qobiliyat

DOCX 7 стр. 43,4 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 7
15 - мавзу: қобилият режа: 1. қобилият хакида тушунча. 2. қобилиятлар шаклланишининг таълим-тарбия жараёнига боғликлиги. 3. иқтидорли болаларни танлаш. 4. қобилиятлар ва ёшларнинг касб танлаш муаммолари. 5. қобилиятларнинг шаклланиши. таянч иборалар: индивидуаллик, қобилият, истеьдод, дифференциал психология, коммуникатив қобилият, френология қобилият ҳақида тушунча. қобилият инсоннинг шундай психологик хусусиятидирки, билим, кўникма, малакаларини эгаллаш шу хусусиятларга боғлиқ бўлади. лекин, бу хусусиятларнинг ўзи бу билим ва кўникмаларга тааллуқли бўлмайди. малака, кўникма ва билимларга нисбатан одамнинг қобилиятлари қандайдир имконият тарзида намоён бўлади. қобилиятлар имкониятлардан иборат бўлиб, бирор бир ишдаги маҳорат даражаси ҳақиқатдир. болада намоён бўладиган мусиқага қобилияти унинг мусиқачи бўлиши учун имкониятлар, махсус таълим берилиши, қатъийлик, саломатлигининг яхши бўлиши, мусиқа асбоби, ноталар ва бошқа кўпгина шароитлар бўлиши керак. буларсиз қобилиятлар тараққий этмай турибоқ сўниб кетиши мумкин. қобилиятлар фақат фаолиятда намоён бўлади. шунинг учун ҳам фақат ана шу қобилиятларсиз амалга оширилиши мумкин бўлмаган фаолиятлардагина намоён бўлади. ўқувчида ҳам зарурий кўникма ва малака тизими ҳамда мустаҳкам билимлар …
2 / 7
а-қарши қўйиб бўлмайди, ҳамда қобилиятларни шахснинг бу хусусиятлари билан бир қаторга қўйиш ҳам мумкин эмас. агар шу сифатларнинг бирортаси ёки уларнинг йиғиндиси фаолият талабларига жавоб берса ёки бу талаблар таъсири билан таркиб топса бу шахснинг мазкур индивидуал хусусиятларини қобилиятлар деб ҳисоблашига асос бўлади. қобилият кишининг психологик ва физиологик тузилиши хусусиятидир. қобилият билим олиш учун зарурий шарт-шароит бўлиб, шунинг билан бирга у маълум даражада билим олиш маҳсули ҳамдир. умумий ва махсус билимларни ўзлаштириш, шунингдек, касбий кўникмаларни эгаллаб олиш жараёнида қобилият мукамаллашиб ва ривожланиб боради. қобилиятга яқинроқ турадиган тушунчалар кўникма ва малакадир. улар фаолият механизмини ташкил қиладилар. ҳамда улар қобилият билан биргаликда маҳоратга эришишни таъминлайдиларки, бунинг натижасида меҳнатда катта ютуқлар қўлга киритилади. қобилиятли, аммо ношут инсон кўп нарсага эриша олмайди. қобилият кўникмада рўёбга чиқади. дарҳақиқат, қобилиятли кишининг кўникма ва малакалари кўп қиррали ва мукаммаллашган бўлади. шунинг билан бирга кўникма ва малалакалар етишмаган қобилиятни бир мунча тўлдириш ёки ундаги камчиликни тугатиш мумкин. кўникмаларни …
3 / 7
аввур қилишлик ҳисобланади. қуйидагиларни ёрдамчи хусусият деб ҳисоблаш мумкин: хотира (у фаолият талабларига мувофиқ равишда ўзига хос тузилишда бўлади), эмоционаллик, яъни ҳис туйғуга берилувчанлик (бу хусусият шахснинг фаолиятини оширади) ва шунга ўхшашлар. амалий фаолиятнинг баъзи кўринишларида шахснинг иродаси олдинги ўринга чиқади. қобилият тузилишидаги турли хусусиятларнинг таркиби фаолиятнинг турли даврларида ёки ижодиётнинг босқичларида турлича бўлиши мумкин. демак, тузилиш ҳам барқарор, ҳам ўзгарувчандир қобилиятларнинг миқдор ва сифат тавсифи психологияда қобилиятлар индивидуал психологик хусусиятлар сифатида тавсифланади ва бунинг асосида тафовутланадиган хислатлар фазилатлар ётади. шунинг учун ҳар бир шахсда бир хил натижа бир хил сифат кутиш мумкин эмас, чунки инсонлар ўз қобилиятлари бўйича бир-бирларидан муайян даражада фарқ қиладилар, бинобарин улар ўртасидаги фарқлар сифат ва миқдор жиҳатидан бўлиши мумкин. қобилиятларнинг сифат тавсифи шахснинг қайси индивидуал психологик хусусиятлари фаолият муваффақиятларининг мажбурий шарти тариқасида хизмат қилишини англатади. уларнинг миқдор тавсифи эса фаолиятга қўйиладиган талабларни шахс томонидан қай йўсинда бажариш имконияти мавжудлигини билдиради, яъни мазкур инсон бошқа одамларга …
