институционал таҳлил

PPT 19 стр. 645,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 19
мавзу:институционал таҳлил мавзу:институционал таҳлил режа: институционал таҳлилнинг моҳияти ва мақсадлари институционал таҳлил тузилмаси лойиҳа иштирокчилари фаолиятидаги доимий муаммолар зарурий институтларни ташкил этишга таъсир этувчи омиллар лойиҳаларнинг инвестициялардан кейинги босқичига эътиборсизлик институционал таҳлил лойиҳа устида бажариладиган ишларнинг энг муҳимларидан бири бўлиб, у лойиҳани амалга оширувчи ташкилотларни ўрганиш, уларнинг бошқарув имкониятлари, шунингдек, марказий ҳокимиятнинг лойиҳа учун мутасадди бўлган ташкилотларга ёрдам беришга қанчалик тайёр эканликларини баҳолашга имкон беради. яхши шаклланмаган, такомиллашмаган бошқарув тузилмасига, малакали мутахассислар, ахборот тизимлари ва ҳоказоларга эга бўлмаган ташкилотлар зиммасига лойиҳаларни амалга оширишни топшириш ёки улар таклиф этган лойиҳаларни молиялаштириш муваффақиятсизликка олиб келиши мумкин (ёки ҳеч бўлмаганда қўшимча харажатларни келтириб чиқаради). инвестиция лойиҳалари институционал таҳлили (ит) дан мақсад лойиҳа амалга оширилаётган макондаги ташкилий, ҳуқуқий, сиёсий ва маъмурий вазият (муҳит) га баҳо бериш ҳамда лойиҳага жалб этилган ташкилотларнинг имкониятларини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари борасида тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. тавсиялар қуйидаги масалаларни қамраб олади: а)менежмент услублари ва усуллари, шу жумладан, мониторинг ва баҳолаш; б)ташкилий …
2 / 19
вазирликлар, идоралар, банклар, тадқиқот муассасаларига ҳам тегишли. институционал таҳлилга қуйидаги вазифаларни бажариш киради: - лойиҳа амалга ошириладиган институционал шарт-шароитларни (ташкилотлар, меъёрий ҳужжатлар ва сиёсий омилларни) аниқлаш ва тасвирлаб бериш; - лойиҳада иштирок этувчи ташкилотларнинг моддий ва меҳнат ресурслари, техник малакаси, ташкилий тузилмаси, бошқарув ва маъмурий имкониятлари, молиявий аҳволи нуқтаи назаридан кучли ва заиф томонларини баҳолаш; - қонунлар, сиёсат ва йўриқномалар ўзгаришининг лойиҳани амалга ошириш ва эксплуатация қилишга (айниқса, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иш ҳақи, баҳолар, субсидиялар, ташқи савдо, валюта курси ва ҳоказоларга ) эҳтимол бўлган таъсирини баҳолаш; - лойиҳада қатнашувчи ташкилотларнинг заиф жиҳатларини бартараф қилишнинг муқобил йўлларини ҳамда қонунлар, сиёсат ва йўриқномаларнинг лойиҳага кўрсатиши мумкин бўлган потенциал салбий таъсирига қарши чора-тадбирларни илгари суриш (тегишли такомиллаштириш ишлари лойиҳа амалга оширилаётган ва эксплуатация қилинаётган вақтда ҳамда бундан олдин лойиҳа бўйича иш графигига кўра амалга оширилади); - тавсия қилинаётган ташкилий ўзгаришларни амалга ошириш учун керак бўлиши мумкин бўлган техник ёрдам бўйича таклифларни илгари суриш …
3 / 19
қтисодиётни эркинлаштириш жараёнида икки муҳим институционал муаммо кузатилади. биринчидан, бу мавжуд ҳукумат муассасаларини ислоҳ қилиш зарурати, иккинчидан, эски тузумда мавжуд бўлмаган янги институтларни ташкил этиш. масалан, собиқ совет иттифоқи республикаларида банк тизими, биржалар ва бошқа бир қатор институтлар мавжуд эмас эди. иқтисодий ислоҳотлар, шубҳасиз, ишсизлик ва бошқа ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради. хусусий сектор ва бандликнинг бошқа муқобил соҳалари ишга тушгунига қадар эса анча узилиш юзага келади. шу туфайли ўтиш даври иқтисодиётида институционал ислоҳотлар ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш билан бирга бормаса, амалга ошириб бўлмайдиган вазифага айланади. институционал муаммоларни характерлаш учун кўпинча зарур ечимларни топишга ҳалақит берувчи юзаки атамалар қўлланилади. масалан, қийинчиликка учраган лойиҳа ҳақида, унинг “раҳбарлари заиф” дейилса, лойиҳа муваффақиятини “лойиҳанинг ҳаракатчан менежери” билан боғлашади. молиявий фаолиятни назорат қилишда юзага келган қийинчиликларни эса кўпинча бухгалтерияда персонал компьютерларнинг йўқлиги билан изоҳлашади, ходимлар ва маъмуриятнинг қониқарсиз иши эса, ходимларда етарли малака йўқ, деб осонгина изоҳлаб қўйилади. зарурий институтларни ташкил этиш (айниқса, ривожлантириш лойиҳалари …
4 / 19
манфаат кўрувчилар талабини ифода этувчи йирик, ижтимоий йўналтирилган ривожлантириш лойиҳаларида кўп ҳолларда лойиҳа мақсади ва унга эришиш воситаларини белгилаш қийин бўлади. бунга мисол тариқасида таълим дастури ва минерал ўғитлар ишлаб чиқаришга инвестиция сарфлари лойиҳаларини таққослашимиз мумкин. маълумотли ва ўзгарувчан шароитларга тез мослашувчан кишиларни тайёрлаш вазифасини маълум миқдордаги ўғит ишлаб чиқариш вазифасига кўра баҳолаш қийин. ўқитиш дастурида мақсадга эришиш усуллари ҳам анча мураккаб ва ноаниқдир. айрим лойиҳаларда мақсадлар аниқ-равшан бўлса-да, улар шунчалик кўпки, уларнинг ҳаммасига бир текис эришишни таъминлаб бўлмайди. масалан, қишлоқ туманларини комплекс ривожлантириш лойиҳалари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни кўтариш, инфратузилмани ривожлантириш, ижтимоий хизматларни кенгайтириш, маданий анъаналарни ўзгартириш каби мақсадларга дуч келди. ижтимоий йўналтирилган лойиҳалар кўп сонли аҳоли билан иш кўрадики, лойиҳа агентлиги уларга доим ҳам бевосита таъсир кўрсата олмайди (электростанция директори ўз ходимларига таъсир кўрсатишига ўхшаб). лойиҳаларни амалга оширишдан кейинги босқичга доим ҳам етарлича эътибор берилавермайди. кўпинча бу ҳолат қарор қабул қилувчи шахсларнинг асосий эътибори инвестициялаш босқичига жамлангани ҳолда, …
5 / 19
кўрсатиш харажатлари ва ундан келадиган даромадларга кам аҳамият берилишидир. бу соҳага етарли эътибор берилиши лойиҳадан кутилаётган самарани янада оширади. лойиҳани эксплуатация қилиш босқичига эътиборсизлик оқибатларидан бири қайтарилиб турувчи инвестиция харажатлари етарли даражада таҳлил қилинмаслигидир. бунинг устига, бу харажатларни қоплаш манбалари зарур даражада режалаштирилмайди. муҳокама учун саволлар. 1.институционал таҳлилнинг моҳиятини тушунтириб беринг. 2.институционал таҳлилнинг вазифалари қандай?уларни санаб беринг. 3.институционал таҳлилнинг мулкчилик омили билан муваффақиятли амалга оширишга қанчалик таьсир этишни аниқланг. 4. лойиҳаларни бошқариш жараёни қандай? баҳс- мунозара саволлари. 1.институционал таҳлил лойиҳа таҳлилининг бошқа турлари билан қандай боғланган? 2.институционал таҳлилининг тузилмаси нималардан иборат? 3.лойиҳалар учун зарур институтларни ташкил этишга таьсир этувчи омиллар нималардан иборат?

