diniy ta'limotlarda dialektik kategoriyalarning ifodalash

DOCX 14 sahifa 37,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 14
диний таълимотларда диалектик категорияларнинг ифодаланиши аннотация мақолада муқаддас китоблар ҳисобланган “забур”, “таврот”, “инжил” ва «қуръони карим»да тасодифий жараёнларга бўлган муносабат тўғрисида етарлича асосланган бир қанча фикр-мулоҳазалари билдирилиб, уларда тасодиф ҳақида яққол, очиқ ойдин таърифларни йўқлиги, фақат ушбу манбалар билан чуқурроқ танишиб, маъно-мазмунини англаб етганингиз сайин уларда тасодиф ҳодисасига бўлган муносабатларнинг мавжудлигини кўра билиш мумкинлиги таъкидланади. шу нарсани айтиб ўтиш лозимки, диний манбаларда кўпроқ зарурият ҳодисасига ўрин берилган. шу боис тасодифни тутган ўрнини зарурият категорияси билан қўшиб ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлиши, бунинг сабаби барча динларнинг марказий ғояси бу – оламдаги барча нарса-ҳодисалар худонинг қудрати билан мавжудлиги эканлиги борасида ҳам фикр юритилган. бу табиий ҳол. барча динларда аллоҳ ягона ва ҳамма нарсага қодир зот эканлиги ва оламдаги ҳар қандай воқеа-ҳодиса ундан махфий, берухсат бўлиши мумкин эмаслиги эътироф этилади. жумладан, аллоҳнинг муқаддас каломлари ҳисобланган китобларда ҳам тасодифдан кўра кўпроқ заруриятга устувор ҳодиса сифатида қаралади. бу китобларда аллоҳнинг қудрати чексизлиги, ҳамма нарса унинг шарофати …
2 / 14
облардаги тасодиф ҳодисасининг талқин этилиши тўғрисида фикр юритадиган бўлсак, уларда тасодиф ҳақида яққол, очиқ ойдин таърифларни кўрмайсиз, фақат ушбу манбалар билан чуқурроқ танишиб, маъно-мазмунини англаб етганингиз сайин уларда тасодиф ҳодисасига бўлган муносабатларнинг мавжудлигини кўра билиш мумкин. шу нарсани айтиб ўтиш лозимки, диний манбаларда кўпроқ зарурият ҳодисасига ўрин берилган. бу табиий ҳол. деярли барча динларда аллоҳ ягона ва ҳамма нарсага қодир зот эканлиги ва оламдаги ҳар қандай воқеа-ҳодиса ундан махфий, берухсат бўлиши мумкин эмаслиги эътироф этилади. маълумки, инсон ўз ҳаётида муайян эркинликларга эга бўлиши, ана шу эркинлик натижасида эса инсон адашишларга, хатоликларга, яна ҳам аниқроғи, кўпдан-кўп кутилмаган синов ва имтиҳонларга гирифтор бўлади. булар бизга тасодиф ҳодисасининг кўринишларини эслатади. негаки, тасодифий ҳодисалар аксарият ҳолатларда, инсоннинг эркин фаолият кўрсатиши, унинг адашишлари оқибатида тўсатдан содир бўлади. умуман олганда, аллоҳнинг муқаддас каломлари ҳисобланган китобларда ҳам тасодифдан кўра кўпроқ заруриятга устувор ҳодиса сифатида қаралади. бу китобларда аллоҳнинг қудрати чексизлиги, ҳамма нарса унинг шарофати ила пайдо бўлганлиги …
3 / 14
воқеа-ҳодисалар олдиндан белгиланган ва унинг тақдири аллоҳнинг ҳузуридаги китобга ёзиб қўйилган экан. (ислом динида бу китоб лаҳвул-маҳвуз деб юритилади). «забур»да тасодифга бўлган муносабат ҳақида гапирадиган бўлсак, шуни айтиб ўтиш лозимки, «забур»да тасодифга озми-кўпми ўрин берилган. довуд пайғамбарга нозил бўлган муқаддас китобнинг битта жойида тасодиф сўзидан фойдаланилган шундай ибора келтирилган: тасодифан уларнинг бошига ҳалокат тушсин, яширган тўрларига ўзлари тушиб маҳв бўлсин!. [8, 149]. агарда юзаки назар ташлаганимизда гўёки тасодиф бу ерда ёмон, салбий маънода ишлатилаётгандек туюлади. аммо, тасодиф бу ўринда ёмонларга нисбатан бўладиган ёмонлик маъносида ишлатилаётганлиги ҳақиқатга анча яқинроқ. аниқроқ қилиб айтганда, худога шак келтирувчи шаккок кишилар бошига тасодифан ҳалокатлар тушсин. яна бир муҳим нарса борки, «забур»да ер юзи одамларга берилганлиги, яъни улар ер юзида ўз билганларича яшашлари мумкинлигига, демакким инсонларнинг ҳаётларида тасодифий ҳодисалар ҳам мумкин бўлишига ишора қилинади: осмон худованднинг осмонидир, аммо ерни у инсон ўғилларига берган [8, 255]. муқаддас китобларнинг яна бири бўлган тавротда ҳам тасодиф ҳақида аниқ ва …
4 / 14
ан шу нарса аён бўладики, ҳар нарсага қодир аллоҳ одамзотни яратгач, кейинчалик унга қандайдир маънода эркинлик, танлаш имкониятини берган. бошқача қилиб айтганда, тақдирининг қандай кечишини инсоннинг ўзи ҳал қилишини кўрамиз. тасодифларнинг содир бўлишини ҳам инсонга боғлиқлик томонлари кўп. илмий тадқиқотимиздан кўзлаган мақсадларимиздан бири ҳам, тасодифларнинг юз беришида инсоннинг ўзи сабабчи бўлиши мумкин деган қарашни илгари суришдир. албатта, одам ва ҳаво ўша мевани истеъмол қилмасликлари ҳам мумкин эди. унда инсоннинг тақдири ҳам бошқача кечарди. бироқ, алданган, балким ўша мевани мазасини тотиб кўришга қизиққан одамзот худонинг амрини бажармайди ва ўзининг ҳамда зурриёдларининг тақдирини ҳал қилади. исо пайғамбарга нозил бўлган муқаддас китоб «инжил»да эса тасодиф ҳодисаси борасида бир мунча ёрқинроқ фикр-мулоҳазалар баён этилган. бунга «инжил»даги «уруғ сепувчи» ривояти яққол мисол бўла олади: «уруғ сепувчи уруғ сепгани чиқибди. уруғ сепаётганда баъзи уруғлар йўл ёқасига тушибди. қушлар учиб келиб, уларни чўқиб кетибди. бошқа баъзи уруғлар эса тупроғи кам тошлоққа тушибди. тупроқ саёз бўлганидан, уруғлар тез …
5 / 14
бир маъно-мазмун ҳам мавжуд. «инжил»нинг ўзида унга шундай таъриф берилади: «бу масаланинг маъноси шу: уруғ - худонинг каломидир. йўл ёқасига тушган донлар шундай одамларни билдирадики, улар каломни эшитадилар, лекин, имон ва нажот топмасликлари учун иблис уларнинг юрагидан каломни олиб кетади. тошлоқ ерга тушган донлар эса шундай одамларни билдиради: улар каломни эшитганда уни севинч билан қабул қилаверади. лекин улар илдизга эга эмас. ўқтин-ўқтин ишонсалар-да, синов вақтида имондан қайтадилар. тиканлар орасига тушган уруғлар шундай инсонларни билдирадики, улар каломни эшитадилар, бироқ, ҳаётнинг ташвишлари, бойлик ва завқ-шавқ савдолари остида бўғилиб, пишиқ ҳосил бермайдилар. яхши ерга тушган уруғ эса шундай кишиларни билдиради: улар каломни эшитиб, яхши, соф юракда сақлайдилар ва чидам билан ҳосил берадилар». [8, 32-89-156]. ушбу таърифдан шу нарсалар маълум бўладики, демак, уруғлар мисолида инсон ҳаёти, унинг имон-эътиқод даражаси акс эттирилаётган экан, бунга қўшимча равишда юқоридаги масалдан ва унга берилган таърифдан қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин: ҳамма уруғлар ерга тушгунча бир хил бўлган, шунга мос …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 14 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"diniy ta'limotlarda dialektik kategoriyalarning ifodalash" haqida

