pedagogning umumiy va kasbiy madaniyati

DOCX 6 sahifa 21,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 6
mavzu: pedagogning umumiy va kasbiy madaniyati mavzu rejasi: 1. o'qituvchining kasbiy madaniyati haqida umumiy tushuncha 2. o'qituvchining professional o'zini o'zi belgilashi 3. o'qituvchining kasbiy madaniyati modeli. начало формы конец формы маданият маданият — жамият, инсон ижодий куч ва қобилиятлари тарихий тараққиётининг муайян даражаси. кишилар ҳаёти ва фаолиятининг турли кўринишларида, шунингдек, улар яратадиган моддий ва маънавий бойликларда ифодаланади. «маданият» тушунчаси муайян тарихий давр (антик маданият), конкрет жамият, элат ва миллат (ўзбек маданияти), шунингдек, инсон фаолияти ёки турмушининг ўзига хос соҳалари (мас, меҳнат м. и, бадиий маданият, турмуш маданияти)ни изохлаш учун қўлланилади. тор маънода «маданият» атамаси кишиларнинг фақат маънавий ҳаёти соҳасига нисбатан ишлатилади. «маданият» арабча мадина (шаҳар) сўзидан келиб чиққан. араблар кишилар ҳаётини икки турга: бирини бадавий ёки саҳроий турмуш; иккинчисини маданий турмуш деб атаганлар. бадавийлик — кўчманчи ҳолда дашту саҳроларда яшовчи халқларга, маданийлик — шаҳарда ўтроқ ҳолда яшаб, ўзига хос турмуш тарзига эга бўлган халқларга нисбатан ишлатилган. моддий маданият деганда меҳнат …
2 / 6
анади, кишиларнинг маънавий қиёфаси шаклланади, ахлоқ-одоби, дид ва фаросати, эстетик завқи, ижодий кучи ва қобилиятлари тараққий этади. демак шахс маданияти жамият маданиятининг шунчаки акс этиши эмас, балки унинг (шахснинг) ижтимоий хислатлари, фаолияти ва хулқи мазмунида, шунингдек эҳтиёжларида намоён бўлувчи ривожланганлик даражасидир. педагогик маданият нима? педагогик маданият педагогик фаолият таъсири остида юзага келади ва бу фаолиятни амалга оширишнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. педагогик маданият шахснинг педагог сифатида қай даражага эришганлигида намоён бўлади. психологик жиҳатдан педагогик маданият – педагогик тушунчалар ва маҳорат, педагогик ахлоқ ва касбий-педагогик хислатлар, педагогнинг иш услуби ва ўз фаолиятига муносабати йиғиндисидир. педагогик маданиятнинг намоён бўлиши ва унинг қадриятга, турмуш тарзига айланиши учун инсондан юқори касбий салоҳият, маънавий, маърифий ва ахлоқий баркамоллик талаб қилинади. офицернинг педагогик маданиятини чуқур ҳарбий билимларсиз ҳам тасаввур қилиб бўлмайди. ҳозирги замон офицери замонавий ҳарбий техника ва қуролларни яхши билиши ва самарали қўллай олиши, умумҳарбий низомлар талабларига кундалик хизмат жараёнида риоя қилиши ва буни бошқалардан …
3 / 6
бий қисмлар қандай мазмунга эга эканлигини кўриб чиқамиз. шахснинг педагогик йўналтирилганлиги – таълим-тарбия фаолиятига бўлган муносабатларни англатувчи, мақсад, интилиш, ҳиссий жараёнлар, қарашлар тизими бўлиб, бу фаолиятнинг мазмунига ва натижаларига таъсир этувчи омилдир. моҳиятига кўра педагогик йўналтирилганлик офицер шахсининг касбий йўналтирилганлиги ҳисобланади. чунки офицер бўлинмадаги таълим-тарбия жараёнининг ташкилотчиси ва амалга оширувчиси саналади. шунинг учун офицер шахсининг умумий касбий йўналтирилганлигининг муҳим таркибий қисми сифатида педагогик йўналтирилганлик унинг дунёқараши, билими, малакаси ва кўникмалари тизими, маънавий-ахлоқий дунёси, умумий маърифий ва маданий савияси билан белгиланади. юқори маданиятли педагоглар педагогик фаолиятга мойиллиги, қизиқиши, ўз касбига муҳаббати, олдига қўйилган вазифаларни бажаришга нисбатан ўта масъулиятли мунасабати билан ажралиб туради. фақат шундагина офицер ҳамкасблари, бошлиқлари ва бўйсунувчилари олдида ҳурматга сазовор бўла олади, ўз меҳнатидан қониқиш ҳосил қилади, янгиликка, янги натижаларга интилиб яшайди. кенг дунёқараш юксак маданиятли педагогга хос тушунчадир. бу тушунчага луғатларда берилган таърифларни умумлаштирган ҳолда айтиш мумкинки, дунёқараш кишиларнинг табиат ва жамиятга, теварак-атрофдаги воқеликка, ўз-ўзларига ва бошқа одамларга …
4 / 6
нг турмуш тарзига айлантирилиб, сўзсиз бажариб борилиши, бу борада ҳамкасбларига ва бўйсунувчиларига доимо ибрат бўлиши ҳарбий педагогга хос хусусиятдир. профессионал педагогик ахлоқ офицер шахсининг касбий такомиллашуви ва ахлоқий билимларни эгаллаши асосида ҳосил бўлади. билимдонлик, зукколик ва зиёлилик ҳозирги замон офицерига қўйиладиган асосий талаблардан биридир. билимдонлик маданиятлиликнинг бош мезонидир. ўз мутахассислигини чуқур билган, бошқа соҳалардан ҳам етарли тушунчага эга бўлган, замонавий ахборот оқими маълумотларини тўғри талқин қила оладиган педагоггина ўз ҳамкасблари ва тарбияланувчилари кўз ўнгида обрў-эътиборга эга бўлади. таълим-тарбия ишларини амалга ошириш, турли тадбирлар ўтказиш жараёнида материални тингловчи онгига етказа олиш, туғиладиган саволларга ҳозиржавоблик билан жавоб бериш мураккаб ишдир. бунда педагогдан яхши хотира, маълум тизимга солинган билимлар заҳираси, тажриба ва шароитга қараб йўл тута олиш қобилияти талаб қилинади. билимдонлик, зукколик, зиёлилик инсонга ўз-ўзидан келмайди. буларга билим, кўникма ва малакаларни доимий равишда такомиллаштириб бориш, маълумотни ошириш йўлидаги тинимсиз меҳнат, изланиш оқибатида эришилади. аксиологик билим. бу ерда аксиология – моддий ва маънавий қадриятлар …
5 / 6
бўлган қадриятлар ташкил этади. педагогик билим ва педагогик тафаккур. педагогик билимлар методоло-гик, назарий, амалий ва хусусий-татбиқий кўринишларда бўлади. педагогик ма-даниятда педагогик билимлардан ҳам кўра педагогнинг педагогик билимларга нисбатан эгаллаган нуқтаи назари муҳимроқ саналади. педагогнинг педагогик билимларга муносабатини ундаги тафаккур даражаси белгилайди. педагогик тафаккурнинг қуйидагидек турлари фарқланади: тадқиқий (критик) тафаккур, ижодий тафаккур, муаммоли-вариатив тафаккур. 1. моддий маданият деганда нимани тушунасиз.? 3. маънавий маданият деганда нимани тушунасиз.? 4. шахснинг педагогик йўналтирилганлиги тўғрисида маълумот беринг.?

