"яшилиқтисодиёт"ни баҳолаш амалиёти ва indikatorlari

PPTX 20 стр. 3,0 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 20
презентация powerpoint режа: мавзу: “яшил иқтисодиёт”ни баҳолаш амалиёти ва индикаторлари “яшил иқтисодиёт”ни баҳолашнинг комплекс усули. жаҳон банки ёндашуви. “яшил иқтисодиёт”ни баҳолашда халқаро ташкилотлар ёндашуви: умумий ва фарқли жиҳатлар. 1 “яшил иқтисодиёт” концепциясини амалиётга тадбиқ этиш ўз навбатида самарали қарорлар қабул қилиш ва зарур чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашувчи, “яшил иқтисодиёт”ни баҳолашнинг ишончли кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқишни тақозо этади халқаро амалиётда “яшил иқтисодиёт”ни баҳолаш тизимини шакллантиришга оид турлича ёндашувлар мавжуд. улардан бири иқтисодий, ижтимоий ва экологик компонентлар қийматини комплекс, яъни пулда баҳолашдир мисол учун, жисмоний, табиий ва инсон капиталининг йиғиндиси сифатида баҳоланадиган миллий бойлик ҳажми шу тариқа ҳисобланади. жаҳон банки мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, 1995-2014 йилларда жаҳон миллий бойлигининг ҳажми деярли икки мартага ортгани ҳолда унинг таркибида табиий капитал бор-йўғи 9,0%ни (шундан ўрмонлар ва ҳимоя қилинадиган ҳудудлар 2,0%ни, ҳайдаладиган ерлар ва энергия ресурслари (қазиб чиқариладиган ёқилғи) 3,0%ни) ташкил этмоқда ва унинг жами миллий бойлик таркибидаги улуши деярли ўзгармаган жаҳон банки маълумотлари таҳлили барқарор …
2 / 20
да эса табиий капитални йўқотиш даражаси иқтисодий ўсиш даражаси билан деярли бир хил. ушбу ҳолат африкада табиий ресурслардан интенсив фойдланилаётганлиги ва табиий ресурслар инсон капиталининг жамғарилишига йўналтирилмаётганлигини англатади жаҳон банки томонидан қўлланиладиган “яшил иқтисодиёт” кўрсаткичлари барқарор иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари таснифига кириб, инклюзив яшил ўсиш кўрсаткичларидан иборат. жаҳон банки институти илмий изланишларига кўра барқарор иқтисодий ўсишнинг инкюзивлигини таъминловчи йўналиш бу “яшил ўсиш”дир. шу боис жаҳон банки томонидан қўлланилаётган “яшил иқтисодиёт” кўрсаткичлари “яшил ўсишнинг” қуйидаги йўналишлари бўйича гуруҳланади: атроф-муҳит, иқтисодий ва ижтимоий. улар жамият, иқтисодиёт ва атроф-муҳит учун натижавий самарадорликни ифодалаш учун хизмат қилади жаҳон банки томонидан ишлаб чиқилган кўрсаткичлар “яшил ўсиш” натижасида эришиш мумкин бўлган потенциал иқтисодий ва ижтимоий самарадорликни баҳолашга хизмат қилади. 60 жаҳон банкининг бойлик бухгалтерияси ва экотизим хизматлари аудити (wealth accounting and valuation of ecosystem services – waves ) бмтнинг статистик комиссиясининг экологик ва иқтисодий ҳисоблар тизимини (system of environmental and economic accounting - seea62 ) жорий қилишда …
3 / 20
ақатгина “яшил ўсиш” ҳисобидан таъминланиши мумкин, деган хулоса қилинган6 “яшил ўсиш” анъанавий иқтисодий ўсиш тушунчасига нисбатан янги, кенг қамровли тушунча бўлиб, иқтисодий ўсиш билан бир вақтда юз берадиган зарарларни (implicit cost) ҳам ҳисобга олади. жумладан, иқтисодий ўсиш натижасида табиатга келтириладиган зарарлар ва миллий бойликнинг камайиши шулар жумласига киради иқтисодий ўсишнинг “яшил модели” агар мукаммал ишлаб чиқилиб, самарали амалга оширилса ресурслар сарфи жиҳатдан барқарор ишлаб чиқариш, истеъмол танловига ижобий таъсир кўрсатади ва қуйидаги натижаларга эришиш имконини беради: иқтисодий соҳада: ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ортиши ва унинг аҳоли ўртасида нисбатан тенг тақсимланиши; экотизим хизматларини кўрсатиш ҳажмининг ошиши ёки уларнинг камайишининг олдини олиш; иқтисодиётнинг диверсификациялашуви, яъни иқтисодий рискларни бошқаришнинг такомиллашуви; яшил технологиялар, инновацияларни яратиш ва улардан фойдаланиш, яъни бозорга бўлган ишончнинг ортиши экологик соҳада: табиий ресурслардан фойдаланишда унумдорлик ва самарадорликнинг ортиши; экологик чегаралар доирасида фойдаланиладиган табиий капитал; тикланмайдиган капиталдан фойдаланиб бошқа шаклдаги капитал (ишлаб чиқариш ва инсон капитали) ҳажмининг ошиши; атроф-муҳитга салбий таъсир …
4 / 20
л қилинмаган. шу сабабдан ҳозирда “яшил иқтисодиёт” ва “яшил ўсиш”ни тавсифлаш учун глобал яшил ўсиш институти (global green growth institute - gggi), иҳтт, unep, жаҳон банки каби халқаро ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиб келинмоқда. мазкур кўрсаткичлар тизимининг айримлари ўхшаш бўлгани ҳолда, айримлари бирбиридан кескин фарқланади. ушу ҳолат устун даражада халқаро ташкилотларнинг “яшил иқтисодиёт” концепциясига нисбатан қандай ёндашувда эканлигига боғлиқ unep “яшил иқтисодиёт”ни баҳолашда атроф-муҳит ўзгариши билан боғлиқ рискларни камайтириш асосида фаровонликни ошириш ва ижтимоий тенгликка эришишни мақсад қилиб қўйган. жаҳон банки атроф-муҳит стратегиясида “яшил ўсиш” самарали, тоза ва мослашувчан ижтимоий-иқтисодий ўсиш сифатида таърифланади. иҳтт ёндашуви эса инсон фаровонлиги билан боғлиқ табиий активлар барқарорлигини таъминлаган ҳолда иқтисодий ўсиш ва ривожланишга кўмаклашишга асосланади. gggi ва dual citizen халқаро агентлиги “яшил иқтисодиёт”га ўтишни баҳолашда рейтинг усулидан фойдаланилади қайд этиб ўтилган ёндашувларда “яшил иқтисодиёт” ва “яшил ўсиш”ни баҳолашнинг умумий жиҳатлари бўлиши билан бирга фарқли томонлари ҳам мавжуд. шу боис глобал даражада ҳозирга …
5 / 20
марадорлик бўйича устувор йўналишларини аниқлаш. e`tiboringiz uchun rahmat! image2.png image3.jpeg image4.png image5.jpeg image6.png image7.png image8.jpeg image9.png image10.png image11.jpeg image12.png image13.jpeg image14.jpeg image15.png image16.jpeg image17.png image18.jpeg /docprops/thumbnail.jpeg