диний таълимотларда диалектик категорияларнинг ифодаланиши аннотация мақолада муқаддас китоблар ҳисобланган “забур”, “таврот”, “инжил” ва «қуръони карим»да тасодифий жараёнларга бўлган муносабат тўғрисида етарлича асосланган бир қанча фикр-мулоҳазалари билдирилиб, уларда тасодиф ҳақида яққол, очиқ ойдин таърифларни йўқлиги, фақат ушбу манбалар билан чуқурроқ танишиб, маъно-мазмунини англаб етганингиз сайин уларда тасодиф ҳодисасига бўлган муносабатларнинг мавжудлигини кўра билиш мумкинлиги таъкидланади. шу нарсани айтиб ўтиш лозимки, диний манбаларда кўпроқ зарурият ҳодисасига ўрин берилган. шу боис тасодифни тутган ўрнини зарурият категорияси билан қўшиб ўрганиш мақсадга мувофиқ бўлиши, бунинг сабаби барча динларнинг марказий ғояси бу – оламдаги барча нарса-ҳодисалар худонинг қудрати била...

Bu fayl DOCX formatida 14 sahifadan iborat (37,3 KB). "diniy ta'limotlarda dialektik kategoriyalarning ifodalash"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: diniy ta'limotlarda dialektik k… DOCX 14 sahifa Bepul yuklash Telegram