foydali qazilmalar uchun ochiq usulda qazib olish

DOCX 5 sahifa 315,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
маъруза № 1. кириш. фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олиш усуллари ва технологияси. очиқ усулда қазиб олишнинг қулайликлари ва камчиликлари. режа: 1. фойдали қазилмаларни очиқ усулда қазиб олиш тўғрисида тушунча. очиқ усулда қазиб олиш технологияси. 2. очиқ кон ишларининг ажралиб турувчи белгилари, афзалликлари ва камчиликлари. фойдали қазилмаларни очиқ усулда қазиб олиш тўғрисида тушунча. кончилик саноати - замонавий индустриянинг асосий хом ашё ва ёқилғи базаси ҳисобланади. у энергетика ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларининг асосий ёқилғи манбаидир. шунингдек, кончилик саноати қора ва рангли металлургия, химия саноати, ўғитлар ишлаб чиқариш саноати учун хом-ашё базаси ҳисобланади. халқ хўжалигида фойдаланилаётган табиий ресурсларни 70% ини минерал хом-ашёлар ташкил қилади. жаҳон миқёсида қазиб олинадиган фойдали қазилмаларнинг умумий миқдори йилига 9-10 млн. т ни, кон массасининг йиллик унумдорлиги эса 35-37 млрд. т ни ташкил этади. очиқ усулда қазиб олиш ишларининг ривожланиши, ер ости усулида қазиб олишга нисбатан унумдор, иқтисодий жиҳатдан самарадор ва хавфсизлигидадир. очиқ усулда қазиб олишда …
2 / 5
а ажратиш бу нисбий тушунчадир. қазиб олувчи ва қайта ишловчи техникаларнинг ривожланиши билан кўпгина қопловчи тоғ жинсларидан фойдали қазилмалар каби фойдалана бошланди ва буларнинг сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. ҳар хил тоғ жинсларини қазиб олишда ва турли-туман қазилмалар, чуқурликларни ковлаш мақсадида ер устида туриб олиб бориладиган ишлар йиғиндисига очиқ кон ишларидеб айтилади. катта миқёсдаги очиқ кон ишлари фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан узвий алоқададир. бунда ер остида ётган фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан алоқадор барча ишлар ва жараёнлар, очиқ кон иншоатлари орқали амалга оширилади. ер ости усулида қазиб олишда эса фойдали қазилма бойликларини махсус жиҳозланган ер ости иншоатлари ёрдамида қазиб олинади. конларни очиқ усул билан қазиб олишда кончилик ишлари икки қисмга бўлинади: · очиш ишлари (қопловчи жинсларни қазиш, ташиш ва жойлаштириш ишлари); · қазиб олиш ишлари (фойдали қазилма бойликларини қазиш, ташиш, бир жойга тўплаш ёки тушириш ишлари). очиш ишлари фойдали қазилмани қоплаб турган бўш тоғ жинсларини олиб ташлашдан иборат. …
3 / 5
возанатини таъминлаш, кон жинсларининг ўз-ўзидан ёниб кетишини ва юзанинг деформациясини олдини олишдаги қайта тиклаш ишлари ва ҳ.к. ишлар). 1.1.расм. конни очиқ усуслда қазиб олиш схемаси. 1 – экскаватор; 2 – автосамосвал; 3 – бульдозер; 4 – бурғулаш станоги; 5 – ишчи горизонтлар; 6 – портлатилган масса; 7 – фойдали қазилма уюми; 8 – скважиналар; 9 – кирувчи траншея;10 – бўш тоғ жинслар ағдармаси. 1.2.расм. конни очиқ усуслда қазиб олувчи кон корхонаси. очиқ усулда қазиб олиш технологияси. «технология» термини умумий ҳолатда қандайдир бир техник ишлаб чиқариш ишларини бажаришни ташкил этиш усуллари, воситалари тўғрисидаги билимлари мажмуидир. техник воситаларнинг қувватини ҳисобга олган, фундаментал билимлар қонуниятларига асосланган усуллар билан қазиб олинадиган ва механизациялаштирилган қабул асосида ташкил этилган, бир-бири билан алоқадор кон ишлари жараёнлари йиғиндисига конларни қазиш технологияси деб айтилади. фойдали қазилмаларни очиқ усулда қазиб олиш технологияси иккита аспектни ўз ичига олади: · ишлаб чиқариш жараёнлари технологияси (қазиб олиш, ташиш ва тоғ жинсларини ғарамлаш); · …
4 / 5
онни бутунлигича ишлатишда ишлаб чиқариш ва хавфсизлик ишларини тўғри тақсимлашни ташкил этиш лозим. карьер майдони чегарасида ёки унинг участкасида тартибли ва кетма-кет бажариладиган очиқ кон ишларига қазиш тизими деб айтилади. қабул қилинган қазиш тизими қўйидагиларни таъминлаши керак: · ишнинг боришидаги хавфсизлик; · уларнинг режалаштирилиши ва иқтисодий самарадорлиги; · карьернинг кўзда тутилган ишлаб чиқариш қуввати; · захираларнинг тўлиқ олиниши; · барча фойдали қазилмалардан комплекс фойдаланиш; · кон-заҳира (недр) ва атроф муҳит муҳофазаси. узоқ вақт ишлатиладиган кон лаҳимларига (хандак ва ер ости лаҳимлари), қопловчи жинсларни ташишга, фойдали қазилма бойликларини ернинг устки қисмида жойлашган қабул қилиш пунктларига етказишга, ернинг устки қисмидан ишлаб турган горизонтга материалларни, асбоб-ускуналарни ва одамларни ташиб келтиришни таъминлаб турувчи яъни ернинг устки қисмидан карьер ва забойнинг ишлаб турган жойигача транспортнинг келишини таъминланишига конни очиш тизимидеб айтилади. қуввати ва унумдорлиги катта бўлган кон машина механизмларини ва ускуналарини ишлатиш учун, очиқ кон ишлари ишлаб чиқаришида кон лаҳимлари (кенг майдончалар, катта узунликдаги поғоналар …
5 / 5
ферадаги чангнинг ва газнинг кўпайиши кўп ҳолларда бурғу қудуқларни қазиганда, экскаваторлар ёрдамида кон массасини кўп марта юклаганда, жойларда ёнғин бўлганда (кўмирни қазиб олишда), дизель ёнилғили машиналар ишлаганда, карьер юк машиналари мунтазам ҳаракат қилганда ва бошқа камчиликлар туфайли юз беради. бундай ҳолларда иш жойларини шамоллатиш, чангга ва ёнғинга қарши тадбирлар ўтказиш керак. очиқ кон ишларининг ажралиб турувчи белгилари, афзалликлари ва камчиликлари. конларни ер ости усулида қазиб олиш очиқ усулда қазиб олишдан сезиларли даражада фарққилади. очиқ кон ишларининг ажралиб турувчи белгилари: 1. фойдали қазилмаларни қазиб олиш фақатгина бўш тоғ жинсларини олгандан сўнг амалга оширилади. бўш тоғ жинслари, яъни қопловчи тоғ жинслари ҳажми одатда фойдали қазилма ҳажмидан 2-3 баравар ортиқ бўлади. шунинг учун ҳам очиқ кон ишларида асосий харажат очиш ишлари билан боғлиқдир. 2. очиқ кон лаҳимларининг ўлчами барча йўналиш бўйича сезиларли даражада ҳамда катта ўлчам ва қувватга эга бўлган жиҳозлар ва қуввати катта бўлган портловчи модда зарядини қўллаш имконини беради. 3. бўш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"foydali qazilmalar uchun ochiq usulda qazib olish" haqida

