навоий вилояти

DOC 154,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1493306260_68009.doc навоий вилояти режа: 1. географик ўрни ва ресурс салохияти. 2. ижтимоий географияси вилоят дастлаб 1982-йил 20.04. да ташкил топиб, 1988-йилгача шу макомда мавжуд бўлган. сўнгги марта эса, у 1992-йил 27-январда кайта тикланган. майдони 111,0 минг кв. км ёки республика худудининг карийб 1/4 кисмига тенг. ахоли сони эса 900,7 минг киши (мамлакат ахолисининг 3,0 фоизи) дир. қизиғи шундаки, бу географик кўрсаткичлар ўзбекистон микёсида катта қутбийлик характерига эга: майдони бўйича хам, демографик салоҳияти бўйича хам у иккинчи, бирок худудига кўра вилоят қораколпоғистон республикасидан кейинги иккинчи, аҳоли сони жихатидан эса факат сирдарё вилоятидан олдинда, яъни охиридан иккинчи. ушбу тақкослама кўрсаткичлар навоий вилоятида ахоли сони зичлигининг нихоятда пастлигидан гувоҳлик беради. навоий вилоятининг ички маъмурий тузилиши хам унча мураккаб эмас; бу ерда атиги 8 та кишлоқ туманлари мавжуд, холос. таъкидлаш жоизки, сирдарё вилоятида хам бундай маъмурий бирликлар сони 8 та, лекин унинг майдони навоий вилоятига караганда 23,2 марта кичик. демак, навоиида қишлок туманлари жуда …
2
ар жанубий ҳудудлар — қизилтепа, кармана, навбахор туманлари бухоро вилояти, хатирчи ва нурота самарканд вилояти таркибида бўлган. бир вақтлар учкудук ва томди туманлари қоракалпоғистон республикасига қарашли бўлганлар. навоий вилояти республикамиз ҳудудий мехнат тақсимотида, асосан, тоғ-кон, хусусан, рангли металлургия, кимё, қурилиш материаллари саноати ҳамда гўшт-жун чорвачилигига ихтисослашган. унинг хиссасига республика ялпи ички махсулотининг 5,4%, саноат ишлаб чиқаришининг- 10,6', кишлоқхўжалиги ялпи махсулотининг-4,7, чакана савдо айланмасининг - 4,0, пуллик хизматларнинг - 3,0 фоизи тўгри келади. экспорт ва импортда вилоят улуши 2,9 ва 4,5 % (2013 й.). саноат махсулотининг қиймати бўйича навоий вилояти республикамизда олдинги ўринларда туради (бу ерда катта иктисодий салохиятга эга бўлган навоий тоғ-металлургия комбинати маҳсулотлари кирмаган бўлиши мумкин). географик ўрни ва ресурс салохияти. вилоят мамлакатимизнинг марказий ва шимолий қисмида жойлашган. у катта масофада қозоғистон республикаси билан чегарадош. шунингдек, вилоят худуди ғарбда бухоро, жануб ва жануби-шарқда самарканд ва қисман жиззах вилоятлари билан, шимолда ва шимоли-ғарбда қорақалпоғистон республикаси билан, жанубда, жуда киска масофада, …
3
а, хорижий мамлакатлар даражасида чад, судан, канада каби давлатларда учрайди). навоий вилояти ўзининг орофафик хусусиятлари бўйича республиканинг бошка минтакаларидан кескин фарқ килади. унинг ҳудудида кичик-кичик қолдик тоғликлар мавжуд. пасттекисликлар чекка шимол ва шимоли-ғарбда (қизилкум чўллари), ботиқлар - мингбулоқ, молали, қоратов - вилоятнинг ички кисмида жойлашган. баландликлар денгиз сатхидан 250-300 м юкорида, тоғликларнинг энг тепа нукталари эса 1800 метрга яқин (оқтов тизмасида). нурота, октов, "қоратов тизмалари жануо ва жануои-шаркда туркистон ва зарафшон тизмаларига қўшилиб кетади. мазкур тоғлар турли казилма захираларга бой. бу жихатдан, айникса, кичик колдик тоғларнинг ахамияти катта (бўкантов, етимтоғ, томдитов, айтимтов, кўкпатас, козоктов, қулжуктов, белтов, овминзатов). бўкантовнинг энг баланд нуктаси - ирмир тоғи денгиз сатхидан 764 метр баландликда, етимтоғники - 565 м., томдитовда - 974 м., қоратовда 1100 м, қозоктовда -612 м.да жойлашган. нурота тоғидаги авга (1701 м) чўккиси вилоятнинг энг юкори нуктаси хисобланади. кўриниб турибдики, бу тоғлар унча баланд эмас ва уларнинг умумий ландшафт тузилиши қўшни қозоғистон ҳудудини, …
