ўзбекистонда ўтиш даври сиёсий тизимининг ўзига хос хусусиятлари

DOC 49.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1444141780_61720.doc ўзбекистонда ўтиш даври сиёсий тизимининг ўзига хос хусусиятлари жамиятдаги ижтимоий-синфий кучлар жойлашувидаги ўзгаришлар оқибатида жамиятнинг сиёсий тизими хам ўзгаришларга юз тутади. эски сиёсий тизим ўрнига янги сиёсий тизимнинг келишини ўзида ифодалаган сиёсий хаёт даври ғapб сиёсатшунослигида „конституциянинт қайтадан бутунлай кўриб чиқилиши, ўзгартирилиши" деб айтилади. давлатнинг конституцияси сиёсий хокимиятни, унинг институтларини демократик тарзда легитимлаш усули сифатида майдонга чиқади. янги сиёсий тузумнинг қай даражада хаётий ва мустахкам бўлиши шакллантирилаётган сиёсий институтларнинг жамият эхтиёжларига қанчалик мувофиқ келишига бевосита боғлиқ бўлади. худди шундай тарихий бир даврни бугун ўзбекистон республикаси ўз бошидан кечирмоқда. советлардан кейинги маконда ташкил топган давлатларда, жумладан, ўзбекистонда демократик сиёсий тизимга, янги жамиятга ўтиш бир қатор хусусиятларга эга. жумладан, ўтиш даврининг классик йўлини ўз бошидан кечирган мамлакатларнинг (акш, ғарбий европа) аксарият қисми ўз мустақиллигига тўхла эга бўлган холда янги жамиятга ўтиш жараёнини амалга оширган эдилар. ўтишнинг инқилобий йўлидан борган мамлакатларда эса (собиқ социалистик тизимга кирган шарқий европанинг айрим мамлакатлари) демократик тамойилларнинг …
2
бошқарув тизими тугатилади, янги жамиятнинг хуқуқий базалари вужудга келти​рилади ва шу асосда давлат хокимияти ва бошқарув тизими шакллантирилади. иқтисодий сохада демократик жамиятнинг асосий шарти бўлган эски иқтисодий тизим тугатилади. инсон манфаатларига хизмат қилувчи, унинг қобилиятини юзага чиқарувчи ва эркин фаолият кўрсатишини таъминловчи бозор муносабатларига ўтишнинг шарт-шароитлари, хуқуқий асослари яратилади ва аста-секин уларни реал хаётга татбиқ этиш амалга оширилади. маънавий-мафкуравий сохада эса эски тузумга хизмат қилган, инсонлар онги ва қалбига зўравонлик билан киритилган тоталитар мафкура ва дунёқарашдан озод бўлинади ва янги демократик жамиятнинг маънавий-мафкуравий салохияти вужудга келтирилади. жамиятда турли фикрлилик тамойили устуворлигига эришилади. мустақилликка эришилгач, ўзбекистонда тоталитар сиёсий тизимдан мутлақо фарқ қилувчи демократик сиёсий тизим элементларининг шаклланиш жараёни бошланди. сиёсий тизимни шакллантиришда миллий давлатчилик негизларига таяниш ва анъаналарни хисобга олиш натижасида хокимлик институтининг тарихий-сиёсий қадрият сифатида тикланиши, кўппартиявийликнинг шаклланиши, ўз-ўзини бошқарув органи — махалла мақомининг кучайтирилиши, миллий парламент — олий мажлиснинг икки палатали қилиб шакллантирилиши, сайлов тизимига кўп мандатлик, муқобиллик, кўппартиявийликнинг …
3
асосида сайланади. бундай сайлов, аввало, фуқароларимизнинг сиёсий фаоллиги ошишига олиб келади, қолаверса, кўппар​тиялилик тизимининг янада такомиллашишига шароит яратади. қонунчилик палатаси аъзолари бевосита халқ томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов хуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланади. сенат эса, аксинча, билвосита, икки поғонали сайловлар асосида шаклланади. яъни, жойлардаги давлат хокимияти вакиллик органларига навбатдаги сайлов ўтказилганидан кейин кечи билан бир ой ичида вилоят, шахар ва туман кенгашлари депутатларининг қўшма мажлисларида яширин овоз бериш йўли билан қорақалпогистон республикаси, вилоятлар ва тошкент шахридан олти нафардан сенат аъзоси сайланади. ана шу 84 сенатордан ташқари, сенатнинг яна 16 нафар аъзоси давлат рахбари — президент томонидан тайинланади. шу ўринда савол туғилиши табиий. нима учун ушбу сенаторларни президент тайинлайди? бунинг сабаби шуки, худудий вакиллик палатаси бўлмиш сенатнинг аъзолари ўзлари мансуб худудларнинг манфаатларини химоя қилиш жараёнида махаллийчилик, субъективизмга йўл қўйишининг олдини олиш ва умумдавлат манфаатларини таъминлаш мақсадида фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш сохасида хамда давлат ва жамият фаолиятининг …
