давлат кадастрларининг ягона тизимида ер кадастрининг ўрни, вазифаси ва аҳамияти

DOC 118.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1446979473_62055.doc давлат кадастрларининг ягона тизимида ер кадастрининг ўрни, вазифаси ва аҳамияти режа: · давлат ер кадастрининг турлари, тамойиллари ва ҳужжатлари ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 1996 йил 17 июлдаги «ўзбекистон республикаси давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ҳамда уни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» ги 255-сонли қарорига биноан бугунги кунда республикада қатор ривожланган ҳорижий давлатлардаги сингари давлат кадастрининг ягона тизими яратилмоқда. давлат кадастрининг ягона тизими (дкят) – бу барча турдаги давлат ва тармоқ кадастрларини ягона тамойил асосида бирлаштирувчи куп қиррали информацион тизим ҳисобланади. дкят ер юзасининг ҳар бир ҳисоб-кадастр участкаси бўйича уларнинг географик ҳолатини, ҳуқуқий ҳамда хўжалик статусини ёритган ҳолда ер, сув, ўрмон, қазилма бойликлар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёси, кўчмас мулк ва бошқа табиий, шунингдек хўжалик ресурслари тўғрисидаги хужжатлаштирилган маълумотларни ўз ичига олади. бундай такомиллашган тизим асосан ўзбекистон республикасининг табиий иқтисодий салоҳиятини умумдавлат нуқтаи назаридан мажмуали тарзда ҳисоб китоб қилиш ва баҳолашни таъминлаш мақсадида яратилади ҳамда юритилади. ер участкалари ва …
2
ув, ўрмон, ер ости қазилма бойликлари ва бошқ.); · бинолар ва иншоатлар, транспорт ва муҳандислик коммуникациялари; · геодезик тармоқлар пунктлари; · дкят вазифаларини бажариш учун зарур бўлган объектлар; дкят нинг объектлари тўғрисидаги маълумотлар республика бўйича қўйидагича ягона технологик асосида қаралади: · давлат ер кадастри бўйича – жойлардаги давлат ҳокимияти тизими, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизими томонидан; · давлат сув кадастри бўйича – гидромелиорация бўйича бош бошқарма (табиий сув манбаалари), геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси (ер ости сувлари), қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (сув ресурсларидан фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолати); · давлат ўрмон кадастри бўйича – қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (ўрмончилик бош бошқармаси); · давлат ер ости қазилма бойликлари кадастри бўйича – геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси; · алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар бўйича – табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва фанлар академияси; · ҳайвонот дунёси, ўсимликлар дунёси бўйича – фанлар академияси; · кўчмас мулк кадастри бўйича – …
3
лар ва туманлар (шахар) ҳокимиятларидаги кўчмас мулк кадастри хизматларига юклатилган. улар ўз фаолиятларини вазирлар маҳкамаси, вилоят ва туман (шахар) ҳокимиятлари томонидан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ ҳолда олиб борадилар. дкят қуйидаги тамойилларга биноан юритилади: · республиканинг барча ҳудудларини тўла қамраб олиш; · марказлашган раҳбарлик; · кадастр маълумотларини қайта ишлаш ва тақдим этишнинг бирлиги; · барча турдаги кадастрлар тизимининг ер кадастри асосида шаклланиши; · автоматлаштирилган информацион технологияларни қўллаш; · маълумотларнинг объективлиги, тўлалиги, аниқлиги ҳамда ҳаққонийлиги; · маълумотларни тўлдирилиши ва янгиланишининг узлуксизлиги; · маълум чегараланган фойдаланувчилардаги мавжуд маълумотларнинг махфийлиги. шундай қилиб, республикада шундай ягона информацион кадастр тизими вужудга келмоқдаки, у сўзсиз иқтисодиётимиз тармоқлари учун ҳозирги бозор муносабатлари шароитида сўзсиз муҳим амалий аҳамиятга эга бўлади. тизим таркибига кирувчи ер кадастри қолган барча кадастрлар объектлари айнан ушбу майдонларнинг устки ёки остки қисмларида шаклланган ва жойлашган. ушбу объектлар бўйича тармоқ кадастрларини юритишда биринчи галда ер туғрисидаги маълумотларга таянилади. бу ҳол сўзсиз албатта давлат ер кадастрини тўғри ва …
