narhning iqtisodiy mohiyati va turlari

DOCX 8 sahifa 26,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
8-мавзу. корхона маҳсулотларига (хизматларини, ишларини) нархни шаклланиши (2 соат) 1.нархнинг иқтисодий моҳият ва турлари 2.корхонанинг нарх сиёсати 3.нархнинг шаклланиш стратегияси ва усуллари 4.тармоқда нархнинг шаклланиши 5.нархни аниқлаш усуллари 1. нархнинг иқтисодий моҳият ва турлари нарх муаммоси ва унинг ташкил топиши механизми иқтисодий назарияда энг мураккаб ва асосий ҳисобланади. бозор иқтисодиётида нарх тизими асосий ташкилий куч сифатида намоён бўлади. товарлар нархи тадбиркор учун асосий бир дастак ҳисобланади. у нархга қараб ўзининг шахсий эҳтиёжни қондириш йўлида ҳаракат қилади. сотувчи ва харидорнинг, алоҳида ишловчиларнинг, тадбиркорларнинг, тармоқларнинг, бутун жамиятнинг ва давлатнинг иқтисодий манфаатлари нархда акс эттирилган бўлади. нарх – товар қийматининг пулдаги ифодаси эканлигини қайд қилади. нарх – бу товар ва хизматларнинг фойдалилигини, яъни кишиларга наф келтиришини баҳолаш воситаси бўлиб, товар бирлиги учун тўланадиган пул миқдори билан ўлчанади. нарх товар учун олинадиган пул бирлиги миқдори сифатида аниқланади. бунда икки хил нархни ажратиб кўрсатишади. а) талаб нархи бу – нарх ҳар бир товар бирлигининг харидорларни …
2 / 8
а» товарга бўлган талаб ошса нарх ҳам ошади, бу эса тадбиркорларни шу товарни ишлаб чиқаришга йўналтиради ва аксинча. 3. рақобат воситаси функцияси. маълумки рақобат ҳам бозор иқтисодиётининг ривожланишида асосий рол ўйнайди. рақобат турларининг энг муҳимларидан бири бу нарх воситасидаги курашдир. нархни пасайтириш орқали бу курашда ютиб чиқиш мумкин. 4. ҳисоб – китоб функцияси. нарх – бу алмашув қиймат, бошқача қилиб айтганда, товар учун тўланадиган пул миқдоридир. шу асосида у ҳисоб-китоб функциясини бажаради. 5.социал ҳимоя функцияси. бозор иқтисодиётининг ўтиш босқи-чида ижтимоий ҳимоя вазифасини ўтовчи нархлар, аҳолининг кенг қатламларини ҳаётий зарур истъемолчилик товарлари билан минимал даражада таъминлаш мақсадида ҳам қўлланилади. қийматни ҳисобга олиш вазифаси. товарни ишлаб чиқаришга қилинган харажатлар, олинган натижалар ва унинг нафлилиги нарх ёрдамида ҳисобга олинади. 6. тақсимлаш вазифаси. нарх воситасида даромадлар, маҳсулотлар ва иқтисодий ресурслар мулкдорлар, тармоқлар, соҳалар ҳамда ҳудудлар ўртасида тақсимланади ва қайта тақсимланади. эркин бозор иқтисодиётида нарх асосан талаб ва таклиф асосида ташкил топади. агар эркин бозорда …
3 / 8
га ажратилади. · улгуржи нархлар. бу нархларда товарлар катта партияларда, кўтарасига сотилади. у таркибан ишлаб чиқариш харажатлари ҳамда улгуржи-савдо ташкилотлари харажатлари ва фойдасини ўз ичига олади. · чакана нархлар. бу товарлар бевосита истеъмолчиларга сотиладиган нархлар. чакана нарх ўз таркибига товарнинг улгуржи нархи ҳамда чакана савдо ташкилотлари харажатлари ва фойдасини олади. · харид нархлари. бу нархлар давлат буюртмаси бўйича ишлаб чиқарилган товарларга белгиланади. айрим ҳолларда бундай нархларга муайян устама ва имтиёзлар бўлиши кўзда тутилади. · дотацион нархлар. давлат бюджети ҳисобидан арзонлаштирилган нархлардир. · демпинг нархлар. бундай нархларда ишлаб чиқарувчилар бозордаги мавқеини мустаҳкамлаш ва рақибларини сиқиб чиқаришда фойдаланади. у бозорга «суқилиб кириш» нархи деб ҳам аталади. · нуфузли нархлар. алохининг юқори даромад олувчи қатлами ҳарид қиладиган нуфузли (обрў-талаб) товарларга белгланади. · таърифлар. турли хил хизматлар (телефон, транспорт, коммунал ва ҳ.к) бахоси сифатида чиқади. тартибга солиниши даражасига кўра нархининг қуйидаги турлари мавжуд бўлиши кўзда тутилади. · қатъий белгиланган нархлар. маъмурий тарзда белгиланиб, бозор …
4 / 8
жатлар, миллий бозордаги талаб ва таклиф таъсирида шаклланади. · жаҳон нархлари. муайян товарларни ишлаб чиқаришга кетган байналминал харажатларни, товарларнинг жаҳон андозаси талабларига мос келиши даражасини ҳамда халқаро бозордаги талаб ва таклиф нисбатини ўзида акс эттиради. 4.тармоқда нархнинг шаклланиши нарх турли омиллар таъсирида шаклланади: 1. ишлаб чиқариш ҳаражатлари. у қанчалик кам бўлса нарх шунчалик паст бўлади ва аксинча. товарнинг ишлаб чиқариш харажатлари устига ишлаб чиқарувчининг фойдасини қўйиб сотилиши, яъни ишлаб чиқарувчи таклиф қилган нархда сотилиши унга қилган ҳаражатларни (моддий ва меҳнат харажатларини) жамият томонидан тан олинганлигини билдиради. 2. товарнинг нафлилиги, яъни унинг истеъмолчиларга фойдалилик даражаси. уларнинг эҳтиёжларини қондирилиш даражаси, юқори бўлса истеъмолчи юқори нарх тўлашга рози бўлади. 3. талаб ва таклифнинг нисбати, яъни бирор бир товарга талаб катта бўлсаю, у товарнинг таклифи кам бўлса нарх юқори бўлади ва аксинча. 4. рақобат, у таклиф орқали нархга таъсир қилади. агар рақобатчилар кўп бўлса нарх пасаяди, агар оз бўлса, ўзаро тил бириктириб олсалар, нарх …
5 / 8
чун у нархни тушириши керак. демак, нарх устидан назорат қилиш бу абсолют нарса эмас, балки нисбийдир. шунинг учун талаб абсолют эгилувчан бўлмайди (худди монополист ишлаб чиқараётган товарни бошқалар ҳам ишлаб чиқаради, бу эса монополистни ўз товари нархини туширишга мажбур этади). бозорда нарх устидан ҳукмронлик қилиш кўп жиҳатдан маҳсулотининг тавсифига боғлиқ бўлади. дифференциаллашган товар ишлаб чиқараётган монополист нархни ошириш имкониятига эга бўлади. бу ҳар хил товарнинг ўрнини тўлдира олмайдиган маҳсулотдир. дифференциаллашган маҳсулот ишлаб чиқараётган монополист ҳам нархни оширишга, ҳам талабни камайишига йўл қўймаслиги мумкин. чунки рақобатчилар нархни бир оз пасайтириш йўли билан мижозларни ўзига қарата олмайди. чунки улар олдинги ишлаб чиқарувчининг маҳсулотига ўрганиб қолган бўлишлари мумкин. бундан шундай хулоса чиқади: маҳсулот дифференциаллашган шарои-тида нархнинг ташкил топиши ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, баъзида маҳсулот сифатидан, унинг миқдоридан қатъий назар нархни ошириш, фойдани кўпайтириши мумкин. энди биз олигополия шароитда нархни ташкил топиш хусусиятини кўриб чиқамиз. реал (ҳақиқий) ҳаётда соф олигополистик ишлаб чиқариш жуда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"narhning iqtisodiy mohiyati va turlari" haqida

