иқтисодий сиёсатда давлат мулкининг ўрни ва аҳамияти масаласи

DOCX 5 стр. 21,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 5
4-мавзу. ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошқариш -иқтисодиётни тартибга солиш воситаси 4.1. иқтисодий сиёсатда давлат мулкининг ўрни ва аҳамияти масаласи 4.2. иқтисодиётнинг давлат ва хусусий секторнинг ўзаро алоқаладорлиги ҳамда таъсири. 4.1. иқтисодий сиёсатда давлат мулкининг ўрни ва аҳамияти масаласи иқтисодиётни тартибга солишнинг энг муҳим давлат воситаларидан бири ўз мулки бўлган тармоқ ва корхоналами бошқариш, яъни бевосита тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишдир. давлат мамлакат ишлаб чиқариш воситаларининг бир қисмини мулк эгаси сифатида бевосита ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилади, режалаштиради ва уни назорат қилади. давлат тадбиркорлик фаолияти орқали фан-техника инқилоби талабларига кўра халқ хўжалиги тузилишини шакллантиришга ҳамда бозор баҳоларидан бирмунча паст баҳоларда товар сотиш ва хизматлар кўрсатиш орқали ишлаб чиқаришнинг бошқа секторларининг ривожланишига кўмаклашади. давлат мулки ва соҳибкорлиги кўлами бозор иқтисодиёти шароитида чекланган бўлади. у, асосан, мамлакат иқтисодиётини самарали ривожланиши учун имкониятлар яратишга хизмат қилади. унинг доирасига ўзбекистон республикасида, биринчидан, олтин, уран, нефт, газ, кўмир, рангли металлар ва бошқа табиий бойликларни қазиб чиқариш …
2 / 5
инқилоби вужудга келтирган электро-техника саноати тармоқларини ривожлантириши зарурдир. бу янги тармоқлар қарор топиши давлат тадбиркорлик фаолияти доирасида бўлади. учинчидан, фан-техника инқилоби шароитида фан ва тех-никага раҳбарлик қилиш ҳам давлат зиммасига юкланади. давлат энг қимматли фундаментал фанлар соҳасидаги илмий ишларни молиялаштиради. давлат ўз корхоналарининг товар ва хизматларини паст дара-жадаги, аксарият ҳолларда ишлаб чиқариш харажатларига яқин бўлган баҳолар билан сотади. бу билан аҳоли турмуш даража-сининг ошишига, хусусий ва бошқа корхоналарнинг самарали ишлашига, халқ хўжалиги тармоқларининг маълум нисбатларини шакллантиришга таъсир кўрсатади. давлат ўзига қарашли корхоналарни ижарага бериш, меҳнат коллективларига, хусусий шахсларга сотиш, аксионерлик жамиятла-рига айлантириш йўли билан аралаш мулкни шакллантириш орқали иқтисодиётнинг бошқа мулк доираларининг ташаббускорлигига, рентабеллигининг ошишига ижобий таъсир кўрсатади. давлатнинг хусусий, жамоа ва бошқа тоифадаги корхоналар-дан товар ва хизматлар сотиб олиши иқтисодиётни тартибга солиш-нинг бир усули ҳисобланади. хх асрнинг буюк иқтисодчиларидан бири бўлган жон кейнс бу воситани «иқтисодиётни тетиклан-тиради», деб таъкидлаган. ушбу ўринда савол туғилади. хўш, давлат қандай товариарни сотиб олади? …
3 / 5
обий рол ўйнайди. бу бозор кафолатли бўлиб, унинг тўлов қобилияти давлатнинг буджет ва валута фонди орқали таъминланади. ҳар қандай бозор конюнктураси шароитида ҳам давлат буюртмаси ва контрактлари юзасидан ишлаётган корхоналар бозори касод бўлмайди. бу бозор давлат буюртмалари орқали тартибга солинади, унда келишилган баҳолар амал қилади ва унинг иштирокчиларига барқарор фойда келтиради. 4.2. иқтисодиётнинг давлат ва хусусий секторнинг ўзаро алоқаладорлиги ҳамда таъсири. хусусийлаштириш ва мулкдорлар сафини кенгайтириш, исло-ҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаш-тиришнинг устувор йўналишидаги қилиниши лозим бўлган муҳим вазифалар қуйидагилардан иборат қилиб белгиланган: - давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш бўйича ишларни давом эттириш; - аксиялаштириш амалий натижа бермаган корхона ва обектларни хусусий мулкдорларга бериш; - янги мулкдорларнинг корхоналар самарали фаолиятини таъминлаш, инвестиция мажбуриятларини сўзсиз бажариш бўйича ҳуқуқий ва иқтисодий жавобгарлигини оширишни кўзда тутган ҳолда амалдаги қонунчиликнинг меъёрларини қайта кўриб чиқиш ва кучайтириш; - хусусийлаштириш жараёнига ишлаб чиқаришни модер-низациялаш ҳамда техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга …
4 / 5
орхоналами самарали фаолият юритиши учун масъуллигини оширишнинг ҳуқуқий асосини ривожлан-тиришга хизмат қилади. мамлакатда тадбиркорлик субектларини ташкил этиш ва самарали фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида ҳам сезиларли чора-тадбирлар кўрилмоқда. бизнесни рўйхатдан ўтказиш, ихтиёрий тугатиш ишлари соддалаштирилди ва тартибга солинди. айрим қоидабузарликлар бўйича жарима санксиялари пасайтирилди ёки умуман бекор қилинди. солиқ ставкалари ҳам унификация қилиниб, тобора пасайтириб борилмоқда. хусусан, кичик корхоналарга ягона солиқ тўлови 13 %дан 6 % (саноат корхоналари учун 5 %га туширилди. тадбиркорларни юқори ликвидли моддий ресурслар билан таъминлашнинг бозор механизмлари яратилди. мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни билан бир вақтда бозор инфратузилмалари шаклланди ва улар ривожланиш босқичига ўтди. бу фонд, товар ҳамда кўчмас мулк бозорлари, инвестицион фондлар, аудиторлик, консалтинг ва шу каби бошқа тузилмаларни ташкил топиши ва ривожланиши билан намоён бўлди. еришилган ижобий натижаларга қарамасдан республикамизнинг айрим ҳудудларида хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қуватлаш ишларига эътибор сустлигича қолмоқда. ваҳоланки, мулкдан самарали фойдаланиш ва тадбиркорликнинг ривожланиши учун қулай шарт-шароит …
5 / 5
йтириш ва корхонани модернизация қилиш ҳамда самарали бошқарувни жорий қилинишига йўналтирилганлигидан келиб чиқиб баҳоланади. давлат активлари аҳамияти ва хусусийлаштириш усулларидан келиб чиқиб, гуруҳларга ажратилган ҳолда қуйидаги тартибда сотилади: 1-гврули. бутунлигича сотиладиган давлат корхоналари (об-ектлари) ва очиқ биржа савдоларида тўлиқ хусусий мулкка сотиладиган давлатга тегишли аксиялар пакети ва давлат улушлари. ушбу гуруҳга кирган корхона (обектларни) хусусийлаштириш механизми жуда содда, яъни обектлар ёки аксиялар пакетларини биржа орқали сотиш. бунда обект ёки аксиялар пакети савдо майдончасига қўйилади, реклама ишлари амалга оширилади, уларни сотишга кўмаклашувчи тегишли институтлар иштирок этади. харидорларда талаб бўлмаган тақдирда дастлабки сотиш нархларини қадам-бақадам пасайтириш механизми қўлланади. 2-гураҳ. сармоядорлар томонидан инвестиция мажбу-риятларининг бажарилиши эвазига нол қийматда танлов савдоларига қўйиладиган корхона ва обектлар. ушбу гуруҳ обектлари ҳудудларда танловлар эълон қилиш йўли билан сотилади. ҳар бир ҳудудда ушбу ҳудуд маъмуриятининг раҳбари бошчилигида танлов комиссиялари тузилган. сармоядорларга нол харид қиймати бўйича сотилган паст рентабелли, зарар кўриб ишловчи, иқтисодий ночор давлат корхоналарининг буджетга ва буджетдан …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 5 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "иқтисодий сиёсатда давлат мулкининг ўрни ва аҳамияти масаласи"

