o'zbekistonda demokratik jamiyat qurishda o'tish davri va taraqqiyot bosqichlari

DOCX 14 pages 41.2 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 14
16-мавзу: ўзбекистонда демократик жамият қуришда ўтиш даври ва тараққиёт босқичлари режа: 15.1. бозор иқтисодиётига ўтиш тушунчаси. 15.2. ўтиш даврининг «модел»лари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари. 15.3. демократик жамиятга ўтишга доир назарий ва концептуал асосларининг ишлаб чиқилиши 15.4. мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг ишлаб чиқилиши ва унинг аҳамияти. таянч сўзлар ва иборалар: бозор иқтисодиёти, ўтиш даври, ўтиш даврининг «модел»лари, концептуал асослар, концепция, фуқаролик масъулияти, 15.1. бозор иқтисодиётига ўтиш тушунчаси. демократик жамият қуриш хорижлик ва ўзбекистонлик олимларнинг эътиборини тобора ўзига кўп жалб этаётган сиёсий жараёндир. бу сўнгги ўн йилликда жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида авторитар тузумларнинг ағдарилгани ва уларда демократик институтларни ўрнатиш жараёнлари содир бўлаётгани билан изоҳланади. америкалик таниқли олим с. хантингтон бу жараёнга мамлакатларнинг катта гуруҳини қамраб олган демократлаштиришнинг учинчи тўлқини деб таъриф беради. у бу жараённи жаҳон демократик инқилоби деб таърифлайди. хх асрнинг 90-йиллари бошига келиб демократияга «ҳар қандай авторитар тузумнинг ягона қонуний ва яшовчан муқобили» деб …
2 / 14
г испания ва греция мамлакатларида юз берди, сўнг лотин америкасига тарқалди. 80-йилларнинг ўрталарига келиб демократлаштириш осиё, марказий ва шарқий европанинг бир қатор мамлакатларига, сўнг эса сссрга тарқалди. демократлаштиришнинг ―учинчи тўлқинини бошидан кечираётган мамлакатларнинг сиёсий ривожланиш тажрибаси мазкур жараённинг мураккаб ва зиддиятли томонларини кўрсатиб берди. демократлаштиришнинг тўлқинсимон намоён бўлишини кўплаб олимлар эътироф этадилар ва юқоридаги даврийлаштириш усулини маъқуллайдилар. сиёсатшунослар орасида «демократлаштириш» иборасини таърифлашда якдиллик йўқ. демократлаштиришга умумий маънода нодемократик бошқарув шаклларидан демократик бошқарув шаклларига ўтиш деб қаралади. баъзи олимлар бошқа тушунча – «демократик транзит»ни қўллашни таклиф қиладилар. бу тушунча демократияга мажбурий тарзда ўтишни ифодалайди. шунинг учун ҳам айрим олимлар демократлаштиришни демократик институтлар ва амалиётнинг вужудга келиши ҳамда бунинг негизида ҳозирги замон демократиясига ўтиш жараёни деб таърифлайдилар. ўзбекистон республикаси мустақил давлат сифатида хх асрнинг 90-йиллари бошида қарор топиб, демократик тараққиёт йўлига кирди. бу билан боғлиқ барча ижтимоий-сиёсий жараёнлар, амалга ошган тадбирлар ва жамият олдида турган вазифалар таҳлили и. каримовнинг «ўзбекистон ххi аср …
3 / 14
ври барча давлатлар тараққиёти жараёнида содир бўладиган оралиқ ҳисобланади. у ҳар қандай давлт учун умумий қонуниятдир. чунки, давлатлар вужудга келиши биланоқ юксак тараққиёт даражасига бирдан кўтарила олмайди, балки у аввало шаклланади ва маълум тараққиёт босқичларини ўз бошидан ўтказдилар. ҳар бир давлатнинг вужудга келиш, ривожланиш ва юксак даражасига кўтарилиш жараёнлари олимлар томонидан ўрганилган ва бугунги кунда ўрганиш давом этмоқда. аммо, ўтиш даври ўзи нима, учун ўтиш даври деб айтилади?-деган саволларга жавоб илмий адабиётларимизда жуда кам ўрганилган. аммо, уни мукаммал тарзда ўрганмасдан туриб мамлакатлар ривожланиш хусусиятларини аниқ тасаввур қилиб бўлмайди. зеро, бугун юксак ривожланган ёки кам тараққий қилган ёхуд эндигина ривожланиш томон қадам ташлаётган мамлакатларнинг бир иқтисодий, ижтимоий-сиёсий тузумдан иккинчисига ўтиш жараёни айнан иккинчисида такрорланмайди. тўғри, ўтиш даври учун барча мамлакатлар учун умумий бўлган қонуниятлар ҳам мавжуд. аммо, уларни амалга ошириш ҳам давлатлар ва унда яшаётган халқнинг минталитети билан чамбарчас боғлиқ бўлади. хўш, нега шундай? ўтиш жараёнида тайёр андозалардан «модель»дан фойдаланиб пировард …
4 / 14
иб борилади. биз томонимиздан берилаётган таъриф ана шу йўналишдаги уринишларимизнинг натижаси сифатида шаклланди. ўтиш даврига муносабат билдирган германиялик олим леонид левитин шундай ёзади: “одатда, “ўтиш даври” ислоҳининг сўзларини айнан тушуниб, уни ўтмиш ва келажак оралиғидаги бугун, деб ўйлайдилдар. “ўтиш даври”нинг пайдо бўлишида, бундай қарашларга кўра, ўтмиш-сабаб, келажак эса мақсад тарзида воқеъ бўлади”. бу келтирилган фикрдан кўриниб турибдики, “ўтиш даври” “оралиқ” маъносини англатмоқда. албатта бундай қараш ҳам ўтиш даври назариясининг ишлаб чиқилишида муҳим асос бўлиши мумкин. мазкур муаллифнинг яна бир муҳим хулосаси мавжудки, у эътиборга лойиқ. жумладан, у шундай ёзади: “табиийки, ўтиш даврлар турли хилдаги тартибсиз жараёнлар, мавхумотли инкор билан тўла”. кимдир бундай даврларни “дарё бўйлаб узала тушган кўприк” деб ўхшатиб таърифлашган. хуллас, ўтиш даври ҳақида турли фикрлар мавжуд, уларни аниқ тизимга солинган назариясини шакллантириш борасида уринишлар давом этмоқда. аслида ўтиш даври кенг ва ўта мураккаб тушунча бўлиб, давлатлар тараққиётининг бир босқичдан иккинчи босқичига кириб бориши билан боғлиқ жараён бўлиб, уни …
5 / 14
ур бўлади. тўғри, юқорида келтирилган тараққиётнинг босқичлари кейингиси олдингиси ичидан ўсиб чиққан. аммо, ана шу «ўсиб чиқиш» жуда мураккаб кечган, у турли давлатларда турли кўринишларда бўлган ва ўсиб келаётган эҳтиёжни қондиришга қаратилган. шунинг билан бирга ўтиш даврининг муҳлати (давомийлиги) ҳам турли мамлакатларда ўзига мос равишда содир бўлган. шу маънода ҳам ўтиш даврининг муҳлатини олдиндан белгилаб бўлмайди. ўтиш даври мамлакатлар тараққиётининг бир ижтимоий-иқтисодий босқичдан иккинчига ўтиши қонуният бўлиши билан бирга ана шу босқичларга ўтиш жараёни ҳам турлича намоён бўлади. улардаги асосий умумийлик эскининг тараққиёт эҳтиёжларига жавоб бераолмаганлиги оқибатида янги босқичга ўтиш заруриятини келтириб чиқариши билан боғлиқ. шу маънода ўтиш давридаги бош йўналиш «орқага қайтиш» эмас, балки «олдинга» юриш, пастдан юқорига кўтарилиш ёки олдинги даражага қараганда тараққий қилиш томон кўтарилиш ҳисобланади. эски тузумни сақлаб қолиш йўлидаги турли уринишлар, қон тўкишлар, халқ бошига тушадиган турли фожеаларга қарамасдан уларнинг қайси даражада содир бўлишидан қатъи назар барибир ўтиш даврининг бош йўналиши ўзгармас бўлиб қолаверади. шу …

