инвестиция лойиҳаларини тайёрlash bosqichlari

PPT 19 sahifa 596,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 19
мавзу: лойиҳаларни тайёрлаш мавзу: лойиҳаларни тайёрлаш режа: инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини тайёрлаш босқичлари инвестиция имкониятларини қидиришни ташкил этиш лойиҳаларни бирламчи тайёрлаш масалалари лойиҳаларни охирги шаклланган варианти ва уни техник-иқтисодий ҳамда молиявий жиҳатдан масъуллиги инвестиция лойиҳаларини халқаро тажрибада учта йирик босқичга бўладилар: инвестиция олди босқичи; инвестиция босқичи; янгидан вужудга келган объектларни эксплуатация қилиш босқичи. «лойиҳа таҳлили» фанининг асосий вазифаси биринчи босқич тўғрисида фикр юритишдир. бмтнинг юнидо номли бўлими томонидан чиқарилган бюллетенида инвестиция олди босқичини тўртта йўналишга бўлиб ўрганиш тавсия этилади. булар: инвестиция концепцияларини танлаш; дастлабки (бирламчи) лойиҳаларни вужудга келтириш; якуний лойиҳани вужудга келтириш ва унинг техник-иқтисодий ҳамда молиявий жиҳатдан маъқуллигини баҳолаш; лойиҳанинг якуний муҳокамаси ва у бўйича маълум қарорга келиш. инвестиция олди босқичи лойиҳаларни реализация қилиш имкониятлари таҳлили лойиҳаларнинг маъқулланиши бирламчи босқичи лойиҳаларни баҳолаш ва қарор қабул қилиш (инвестиция учун) зарур инвестиция ҳажми ва мавжуд инвесторлар лойиҳаларни ички ва ташқи имкониятларини реализация қилишни таҳлили макро ва микро даражалари, лойиҳаларни реализация килиш имкониятини …
2 / 19
- 1,0%, иккинчи йўналишда 0,25 - 1,5 %, учинчи йўналишда катта лойиҳалар бўйича 0,2 - 1,2 %, кичиклари бўйича эса 1,0 - 3,0%ни ташкил этади. халқаро тажрибада турли соҳадаги корхоналар учун инвестиция концепцияларини излаб топиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган дастлабки шарт-шароитларнинг қуйидаги таснифи (классификацияси)қабул қилинган: - ишлаб чиқариш ёки қайта ишлаш учун зарур бўлган фойдали қазилмалар ресурсларининг мавжудлиги; - қишлоқ хўжалигининг агросаноат комплекси доирасида амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳалар доираси ҳамда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш потенциалини белгилаб берувчи имкониятлари ва анъаналари; - ижтимоий-иқтисодий ва демографик омиллар таъсирида ёки бозорда янги товар вужудга келиши натижасида талаб ҳажми ва таркибида келажакда бўлиши мумкин бўлган ўзгаришларни баҳолаш (масалан, радиотехниканинг ривожланиши грампластинкалар ишлаб чиқарувчи корхона учун инвестиция концепияларини яратишда туртки бўлиб хизмат қилади); - импорт тузилмаси ва ҳажми. бу кўрсаткичлар импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни яратишга йўналтирилган лойиҳаларни вужудга келтиришга туртки бўлиши мумкин; ўхшаш ресурслар ва ижтимоий-иқтисодий даражага эга бўлган давлатларнинг ишлаб чиқариш тузилмасини …
3 / 19
йўналишининг асосини бизнес - режа ташкил этади. кичик лойиҳалар учун бизнес-режа биринчи даражали асословчи ҳужжат ҳисоблансада, катта лойиҳаларни тайёрлашда оралиқ ҳужжат вазифасини ўтайди. бизнес-режа инвестиция лойиҳаларини асослайдиган, лойиҳаларнинг имкониятларини белгилайдиган, даромад ва харажатларни ҳисоблайдиган, маблағ оқимини кўрсатадиган муҳим ҳужжатдир. бу ҳужжат орқали лойиҳалар бошқарилади. бизнес - режанинг асосий вазифаси лойиҳаларга системали баҳо беришдан иборатдир. бизнес-режанинг вазифаси қуйидаги саволларга жавоб топишдан иборат: инвестиция лойиҳасининг концепцияси лойиҳа устида ишни давом эттириб, техник-иқтисодий ва молиявий жиҳатдан фойдали эканлигини баҳолаш учун ҳужжатлар тайёрлашга арзирдиган даражада қизиқарли ва фойдалими? бу концепцияда келажакдаги муваффақият учун ҳал қилувчи роль ўйнайдиган, шу сабабли алоҳида эътибор билан тадқиқ қилиниши шарт бўлган жиҳатлар борми? бизнес-режа иқтисодчи ва ишбилармонларга қуйидаги тўртта асосий масалани ечишда ёрдам бериши керак: - бозор сиғими ва уни ривожланиш истиқболларини ўрганишда; - бу бозорга зарур бўлган маҳсулотларни тайёрлаш учун кетадиган харажатларни баҳолаш ва бу харажатларни товарларни сотиш баҳолари билан солиштириб, мўлжалланган ишнинг фойдалилиги даражасини аниқлашда; - янги …
4 / 19
оий натижа эмас. энг муҳими, маҳсулотингиз истеъмолчига керакли бўлиши ва у реализация қилиниши керак. шунинг учун бу бўлимнинг асосий вазифаси сизнинг ишлаб чиқарадиган маҳсулотингиз ўз истеъмолчисини топа олиши ва рақобатга чидамлилигига инвесторни ишонтира олишдан иборатдир. маҳсулот реализация қилинадиган бозорларни ўрганиш даврида, уларни тўрт гуруҳга бўладилар: - сиз ишлаб чиқарадиган маҳсулотингизни истеъмолчилар билмайдиган бозорлар; - ишлаб чиқармоқчи бўлган маҳсулотингизни истеъмолчилар биладиган, лекин сотиб олмайдиган бозорлар; - сизнинг рақобатчингиз маҳсулотини сотиб оладиган бозорлар; - истеъмолчилар сизнинг маҳсулотингизни сотиб оладиган бозорлар. лойиҳаларни техник-иқтисодий ва молиявий асослашда, унинг барча жиҳатлари (яъни техник, молиявий, тижорат жиҳатлари) билан боғлиқ бўлган муаммоларни муқобил суратда кўриб чиқилади. бу вазифани фақат иқтисодчиларнинг ўзларигина уддалай олмайдилар, шу сабабли лойиҳаларни тайёрлашнинг бу босқичида турли соҳадаги мутахассислар гуруҳи иштирок этиши мақсадга мувофиқ бўлади. булар: - шу тармоқда иш тажрибасига эга бўлган иқтисодчи (иложи бўлса мутахассислар гуруҳига иқтисодчи раҳбарлик қилиши керак); - маҳсулот реализация қилинадиган бозорни таҳлил қиладиган мутахассис(маркетолик); - маҳсулот ишлаб чиқариш …
5 / 19
моделини топиш жуда қийин. тиа бўлимларининг тахминий тузилмаси қуйида келтирилган: 1. лойиҳаларни вужудга келтириш шарт-шароитлари ва ғояси: 1.1. лойиҳа ғоясининг мазмуни. 1.2. лойиҳа ташаббуслари. 1.3. лойиҳа бўйича маълумотлар. 2. бозор таҳлили ва маркетинг стратегияси: 2.1. умумиқтисодий таҳлил. 2.2. маркетинг бўйича изланишлар. 2.3. лойиҳа стратегияси асослари. 2.4. маркетинг концепцияси. 2.5. маркетинг тармоқлари ва харажатлари. 3. лойиҳани ресурслар билан таъминланганлиги: 3.1. хом ашё ва материаллар таснифи (классификацияси). 3.2. материалларга бўлган талабнинг ўзига хос хусусиятлари. 3.3. материал ресурслар мавжудлиги ва уларни етказиб бериш. 3.4. материалларни етказиб бериш маркетинги. 3.5. бутловчи маҳсулотлар ва материал ресурслар харажатлари. 4.лойиҳалардаги объектларни жойлашадиган ўрни ва атроф-муҳит: 4.1. объект жойлашадиган жой таҳлили. 4.2. табиий муҳит. 4.3. атроф-муҳитнинг таъсирини баҳолаш. 4.4. ижтимоий-иқтисодий сиёсат. 4.5. лойиҳаларнинг инфратузилмаси ҳолати. 4.6. лойиҳа учун жойни танлаш. 5. лойиҳалаш ва технология: 5.1. ишлаб чиқариш дастури ва қувватлар. 5.2. лойиҳа учун технология танлаш. 5.3. лойиҳа учун технология сотиб олиш. 5.4. лойиҳа учун асосий ҳужжатларни тайёрлаш. 5.5.лойиҳа …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 19 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"инвестиция лойиҳаларини тайёрlash bosqichlari" haqida

