ҳисоб-китоб ва ер кадастри тўғрисида умумий тушунчалар

DOC 90.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1446980766_62072.doc ҳисоб-китоб ва ер кадастри тўғрисида умумий тушунчалар иқтисодиёт тармоқларининг муҳим тадбирларидан бири ҳисоб​ланган ҳисоб-китоб ишлари сифатида ер кадастри кишилик жами​яти пайдо бўлган даврдан бошлаб вужудга келган ва ривожлан​иб келмоқда. шу нуқтаи назардан ҳисоб-китобнинг пайдо бўлиш тарихи тўғрисида қисқача тўхталиб ўтиш жоиздир. ҳисоб-китоб кишилик жамияти ижтимоий хаётининг асосини ташкил этади. дастлабки даврларда бунга бўлган зарурият ишлаб чиқаришнинг та​лабларидан келиб чиққан. моддий ишлаб чиқариш жараёнини, ишчи кучларни, ишлаб чиқиш воситаларини, ҳайдаладиган ерларни, боғзор ва токзорларни, хом-ашёларни, материалларни ҳамда етиштириладиган маҳсулотларни ҳисоб қилмасдан инсонлар ха​ёт-фаолиятини амалга ошириш мумкин эмас. шу сабабли ҳам ҳисоб-китоб кишилик жамияти ривожининг энг бирламчи босқичларида пайдо бўлган ва такомиллаша борган. турли ижтимоий-иқтисодий тузумларда ҳисоб-ки​тоб ишларнинг мазмуни, моҳияти, вазифалари ва услублари турлича бўлган. ишлаб чиқаришнинг ибтидоий-жамоа тузумида ҳисоб-китоб иш​лари жуда оддий бўлиб, у фақатгина жойдаги жамоанинг манфаатини кўзлаган. жумладан, тарихий манбаларнинг далил беришича, марказий осиёда аҳолининг асосий қисмини манзилгоҳларда яшаган кўп ои​лалик жамоалар ташкил этган. бундай жамоа аъзолари ўз …
2
тибга солиб турган. хатто жамоа доирасида ижтимоий табақаланишни вужудга келиши ёки бадавлат оилаларнинг ажралиб чиқиши мумкин бўлганда ҳам, марказий осиёнинг иқлим шароитлари доимий ирригация ишларининг зарурлиги жамоа алоқаларини барқарор ва узоқ муддат давом этишига асос бўлган. жамоа ёпиқ даврий бирлик бўлиб, ўз аъзоларини барча зарур нарсалар билан таъминлаган. бу устахоналар ва тандирлар учун мўлжалланган усти ёпиқ айвонлар, турли меҳнат қуролларни ясаш, бўйралар тўқиш, кичик метал буюм​лар қуйиш, тикиш, терига ишлов бериш каби бинолардан иборат бўлган. жамоаларда қуллар ёки қарам кишилар ҳам бўлиб, улар эркин жамоачилардан анча кам эди. улар уйида эркин оилалар билан биргаликда яшаганлар, хатто шу оилаларнинг аъзолари ҳам бўлганлар. жамоанинг мавжуд бўлиши ирригация ва суньий суғоришни ривожлантириш учун зарур шароитни яратди. ирригация иншоатларини қуришда ва уларни тегишли тартибда тутишда марказий осиё минтақаси ғоят юксак даражага кўтарилган. суғориш иншоатларини барпо этишдаги тараққиёт деҳқончиликнинг мислсиз даражада юксалишига, барқарор ҳосиллар олишга олиб келди. унумдорлиги миллионлаб йиллар оша йиғилиб ётган ер деҳқончи​лик …
3
ришнинг ривожланишига ёрдам берган. албатта, юқоридагиларнинг барчаси бу ерда ўз навбатида ҳисоб - китоб ишларни ҳам юқори савияда олиб боришни тақозо қилган. ишлаб чиқариш воситаларига хусусий мулкчилик​нинг пайдо бўлиши билан ҳисоб-китоб ишларини янада катта хажмларда олиб бо​ришга эҳтиёж туғилган. хусусий ер эгаларидан ташқари қулдорлик давлатининг ўзи ҳам ҳисоб-китоб ишларни олиб борган. эътироф этиш зарурки, ерга хусусий мулкчиликнинг бўлмаганлиги марказий осиёнинг ижтимоий - иқтисодий тарихида мухим омил эди. чўл ва иссиқ иқлим шароитидаги суньий суғориш қишлоқ хўжалик ишларининг асосий шарти ҳисобланган. марказий осиё қулдорлик ишлаб чиқариш усулини четлаб ўтган. бу ерда феодал тузум қарор топгунига қадар бўлган ишлаб чиқариш усулини асосини ерга давлат мулкчилиги, қишлоқ жа​мосининг хукмронлиги, уруғ-қабила тузумининг сақланганлиги, кўчманчи қабилалар билан ҳамкорлик ва ўзаро муносабат ҳамда буюк ипак йўлидаги қизғин савдо сотиқ ташкил этган. шу муносабат билан давлатда олиб бориладиган ҳисоб-китоб ишлари ҳам такомиллаша борган. давлат асосан олинаётган солиқлардан келаётган фойдани, армияни сақлашга сарфланадиган сараф-хара​жатларни, фойдаланишга берилган ер майдонларни …
4
нларининг миқдори билан бир қаторда сифат ҳолати ҳам ҳисоб-китоб қилина бошлади, кейинчалик эса турлича унумдорликка эга бўлган ерлардан олинаётган фойда миқ​дорини ҳам ҳисоб қилиш зарурияти туғилди. “кадастр” сўзи, французча сўз бўлиб, у маълум бир обьект бў​йича даврий ёки узлуксиз кузатув ва назорат қилиш йўли билан олинган маълумотларнинг мужассамлашган йиғиндисини билдиради. маълумки, табиий ёки моддий ресурслардан оқилона ҳамда самарали фойдаланишни ташкил этиш ва назорат қилиш халқ хўжали​гининг истиқболда янада ривожланиши учун илмий асосланган режа​лар тузишда ҳисоб-китоб ишларини тўғри йўлга қўйишда муҳим аҳами​ятга эгадир. ижтимиоий ишлаб чиқариш жараёнларига раҳбарлик қилиш ва назорат қилиш мақсадида ушбу жараёнларни миқдор ва сифат жиҳа​тидан тавсифлаш халқ хўжалиги ҳисоби асосида амалга оширилади. бизнинг мамлакатимизда ҳам бошқа ривожланган давлатлар сингари иқтисодиёт тармоқлари ҳисобининг ягона тизими мавжуд бўлиб, у респуб​ликамизнинг ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида маълум йўна​лишда ривожланишини таминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. халқ хўжалиги ҳисобининг объекти - бу алоҳида тармоқлар ва корхоналар ҳисоб-китоб ишларини ўтказиш асосида ягона халқ хўжалиги …
5
ни бажариш жараёнида уларга жорий раҳбарлик ва назорат​ни амалга ошириш воситасидир. у бажарилган ишларнинг тури ва ҳажмлари тўғрисида, хом-ашёлардан фойдаланганлик, иншоатлар куввати, меҳнат харажатлари қилинган ишларнинг, муддатлари ва сифати, олинган материаллар ва бошқалар тўғрисида маълумот бе​ради. масалан, қишлоқ хўжалик корхоналарида тезкор-техник ҳисоб тупроққа ишлов бериш, экинларини экиш, уларни парвариш қи​лиш, шунингдек, янги ерларни ўзлаштириш, мелиоратив ва кимёвий ишлов бериш йўли билан ер турлари ёки қишлоқ хўжалик ерла​рини яхшилаш, тупроқ эрозиясига қарши кураш сингарилар билан боғлиқ бўлган ишларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини тўла назора​тини таъминлайди. тезкор - техник ҳисоб-китобларда асосан на​турал бирликлардан фойдаланилади, шунингдек улар статистик усуллар ёрдамида жамланади. бухгалтерия ҳисоби-бу маълум бир вақт ичида халқ хўжали​ги режаларини бажарлишини алоҳида йўналишларда ҳар бир корхона фаолиятини кузатиш ва назорат қилиш усулидир. барча ишлаб чиқариш воситалари, ялпи ва товар маҳсулотлар, хом-ашё ва мате​риаллар бухгалтирия ҳисоби остида бўлади. бухгалтерия ҳисобида натурал ҳисоблар ўлчовлар ёрдамида мехнатга ҳақ тўлаш миқдо​ри, унинг унумдорлиги, маҳсулотларнинг таннархлари ва …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ҳисоб-китоб ва ер кадастри тўғрисида умумий тушунчалар"

