конструкциялар таҳлили

PPTX 12 pages 174.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 12
бетонлар режа: 1. “конструкциялар таҳлили” фанининг мақсади ва вазифаси. 2. қурилиш конструкциялари ҳақида тушунча. 3. дунё ва шарқ меъморчилигида қурилиш конструкцияларининг ишлатилиши. қурилиш конструкцияларининг қисқача ривожланиш тарихи. 1-мавзу: “кириш.фаннинг мақсад ва вазифалари” 1 1. “конструкциялар таҳлили” фанининг мақсади ва вазифаси. “конструкциялар таҳлили” фани ёғоч, металл ва темирбетон конструкцияларини лойиҳалашда керакли конструктив ечимларни топиш ва конструкцияларни ҳисоблаш маҳоратига эга бўлишни, қурилиш соҳасидаги меъёрий хужжатлардан ва техник-ахборот адабиётлардан ва интернет тизимидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни таҳлил қилишни ўргатади. фанни ўқитишдан мақсад—талабаларда бинолар ва иншоотларни лойиҳалаш ҳамда ҳисоблаш асослари ва уларнинг конструктив элементлари бўйича йўналиш соҳасига мос билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришдан иборат. фаннинг вазифаси—талабаларга бино ва иншоотларни лойиҳалаш, қуриш ва барпо этишда лойиҳалардан фойдалана олишни, қурилиш амалиётида бино ва иншоотлар конструкцияларини иқтисодий жиҳатдан самарали ечим вариантини топа олишни ўргатишдан иборат. ушбу фан “қурилиш материаллари”, “материаллар қаршилиги”, “ назарий механика”, “қурилиш механикаси” ва шу каби фанлар билан узвий боғлиқдир. 2. қурилиш конструкциялари ҳақида …
2 / 12
ёрдам бериш учун мўлжалланган махсус вазифадаги қурилмадир. ҳар қайси бино (иншоот) алоҳида конструктив элементлардан ташкил топган. пойдевор – бу юкларни бинодан унинг асосига, яъни грунтга узатиш ва тарқатиш учун мўлжалланган бинонинг ер юзидан пастда жойлашган қисмидир. деворлар иморатни ташқи атмосфера муҳитидан тўсиш (ташқи деворлар) ёки иморатни алоҳида хоналар (ички деворлар) га бўлиш учун хизмат қилади. алоҳида таянчларга ёпма ва томлардан тушадиган юкни қабул қиладиган ёки ташқи деворларни ушлаб турадиган устунлар киради. ёпмалар – бу ўз оғирлиги, одамлар, техник асбоб–ускуналар ва шунга ўхшашлардан тушадиган юкларни қабул қиладиган ва бино (иншоот) ларни баландлиги бўйича қаватларга бўладиган конструкцияларнинг горизонтал элементларидир. том – бу ўз оғирлиги, қор ва баъзида шамол таъсиридан тушадиган юкни қабул қиладиган ҳамда иморатни ташқи климатик фактор ва таъсирлардан ҳимоя қиладиган бино (иншоот) нинг юқорисидаги тўсиқдир. зинапоя – бу қаватлараро алоқа учун хизмат қиладиган бино (иншоот)нинг элементидир. пардадевор – бу бинонинг ички бўшлиғини алоҳида хоналарга бўлиш учун хизмат қиладиган ва бевосита …
3 / 12
окат қилина бошланиши натижасида балкалар, фермалар, бино ва кўприк аркаларида металл кенг қўлланила бошлади. металл конструкциялар республикамизда ва чет мамлакатларда кенг тарқалган бўлиб, уларни тайёрлаш учун кам лигерланган, юқори мустаҳкамликка эга пўлат ва алюмин қотишмаларидан фойдаланилади. металл конструкциялардан жуда кўп нодир иншоотлар қурилган бўлиб, уларга баландлиги 200-300 м гача бўлган телеминоралар, вантли катта пролетли кўприклар, спорт ва кўргазма залларининг уст ёпмалари, баланд бинолар каркаслари бунга мисол бўла олади. xix аср охирида металл конструкцияларни кенг қўлланилиши шуни кўрсатдики, уларни вақти-вақти билан занглашга қарши бўяш лозимлиги ҳамда ёнғинда мустаҳкамлигини тез йўқотиши ва бузилиши, бу конструкцияларни ўрнига ёнғинбардош ва узоққа чидамли янги материал қўлланилишни талаб қила бошлади. тош ва ёғоч ибтидоий одамнинг дастлабки қурилиш материали ҳисобланган. кейинчалик инсонлар хом ғишт, пишиқ ғишт ва бетон тайёрлашни ўргандилар. темир бетоннинг ихтироси тарихи 1850 йилга тўғри келади. бунда француз ламбо темир-бетондан қайиқ ясаган. темир-бетондан тайёрланган махсулотга патент 1867-1870 йилларда француз ж.монье томонидан олинган. 1892 йилда эса …
4 / 12
билан фарқланади, лекин уларнинг массаси ҳаддан ташқари катта. ёғоч конструкциялар асосан ёғочдан тайёрланиб, улар енгил ва иссиқни секин йўқотади, лекин у ёнғинга чидамсиз ва нам муҳитда чириб кетади. шунинг учун ҳам ёғоч конструкциялар индустриал қурилишда қўлланиши чегараланган. уларни асосан қишлоқ қурилишида бир қаватли бинолар қуришда ва бинонинг ўровчи қисмларида (дераза, эшик, пардевор ва бошқ.) қўлланилади. кейинги пайтда елимланган ёғоч конструкциялар қўлланилмокда. улар ёрдамида ёпма юк кўтарувчи (балка, ферма, арка) элементлари тайёрланмоқда. қурилишда бетонли, темирбетонли ва металл конструкциялари кўпроқ қўлланилади. металл конструкциялардан ҳар-хил вазифаларни бажарувчи катта оралиқли биноларнинг синчи ва томларида фойдаланилади. бетон ва темирбетон конструкциялар танқис эмаслиги, юқори мустаҳкамлиги, узоқ муддатга чидамлилиги, оловбардошлилиги, сув ўтказмаслиги ва ҳар-хил формадаги элементларни тайёрлаш мумкинлиги ҳамда фойдаланиш чиқимларининг кам талаб қилинганлиги учун қурилишда етакчи ўринни эгаллайди. материалларни лойиҳалашда тўғри танлаш ва уларни қўшишга конструкцияларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари, уларнинг ишончлилиги, узоқ муддатга чидамлилиги ва бошқаларга боғлиқ бўлади. лойиҳачи—материаллар баҳосини, уларнинг ишлаши ва ташишини, материалларнинг ижобий ва …
5 / 12
конструкциялар таҳлили - Page 5

