инвестиция лойиҳаларини танлашда молиявий-иқтисодий баҳолашнинг роли

PPT 27 sahifa 390,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 27
слайд 1 режа: инвестиция лойиҳаларини танлашда молиявий-иқтисодий баҳолашнинг роли дисконтлаш ҳақида тушунча аннуитетнинг келгуси қиймати аннуитетнинг жорий қиймати рента қиймати мавзу: инвестиция лойиҳаларини молиявий-иқтисодий баҳолашнинг услубий асослари максумханова а. бошқа барча жиҳатлари ижобий бўлгани ҳолда ҳам қуйидаги шартларни таъминламаган лойиҳа амалга ошириш учун қабул қилинмайди: товарларнинг реализация қилинишидан келган даромадлар сарф этилган харажатларни қопламаса; лойиҳани маблағ билан таъминлайдиган инвестор ўртача фойда меъёридан кам бўлмаган рентабеликка эришмаса; инвестор учун маъқул келадиган давр ичида харажатлар қопланмаса. мана шу шартларнинг бажарилиши реал эканлигини аниқлаш инвестиция лойиҳаларини молиявий- иқтисодий баҳолашнинг энг муҳим вазифаси ҳисобланади. бундай баҳолашни ўтказиш бир қанча сабабларга кўра, анча қийин. бу сабаблар қуйидагилардир: биринчидан, инвестиция харажатлари бир марта қилиниши ёки узоқ муддат ичида бир неча марта такрорланиши мумкин; иккинчидан, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишдан натижа олиш жараёни ҳам узоқ давом этиши мумкин; учинчидан, узоқ муддатли операцияларни амалга ошириш инвестиция лойиҳаларининг барча жиҳатларини баҳолашда ноаниқлик даражаси ошишига, турли хатоликларга йўл қўйилишига олиб келади. …
2 / 27
аги пулга айланади. бу ҳолат молиявий операцияларнинг аксиомаси ҳисобланади ва инвестиция лойиҳаларини иқтисодий асослаш ва таҳлил қилиш механизмини белгилаб беради. демак, ҳар бир молия мутахассиси ёки инвестицияларни таҳлил этаётган мутахассиснинг асосий шиори қуйидагича бўлмоғи керак: бугунги олинган бир сўм, келгусида оладиган бир сўмдан қиймат жиҳатидан каттадир. буни жуда оддий мисолда кўришимиз мумкин. агар сиз 100 сўм пулни 10% ставка билан банкка қўйсангиз, келгуси йили, сизнинг омонатингиз (уни fv деб белгилймиз):fv1=100+100 * 0,1=110 сўмга тенг бўлади. агар пулингизни яна бир йил олмайсиз, деб фараз қиладиган бўлсак, иккинчи йилнинг охирига бориб сизнинг омонатингиз: fv2=100(1+10 ) ]*(1+0,10) =100(1+0,10)2=100*1,21=121 жамғармалар кўпайишининг бу модели мураккаб фоизлар модели дейилади ва қуйидагича ёзилиши мумкин (1-формула): fv = рv ( i + k )n бу ерда: fv (инг. future value) – бугун инвестиция қилинаётган сумманинг келгусидаги, яъни маълум давр ўтгандан сўнгги – инвестор эга бўлиши мумкин бўлган қиймати; рv (инг.present value) - келажакда даромад олиш учун инвестиция қилинаётган …
3 / 27
а маълум сумммага эга бўлиш учун бугун қанча миқдорда инвестиция қилиш кераклиги ҳисоблаб топилади. албатта, келажакда олинадиган сумма бугун биз фойдали ишга сарфлаётган ва биз кутган миқдорда фойда келтирадиган инвестиция суммасидан кўп бўлиши керак эмас. дисконтлашнинг бу тури жорий қийматни ҳисоблаш ёки келтирилган, дисконтланган қийматни аниқлаш дейилади. бундай ҳисоб-китобни бажариш учун келгуси қийматни ҳисоблаш формуласига нисбатан тескари формуладан фойдаланилади (2-формула): рvn = fvn / (1+k)n = fvn * 1 / (1+k)n бу ерда: рvn – n йилдан сўнг олинадиган сумманинг келтирилган, жорий қиймати (дисконтлаш коээфиценти k га тенг бўлганда n йилдан сўнг fvn миқдордаги суммани олиш учун бугун қилиниши керак бўлган инвестиция суммаси); fvn – n йилдан сўнг олинадиган сумма. мисол: айтайлик, инвестор трактор заводининг акцияларини сотиб олмоқчи бўлсин. заводнинг ҳар бир акцияси 10 минг сўмдан таклиф қилинаётган ва 5 йилдан кейин акцияларнинг баҳоси 2 марта ошиши кутилаётган бўлса, шунингдек, маблағни банк депозитига қўйганда 10% даромад олиш имконияти мавжуд бўлса, …
4 / 27
и аста-секин эскирган асосий фондлар ўрнига янгисини сотиб олишга етарли бўлган пул суммасини жамғариш мисол бўла олади. асосий воситаларнинг қиймати жуда юқори бўлганлиги сабабли тўлиқ эскириб бўлганида уларни фақат жорий йилда олинган фойда ҳисобигагина янгилаб бўлмайди. бундай ҳолатдан қутулишнинг бирдан-бир тўғри йўли амортизация фондларини шакллантириб боришдир. бу механизм шунчалик муҳимки, бутун дунё мамлакатлари томонидан тан олинади ва амортизация суммаси солиққа тортилмайди. мисол. айтайлик, сиз ҳар йилнинг охирида 1 млн. сўмдан 3 йил давомида 10% ставка билан банкдаги махсус ҳисобвараққа маблағ ўтказиб бордингиз. 3 йилдан сўнг сиз қандай суммага эга бўласиз? биринчи йил ўтказилган миллион сўм банкда 2 йил туради, иккинчи миллон сўм эса 1 йил туради, учинчи миллион эса учинчи йил охирида ўтказилгани учун ҳам фоиз ишлаши нуқтаи назаридан банкда ҳеч қанча муддат турмайди. келгуси қийматни ҳисоблаш формуласи ёрдамида ҳар бир ўтказма учинчи йил охирига қадар қандай миқдоргача ўсиб боришини ва уларни қўшиб, шу муддатда қанча миқдордаги маблаққа эга бўлишимизни …
5 / 27
илнинг ҳар бир йили охирида 1 миллион сўмдан пул тушумига эга бўлишни кўзда тутсин. фоиз ставкаси йилига 10% бўлган шароитда 2-формула ва 4-иловадан фойдаланиб, бу пул тушумларининг жорий қийматини аниқлаймиз. олинган натижалар қуйидаги жадвалда келтирилган. 2-жадвал аннуитетнинг жорий қийматини аниқлаш йиллар пул тушумлари (млн.сўм) жорий қиймат 1 2 3 1 1 1 1,0 *  1  (1+0,1 )1  =0,909 1,0 *  1  (1+0,1 ) 2 =0,826 1,0 *  1  (1+0,1 ) 3 =0,751 жами жорий қиймат 2,486 инвестиция лойиҳаларини баҳолаш жараёнида, баъзида, энг кўп қанча миқдорда маблағ сарфлаш мумкин деган саволга жавоб беришга тўғри келади. бу саволга жавоб топиш учун муаммога рента типидага қўйилмалардан олиш мумкин бўлган муқобил даромад нуқтаи назаридан ёндошиш фойдали. рента типидаги қўйилмаларга банклардаги муддатсиз депозитлар мисол бўла олади. бу турдаги инвестициялар аннуитетга қарама-қарши ўлароқ перпетуитет (ингл.perpetuity-абадийлик) деб аталади. перпетуитет кўринишидаги инвестицияларнинг муддати чекламагани ҳолда, ҳисобланган фоиз даромадини бирданига олиш имконияти …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 27 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"инвестиция лойиҳаларини танлашда молиявий-иқтисодий баҳолашнинг роли" haqida