Want to read more?

Download all 14 pages for free via Telegram.

Download full file

About "o'zbekistonda demokratik jamiyat qurishda o'tish davri va taraqqiyot bosqichlari"

16-мавзу: ўзбекистонда демократик жамият қуришда ўтиш даври ва тараққиёт босқичлари режа: 15.1. бозор иқтисодиётига ўтиш тушунчаси. 15.2. ўтиш даврининг «модел»лари ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари. 15.3. демократик жамиятга ўтишга доир назарий ва концептуал асосларининг ишлаб чиқилиши 15.4. мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг ишлаб чиқилиши ва унинг аҳамияти. таянч сўзлар ва иборалар: бозор иқтисодиёти, ўтиш даври, ўтиш даврининг «модел»лари, концептуал асослар, концепция, фуқаролик масъулияти, 15.1. бозор иқтисодиётига ўтиш тушунчаси. демократик жамият қуриш хорижлик ва ўзбекистонлик олимларнинг эътиборини тобора ўзига кўп жалб этаётган сиёсий жараёндир. бу сўнгги ўн йилликда жаҳоннинг кўпгина мамлакатларида ав...

This file contains 14 pages in DOCX format (41.2 KB). To download "o'zbekistonda demokratik jamiyat qurishda o'tish davri va taraqqiyot bosqichlari", click the Telegram button on the left.

Tags: o'zbekistonda demokratik jamiya… DOCX 14 pages Free download Telegram