mantiq

PPTX 32 pages 171.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 32
мантиқ илмининг предмети ва аҳамияти. мантиқ фани ривожланишининг асосий босқичлари. мантиқ илми ва тил. формал мантиқнинг асосий қонунлари (тамойиллари). тафаккурнинг универсал мантиқий шакллари ва усуллари. тушунча. 4-мавзу. мантиқ. режа: 1. мантиқ илмининг предмети ва асосий қонунлари 2. тушунча ва унинг турлари. тушунчалар билан бажариладиган мантиқий амаллар. 3. хукм – тафаккур шакли. хулоса чиқариш. 4. исбот ва раддия, уларнинг асосий қоидалари. мантиқ илмининг алоҳида фан сифатида шаклланиши аристотелнинг номи билан боғлиқдир. у биринчи бўлиб, мантиқ илми ўрганадиган масалалар доирасини аниқлаб берди. аристотелнинг «категориялар», «талқин ҳақида», «биринчи аналитика», «иккинчи аналитика», «софистик раддиялар ҳақида», «топика» номли асарлари бевосита мантиқ масалаларига бағишлангандир. унинг «риторика», «поэтика» асарлари ҳам мантиқий таълимотининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. «метафизика», «руҳ ҳақида» асарларида эса мантиқ масалалари маълум даражада баён қилинган. аристотель мантиқни «маълум билимлардан номаълум билимларни аниқловчи», «чин фикрни хато фикрдан ажратувчи» фан сифатида таърифлайди. мантиқ илми ҳамма вақт умуман барча билимларни, шу жумладан фалсафий билимларни ўрганишнинг ҳам зарурий шарти …
2 / 32
анади. мантиқ (логика) атамаси қуйидаги маъноларда қўлланади: биринчидан, объектив олам қонуниятларини ифодалашда (мас. “объектив мантиқ”, “нарсалар мантиғи” каби ибораларда); иккинчидан, ҳар бир инсоннинг ўзига хос тафаккурлаш усулини, фикрлар ўртасидаги алоқадорликни англатишда (мас. “субъектив мантиқ” иборасида) ва учинчидан, тафаккур шакллари ва қонунларини ўрганувчи фан маъносида. мантиқ илмининг ўрганиш объектини тафаккур ташкил этади. «тафаккур» арабча сўз бўлиб, ўзбек тилидаги «фикрлаш», «ақлий билиш» сўзларининг синоними сифатида қўлланилади. тафаккур билишнинг юқори босқичидир. тафаккур шакллари. тушунча, ҳукм (мулоҳаза) хулоса тафаккур қуйидаги асосий хусусиятларга эга: унда воқелик абстрактлашган ва умумлашган ҳолда инъикос қилинади. ҳиссий билишдан фарқли ўлароқ, тафаккур бизга предметнинг умумий, муҳим, такрорланиб турувчи хусусиятларига ва муносабатларига қаратишимизга имкон беради. тафаккур борлиқни билвосита акс эттиради. тафаккур инсоннинг ижодий фаолиятидан иборат. тафаккур тил билан узвий алоқада мавжуд. фикр идеал ҳодисадир. мантиқий тафаккур икки турдаги қонунларга бўйсунади. улар диалектика қонунлари ва формаллашган мантиқ қонунларидир. диалектика қонунлари объектив олам ва билиш жараёнига хос бўлган энг умумий қонунлар бўлиб, диалектик …
3 / 32
иқаришнинг шаклланиши ва ўзаро алоқаларини ифодалайди. фармал мантиқ қонунлари: 1. айният қонуни. 2. нозидлик қонуни. 3. учинчи истисно қонуни . 4. етарли асос қонуни. 7 формал мантиқ қонунлари (ёки тафаккур қонунлари) дейилганда фикрлашга хос муҳим, зурурий боғланишлар тушунилади. тафаккур қонунлари объектив воқеликнинг инсон миясида узоқ вақт давомида акс этиши натижасида вужудга келган ва шаклланган. бу қонунлар фикрлашнинг тўғри амалга ошишини таъминлаб туради. улар тафаккур шакллари бўлган тушунчалар, мулоҳазалар (ҳукмлар) ҳамда хулоса чиқаришнинг шаклланиши ва ўзаро алоқаларини ифодалайди. фармал мантиқ қонунлари: айният қонуни. нозидлик қонуни. 3. учинчи истисно қонуни . 4. етарли асос қонуни. айният қонуни айният қонунига кўра маълум бир предмет ёки ҳодиса ҳақида айтилган айни бир фикр айни бир муҳокама доирасида айни бир вақтда ўз-ўзига тенгдир. бу қонун формал мантиқ илмида « а-а дир» формуласи билан ифодаланади. айният қонунининг асосий талаби қуйидагича: фикрлаш жараёнида турли фикрларни айнанлаштириш ва аксинча, ўзаро айнан бўлган фикрларга тенг эмас, деб қараш мумкин эмас. …
4 / 32
в ёки в эмасдир» формуласи орқали берилади. учинчиси истисно қонуни тушунчалар ўртасидаги зид муносабатларни ифодалайди. агарда зид муносабатлар тушунчанинг тўлиқ мазмунини қамраб олмаса, икки зид белгидан бошқа белгиларнинг ҳам мавжудлиги маълум бўлса, унда учинчиси истисно қонуни амал қилмайди. масалан: талаба имтиҳонда»аъло» баҳо олди. талаба имтиҳонда «икки» баҳо олди. етарли асос қонуни инсон тафаккурига хос бўлган бу қонунни биринчи марта немис файласуфи ва математиги г. лейбниц таърифлаб берган. унинг таъкидлашича, барча мавжуд нарсалар ўзининг мавжудлиги учун етарли асосга эга. ҳар бир буюм ва ҳодисанинг реал асоси бўлгани каби, уларнинг инъикоси бўлган фикр-мулоҳазалар ҳам асосланган бўлиши керак. етарли асос қонунининг бу талаби қуйидаги формула орқали ифодаланади: «агар в мавжуд бўлса, унинг асоси сифатида а ҳам мавжуд». масалан, «бу киши бемор» деган мулоҳазани «у шифохонада даволанаяпти» деган фикр билан асослаш мумкин. тушунча предмет ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим белгиларини акс эттирувчи тафаккур шаклидир. белгилар деб, предметларни бир-биридан фарқ қилувчи ҳамда уларнинг бир-бирига ўхшашлигини ифода …
5 / 32
, қайси ирққа, миллатга, жинсга тааллуқли бўлиши индивиднинг инсон сифатида мавжуд бўлиши учун муҳим эмас. тушунча, ҳиссий билиш шаклларидан фарқли ўлароқ, инсон миясида тўғридан-тўғри акс этмайди. у маълум бир мантиқий усуллардан фойдаланилган ҳолда ҳосил қилинади. бу усуллар таққослаш, анализ, синтез, абстракциялаш, умумлаштиришлардан иборат. таққослаш ёрдамида предметлар ўзаро солиштирилиб, уларнинг ўхшаш, умумий томонлари ва бир-биридан фарқ қилдирувчи индивидуал белгилари аниқланади. анализ ёрдамида предмет фикран уни ташкил қилувчи қисмлар, томонларга ажратилиб, ҳар қайсиси алоҳида ўрганилади. синтез анализга тескари усул бўлиб, у анализ давомида ажратилган қисмлар, томонларни фикран бирлаштириб, предметни бир бутун ҳолига келтиришдан иборат. синтез бўлмаса предмет ҳақида яхлит фикр ҳосил қилиб бўлмайди. анализ ва синтез узвий боғлиқдир. тушунча ҳосил қилиш учун предметнинг юқоридаги усуллар билан аниқланган умумий ва индивидуал белгиларининг муҳимлари ажратилиши, номуҳимлари четлаштирилиши лозим. бу эса абстракциялаш ёрдамида амалга оширилади. умумлаштиришда предметлар уларнинг айрим умумий, муҳим хусусиятларига кўра синфларга бирлаштирилади ва шу тариқа битта тушунчада бир жинсли предметларнинг барчасини фикр …

