буддийлик

PPTX 26 pages 26.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 26
презентация powerpoint режа: 1)буддавийликнинг пайдо бўлиши 2) сиддхартха гаутама буддавийликнинг муқаддас китоби 3) буддавийликнинг жаҳон динига айланиши. 4) буддавийлик таълимоти.ўрта осиё халқлари диний тасаввурларининг шаклланиши. мавзу: буддавийлик дини буддавийлик енг қадимги жаҳон динларидан бирисаналади. буддавийлик эр.ав. vi-v асрларда ҳиндистонда юзага келган. буддавийликнинг асосчиси шакья князлиги ҳукмдорининг ўғли сидхарта гаутамадир. буддавийликда кишини ахлоқий камолотга етаклаш бош ғоядир. буддавийликка ҳозирда таҳминан 700-800 млн. киши эътиқод қилади. будда сўзининг маъноси “ҳотиржам”, “нурланган”, “зиёланган”, “олий ҳақиқатга эришган” демакдир. будданинг асл исми сиддхартха гаутама бўлиб, лақаби сиддхартҳа – “дили равшан” деган маънони англатади. муқаддас китоби “трипитака” деб номланиб, маъноси “уч сават донолик” демакдир. будда таълимотининг асосий қирралари “тўрт олий ҳақиқатда” ифодаланган азоб-уқубат ҳақидаги таълимоти азоб-уқубатларнинг сабаблари ҳақидаги таълимоти азоб-уқубатлардан қутилиш ҳақидаги таълимот азоб-уқубатлардан қутқаришнинг нажот йўлларини топиш ҳақида буддавийлик сиддхартха гаутама 80 ёшида вафот етган буддавийлик дининиг муқаддас китоби > (уч сават донолик )деб аталади ривоятларга кўра ,сиддхартха ўз таълимотини мазмунига кўра учга ажратган ва …
2 / 26
сўз юритилган тўрт ҳақиқатни билиш ва унга ишониш; 2. тўғри ният қилиш – дунёвий лаззат-ҳаловатлардан халос бўлишга, кераксиз фикрлар ва бошқаларга зарар етказиб қўйишдан сақланишга интилиш; 3. ўзини тўғри тутиш – ўзиники бўлмаган нарсага кўз олайтирмаслик, ортиқча ҳиссиётга берилмаслик; 4. тўғри англаш – ўз танаси ва руҳига ўзини йўқотиб қўймайдиган даражада назоратда бўлиш ҳамда бунда эҳтирослар ва изтиробларга чек қўйиш; 5. тўғри ҳаракат қилиш – ўзидаги ёмон туйғуларни жиловлаш ҳамда эзгу туйғулар ва ҳаракатларни ривожлантириш; 6. тўғри ҳаёт кечириш – номаъқул ҳаёт тарзидан сақланиш; 7. тўғри фикр юритиш – камолотнинг тўрт босқичини кетма-кет босиб ўтиш; 8. тўғри гапириш – ёлғондан, туҳматдан, ҳақоратдан ва бефойда гаплардан сақланиш. марказий осиёда буддизм хитой, корея, япония ва бошқа шарқ мамлакатларига ўрта осиё орқали кириб борган. эр. ав. i минг йиллик охирларида ўрта осиё ҳамда олд осиёни ўз ичига олган кушон империясига кириб келган. ўратепа, далварзинтепа, қува, зартепа, қоровултепа, айритом мавзеларида археологик қазилма ишлари натижасида …
3 / 26
, нирванага, мутлақ бўшлиқ ва осойишталик оламига кўтарилмаган авлиёлар яшар экан.учинчи олам, энг қўйи олам бўлиб, унда одамлар ва ҳайвонлар яшар экан. бу оламдаги руҳ, қафасда яшар экан, у ҳаёт давомида озод бўлиш ҳамда юқори оламга кўтарилишига ҳаракат қилади; руҳнинг юқори оламга кўтарилиши одамлар қиладиган савобли ишларга боғлиқ. бошқа динлардан фарқли равишда б.да ҳеч бир ўзгармас нарса йўқ, ҳатто худо ҳам ўзгарувчан, деб уқтирилади. фақат он ёки лаҳзалар силсиласи мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири йўқолиб, кейингисига ўрин беради. б. таълимотига кўра, инсон доимо азоб-уқубатга маҳкум ва бунга унинг ўзи сабаб бўлади. зеро у, гарчанд бефойда бўлсада, ўз ҳаёти ва фаровон турмушини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. aзоб-уқубатдан қутулиш учун кўнгил хуш кўрган барча нарсалардан ўзини тийиш даркор. мунтазам равишда ёлғондан, ўғриликдан, бошқага зарар етказишдан, зинодан ўзини тийиш ҳамда медитация (онгни олий ҳақиқатга етишишга қаратиш), "бодхи", яъни "хотиржамлик"ка ва охир-оқибатда нирванага (азоб уқубатнинг тугашига) олиб келади. нирвана (олий бахт)га етишиш учун талаб …
4 / 26
ат дини мақомини берган буддавийлик 900 йил давомида ҳиндистонда равна топди ва гуллаб яшнади буддавийлик хiх – хх асрларда америка ва европа давлатларида ҳам ўз жамоаларини вужудга келтира олди. буддавийлик таълимотига кўра, азоб-уқубатлардан халос бўлишнинг энг мақбул йули рохиблик (монахлик) жамияти (сангха) га ўтиш хисобланади. рохиблик бошқа динларга қараганда буддавийликда 53 йил олдин вужудга келган бўлиб, хозирги кунда буддавийлик мазхабларидан бўлмиш хинояна тарқалган мамлакатлар халкларининг ижтимоий хаётида ғоят салбий рол ўйнамокда. рохиблар буддавийликка эътиқод қилувчилар орасида ноўрин тарзда жуда катта обру ва хурматга сазовар бўлиб, уларга итоат этиш ва айтганини бажариш зарур, деб хисоблайди. буддавийлик таълимотида олам уч босқичли деб тавсифланган. биринчиси энг юқори олам бўлиб, унда мутлақ осойишталик хукмрон. унда фақат соф рухгина мавжуд. бу олам рухнинг маконидир. буддавийликнинг таълим беришича, мутлақ илокий куч - рухни мутлақо билиб бўлмайди. биринчи оламда рух моддий оламдан ташқарида, у хеч харакатсиз мутлақ, осойишта холатда яшайди. диний маросимлари буддавийлар ҳар ойда икки диний …
5 / 26
ти ҳақида мушоҳада юритишига имкон яратади, деб ҳисобланади. диний урф–одат ва маросимларнинг оддийлиги буддавийликнинг жаҳоннинг турли мамлакатларида кенг тарқалишига сабаб бўлган. будданинг туғилган, нурланган ва вафот этган кунларини хотирлаш билан боғлиқ маросимлар мавжуд. хусусан, будданинг тўғилган куни оммавий байрам сифатида нишонланишини алоҳида қайд этиш лозим. буддавийлар учун янги йилнинг бошланиши ўз ахлоқий хатти–ҳаракатларига баҳо бeриш, покланиш ва савобли ишларни бажариш ҳақида қайғуриш вақти бўлиб ҳисобланади. апрeль ойида 2–з кун давомида нишонланадиган “янги йил байрами”да будда, авлиёлар, аждодлар ёдга олиниб, сув сeпилади. сув сeпиш ёмғир чақириш ва хотиржам ҳаёт бeлгиси ҳисобланади. буддавийликдаги йўналишлар. будданинг ўлимидан сўнг шогирдлари орасида ажралиш рўй берди. “хинаяна” (санскритча – кичик ғилдирак) йўналиши анъанавий қарашларга риоя қилиши билан бирга будда таълимотига қатъий мантиқий изчиллик беришга интилди. “маҳаяна” (санскритча – катта ғилдирак) йўналиши будда таълимотининг барча томонларини ислоҳ қилди. буддага илоҳийлик тусини бериб, диний маросим ва ибодатларни жорий этди. ушбу йўналишларнинг маҳаллий қадриятлар ва бошқа динлар билан синтезлашуви …

