меҳнатга ҳақ тўлаш

DOCX 7 sahifa 21,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 7
8-мавзу: хизматлар соҳаси корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш режа: 1. меҳнатга ҳақ тўлашнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти. 2. сервис соҳаси корхоналарида ишловчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари. 3. рағбатлантириш тўловлари. иш ҳақига қўшимчалар. 4. сервис соҳаси корхона ва ташкилотларида иш ҳақи кўрсаткичларини таҳлил қилиш, режалаштириш тартиби. 1. меҳнатга ҳақ тўлашнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти. корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлашни оқилона ташкил қилиш ходимлар фаолиятини рағбатлантириш, тайёр маҳсулот ва меҳнат бозорида рақобатчиликни, рентабелликни ва маҳсулотларнинг даромадлилигини таъминлаши лозим. меҳнатга ҳақ тўлашни оқилона ташкил этишдан мақсадунинг ҳажми ва ходимнинг корхона хўжалик фаолиятига меҳнат фаолиятида қўшган ҳиссасига мос келишини таъминлаш, яъни меҳнат ўлчами ва истеъмол ўлчами ўртасидаги мутаносибликни таъминлашдир. иш ҳақи - ҳар бир ходимнинг сарфлаган меҳнати миқдори ва сифатига мос равишда тақсимланувчи ва ходим тасарруфига пул шаклида келиб тушувчи миллий даромаднинг бир қисмидир. иш ҳақибу меҳнат учун мукофотдир. ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ишлаб чиқариш жараёнига жалб қилинган меҳнат ресурсларининг баҳосидир. бошқача қилиб айтганда, иш ҳақи – бу, маҳсулот ишлаб …
2 / 7
йилган йўқотишлар ёки ўз мажбуриятларига масъулиятсиз ёндашишни моддий жазолаш; · меҳнат унумдорлиги суръатини ўртача иш ҳақининг ўсиш суръатларига нисбатан тезроқ ўстириш; · иш ҳақи миқдорини инфляция суръатларига мос равишда мувофиқлаштириш; · меҳнатга ҳақ тўлашнинг корхона эҳтиёжларига тўлиқ жавоб берувчи илғор шакл ва тизимларини қўллаш. замонавий шароитларда корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлашнинг турли тизим ва шакллари қўлланилиб, улардан энг кўп тарқалганлари сифатида ишбай ва вақтбай усулни кўрсатиш мумкин. меҳнатга ишбай ҳақ тўлаш ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган хизмат) учун тўланадиган ҳақни англатади. корхоналарда кўпинча фақат ишбай эмас, балки ишбай-мукофотли ҳақ тўлашдан фойдаланилади. меҳнатга ишбай-мукофотли ҳақ тўлашда ишчи бажарган ишига ҳақ олишдан ташқари, мукофотга ҳам эга бўлади. мукофот асосан маълум бир кўрсаткичларга эришиш - маҳсулот ишлаб чиқариш режасини бажариш, маҳсулот сифатини ошириш, хом ашё ва материалларни тежаш ва шу кабилар учун берилади. меҳнатга вақтбай ҳақ тўлаш тариф тизимида кўзда тутилувчи ишлаб берилган вақт - календарь вақт эмас, балки норматив вақт учун тўланадиган …
3 / 7
ирилганда. кўпчилик корхоналарда иш ҳақини ҳисоблаш тариф тизими, айниқса унинг тариф ставкаси ва тариф сеткалари каби элементлари асосида амалга оширилади. тариф ставкаситурли гуруҳ ва категориядаги ишчиларнинг вақт бирлигидаги меҳнати учун тўланувчи ҳақнинг мутлақ (абсолют) ўлчамидир. минимал тариф ставкаси ёки биринчи разрядли ставка бошланғич ҳисобланади. у энг оддий меҳнат турига тўланувчи ҳақ даражасини белгилаб беради. тариф сеткалари меҳнатга ҳақ тўлашдаги мутаносибликларни малака даражасини ҳисобга олган ҳолда, белгилаш учун хизмат қилади. у тариф разрядлари ва уларга мос келувчи тариф коэффициентлари йиғиндисини ифодалайди. тариф коэффициентининг энг паст разряди бирга тенг деб олинади. ундан кейинги тариф разрядлари мос келувчи тариф ставкалари биринчи разрядли тариф ставкасидан неча марта катта бўлишини кўрсатади. кадрлар, меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақи ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлган тушунчалар ҳисобланади. ҳар бир корхонада меҳнат ва иш ҳақи бўйича режа тузилиб, унинг мақсадлари ишчи кучидан фойдаланишни яхшилаш заҳираларини топиш ва бу асосда меҳнат унумдорлигини оширишга қаратилган бўлиши лозим. бу режаларга кўра меҳнат унумдорлигининг …