Want to read more?

Download all 12 pages for free via Telegram.

Download full file

About "конструкциялар таҳлили"

бетонлар режа: 1. “конструкциялар таҳлили” фанининг мақсади ва вазифаси. 2. қурилиш конструкциялари ҳақида тушунча. 3. дунё ва шарқ меъморчилигида қурилиш конструкцияларининг ишлатилиши. қурилиш конструкцияларининг қисқача ривожланиш тарихи. 1-мавзу: “кириш.фаннинг мақсад ва вазифалари” 1 1. “конструкциялар таҳлили” фанининг мақсади ва вазифаси. “конструкциялар таҳлили” фани ёғоч, металл ва темирбетон конструкцияларини лойиҳалашда керакли конструктив ечимларни топиш ва конструкцияларни ҳисоблаш маҳоратига эга бўлишни, қурилиш соҳасидаги меъёрий хужжатлардан ва техник-ахборот адабиётлардан ва интернет тизимидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни таҳлил қилишни ўргатади. фанни ўқитишдан мақсад—талабаларда бинолар ва иншоотларни лойиҳалаш ҳамда ҳисоблаш асослари ва уларнинг конструктив элементла...

This file contains 12 pages in PPTX format (174.1 KB). To download "конструкциялар таҳлили", click the Telegram button on the left.

Tags: конструкциялар таҳлили PPTX 12 pages Free download Telegram