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 6 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"pedagogning umumiy va kasbiy madaniyati" haqida

mavzu: pedagogning umumiy va kasbiy madaniyati mavzu rejasi: 1. o'qituvchining kasbiy madaniyati haqida umumiy tushuncha 2. o'qituvchining professional o'zini o'zi belgilashi 3. o'qituvchining kasbiy madaniyati modeli. начало формы конец формы маданият маданият — жамият, инсон ижодий куч ва қобилиятлари тарихий тараққиётининг муайян даражаси. кишилар ҳаёти ва фаолиятининг турли кўринишларида, шунингдек, улар яратадиган моддий ва маънавий бойликларда ифодаланади. «маданият» тушунчаси муайян тарихий давр (антик маданият), конкрет жамият, элат ва миллат (ўзбек маданияти), шунингдек, инсон фаолияти ёки турмушининг ўзига хос соҳалари (мас, меҳнат м. и, бадиий маданият, турмуш маданияти)ни изохлаш учун қўлланилади. тор маънода «маданият» атамаси кишиларнинг фақат маънавий ҳаёти соҳасига нисбатан...

Bu fayl DOCX formatida 6 sahifadan iborat (21,2 KB). "pedagogning umumiy va kasbiy madaniyati"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: pedagogning umumiy va kasbiy ma… DOCX 6 sahifa Bepul yuklash Telegram