4 / 7
одам ўзида чиндан қатъийлик билан ишлаш орқали ривожлантириши мумкин. педагог ва психолог сколовинский кўр-кар ольга скороходовада фақат илмий ходимлик қобилиятини эмас, балки адабий қобилият билан, бошқариш ёрдами билан тўлдириш хусусияти ҳар бир одам олдида касб танлаш ва уни такомиллаштиришнинг ниҳоятда кенг имкониятларини очиб беради. қобилиятларнинг сифат жиҳатдан тавсифи одам меҳнат фаолиятининг қайси соҳасида (педагог, спорт, савдо ва бошқалар) енгиллик билан «ўзини топа олади» ва қандай қилиб катта ютуқ ва натижаларга эриша олади деган саволга жавоб бериш имкониятини беради. қобилиятларни миқдор тавсифи ва уларни ўлчаш муаммоси билан кўпроқ чет эл психологлари (кэттелл, термен, спирмен) ва бошқалар шуғулланганлар. улар катталарда кобилиятни ўлчаш усули сифатида ақлий истеъдод тестларидан фойдаланганлар. боланинг ақлий истеъдод коэффиценти i q ақлий ёши боланинг ҳақиқий ёши бу усул одамнинг ақлий қобилиятлар эгаси эканлигини эмас, балки одамда қобилиятлар билан аралаштириб бўлмайдиган бирор бир хилдаги маълумотлар, кўникма ва малакалар борлигини намоён қилади. л.с.виготский бу усулни танқид қилиб, ўзининг келажак тараққиёт зонасини …
5 / 7
оннинг турли фаолиятлари муваффақиятини таъминловчи ақлий қобилиятлар хотира ва нутқнинг ривожланганлиги, қўл ҳаракатларини аниқлиги ва бошқа хусусиятлардан иборат. хусусий қобилиятлар алоҳида олинган бир фаолиятнинг муваффақиятини таъминлайди. бу қобилиятлар алоҳида мулоқотнинг бўлинишини тақозо этади. масалан, математика, техника, бадиий ижодий, спортга бўлган қобилиятлар шулар жумласидандир. айрим адабиётларда умумий қобилиятлар моҳияти турлича талқин қилинади. жумладан, умумий қобилият деганда муваффақиятли равишда билим олишни таъминлайдиган шахснинг юксак интеллектуал тараққиёти тушунилади. бироқ бундай тушунча тор ва нотўғридир, чунки интеллектуал тараққиёт фақат ихтиёрий фаолият учун умуман талаб қилинади, холос. умумий қобилият фаолиятнинг ҳамма турларига жумладан амалий фаолиятга ҳам таъсир қилади, деб ҳисобловчи психологлар топилди. ниҳоят, шундай психологлар ҳам борки, улар фақат махсус қобилиятларни тан оладилар. умумий қобилият ҳақида гапирганда ҳам махсус қобилиятлар йиғиндиси таъсирини кўзда тутадилар. кишининг турли-туман фаолиятлари орасида биттаси асосий ёки етакчи фаолият шароитида шахснинг махсус тараққиётини белгиловчи фаолият бўлиб ажралиб туради. бу фаолият туғма специфик зеҳн нишоналарига мос тушиши мумкин. ҳамма махсус қобилиятларни, инсон …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 7 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "qobiliyat"

15 - мавзу: қобилият режа: 1. қобилият хакида тушунча. 2. қобилиятлар шаклланишининг таълим-тарбия жараёнига боғликлиги. 3. иқтидорли болаларни танлаш. 4. қобилиятлар ва ёшларнинг касб танлаш муаммолари. 5. қобилиятларнинг шаклланиши. таянч иборалар: индивидуаллик, қобилият, истеьдод, дифференциал психология, коммуникатив қобилият, френология қобилият ҳақида тушунча. қобилият инсоннинг шундай психологик хусусиятидирки, билим, кўникма, малакаларини эгаллаш шу хусусиятларга боғлиқ бўлади. лекин, бу хусусиятларнинг ўзи бу билим ва кўникмаларга тааллуқли бўлмайди. малака, кўникма ва билимларга нисбатан одамнинг қобилиятлари қандайдир имконият тарзида намоён бўлади. қобилиятлар имкониятлардан иборат бўлиб, бирор бир ишдаги маҳорат даражаси ҳақиқатдир. болада намоён бўладиган мусиқага қобилияти ...

Этот файл содержит 7 стр. в формате DOCX (43,4 КБ). Чтобы скачать "qobiliyat", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: qobiliyat DOCX 7 стр. Бесплатная загрузка Telegram