zilzila va zarbalar

DOCX 10 sahifa 33,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 10
фуқароларни зилзиладан олдин, зилзила вактида ва зилзиладан кейин тўғри ҳаракатланишга тайёрлаш сейсмик фаол ҳудудларда яшовчи ҳар бир фуқаро ҳар доим зилзила хавфи мавжудлигини эсдан чиқармаслиги керак. бундай ҳудудларда минг йиллардан бери вақти-вақти билан зилзилалар бўлиб келган ва бундан кейин ҳам бу хавф-хатар сақланиб қолади. зилзила вақтида ва ундан кейин фуқаролар нима қилишлари, қандай ҳаракат қилишлари тўғрисида жуда кўп эслатмалар, буклетлар яратилган [6]. айниқса, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2011 йил 19 июлдаги “аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 208-сонли қарори чиққандан сўнг, бу масалага жуда катта аҳамият бериб келинмоқда. сейсмик фаол ҳудудларда транспорт иншоотлари қурилиши шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига (шнк 2.01.20-16), фуқаро муҳофазаси объектлари қурилиш меъёрий қоидаларига (қмқ 2.01.17-95) ҳамда турар жой ва жамоат бинолари муҳандислик ускуналарининг алоқа, сигнализация ва диспетчерлаштириш қурилмалари қурилиш меъёрий қоидаларига (қмқ 2.02.29-98) риоя қилинади. аҳоли орасида оавда хусусан, радио, телевидениеда чиқишлар, газета, журналларда жуда …
2 / 10
з чиқиш йўлларини олдиндан белгилаб, уларни болаларга, оила аъзоларингизга олдиндан кўрсатиш ва вақти-вақти билан репетиция қилишни йўлга қўйиш лозим. 3. олдиндан хоналардаги хавфсиз жойларни танлаш, оила аъзоларининг барчасига қаерда ким туришигача тушунтириш лозим. 4. уйлардаги мебелларнинг юқори полкаларида оғир ва шиша буюмларни сақламаган маъқул. жуда кўп хонадонларда, стенкага шиша буюмлар терилган бўлади, бу жудаям ҳаёт учун ҳавфли ҳисобланади. бир томондан стенка деворга маҳкамланмаган бўлиши мумкин, иккинчи томондан зилзила пайтида стенкадаги шиша буюмлар тушиб синиши ва ҳаракат йўлларини беркитиб қўйиши мумкин, ёки ҳаракатланаётган болани устига тушиши мумкинлигини оила аъзоларига тушунтириш ва уларни хавфсиз жойга олиш лозим . 5. уйдаги шкаф, компьютер жойлашган стол, стенка ва бошқа ағдарилиши мумкин бўлган жиҳозларни деворга эластик боғлагичлар орқали маҳкамлаш зарур. 6. уйдаги сув, газ ва электр тармоқларини ўчириш жойларини олдиндан уйдагиларга кўрсатиш хар бир узиш ва ўчириш мосламаларини қониқарли ишлашини текшириш ва буни оила аъзоларига ҳам кўрсатиш лозим. 7. узоқ вақт буралмаган сув ва газ …
3 / 10
ҳимдир ва яхши ҳолатда сақланиши керак. 11. уйни ичида ҳаёт учун ҳавфли бўлган ёнғин чиқарувчи ва заҳарли моддаларни сақлаш мумкин эмас. баъзи бир ҳолатларда вақтинча сақлаш зарурияти туғилиб қолган тақдирда ҳам, уларни тўкилмайдиган ва оғзи яхши ёпиладиган идишларда, уйдан ташқарида алоҳида жойлашган вақтинчалик жойда, ёки омборда, ёнувчан элементлардан изоляция қилган ҳолда вақтинча сақлаш мумкин. 12. ётоқхоналарда ағдарилиши мумкин бўлган жиҳозларни бўлмагани маъқул, кроватларни люстра тагига, тушиб кетиши мумкин бўлган ойнага қадаб, ойнали деразага яқин қўйиш мумкин эмас. кўпгина рўй берган зилзилаларда, зилзиладан эмас, тушган буюмлар жароҳати туфайли нобуд бўлганлар сони кўпдир. 13. ётоқхона ва ухлаш учун мустаҳкамлиги энг юқори бўлган хоналарни танлаш мақсадга мувофиқдир: пишган ғиштдан цементли қоришма ёрдамида деворларни тикланган хона, ёғоч-синч деворли хона, ички томонидан ёғоч синч тортилган хона, ўлчамли кичикроқ хоналар. 14. ҳар бир хонадонда фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув хизматининг, тез тиббий ёрдам кўрсатиш ва бошқа авария-диспетчерлик хизматларининг телефон рақамлари бўлиши зарур. кўпчилик инсонлар зилзила вақтида мебеллар …