маъруза № 1. кириш. фойдали қазилма конларини очиқ усулда қазиб олиш усуллари ва технологияси. очиқ усулда қазиб олишнинг қулайликлари ва камчиликлари. режа: 1. фойдали қазилмаларни очиқ усулда қазиб олиш тўғрисида тушунча. очиқ усулда қазиб олиш технологияси. 2. очиқ кон ишларининг ажралиб турувчи белгилари, афзалликлари ва камчиликлари. фойдали қазилмаларни очиқ усулда қазиб олиш тўғрисида тушунча. кончилик саноати - замонавий индустриянинг асосий хом ашё ва ёқилғи базаси ҳисобланади. у энергетика ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларининг асосий ёқилғи манбаидир. шунингдек, кончилик саноати қора ва рангли металлургия, химия саноати, ўғитлар ишлаб чиқариш саноати учун хом-ашё базаси ҳисобланади. халқ хўжалигида фойдаланилаётган табиий ресурсларни 70% ини минерал хом-ашёлар ташкил қилади. ...

Bu fayl DOCX formatida 5 sahifadan iborat (315,4 KB). "foydali qazilmalar uchun ochiq usulda qazib olish"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: foydali qazilmalar uchun ochiq … DOCX 5 sahifa Bepul yuklash Telegram