ишлабчиқарилган маҳсулот

PPTX 32 pages 575.9 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 32
слайд 1 режа: 6-мавзу: иш ҳақи, меҳнат муносабатлари. аграр муносабатлар ва агробизнес 1 2 3 4 меҳнат муносабатлари ва шартномалари аграр муносабатлар ва уларнинг бозор тизимидаги хусусиятлари. ер рентаси назариясига бўлган турли хил ёндошувлар, ер рентасининг мазмуни ва турлари иш ҳақи тўғрисида турлича назариялар ва унинг иқтисодий мазмуни агросаноат интеграцияси, агросаноат мажмуаси ва унинг соҳалари 5 агробизнес, унинг турлари ва ўзбекистонда аграр ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг тақсимланиш тамойиллари бўйича турлича назариялар 1. яратилган маҳсулот ва даромадларнинг тақсимланиш тамойиллари француз олими ж.б.сей «ишлаб чиқаришнинг уч омили» деган ғояни илгари суриб, унда товарларни ишлаб чиқаришда меҳнат, ер ва капитал баб-баравар қатнашади, улар ҳамма даромадлар манбаидир ва бинобарин даромадлар ҳам шу омиллар ўртасида тақсимланади, деб кўрсатади. америкалик иқтисодчи олим ж.б.кларкнинг қўшилган омил (сўнгги қўшилган капитал ёки ишчи кучи) унумдорлиги деган ғоясига асос бўлиб хизмат қилади. ж.б.кларк ўзининг «бойликларнинг тақсимланиши» номли асарида яратилган бойлик учала омил ўртасида уларнинг ҳар бири …
2 / 32
да пассив равишда қатнашсада, қиймат яратмасликларини, улар фақат эскиришига тенг, яъни амортизация ажратмаларига тенг қийматни янги товарга жонли меҳнат таъсирида ўтказишини, янги қиймат эса фақат жонли меҳнат томонидан яратилишини кўрсатиб беролмаган. 2 3 сей ва кларк ғояларининг камчиликлари кларк томонидан яратилган қўшилган меҳнат унумдорлигининг камайиб бориш қонуни турли омилларнинг бир-бирига мослиги таъминланмаган, кўр-кўрона харажатлар ошириб борилган ҳамда илмий-техника тараққиёти мутлақо тўхтаб қолган даврга (ҳолатга) мос келиб, ҳозирги замон ривожланган бозор иқтисодиёти шароитига тўғри келмайди. сей ва кларк айтганларидек, ҳозирги даврда яратилган бойлик, тўғрироғи миллий маҳсулотнинг ҳаммаси бу учала омилнинг миқдори ва унумдорлигига қараб тақсимланмайди, балки унинг амортизация ажратмалари, марказлашган фондлар ташкил қилингандан қолган қисми шу омилларга қараб унинг эгалари ўртасида тақсимланади. ҳозирги даврда мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар талабларини ҳисобга олиб, яратилган маҳсулотни тақсимлашнинг асосий йўналишлари а) умуман олганда маҳсулотни, бинобарин даромадларни тақсимлаш ҳам доим бир хил бўлмай, балки шу даврда амал қилиб турган иқтисодий муносабатлар тизимига, жумладан мулкчилик муносабатларига …
3 / 32
дда ҳодисаларнинг таъсирини бартараф қилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни ўз маромида тўхтовсиз олиб боришни кафолатлаш учун суғурта фондлари, қариялар, болалар, ногиронлар ва турли бошқа кам таъминланган оилаларни ҳимоя қилиш учун нафақа ҳамда ижтимоий ҳимоя фондларига ажратилади; г) давлатни бошқариш, мамлакат мудофаасини мустаҳкамлаш, аҳолининг тинч ҳаётини ва меҳнатини қўриқлаш, мамлакат миқёсида фан-маданиятни, таълим тизимини, соғлиқни сақлашни ривожлантириш учун фондлар ажратилади 2. иш ҳақининг иқтисодий мазмуни яратилган ялпи ички маҳсулотнинг унинг ишлаб чиқарувчилари ўртасида меҳнатнинг миқдори, сифати ва унумдорлигига қараб тақсимланади-ган қисми иш ҳақи деб юритилади. иш ҳақи мазмунини аниқлашга бўлган турли хил ёндошувлар д.рикардо ва т.мальтусларнинг «яшаш учун восита минимуми» концепциясида иш ҳақини яшаш учун зарур воситаларнинг физиологик минимуми билан бир хил деб ҳисобланади. лекин иш ҳақини яшаш учун зарур воситаларнинг физиологик минимуми билан бир хил деб қараш тўғри эмас. бу минимум ўз ичига ишчи кучи шаклланадиган иқтисодий, ижтимоий ва маданий шарт-шароитлар туғдирган эҳтиёжларни ҳам олади. шу билан бирга ишчи …
4 / 32
чилик воситалари қиймати сифатида аниқлайди. мазкур ғоя тарафдорлари ишчи кучи қийматига бир қатор омиллар, аввало табиий шарт-шароитлар, аҳолининг маданий ривожланиши, уларнинг малакаси ва ишчи оиласини сақлаш ҳамда уларнинг табиий такрор ишлаб чиқариш шароитлари таъсир қилишини кўрсатади. шу билан бирга бу ғояда ҳаётий эҳтиёжлар ҳамда уларнинг қондирилиш усуллари мамлакатнинг илмий-техникавий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланишида эришилган даражага боғлиқлиги таъкидланади. иш ҳақи мазмунини аниқлашга бўлган турли хил ёндошувлар бу фикрлар ҳозирги даврда ҳам кўпгина кўзга кўринган иқтисодчи олимлар томонидан маъқулланиб такрорланмоқда. масалан: а.ф.шишкин, е.ф.борисовлар ўзларининг «иқтисодиёт назарияси» дарсликларида иш ҳақини ишчи кучи товар қийматининг пулдаги ифодаси деб таърифламоқдалар. ҳозирги замон иқтисодиёт назариясида айрим муаллифлар (жумладан, «экономикс» дарсликларида, в.д.камаев раҳбарлигида нашр этилган «иқтисодиёт назарияси» дарслиги ва бошқаларда)[1] иш ҳақини меҳнат нархи сифатида, айримлари эса[2] меҳнат бозоридаги талаб ва таклифнинг мувозанат нархи сифатида талқин этадилар. бунда улар асосан бозорда меҳнат сотилади деган бизнингча нотўғри тушунчага асосланишади. меҳнат ишчи кучининг функция қилиши, унинг маълум мақсадга қаратилган …
5 / 32
нат унумдорлиги, миллий маҳсулот ҳажми, унинг аҳоли жон бошига тўғри келадиган миқдорига боғлиқ бўлади. иш ҳақининг миқдори ишчи кучини такрор ишлаб чиқаришга, ишчининг ўзини, оила аъзоларини боқишга етадиган даражада бўлиши лозим. иш ҳақининг миқдори ва даражаси ишчи кучининг малакаси, унинг меҳнати унумдорлиги билан боғлиқ бўлади. иш ҳақининг даражаси ҳар бир фирма ёки корхонада ишлаб чиқаришнинг эришган даражаси билан, яъни ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот ҳажми ва бир ишчига тўғри келган миқдори билан боғлиқ бўлади. ишчи учун қандай шаклда ва қанча миқдорда иш ҳақи олиши эмас, балки унга қанча миқдорда товарлар ва хизматлар сотиб олиши мумкинлиги муҳим. шу сабабли номинал ва реал иш ҳақи фарқланади. номинал иш ҳақи бу маълум вақт давомида олинган пул суммаси ёки пул шаклидаги иш ҳақи. реал иш ҳақи – бу номинал иш ҳақига сотиб олиш мумкин бўлган товарлар ва хизматлар миқдори. бошқача айтганда реал иш ҳақи – бу номинал иш ҳақининг «харид этиш» қобилияти. ўз-ўзидан аниқки, …

