logistika fanining predmeti va vazifalari

DOCX 7 стр. 23,1 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 7
«логистика» фанининг предмети ва вазифалари 1. логистиканинг объекти ва предмети ҳамда унинг асосий тушунчалари. 2. логистиканинг ривожланиш босқичлари. 3. логистиканинг асосий мақсади 1. логистиканинг объекти ва предмети ҳамда унинг асосий тушунчалари. логистика фанининг предмети оқимли жараёнларни оптималлаштиришдир. логистиканинг тамойиллари – синхонлаштириш, оптималлаштирирш, интеграциядир. логистика фани маҳсулотларни ташиш, омборга жойлаштириш ҳамда бошқа моддий ва номоддий хом ашё материалларни саноат корхоналарига етказиб бериш бўйича операцияларни амалга оширишни режалаштириш, назорат қилиш ва бошқариш билан шуғулланади. ундан ташқари корхона ичида хом ашё, материал, яримфабрикатларни қайта ишлаш, тайёр маҳсулотни истеъмолчига талабига мос даражада қилиб етказиб бериш ҳамда таъминот билан шуғулланади. логистика грекчадан олинган бўлиб, “фикр юритиш санъати” дэган маънони англатади. кейинчалик армия таъминоти санъати ва унинг ҳаракатланиши, математик логистика, антик математикада логистика деб ўша замонда маълум бўлган ҳисоблаш ва ўлчаш бўйича алгоритмларни тушунилган. ҳозирги даврда бу фан тан олиниб, ўз ичига кўп йўналишларни қамраб олган. логистикага европа, америка ва шарқнинг қараши фарқланади. америкалик инженер-логистиклар логистика …
2 / 7
содиёти шароитида рақобатбардошлик устунлигига эришиш учун тўхтовсиз техник-ташкилий қайта қуриш билан шуғулланиб, реал ишлаб чиқаришни замонавий фан, техника, технология, ташкил этиш ва бошқариш даражасига яқин оптимал лойиҳага яқинлаштириш керак. бозорда мустаҳкам рақобатбардошликка эришиш учун ташкилотни қайта қуриш жараёни амалдаги моделни идеал лойиҳага яқинлашуви сифатида бориши керак. логистиканинг асосий мақсади истеъмолчига келишилган вақтга керакли маҳсулотни (товарни), меҳнат, моддий ва молиявий ресурсларни минимал ҳаражат қилган ҳолда етказиб беришдан иборат. материал, хом ашё, тайёр маҳсулотни аниқ ўз муддатида етказиб бериш бутун бир иқтисодий тизимни ишлашига ижобий таъсир кўрсатади, моддий заҳиралар, уларни шакллантириш ва сақлаш бўйича ҳаражатлар, ишлаб чиқариш ва муомала ҳаражатларини қисқартириришга имкон туғдиради. логистика ҳам маркетинг каби истеъмолчини манфаатидан келиб чиқиб қуйидаги олтита шарт бажарилганда логистика фаолиятининг мақсадига эришилди деб ҳисобланади: 1) зарур товар; 2) талабга мувофиқ сифатли; 3) зарурий миқдорда етказиб берилган; 4) келишилган вақтда; 5) зарурий жойга; 6) минимал ҳаражатлар билан. логистиканинг глобал мақсади – циклни қисқартириш, заҳираларни камайтириш. ишлаб …
3 / 7
сўнгги нуқта, тезлик, вақт, траектория, йўл узунлиги, интенсивлик. оқимнинг интенсивлиги деганда вақт бирлигида пунктлардан ўтадиган оқим объектлари миқдорини тушунамиз. логистика турли хил оқимлар билан иш олиб боради – моддий, транспорт, энергетик, молиявий, ахборот, инсон. логистикада кўпроқ моддий оқимлар билан иш юритилади. моддий оқим – юклар, деталлар, товар-моддий қийматлар йиғиндисидан иборат бўлиб, қатор логистик – юк ташиш, омборга жойлаштириш ва технологик операциялар билан кўриб чиқилади. моддий оқим бир қатор юк ташиш, юклаш ва юк тушириш операциялари, маҳсулотга ишлов бериш, омборга жойлаш ва сақлаш жараёнларидан иборат. моддий оқим хом ашё манбасидан ёки ишлаб чиқаришдан ёки тақсимот марказидан келиб чиқади. моддий оқим ишлаб чиқаришга, тақсимот марказига ёки сўнгги истеъмолчига келиб тушади. ҳар қандай шароитда ҳам моддий оқим хоҳ ишлаб чиқариш, хоҳ ноишлаб чиқариш бўлсин истеъмолчига тушади. ишлаб чиқаришдаги истеъмол – ишлаб чиқаришдаги эҳтиёжларига ижтимоий маҳсулотларни меҳнат воситаси ва меҳнат предмети сифатида жорий даврда ишлатилишидир. ноишлаб чиқариш истеъмоли – ноишлаб чиқариш соҳасида ташкилот ва …