4
сак, олтин олтинтов, кўкпатас, желтой, томдибулок, белпонтов, мурунтов, амантойтов, аджибутур, аристонтол ва бошка жойларда, фосфорит - жерой-сардоба конида, мармар - ғозғон, октов, кўкпатасда, оҳактош - томдибулокда, полиметал рудалар - оқетпес, кўкманачи, высоковольтное, қорабугутда, мис - қорамурунда, турли хил қурилиш материаллари хом ашёси ойтим, бепасан, азкамар, жерой каби конларда бор. иқлими - ниҳоятда қурук ва континентал, ёғин-сочин микдори жуда оз (ўртача 100-200 мм). бу эса вилоятда қишлоқ хўжалигини, хусусан, унинг деҳқончилик тармоғини ривожлантириш учун қулай эмас. шу боис, навоий вилояти, асосан, яйлов чорвачилиги, қоракўлчиликка ихтисослашган. вилоятда гидрографик шахобчалар ривожланмаган: навоий шахри яқинида зарафшон дарёсининг суви жуда озайиб қолади. жанубий районларда суғорма деққончиликни юритиш мақсадида қуйимозор, шўркўл, тўдакўл сув омборлари қурилган. шунингдек, бу ерда аму - бухоро, уртачўл, конимех каналлари хам бор. нисбатан катта майдонни эгаллаган ҳайдаркўлнинг эса (унинг бошланиш қисми қўшни жиззах вилоятида) кишлок хўжалигида аҳамияти деярли йўқ. навоий вилояти ҳудудининг узоқ масофада шимолдан жанубга чўзилганлиги, унинг ўзлаштирилган ҳудудлари ҳамда маъмурий …
5
паст; у учкудуқ ва томди туманларида 1 кишига хам етмайди. факат хатирчи ва кармана туманларида ахоли зичроқ жойлашган (127 ва 116 киши). 40-жадвалдан кўринадики, туманларнинг ахоли сони 15 мингдан (томди) 180 минг кишигача (хатирчи) фарк килади1 биргина хатирчи туманида вилоят ахолисининг 1/5 кисми, қизилтепа билан хисоблаганда 35,2 фоизи яшайди. 1989-2000-йилларда вилоят ахолией 130 минг кишига кўпайган, ўсиш суръати 120,5 фоиз, ўртача йиллик кўпайиш 1,70%. бу борада у сирдарё вилоятидан устунроқ, холос. 1989-2014-йилларда эса ўсиш: нурота, учкудуқ, хатирчи, қизилтепада юкори бўлган. конимехда ҳам бу даврда ахоли сони бироз кўпайган, бирок энг сўнгти йилларда бу ерда хам камайиш кузатилмокда. томди, учкудук ва кармана туманларида эса у 1989-йилга нисбатан камайган. кармана туманида бу хол маъмурий-худудий ўзгаришлар туфайли содир бўлган бўлса, томди ва учкудукда у ташки миграция натижасида юз берган. навоий вилоятида туғилиш коэффициенти 1998-2001-йилларда 19-20 промиллега, ўлим 5,0-5,3 га, табиий кўпайиш 14-15 промиллега тенг бўлган. тугилишнинг энг юкори кўрсаткичлари хатирчи ва нурота туман-ларига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"навоий вилояти" haqida

1493306260_68009.doc навоий вилояти режа: 1. географик ўрни ва ресурс салохияти. 2. ижтимоий географияси вилоят дастлаб 1982-йил 20.04. да ташкил топиб, 1988-йилгача шу макомда мавжуд бўлган. сўнгги марта эса, у 1992-йил 27-январда кайта тикланган. майдони 111,0 минг кв. км ёки республика худудининг карийб 1/4 кисмига тенг. ахоли сони эса 900,7 минг киши (мамлакат ахолисининг 3,0 фоизи) дир. қизиғи шундаки, бу географик кўрсаткичлар ўзбекистон микёсида катта қутбийлик характерига эга: майдони бўйича хам, демографик салоҳияти бўйича хам у иккинчи, бирок худудига кўра вилоят қораколпоғистон республикасидан кейинги иккинчи, аҳоли сони жихатидан эса факат сирдарё вилоятидан олдинда, яъни охиридан иккинчи. ушбу тақкослама кўрсаткичлар навоий вилоятида ахоли сони зичлигининг нихоятда пастлигидан...

DOC format, 154,5 KB. "навоий вилояти"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: навоий вилояти DOC Bepul yuklash Telegram