4
ради. унинг маълумотлари, биринчи навбат​да, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни рўйхат қилиш, ер ресурсларини давлат томонидан бошқаришни янада такомиллаштириш мақсадларида фойдаланибгина қолмасдан, балки ерларга давлат эгалиги ҳуқуқини муҳофаза қилиш мақсадларида, шунингдек, бошқа мулкдорлар ва фойдаланувчилар ҳуқуқларини ҳам муҳо​фаза қилишда фойдаланилади. шу нуқтаи назардан хам ер кадастри маълумотлари фақатгина иқтисодий аҳамиятга молик бўлибгина қолмасдан, ҳуқуқий аҳамиятга ҳам эгадир. ер кадастри маълумотлари давлат ёки бошқа жамоат мақсад​лари учун ер ажратишни асослашда ҳам катта аҳамиятга эга​дир. халқ хўжалиги манфаатлари нуқтаи назардан юқорида қайд қи​линган мақсадлар учун биринчи навбатда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида яроқсиз бўлган ёки кам яроқли бўлган, шунингдек, ҳеч бир субъектга ажратиб берилмаган ерларни ажратиш мақсадга мувофиқдир. шу сабабли бундай масалаларни ҳал қилишда ер фондининг ҳақиқий ҳолати, тақсимоти ва амалдаги фойдаланиши тўғрисида, шунингдек қишлоқ хўжалик ерларининг маҳсулдорлиги тўғрисидаги маълумотларга зарурият туғилади. бу маълумотлар ер ажратишнинг мақбул ечимларини асослаш учун хам зарурдир. ишлаб чиқаришнинг йил сайин ривожлана бориши билан унга кўпроқ табиий ресурслар миқдори …
5
ш бўйича тадбир​ларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш кўзда тутилган. бундай тад​бирларга ҳудудни оқилона ташкил этиш, тупроқ унумдорли​гини ошириш, ерларни сув ва шамол эрозиясидан, селлардан, сув босишдан, захланишдан, қайта шўрланишдан, қақраб қолишдан, иш​лаб чиқариш чиқиндилари, кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишдан ҳимоя қилиш, бузилган ерларни тиклаш ва уларни қайта экинзорларга айлантириш кабилар киради. бундай долзарб муаммоларни ҳал қилиш мамлакат ер ресурсларининг сифат ҳолати тўғрисида тў​лиқ, ишончли ва сифатли маълумотларга асосланиши зарур. қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини янада жадаллаштириш ва ри​вожлантириш бўйича хукуматимиз олиб бораётган аграр сиёсатни амалга ошириш бўйича ҳам ер кадастри бўйича катта вазифалар юкла​тилган. жумладан, "ер кодекси, солиқ кодекси, «ширкат (коопе​ратив) хўжалиги тўғрисида", "фермер хўжалиги тўғрисида", "деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги қонунларни амалётга тадбиқ қилиш, қишлоқ хўжалигида аграр ислоҳатларни амалга ошириш биринчи галда ер кадастри маълумотларига асосланади. маълумки, республикамиз вилоятлари, туман (шахар)лари ўзларининг жойлашуви бўйича турли минтақаларга, иқлим, рельеф ва тупроқ шароитларига эгадир. бундай ҳолда ушбу вилоятлар, туманлар бў​йича қишлоқ хўжалиги …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "давлат кадастрларининг ягона тизимида ер кадастрининг ўрни, вазифаси ва аҳамияти"

1446979473_62055.doc давлат кадастрларининг ягона тизимида ер кадастрининг ўрни, вазифаси ва аҳамияти режа: · давлат ер кадастрининг турлари, тамойиллари ва ҳужжатлари ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 1996 йил 17 июлдаги «ўзбекистон республикаси давлат кадастрлари ягона тизимини ташкил этиш ҳамда уни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» ги 255-сонли қарорига биноан бугунги кунда республикада қатор ривожланган ҳорижий давлатлардаги сингари давлат кадастрининг ягона тизими яратилмоқда. давлат кадастрининг ягона тизими (дкят) – бу барча турдаги давлат ва тармоқ кадастрларини ягона тамойил асосида бирлаштирувчи куп қиррали информацион тизим ҳисобланади. дкят ер юзасининг ҳар бир ҳисоб-кадастр участкаси бўйича уларнинг географик ҳолатини, ҳуқуқий ҳамда хўжалик стат...

DOC format, 118.5 KB. To download "давлат кадастрларининг ягона тизимида ер кадастрининг ўрни, вазифаси ва аҳамияти", click the Telegram button on the left.