мавзу: лойиҳаларни тайёрлаш мавзу: лойиҳаларни тайёрлаш режа: инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини тайёрлаш босқичлари инвестиция имкониятларини қидиришни ташкил этиш лойиҳаларни бирламчи тайёрлаш масалалари лойиҳаларни охирги шаклланган варианти ва уни техник-иқтисодий ҳамда молиявий жиҳатдан масъуллиги инвестиция лойиҳаларини халқаро тажрибада учта йирик босқичга бўладилар: инвестиция олди босқичи; инвестиция босқичи; янгидан вужудга келган объектларни эксплуатация қилиш босқичи. «лойиҳа таҳлили» фанининг асосий вазифаси биринчи босқич тўғрисида фикр юритишдир. бмтнинг юнидо номли бўлими томонидан чиқарилган бюллетенида инвестиция олди босқичини тўртта йўналишга бўлиб ўрганиш тавсия этилади. булар: инвестиция концепцияларини танлаш; дастлабки (бирламчи) лойиҳаларни вужудга келтириш; якуний...

Bu fayl PPT formatida 19 sahifadan iborat (596,0 KB). "инвестиция лойиҳаларини тайёрlash bosqichlari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: инвестиция лойиҳаларини тайёрla… PPT 19 sahifa Bepul yuklash Telegram