слайд 1 режа: инвестиция лойиҳаларини танлашда молиявий-иқтисодий баҳолашнинг роли дисконтлаш ҳақида тушунча аннуитетнинг келгуси қиймати аннуитетнинг жорий қиймати рента қиймати мавзу: инвестиция лойиҳаларини молиявий-иқтисодий баҳолашнинг услубий асослари максумханова а. бошқа барча жиҳатлари ижобий бўлгани ҳолда ҳам қуйидаги шартларни таъминламаган лойиҳа амалга ошириш учун қабул қилинмайди: товарларнинг реализация қилинишидан келган даромадлар сарф этилган харажатларни қопламаса; лойиҳани маблағ билан таъминлайдиган инвестор ўртача фойда меъёридан кам бўлмаган рентабеликка эришмаса; инвестор учун маъқул келадиган давр ичида харажатлар қопланмаса. мана шу шартларнинг бажарилиши реал эканлигини аниқлаш инвестиция лойиҳаларини молиявий- иқтисодий баҳолашнинг энг муҳим вазифаси ҳисобланади...

Bu fayl PPT formatida 27 sahifadan iborat (390,0 KB). "инвестиция лойиҳаларини танлашда молиявий-иқтисодий баҳолашнинг роли"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: инвестиция лойиҳаларини танлашд… PPT 27 sahifa Bepul yuklash Telegram