diqqat turlari va xususiyatlari

DOCX 7 pages 37,0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 7
7 - мавзу: диққат режа: 1. диққат хақида тушунча 2. диққатнинг турлари ва хусусиятлари 3. диққатнинг физиологик асослари таянч иборалар: диққатнинг кўлами, диққатнинг тақсимланиши,доминанта,индукция, психофизиологик индикатор. диққат ҳақида тушунча одамга ҳар бир дақиқада атроф-муҳитдан жуда кўп нарса ва ҳодисалар таъсир этиб туради. лекин одамга таъсир этаётган бу нарса ва ҳодисаларнинг ҳаммаси бир хил аниқликда акс эттирилмайди. улардан айримлари аниқ яққол акс эттирилса, бошқа бирлари шунчаки жуда хира акс эттирилади, ёки умуман акс эттирилмайди. бу эса ана шу одамга таъсир этаётган нарсаларга диққатнинг қай даражада қаратилишига боғлиқдир. демак, диққатимиз қаратилган нарса ва ҳодисалар аниқ ва тўла акс эттирилади. диққат тушунчасига олимлар томонидан бир қатор таърифлар келтирилганлигини таъидлаш мумкин. п.и.иванов томонидан диққат деб- онгни бир нуқтага тўплаб муайян бир объектга актив қаратилишга айтилади. ф.н.добринин, н.в.кузьмина, и.в.страхов, м.в.гамезо, н.ф.гоноболин ва бошқаларнинг фикрича, диққатнинг вужудга келиши онгнинг бир нуқтага тўпланиши онг доирасининг торайишини билдиради, гуёки онг доираси бир мунча тиғизланади. е.б.пирогованинг таъкидлашича, томонидан диққат …
2 / 7
арса онгимизга етиб бормайди. диққат психик фаолиятнинг йўналтирилиши ва шахс учун маълум аҳамиятга эга бўлган объект устида тўпланишидан иборат билиш жараёнидир. йўналтириш деганда психик фаолиятнинг танловчанлик табиати, объектни ихтиёрий ва беихтиёрий танлаш тушунилади. ўқувчи мактабда ўқитувчи гапираётган гапларни эшитиб ўтирганда мана шу эшитиб ўтириш фаолиятини онгли равишда танлаб олган, унинг диққати онгли равишда қўзғалган шу мақсадга бўйсундирилган бўлади. ўқувчининг бирор бошқа нарсага чалғимасдан ўқув материалининг мазмунига зеҳн қўйиб ўтиришида унинг психик фаолиятининг йўналиши ифодаланади. психик фаолиятнинг йўналтирилиши деганда ана шу танлашгина тушунилиб қолмай, балки ана шу танланганни сақлаш ва қўллаб-қувватлаш тушунилади. диққатнинг билиш жараёни учун аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимдир. диққат сезиш жараёнида, идрок қилишда, хотира, хаёл ва тафаккур жараёнларида ҳар доим иштирок этади. диққат барча акс эттириш жараёнларимизнинг доимий йўлдошидир. диққат барча психик жараёнларимизда қатнашса ҳам, лекин диққатнинг ўзи ҳеч нарсани акс эттирмайди. одам бирор нарсага зўр диққат билан киришган пайтида унинг ташқи қиёфасида айрим ўзгаришлар кўзга ташланади. демак, …
3 / 7
р. шунинг учун кўпинча бирор ишни бажаришдан аввал организмимизни шу ишга мослаб муайян бир ҳолатда тутиб оламиз. диққатнинг ташқи ифодаланишига рассомларнинг расмлари, турли журналлардан олинган суратлар энг яхши иллюстратив материал ҳисобланади. улар ёрдамида киши диққатининг ташқи ифодасига хос бўлган мимика ва пантомимикани кўрсатиш мумкин. диққатнинг нерв-физиологик асослари одамга ҳар бир дақиқада таъсир қилиб турадиган қўзғатувчилар турлича рефлексларга сабаб бўлади. чунки ҳар қандай рефлекс организмнинг ташқи таъсиротга берадиган қонуний жавоб реакциясидир. диққатнинг нерв-физиологик асосида ориентировка ёки текшириш деб аталадиган махсус рефлекс ётади. бундай рефлексни академик и.п.павлов махсус ибора билан «бу нима гап рефлекси» деб ҳам атайди. ана шу рефлекс одатда организмга тўсатдан бирорта янги нарсанинг таъсири ёки ҳаддан ташқари кучли таъсирот орқали ҳосил бўлади. ориентировка ёки текшириш рефлекси диққатнинг физиологик асоси ҳисобланади, чунки бу рефлекс бош мия ярим шарларининг пўстида кучли қўзғалиш жараёнидан иборат бўлади. бошқача қилиб айтганда ҳар бир дақиқада организмга турли нарсаларнинг таъсиридан ҳосил бўлган қўзғалишларга нисбатан ориентировка ёки …
4 / 7
лган бошқа қисмлари бундай хусусиятга қобил эмас. уларнинг айни чоғда функцияси жуда нари борганда тегишли қўзғовчилар асосида илгаридан ҳосил қилинган рефлексларни қайта тиклашдан иборатдир». и.п.павлов томонидан кашф этилган нерв жараёнларининг индукция қонуни диққатнинг физиологик асосларини тушуниб олиш учун аҳамиятга эгадир. мана шу қонунга мувофиқ, бош мия пўстининг бир жойида майдонга келган қўзғалиш жараёнлари бош мия пўстининг бошқа жойларида тормозланиш жараёнларини юзага келтиради. бош мия пўстининг айрим бир жойида юзага келган тормозланиш жараёни бош мия пўстининг бошқа жойларида кучли қўзғалиш жараёнларини пайдо бўлишига олиб келади. айни шу пайтда ҳар бир онида мия пўстида қўзғалиш жараёни учун оптимал, яъни ниҳоятда қулайлик билан ҳаракатланувчи бирор бир кучли қўзғалиш манбаи мавжуд бўлади. «агар бош суягига қараш имкони бўлганда, деган эди и.п.павлов, унинг ичидаги мия кўринадиган бўлса, агар мия ярим шарларида оптимал кучли қўзғалиш учун энг яхши шароит туғилган нуқтаси милтиллаб кўринадиган бўлса, янги соғлом бир нарсани ўйлаб турган одамнинг миясига қараганимизда уни миясини катта …
5 / 7
зғатувчиларга диққатнинг қаратилиши ва айни чоғда таъсир қилиб турган бошқа қўзғатувчилардан диққатнинг чалғишида ифодаланади. жиддий диққат, одатда ўзига характерли бўлган ташқи ифодалари билан боғлиқ бўлади. нарсани яхшилаб идрок қилишга қаратилган ҳаракатлар билан (тикилиб қараш билан эшитиш) ортиқча ҳаракатларни тўхтатиш, нафас олишни секинлаштириш, диққат учун хос бўлган юз ҳаракатлари билан боғлиқ бўлади. диққат турлари одам айрим нарсаларга ўз диққатини онгли равишда ўзи ҳоҳлаб қаратса, бошқа бир нарсалар диққатни беихтиёр яъни бизнинг ҳоҳишимиздан ташқари жалб қилади. ихтиёрсиз диққат деб тўсатдан таъсир қилган бирор сабаб туфайли бизнинг ҳоҳишимиздан ташқари ҳосил бўладиган диққатга айтилади. одамнинг кўз ўнгида пайдо бўладиган жуда ёрқин рангли нарсалар, ўзининг ташқи кўриниши жиҳатидан одатдаги нарсалардан кескин фарқ қилувчи предметлар, тўсатдан пайдо бўлган қаттиқ товуш, бирор нарсанинг кескин ҳаракати ва шу кабилар ихтиёрсиз диққатни юзага келтирувчи сабаблар бўлиши мумкин. масалан, ҳикоя ўқиш машғулоти пайтида тўсатдан учиб ўтган реактив самолётнинг қаттиқ ва баҳайбат товуши ҳамманинг диққатини беихтиёр ўзига жалб қилади. ихтиёрсиз диққат …