4 / 7
ат предметидир. маҳсулот ҳаракати даврида бу хом ашё материаллари, ярим фабрикат ва ҳоказолар товар ҳаракати босқичида тайёр халқ истеъмоли товарлари бўлиши мумкин. моддий оқим етказиб берувчиси ва истеъмолчи иккита микрологистик тизимни ташкил қилиб, бир—бири билан логистик канал ёки логистик тақсимот орқали боғланади. логистик канал (тақсимот канали) – қисман тартибга солинган кўпчилик турли хил ўртада турувчилар орқали моддий оқимни конкрет ишлаб чиқарувчидан истеъмолчига етказилади. маълум бир пайтгача кўпчилик қисман тартибга солинган бўлади, токи моддий иштирокчиларини танлангунича. бундан кейин логистик канал логистик занжирга айланади. логистик занжир – бу чииқли тартибга солинган логистик жараённинг кўпчилик иштирокчилари бўлиб, улар ташқи моддий оқимни бир логистик тизимдан иккинчисига етказиш бўйича амаллар бажарадилар. логистик занжирни яна логистик бўғинлар йиғиндиси сифатида таърифлаш мумкин. бу бўғинлар орқали моддий оқим (асосий оқимларга ажратилиб: материал, хом ашё ва ярим фабрикатлар етказиб бериш; маҳсулот ва хом ашёни сақлаш; тақсимот) ҳаракатланади. логистик тизимнинг ҳар хил операция ва элемент даражаларини таҳлил қилиш асосида уни …
5 / 7
чиқариш, сотиш ва ҳоказо. шундан келиб чиқиб қуйидаги функционал соҳаларга бўлинади: маҳсулот сотиб олиш ёки тайрлаш, ишлаб чиқариш логистикаси, тақсимлаш логистикаси, моддий оқимга ишлов бериш бўйича қуйидаги соҳаларга бўлинади: заҳиралар, маҳсулотни ташиш, омборга жойлаштиририш, омборда ишлов бериш ва ахборот таъминоти. 2. логистиканинг ривожланиш босқичлари логистиканинг шаклланиш даври - 1950-1970 йиллар. логистика назарияси жадал суръатлар билан ривожланди ва уни амалиётда биринчи маротаба қўлланилди. логистикани маркетинг концепцияси билан биргаликда ривожланиши эътиборни бозор талабига, сотишни рағбатлантиришга, харажатларни камайтириш амалиётини ривожлантиришга қаратилишига олиб келди. бизнес-логистика концепциясининг пайдо бўлиши - 1960-1970 йиллар. ташишга, сақлашга, материалларни ишлашга, сақлаш упаковкаларига, захираларни назоратига, ишлаб чиқариш жойини ва омборларнинг жойлаштириш жойларини танлашга, ишлаб чиқаришга берилган буюртмаларни бошқаришга, талабни прогноз қилишга логистика нуқтаи назаридан ёндошиш ҳамда ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга маркетинг нуқтаи назаридан ёндошиш қўлланилди. ишлаб чиқаришда юқори сифатли хом ашё ресурсларининг этишмовчилиги шароитида конкуренция кучайди ва у шавқатсиз тус олди. «идиш-упаковка» инқилоби даври-1970 йиллар охири. жойлаш жараёни, унинг операцион …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 7 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "logistika fanining predmeti va vazifalari"

«логистика» фанининг предмети ва вазифалари 1. логистиканинг объекти ва предмети ҳамда унинг асосий тушунчалари. 2. логистиканинг ривожланиш босқичлари. 3. логистиканинг асосий мақсади 1. логистиканинг объекти ва предмети ҳамда унинг асосий тушунчалари. логистика фанининг предмети оқимли жараёнларни оптималлаштиришдир. логистиканинг тамойиллари – синхонлаштириш, оптималлаштирирш, интеграциядир. логистика фани маҳсулотларни ташиш, омборга жойлаштириш ҳамда бошқа моддий ва номоддий хом ашё материалларни саноат корхоналарига етказиб бериш бўйича операцияларни амалга оширишни режалаштириш, назорат қилиш ва бошқариш билан шуғулланади. ундан ташқари корхона ичида хом ашё, материал, яримфабрикатларни қайта ишлаш, тайёр маҳсулотни истеъмолчига талабига мос даражада қилиб етказиб бериш ҳамда таъмин...

Этот файл содержит 7 стр. в формате DOCX (23,1 КБ). Чтобы скачать "logistika fanining predmeti va vazifalari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: logistika fanining predmeti va … DOCX 7 стр. Бесплатная загрузка Telegram