Want to read more?

Download all 32 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ишлабчиқарилган маҳсулот"

слайд 1 режа: 6-мавзу: иш ҳақи, меҳнат муносабатлари. аграр муносабатлар ва агробизнес 1 2 3 4 меҳнат муносабатлари ва шартномалари аграр муносабатлар ва уларнинг бозор тизимидаги хусусиятлари. ер рентаси назариясига бўлган турли хил ёндошувлар, ер рентасининг мазмуни ва турлари иш ҳақи тўғрисида турлича назариялар ва унинг иқтисодий мазмуни агросаноат интеграцияси, агросаноат мажмуаси ва унинг соҳалари 5 агробизнес, унинг турлари ва ўзбекистонда аграр ислоҳотларни амалга оширишнинг асосий йўналишлари ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг тақсимланиш тамойиллари бўйича турлича назариялар 1. яратилган маҳсулот ва даромадларнинг тақсимланиш тамойиллари француз олими ж.б.сей «ишлаб чиқаришнинг уч омили» деган ғояни илгари суриб, унда товарларни ишлаб чиқаришда меҳнат, ер ва капитал баб-баравар қатнаш...

This file contains 32 pages in PPTX format (575.9 KB). To download "ишлабчиқарилган маҳсулот", click the Telegram button on the left.

Tags: ишлабчиқарилган маҳсулот PPTX 32 pages Free download Telegram