Want to read more?

Download all 32 pages for free via Telegram.

Download full file

About "mantiq"

мантиқ илмининг предмети ва аҳамияти. мантиқ фани ривожланишининг асосий босқичлари. мантиқ илми ва тил. формал мантиқнинг асосий қонунлари (тамойиллари). тафаккурнинг универсал мантиқий шакллари ва усуллари. тушунча. 4-мавзу. мантиқ. режа: 1. мантиқ илмининг предмети ва асосий қонунлари 2. тушунча ва унинг турлари. тушунчалар билан бажариладиган мантиқий амаллар. 3. хукм – тафаккур шакли. хулоса чиқариш. 4. исбот ва раддия, уларнинг асосий қоидалари. мантиқ илмининг алоҳида фан сифатида шаклланиши аристотелнинг номи билан боғлиқдир. у биринчи бўлиб, мантиқ илми ўрганадиган масалалар доирасини аниқлаб берди. аристотелнинг «категориялар», «талқин ҳақида», «биринчи аналитика», «иккинчи аналитика», «софистик раддиялар ҳақида», «топика» номли асарлари бевосита мантиқ масалаларига бағишланганди...

This file contains 32 pages in PPTX format (171.9 KB). To download "mantiq", click the Telegram button on the left.

Tags: mantiq PPTX 32 pages Free download Telegram