1446980766_62072.doc ҳисоб-китоб ва ер кадастри тўғрисида умумий тушунчалар иқтисодиёт тармоқларининг муҳим тадбирларидан бири ҳисоб​ланган ҳисоб-китоб ишлари сифатида ер кадастри кишилик жами​яти пайдо бўлган даврдан бошлаб вужудга келган ва ривожлан​иб келмоқда. шу нуқтаи назардан ҳисоб-китобнинг пайдо бўлиш тарихи тўғрисида қисқача тўхталиб ўтиш жоиздир. ҳисоб-китоб кишилик жамияти ижтимоий хаётининг асосини ташкил этади. дастлабки даврларда бунга бўлган зарурият ишлаб чиқаришнинг та​лабларидан келиб чиққан. моддий ишлаб чиқариш жараёнини, ишчи кучларни, ишлаб чиқиш воситаларини, ҳайдаладиган ерларни, боғзор ва токзорларни, хом-ашёларни, материалларни ҳамда етиштириладиган маҳсулотларни ҳисоб қилмасдан инсонлар ха​ёт-фаолиятини амалга ошириш мумкин эмас. шу сабабли ҳам ҳисоб-китоб кишил...

DOC format, 90.5 KB. To download "ҳисоб-китоб ва ер кадастри тўғрисида умумий тушунчалар", click the Telegram button on the left.