4-мавзу. ўзбекистонда давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошқариш -иқтисодиётни тартибга солиш воситаси 4.1. иқтисодий сиёсатда давлат мулкининг ўрни ва аҳамияти масаласи 4.2. иқтисодиётнинг давлат ва хусусий секторнинг ўзаро алоқаладорлиги ҳамда таъсири. 4.1. иқтисодий сиёсатда давлат мулкининг ўрни ва аҳамияти масаласи иқтисодиётни тартибга солишнинг энг муҳим давлат воситаларидан бири ўз мулки бўлган тармоқ ва корхоналами бошқариш, яъни бевосита тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишдир. давлат мамлакат ишлаб чиқариш воситаларининг бир қисмини мулк эгаси сифатида бевосита ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилади, режалаштиради ва уни назорат қилади. давлат тадбиркорлик фаолияти орқали фан-техника инқилоби талабларига кўра халқ хўжалиги тузилишини шакллантиришга ҳамда бозор баҳоларидан бирму...

Этот файл содержит 5 стр. в формате DOCX (21,9 КБ). Чтобы скачать "иқтисодий сиёсатда давлат мулкининг ўрни ва аҳамияти масаласи", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: иқтисодий сиёсатда давлат мулки… DOCX 5 стр. Бесплатная загрузка Telegram