4 / 10
аги хавф манбалари қуйидаги тартибда бартараф этилади: хавф манбалари оғирлигини баҳолаш; манбани мустаҳкамлаш учун зарур бўлган мустаҳкамлагич тури ва сонини аниқлаш; манбани мустаҳкамлаш учун конструкция танлаш; мустаҳкамлаш усулларини танлаш; мустаҳкамлаш жойини танлаш. хавф манбаларини қуйидаги конструкцияларга мустаҳкамлаш тавсия этилади: асосий деворлар; устунлар; болорлар, том қопламалари (ораёпмалар). хавф манбаларини мустаҳкамлаш усуллари қуйида келтирилган (20,21,22, 23-расмлар). ойналар жиддий хавф солмаслиги учун: катта пардалар осиш, ламинант қилинган ойналардан фойдаланиш, ҳимоя фильтридан фойдаланиш мақсадга мувофиқ (24-расм). зилзила вақтида тўғри ҳаракат бўйича умумий тавсиялар таъкидлаш керакки, кучли зилзила пайтида қандай ҳолатлар юз беришини олдиндан тасаввур қилиш жуда муҳимдир ва унга ҳар биримизни тайёргарлик қўришимиз асосий ҳаёт вазифаларимиздан биридир. зилзила рўй берганда ер бир неча сониядан бир неча дақиқагача силкинади. тебраниш вақти зилзила гипоцентри ёки эпицентригача бўлган масофага боғлиқ. зилзила ўчоғи қанчалик яқин бўлса, у шунча қисқа вақтда ва юқори частотада сезилади. зилзила ўчоғигача бўлган масофа ортган сари у шунчалик узоқ вақт ва пастроқ частотада сезилади. …
5 / 10
осий деворнинг эшик ўрни (жойи), асосий девор ташкил этган бурчак хавфсиз жойлар ҳисобланади. эшикни зина томонга очиб эшик ўрнида туриш; маҳкам стол ёки ётоқ тагига кириб бошни қўл билан ёпиш (мактабларда парталар остида яшириниш яхшироқ) (25-расм). тебранишлар тўхтагандан сўнг дарҳол кўчага чиқиш лозим. эшикдан чиққунча ва юқори қаватлар зинасидан тушгунча эътиборли бўлиш талаб этилади, зиналар бузилган бўлиши мумкин. агар кўчада бўлганда ер ости силкинишлари юз берса, дарҳол бинолардан, электр сим тармоқларидан, симёғочлар ва деворлардан узоқлашиш лозим. узилган ҳамда ерда ётган симлардан эҳтиёт бўлиш керак. жамоат транспортида бўлганда – автобус, троллейбус, трамвай ҳайдовчиси транспорт воситасини тўхтатиб эшикларни очгунга қадар турган жойда қолиш талаб этилади. деразаларни синдириш ёки эшикларга чопиш мумкин эмас, бу билан ваҳима ва жароҳатланиш эҳтимолини пайдо қилиш мумкин. зилзила пайтида қуйидагиларни бажариш керак: 1. ваҳимага тушмасдан ўзини осойишта тутиш ва бошқаларга ўрнак кўрсатиш, ёрдам беришни режалаштириш. 2. бир қаватли бино ичидан чиқишни чаққонлик билан, атрофдаги хавф-хатарни ҳисобга олган ҳолда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 10 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"zilzila va zarbalar" haqida

фуқароларни зилзиладан олдин, зилзила вактида ва зилзиладан кейин тўғри ҳаракатланишга тайёрлаш сейсмик фаол ҳудудларда яшовчи ҳар бир фуқаро ҳар доим зилзила хавфи мавжудлигини эсдан чиқармаслиги керак. бундай ҳудудларда минг йиллардан бери вақти-вақти билан зилзилалар бўлиб келган ва бундан кейин ҳам бу хавф-хатар сақланиб қолади. зилзила вақтида ва ундан кейин фуқаролар нима қилишлари, қандай ҳаракат қилишлари тўғрисида жуда кўп эслатмалар, буклетлар яратилган [6]. айниқса, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2011 йил 19 июлдаги “аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 208-сонли қарори чиққандан сўнг, бу масалага жуда катта аҳамият бериб келинмоқда. сейсмик...

Bu fayl DOCX formatida 10 sahifadan iborat (33,1 KB). "zilzila va zarbalar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: zilzila va zarbalar DOCX 10 sahifa Bepul yuklash Telegram