Хотите читать дальше?

Скачайте все 19 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "институционал таҳлил"

мавзу:институционал таҳлил мавзу:институционал таҳлил режа: институционал таҳлилнинг моҳияти ва мақсадлари институционал таҳлил тузилмаси лойиҳа иштирокчилари фаолиятидаги доимий муаммолар зарурий институтларни ташкил этишга таъсир этувчи омиллар лойиҳаларнинг инвестициялардан кейинги босқичига эътиборсизлик институционал таҳлил лойиҳа устида бажариладиган ишларнинг энг муҳимларидан бири бўлиб, у лойиҳани амалга оширувчи ташкилотларни ўрганиш, уларнинг бошқарув имкониятлари, шунингдек, марказий ҳокимиятнинг лойиҳа учун мутасадди бўлган ташкилотларга ёрдам беришга қанчалик тайёр эканликларини баҳолашга имкон беради. яхши шаклланмаган, такомиллашмаган бошқарув тузилмасига, малакали мутахассислар, ахборот тизимлари ва ҳоказоларга эга бўлмаган ташкилотлар зиммасига лойиҳаларни амалга оширишни ...

Этот файл содержит 19 стр. в формате PPT (645,5 КБ). Чтобы скачать "институционал таҳлил", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: институционал таҳлил PPT 19 стр. Бесплатная загрузка Telegram