4 / 7
риш (шакллантириш, ҳисоблаш, тасдиқлаш) билан амалга оширилади: биринчидан, меҳнатни нормаллаштириш; иккинчидан, тариф тизимини аниқлаш; учинчидан, иш ҳақини муқобил шакли ва тизимини танлаш; тўртинчидан, иш ҳақи фондини шакллантириш; бешинчидан, моддий рағбатлантириш турларини белгилаш. меҳнатни нормаллаштириш меҳнат сифатини ва умумий натижага индувидуал шахсларни ҳиссасини аниқлаш воситаси сифатида хизмат қилади. меҳнатни самарадорлигини ошириш ҳамда иш ҳақини оқилона белгилаш, уни ташкил қилиш учун илмий асосланган меҳнат нормаси ва нормативларини ишлаб чиқиш катта аҳамиятга эга. норма ва нормативлар орқали меҳнат ва иш ҳақи кўрсаткичларини чуқур тадқиқот қилиш, прогнозлаш ва режалаштириш осонлашди. бозор иқтисодиёти шароитида норма ва нормативлар меҳнатни одилона, адолатли ва ва ҳаққона баҳолашни таъминлайди. бу эса ўз вақтида корхона, ташкилот ва бошқаларда жамоани жипслашишига, меҳнат унумдорлигини ва самарадорлигини оширишга олиб келади. савдода меҳнатни нормалаштириш орқали сотиб олувчиларга хизмат кўрсатиш (бир сотувчи бирон даврга нечта сотиб олувчига хизмат қилиш) мумкинлиги нормасини, сотувчилар, раҳбарлар, мутахасислар ва ёрдамчи ходимлар рационал сонини ва бошқа кўрсаткичларни аниқлаш мумкин. иш …
5 / 7
луқли ишлар туркуми тарифланади; · тарифий – малакавий маълумотнома ишчилар малакаси даражасини ва тариф разрядини белгилайди; · тариф ставкаси, иш вақтини ўлчов бирлигига тўланадиган иш ҳақи миқдорини пулдаги ифодаси. ишчиларга иш ҳақи тўлашда иш вақти ўлчов бирлигида (соат, кун, ой) ишлаб чиқарилган маҳсулот (хизмат) учун тўланадиган иш ҳақи миқдори белгиланади. рахбарлар, мутахасислар, хизматчилар, ёрдамчи хизматчилар ва айрим нормалаштириш мумкин бўлмаган ишларни бажарувчилар учун тариф ставкада лавозим орқали белгиланади; 3. рағбатлантириш тўловлари. иш ҳақига қўшимчалар. сервис корхона ва ташкилотларида иш ҳақи тўловларидан ташқари рағбатлантириш тўловлари мавжуд. рағбатлантириш тўловлари – бу сервис соҳасидаги ишчи ва хизматчиларга, муҳим топшириқларни бажарганликлари, ишни сифатли амалга оширганликлари, иш вақтидан ташқари пайтда ишлаганлиги, юқори малакаси, корхонага ката фойда келтирганлиги, кўп йиллик самарали ишлаганлиги ва бошқа фойдали иш фаолиятлари учун мукофот ёки қўшимча тарзда бериладиган иш ҳақларига айтилади. рағбатлантириш тўловлари сервис корхона ва ташкилотлари ишнинг даромадлари ката кичиклигига қараб ой, квартал, йил якунлари билан берилади. бериладиган қўшимча иш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 7 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"меҳнатга ҳақ тўлаш" haqida

8-мавзу: хизматлар соҳаси корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш режа: 1. меҳнатга ҳақ тўлашнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти. 2. сервис соҳаси корхоналарида ишловчиларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари. 3. рағбатлантириш тўловлари. иш ҳақига қўшимчалар. 4. сервис соҳаси корхона ва ташкилотларида иш ҳақи кўрсаткичларини таҳлил қилиш, режалаштириш тартиби. 1. меҳнатга ҳақ тўлашнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти. корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлашни оқилона ташкил қилиш ходимлар фаолиятини рағбатлантириш, тайёр маҳсулот ва меҳнат бозорида рақобатчиликни, рентабелликни ва маҳсулотларнинг даромадлилигини таъминлаши лозим. меҳнатга ҳақ тўлашни оқилона ташкил этишдан мақсадунинг ҳажми ва ходимнинг корхона хўжалик фаолиятига меҳнат фаолиятида қўшган ҳиссасига мос келишини таъминлаш, яъни меҳнат ўлчами ва истеъм...

Bu fayl DOCX formatida 7 sahifadan iborat (21,4 KB). "меҳнатга ҳақ тўлаш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: меҳнатга ҳақ тўлаш DOCX 7 sahifa Bepul yuklash Telegram