4
н махаллий кенгашларнинг қўшма мажлисларида сайланадилар. мамлакатимиз сиёсий тизимини янада такомиллаштиришда президент и. а. каримовнинг олий мажлис қонунчилик палатаси ва сенатининг 2005 йил 28—29 январдаги қўшма мажлисида қилган маърузаси назарий ва амалий жихатдан катта ахамиятга эга бўлди. маърузада давлат қурилиши ва бошқаруви сохасидаги асосий вазифалар: парламент роли ва таъсирини кучайтириш, хокимият ваколатларининг маълум бир қисмини марказдан махаллий хокимият органларига ўтказиш, нохукумат ва жамоат ташкилотларининг нуфузи ва таъсирини кучайтириш; суд-хуқуқ тизимини ислох қилиш ва либераллаштириш, матбуот, телевидение, радио фаолиятини янада либераллаштириш. цензурадан халос бўлиш, ахборот эркинлигини таъминлащ, ахолининг ижтимоий - сиёсий фаоллигини ошириш, халқаро терроризм, диний экстремизм, наркоагрессияга қарши курашда иии ходимларининг вазифалари белгилаб берилди1. амалга оширилаётган демократик, сиёсий-иқтисодий ислохотлар жараёнида сиёсий тизимнинт асосий элементи — давлат, марказий ўринни эгалламоқда. хархақиқат, жамиятда содир бўлаётган хозирги ўтиш даврида давлат — бошқарувнинг барча сохаларини ислох қилиш ва тартибга солишда, такомиллаштиришда ўзини яққол намоён этаётганлиги билан ифодаланмоқда. бу тўғрида президент и. а. каримов: „ўтиш …
5
рини тахлил қилиб кўрсак, бу борада хоразмшохлар, сомонийлар, ғазнавийлар, темурийларнинг тузуклари (қоидалари) ибратлидир. бироқ, марказий осиё халқлари давлатчилик тарихидаги темурийлардан кейинги жараёнларни тахлил қилсак, хусусан, шайбонийлар, аштархонийлар, кейинги уч хонлик замонида сиёсий тизимда айнан давлат жилови қўлдан берилганлигини, тизимни бузувчи жараёнлар кучайганлигини, бу эса ижтимоий-иқтисодий тараққиётда ғоят оғир оқибатларга олиб келганлигини кўрамиз. ўзбекистондаги сиёсий ислохотлар жараёнида сиёсий тизим элементлари орасида давлатдан кейин сиёсий партиялар ва жамоат ташкилотлари хам ўз ўринларига эга. сиёсий партиялар турли ижтимоий қатлам ва гурухлар манфаатларини ифода этиб, сиёсий хокимиятни амалга оширишда иштирок этадилар ёки хокимиятга бевосита таъсир кўрсатадилар. сиёсий партиялар тизими бир партиявийлик, икки партиявийлик ва кўппартиявийликдан иборат бўлиб, хозирги замонда кўппартиявийлик тизими демократик ривожланиш талабларита кўпроқ даражада мос келиши қайд этилмоқда. шу жихатдан 2007 йилда қабул қилинган „давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш хамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кенгайтириш тўғрисида"ги конститутсиявий қонун хуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамият барпо этиш сари ташланган янги …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ўзбекистонда ўтиш даври сиёсий тизимининг ўзига хос хусусиятлари"

1444141780_61720.doc ўзбекистонда ўтиш даври сиёсий тизимининг ўзига хос хусусиятлари жамиятдаги ижтимоий-синфий кучлар жойлашувидаги ўзгаришлар оқибатида жамиятнинг сиёсий тизими хам ўзгаришларга юз тутади. эски сиёсий тизим ўрнига янги сиёсий тизимнинг келишини ўзида ифодалаган сиёсий хаёт даври ғapб сиёсатшунослигида „конституциянинт қайтадан бутунлай кўриб чиқилиши, ўзгартирилиши" деб айтилади. давлатнинг конституцияси сиёсий хокимиятни, унинг институтларини демократик тарзда легитимлаш усули сифатида майдонга чиқади. янги сиёсий тузумнинг қай даражада хаётий ва мустахкам бўлиши шакллантирилаётган сиёсий институтларнинг жамият эхтиёжларига қанчалик мувофиқ келишига бевосита боғлиқ бўлади. худди шундай тарихий бир даврни бугун ўзбекистон республикаси ўз бошидан кечирмоқда. советлардан к...

DOC format, 49.0 KB. To download "ўзбекистонда ўтиш даври сиёсий тизимининг ўзига хос хусусиятлари", click the Telegram button on the left.