Хотите читать дальше?

Скачайте все 20 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О ""яшилиқтисодиёт"ни баҳолаш амалиёти ва indikatorlari"

презентация powerpoint режа: мавзу: “яшил иқтисодиёт”ни баҳолаш амалиёти ва индикаторлари “яшил иқтисодиёт”ни баҳолашнинг комплекс усули. жаҳон банки ёндашуви. “яшил иқтисодиёт”ни баҳолашда халқаро ташкилотлар ёндашуви: умумий ва фарқли жиҳатлар. 1 “яшил иқтисодиёт” концепциясини амалиётга тадбиқ этиш ўз навбатида самарали қарорлар қабул қилиш ва зарур чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашувчи, “яшил иқтисодиёт”ни баҳолашнинг ишончли кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқишни тақозо этади халқаро амалиётда “яшил иқтисодиёт”ни баҳолаш тизимини шакллантиришга оид турлича ёндашувлар мавжуд. улардан бири иқтисодий, ижтимоий ва экологик компонентлар қийматини комплекс, яъни пулда баҳолашдир мисол учун, жисмоний, табиий ва инсон капиталининг йиғиндиси сифатида баҳоланадиган миллий бойлик ҳажми шу т...

Этот файл содержит 20 стр. в формате PPTX (3,0 МБ). Чтобы скачать ""яшилиқтисодиёт"ни баҳолаш амалиёти ва indikatorlari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: "яшилиқтисодиёт"ни баҳолаш амал… PPTX 20 стр. Бесплатная загрузка Telegram