Want to read more?

Download all 7 pages for free via Telegram.

To'liq yuklab olish

About "diqqat turlari va xususiyatlari"

7 - мавзу: диққат режа: 1. диққат хақида тушунча 2. диққатнинг турлари ва хусусиятлари 3. диққатнинг физиологик асослари таянч иборалар: диққатнинг кўлами, диққатнинг тақсимланиши,доминанта,индукция, психофизиологик индикатор. диққат ҳақида тушунча одамга ҳар бир дақиқада атроф-муҳитдан жуда кўп нарса ва ҳодисалар таъсир этиб туради. лекин одамга таъсир этаётган бу нарса ва ҳодисаларнинг ҳаммаси бир хил аниқликда акс эттирилмайди. улардан айримлари аниқ яққол акс эттирилса, бошқа бирлари шунчаки жуда хира акс эттирилади, ёки умуман акс эттирилмайди. бу эса ана шу одамга таъсир этаётган нарсаларга диққатнинг қай даражада қаратилишига боғлиқдир. демак, диққатимиз қаратилган нарса ва ҳодисалар аниқ ва тўла акс эттирилади. диққат тушунчасига олимлар томонидан бир қатор таърифлар келтирилганлиг...

This file contains 7 pages in DOCX format (37,0 KB). To download "diqqat turlari va xususiyatlari", click the Telegram button on the left.

Tags: diqqat turlari va xususiyatlari DOCX 7 pages Free download Telegram