Want to read more?

Download all 26 pages for free via Telegram.

Download full file

About "буддийлик"

презентация powerpoint режа: 1)буддавийликнинг пайдо бўлиши 2) сиддхартха гаутама буддавийликнинг муқаддас китоби 3) буддавийликнинг жаҳон динига айланиши. 4) буддавийлик таълимоти.ўрта осиё халқлари диний тасаввурларининг шаклланиши. мавзу: буддавийлик дини буддавийлик енг қадимги жаҳон динларидан бирисаналади. буддавийлик эр.ав. vi-v асрларда ҳиндистонда юзага келган. буддавийликнинг асосчиси шакья князлиги ҳукмдорининг ўғли сидхарта гаутамадир. буддавийликда кишини ахлоқий камолотга етаклаш бош ғоядир. буддавийликка ҳозирда таҳминан 700-800 млн. киши эътиқод қилади. будда сўзининг маъноси “ҳотиржам”, “нурланган”, “зиёланган”, “олий ҳақиқатга эришган” демакдир. будданинг асл исми сиддхартха гаутама бўлиб, лақаби сиддхартҳа – “дили равшан” деган маънони англатади. муқаддас китоби “трипита...

This file contains 26 pages in PPTX format (26.0 MB). To download "буддийлик", click the Telegram button on the left.

Tags: буддийлик PPTX 26 pages Free download Telegram