шимолий африка

DOC 168,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404131943_51281.doc шимолий африка шимолий африканинг деярли ҳаммаси саҳрои кабир плитаси устидадир. рельефида платолар ва ясси тоғликлар асосий ўрин тутади. эрозион шакллар тараққий этган. бу шакллар ҳозирги иқлим шароитига тўғри келмайди ва олдинги плювиаллар даврида пайдо бўлган. шимолий африканинг каттагина қисми субтропик ва субэкваториал минтақаларда жойлашган. ана шунинг учун ҳам бу ерда иккита катта табиий географик ўлка: саҳрои кабир тропик чўл ўлкаси ва судан саванна ўлкаси ажралади. шимолий африкада унинг шимоли-ғарбий қисми-атлас ўлкаси алоҳида ўрин тутади. бу ўлка субтропик минтақанинг жанубий чеккасида бўлиб, альп бурмаланиш минтақаси тоғлари системасига киради. ландшафт жиҳатидан бу ўлка, айниқса унинг шимолий қисми ўрта денгиз бўйининг бир қисмидир. лекин, атлас ўлкасининг жанубий ярмидаёқ сахрои кабир ландшафтлари сезила бошлайди. атлас ўлкаси атлас ўлкаси табиати хусусиятларида ўрта денгизбўйининг субтропикларидан саҳрои кабирнинг тропик чўл ландшафтла- рига ўтиш характери сезилиб туради. африканинг шимоли-ғарбий соҳили кўп жиҳатдан испаниянинг жанубий соҳилини эслатади, ўлканинг ички қисмлари эса ўз табиатига кўра саҳрои кабирнинг чекка шимолига …
2
осита давомидир. ғарбдаги риф атласи ёки арриф ва шарқдаги телл-атлас тоғлари ана шулардир. ўлканинг ўрта денгиз соҳили парчаланиб кет.ган. бунда тоғлар денгизга тик тушган ва кемачилик учун қулай бухталар ҳосил қилган ёки денгизнинг қирғоқ бўйидаги камбар текислиги билан ажралган. ўлканинг жанубида атлантика океанидан шимоли-шарққа томон баланд атлас тизмаси чўзилган. бу тизманинг анча қисми герцин циклида таркиб топган. тубкал массивида баландлиги 4165 м чўққи бор. бу эса бутун ўлканинг энг баланд нуқтасидир. саҳрои кабир атласи баланд атласнинг шимоли-шарқдагй давомидир. баланд атласдан бир оз жануброқда антиатлас тизмаси жойлашган. бу тизма платформанинг кайнозой эрасида кўтарилиб қолган чекка қисмидир. тоғ тизмаларининг иккита зонаси орасида тоғлар орасидаги букилмаларга тўғри келадиган ички текисликлар ва баланд.платолар (месеталар) полосаси жойлашган. платолар атлантика бўйи чекка пасттекислигидан зинапоясимон кўтарила бориб, шимоли-шарққа ўрта денгиз соҳилигача давом этади. бутун тоғли ўлка, жумладан, шимолдаги ёш янги пайдо бўлган тизмалар неоген охирида кучли вертикал ҳаракатларга учраган. ана шу ҳаракат оқибатида унинг ҳозирги қиёфаси ҳосил …
3
озирги шароит оқибати бўлмасдан, иқлими анча нам бўлган қадимги замонлардан қолган меросдир. 134. мароккода атлантика бўйи текислиги (автор фотоси). атлантика океани ва ўрта денгиз соҳили учун ёзи қуруқ ва .иссиқ, қиши юмшоқ ва сернам иқлим характерлидир. атлантика океанидан келадиган ғарбий шамоллар бу epra анчагина ёғин олиб келади ва тоғларнинг ғарбий ва шимолий ёнбағирларида ҳамда соҳилда қолдиради. ғарбда 800 мм дан кўпроқ ёмғир ёғади. шарққа қараб ёғин мицдори кескин камая боради. соҳил текислигида, габес қўлтиғи яқинида атиги 200-300 мм ёғик ёғади. қишки ойларнинг ўртача температураси жанубий европадагига нисбатан юқори бўлиб, +12-15°с га етади. соҳилга қор жуда кам ёғади ва тёзда эриб кетади. ёз температураси ғарбдан шарққа +24° дан +27° гача кўтарила боради. ёз ойларида ва оралиқ мавсумларда шимолий соҳилда торлардан сирокко шамоли (фён шамолига ўхшаш) эсиб туради. ана шу шамол эсганда температура кўтарилиб, + 35-40°с га етади. баланд платолар ва берк водийлар иқлими, шунингдек, тоғ тизмаларининг ичкарисидаги ёнбағирларнинг иқлими кескин континентал, …
