардан фойдаланиш имконияти самарали меҳнат бўйича эмас, балки маълум касб тоифасидаги ходимлар (савдо соҳаси, бюрократик аппарат, темир …
3 / 10
буйруқбозлик иқтисодиётининг биринчи нормаси оддий ва чекланган фойда кўришдан иборат. буйруқбозлик иқтисодиёти нормалари тизимининг иккинчи унсури тўлиқсиз рационал фаолият билан изоҳланади. бунда, биринчи навбатда ахборотнинг чекланганлиги ва тўлиқсизлиги билан шартланган тўлиқсиз рационаллик тушунилади. иқтисодий агентлар эркин шаклланмаган нарх ва тақчил ресурслар шароитида нархлардаги мавжуд ахборотни нархга тааллуқли бўлмаган – захиралар ҳажми, навбатларнинг узунлиги ва ҳоказолар ҳақидаги маълумотлар билан тўлдирадилар. соф кўрсаткичларда ахборот олиш эса, ҳамма вақт уни йиғиш билан боғлиқ юқори даражадаги харажатларни келтириб чиқаради. натижада тизимда «низо», яъни сотувчи ва харидорлар фикрларини мувофиқлаштиришда кечикишлар пайдо бўлади. низо прогнозлардаги хатолар, манфаатдор шахсда бошқа субъектларнинг ҳолати ва мақсадлари тўғрисида ахборотнинг мавжуд эмаслиги, манфаатдор шахснинг қарор қабул қилишдаги беқарорлиги, ўзгарувчан шароитга мослашишдаги ноқулайлиги шаклига эга бўлади. бундан ташқари, тўлиқсиз рационал фаолият, иқтисодий агент учун фақат ташқаридан белгиланган мақсадларга эришиш воситаларини танлаш эркинлиги билан ифодаланган. мафкура билан белгиланган партия-хўжалик аппаратининг мафкуравий мақсадлари режа топшириқлари шаклини қабул қилувчи муайян маъмурий ва хўжалик вазифаларига айланади. …
4 / 10
вжуд бўлади. бу норма ҳам уй хўжалигида, ҳам корхонада амал қилади. уй хўжалигининг ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида оғирлик марказининг оилақариндошчилик таркибига, дўстлар ва таниш-билишларга кўчирилади. масалан, ўзаро ҳамкорлик умуман врач, сартарош билан эмас, балки таниш врач ёки сартарош билан амалга оширилади. корхоналар хатти-ҳаракатини ҳам худди шундай таърифлаш мумкин. улардан ҳар бири барқарор шерикчилик доирасига эга бўлиб, бунда ушбу корхоналар раҳбарлари ўртасида шахсий даражада ишончли муносабатлар йўлга қўйилади. яъни директорлар ўртасида ўзаро ёрдам ва ўзаро ишонч тамойиллари асосига қурилган корпоратив муносабатлар шаклланади. буйруқбозлик иқтисодиётининг навбатдаги асосий нормаси «сен – менга, мен - сенга», ёки ўзаро хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги келишувдир. тақчил ресурсни олишнинг кенг тарқалган вариантларидан бирига кўра, истеъмолчи ва етказиб берувчи вақти-вақти билан вазифаларини алмаштириб туради, яъни “бугун мен пўлат бериб тураман, сен эса эртага болтдан ёрдам қилиб турасан”. айнан ҳар қандай бартер битими асосида «сен – менга, мен - сенга» нормасидан фойдаланиш ётишига ишонч ҳосил қилиш мумкин. ҳатто, бартер алмашуви …
5 / 10
буйруқбозлик иқтисодиёти конституциясининг асосий нормалари тизимнинг мувозанатсиз ҳолатини барқарорлаштирга хизмат қилади. 4.3. бозор иқтисодиёти нормалари тизими бозор иқтисодиёти нормалари – бозорда битимларни амалга ошириш ва унда мувозанатга эришиш имконини берувчи хатти-ҳаракатларнинг ўзаро шартланган нормалари йиғиндисини ташкил этади. бозорлардаги барқарор мувозанат бозор нормаларидан фойдаланишнинг натижаси ҳисобланади бозор нормалари тизими асосида ётувчи биринчи норма – мураккаб фойда кўриш нормаси бўлиб, у нафақат индивидни фойдалиликни оширишга йўналтириш, балки унинг олинадиган фойда билан ўзининг самарали фаолияти ўртасидаги алоқани англаб етишини назарда тутади. яъни фойда (манфаат) кўриш индивид томонидан ўз фойдалилигининг самарали фаолият асосида оширилишидир. мураккаб фойда кўриш нормаси индивиднинг эҳтиёжлар даражаси ва самарали фаолияти ўртасидаги номувофиқликни истисно этади. баъзан бундай номувофиқлик юқори ишлаб чиқариш салоҳияти ва юқори меҳнат самарадорлигига эга бўлмаган мамлакат аҳолиси ўртасида юқори истеъмол стандартларининг тарқалишида юзага келадиган «номувофиқ кутишлар инқилоблари» асосида ётади. ушбу вазиятда асосан оммавий ахборот воситалари орқали юз берадиган янги истеъмол стандартини қабул қилиш жамиятда ҳукмронлик қилувчи самарали фаолият …

Want to read more?

Download all 10 pages for free via Telegram.

Download full file

About "иқтисодиёт фаолият юритишининг нормалар тизими"

iv - боб. режа институти ва бозор институти 4.1. иқтисодиёт фаолият юртишининг нормалар тизимининг шаклланиши нормалар индивидларнинг ўзаро мувофиқ муносабатлари барқарорлигининг асосий кафолати ҳисобланади. индивид томонлар ҳаракатларини тушуниш ва ўз ҳаракатини улар билан мувофиқлаштириш учун бирор-бир нормани танлаш баробарида умуман тизимнинг барқарорлигини таъминлайди. индивид нормадан четга чиқса, уни нормага қайтарувчи тартибга солиш механизмининг мавжудлиги нормалар тизимини шакллантиради. шунингдек, нормалар тизими макро ва микродаражалар ўртасидаги асосий боғловчи бўғинга айланади. индивидларнинг иқтисодий фаолият юритишини таъминловчи нормалар тизимига иқтисодиётнинг асосий қонуни (конституцияси) дейилади. буйруқбозлик ва бозор иқтисодиёти тизимларида ўзаро зид нормаларга амал қ...

This file contains 10 pages in DOCX format (26.2 KB). To download "иқтисодиёт фаолият юритишининг нормалар тизими", click the Telegram button on the left.