8-мавзу. корхона маҳсулотларига (хизматларини, ишларини) нархни шаклланиши (2 соат) 1.нархнинг иқтисодий моҳият ва турлари 2.корхонанинг нарх сиёсати 3.нархнинг шаклланиш стратегияси ва усуллари 4.тармоқда нархнинг шаклланиши 5.нархни аниқлаш усуллари 1. нархнинг иқтисодий моҳият ва турлари нарх муаммоси ва унинг ташкил топиши механизми иқтисодий назарияда энг мураккаб ва асосий ҳисобланади. бозор иқтисодиётида нарх тизими асосий ташкилий куч сифатида намоён бўлади. товарлар нархи тадбиркор учун асосий бир дастак ҳисобланади. у нархга қараб ўзининг шахсий эҳтиёжни қондириш йўлида ҳаракат қилади. сотувчи ва харидорнинг, алоҳида ишловчиларнинг, тадбиркорларнинг, тармоқларнинг, бутун жамиятнинг ва давлатнинг иқтисодий манфаатлари нархда акс эттирилган бўлади. нарх – товар қийматининг пулдаги ...

Bu fayl DOCX formatida 8 sahifadan iborat (26,1 KB). "narhning iqtisodiy mohiyati va turlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: narhning iqtisodiy mohiyati va … DOCX 8 sahifa Bepul yuklash Telegram