4
ёққан ёмғирдан сўнг сув пайдо бўлади. кўпгина ўзанлар шоттлар деб аталадиган оқмас кўлларга томон қия бўлади. бундай кўллар йилнинг анча қисмида қуруқ бўлиб, тузқатқалоғи билан қопланган. тоғлардаги қорлар эришидан пайдо бўлган баҳорги сувлар сой-жилғаларга сув беришда ва далаларни суғоришда катта аҳамиятга эга. лекин бундай сувлар тёзда тугаб қолади ва деярли бутун ёз бўйи шоттлар ҳамда дарё ўзанлари қуруқ бўлади. ўсимлик ва тупроқ қопламида, иқлимдаги каби, соҳил билан ички районлар орасида тафовутлар бор. соҳилда ва ёнбағирларнинг қуйи қисмларида жигар ранг тупроқлар тарқалган. бундай ерларда маквис типидаги доимий яшил чакалакзорлар, пакана пальма чакалаклари, доимий яшил пўкак дуби (quercus suber) дан иборат ўрмонлар, юқорироқда эса улкан атлас кедри (cedrus atlantica) ва тис (taxus baccata) дарахтларидан иборат игнабаргли ўрмонлар учрайди. 1500 м дан юқорида ўрта европада ўсадиган кенг баргли дарахтлардан иборат барг ташловчи ўрмонлар пайдо бўлади. ўрмоннинг юқори чегараси 3000 м баландликда. соҳилда табиий ўсимликлар кўплаб кесиб ташланган. иқлим шароити субтропик экинларнинг тарқалишига қулай. …
5
и чорвачилик билан шуғулланади ва ярим кўчманчи ҳаёт кечиради. тоғлар орасидаги қуруқ яйловларда сийрак ўтлар билан кун кўрадиган туялар ва қўйлар бо-қилади. тоғларда 3000 м дан юқорида унда-бунда альп ўтлоқлари учрайди. бу ўтлоқлар ўз таркибига кўра европадаги тоғ ўтлоқ- ларидан анча кейинда туради. энг баланд тизмаларнинг чўққилари ўсимликсиз бўлиб, йилнинг кўп қисмида қор билан қопланиб ётади. тоғларнинг жанубий этакларида чинакам чўл учрайди. бундай ерларда хурмо (phoenix dactylifera) етиштириладиган воҳалар учраб қолади. 135. касабланкадаги хурмозорлар (а. н. грацианский фотоси). атлас ўлкасининг ҳайвонот дунёсида африка ва жанубни европа турлари учрайди. ҳайвонот таркибида кемирувчилар (қуёнлар, қўшоёқлар) жуда кўп. кемирувчилар билан туёқлилар орасидаги ўтхўр ҳайвондаман учрайди. катталиги қуёнча келадиган қўпол бу ҳайвон тоғларда галагала бўлиб яшаиди, унинг гўштини ейишади. йиртқичлардан чиябўрилар, виверралар, ёввойи мушуклар ва сиртлонлар ҳамма жойда учрайди. илгарилари жанубдан бу ерга арслонлар кириб келарди. қояларда испаниянинг жанубида ҳам-учрайдиган думсиз макак маймуни яшайди. қалтакесаклар, илонлар, турли ҳашаротлар кўп. қишлоқ хўжалиги баъзи йиллари чигирткадан …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "шимолий африка"

1404131943_51281.doc шимолий африка шимолий африканинг деярли ҳаммаси саҳрои кабир плитаси устидадир. рельефида платолар ва ясси тоғликлар асосий ўрин тутади. эрозион шакллар тараққий этган. бу шакллар ҳозирги иқлим шароитига тўғри келмайди ва олдинги плювиаллар даврида пайдо бўлган. шимолий африканинг каттагина қисми субтропик ва субэкваториал минтақаларда жойлашган. ана шунинг учун ҳам бу ерда иккита катта табиий географик ўлка: саҳрои кабир тропик чўл ўлкаси ва судан саванна ўлкаси ажралади. шимолий африкада унинг шимоли-ғарбий қисми-атлас ўлкаси алоҳида ўрин тутади. бу ўлка субтропик минтақанинг жанубий чеккасида бўлиб, альп бурмаланиш минтақаси тоғлари системасига киради. ландшафт жиҳатидан бу ўлка, айниқса унинг шимолий қисми ўрта денгиз бўйининг бир қисмидир. лекин, атлас ўлкасининг...

Формат DOC, 168,0 КБ. Чтобы скачать "шимолий африка", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: шимолий африка DOC Бесплатная загрузка Telegram