islom dini va tarixi

PPT 42 sahifa 1,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 42
интернет тармоғида ишлаш кўникмалари 11-мавзу: ислом дини ва тарихи режа: 1.ислом динининг шаклланиши ва тарихи 2. ислом оқимлари ва йўналишлари. 3. сунийлик ва шиалик ўртасидаги фарқлар. 4. мазҳабларнинг пайдо бўлиши. 5. ҳанафийлик мўътадил мазҳаб. фойдаланиладиган адабиётлар: каримов и.а. юксак маънавият – енгилмас куч.т.маънавият. 2008 йил. каримов и.а. «ислом зиёси – ўзбегим сиймосида. т., тошкент ислом университети нашриёти. 2005 йил. закруллаев а. ғоялар кураши. т., мовароуннаҳр. 2000 йил. қодиров з. имом аъзам ҳаёт йўли ва фиқҳ усулллари. т.,мовароуннаҳр. 1999 йил. ҳасанов а. макка ва мадина тарихи. т., 1992 йил. ҳусниддинов з.ислом ва мазҳаблар. т.,маънавият. 2000 йил. ҳусниддинов з.ислом: йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар. т.,мовароуннаҳр. 2000 йил. диний бағрикенглик ва мутаассиблик. (юз саволга – юз жавоб) т.,тошкент ислом университети нашриёти. 2007 йил. абдураҳмонов а. саодатга элтгувчи билим. т.,мовароуннаҳр. 2004 йил. комилов н., жураев к. давлат, жамият ва дин. ўқув қўлланма. т.,академия. 2006 йил. абдусамедов а. диншунослик. ўқув қўлланма. т., 2008 йил. туленов а. ислом …
2 / 42
сўзи «ўринбосар» маъносида бўлиб, саҳобалар халифатур расул – расули акрам алайҳиссаломнинг халифалари, ўринбосарлари, кейинчалик эса «халифа» сўзининг ўзини қўллаганлар. халифалик асосан мана шу тўрт буюк саҳобий даврида бўлган. кейинги даврларда ҳам гарчи халифалик деб номлансада, подшоҳликка асосланган ҳолда иш юритилган. зеро, пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар: الخلافة في أمتي ثلاثون سنة ثم ملك بعد ذلك (رواه الإمام الترمذي رضي الله عنه عن سفينة رضي الله عنه) яъни: “умматим ичида халифалик ўттиз йилдир. ундан кейин подшоҳликдир” (имом термизий ривоятлари). кейинчалик уммавийлар халифаликка ўтириб, ҳижрий 41 йилдан бошлаб, ҳижрий 132 йилгача 91 йил ҳукмронлик қилдилар. уммавий номи машҳур саҳоба муовия ибн абу суфён разияллоҳу анҳумонинг исмларидан келиб чиққан. бу давр мобайнида жами 14 та халифа ҳукмронлик қилган. охирги умавий халифа марвон ii ҳисобланади. уммавийлардан кейин аббосийлар халифалиги даври бошланди. ушбу ном пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг амакилари аббос ибн абдулмутталиб разияллоҳу анҳунинг исми билан боғлиқдир umaviylar davrida arablar gʻarbda shimoliy afrika, pireney yarim …
3 / 42
80), yazid i – (680—683) muoviya ii – (683–684) marvon i – (684–685) abdulmalik – (685—705) valid – (705—715) sulaymon – (715–717) umar – (717–720) yazid ii – (720–724) hishom – (724–743) valid ii – (743–744) yazid iii – (744) ibroxim – (744) marvon ii – (744—750) abbosiylar – arab xalifalari sulolasi (750–1258), muhammad (sav) ning amakilari abbos avlodlari. abu muslim harakati natijasida hokimiyat tepasiga kelgan. dastlabki poytaxti – kufa shahri. "saffoh" ("xunrez") laqabi bilan mashhur boʻlgan abul-abbos abdulloh sulolaning birinchi xalifasi edi. ikkinchi xalifa saffohning ukasi abu ja’far mansur (754–775) bagʻdod shahriga asos solib, poytaxtni shu yerga koʻchiradi. a. hukmronligining dastlabki davrida savdo-sotiq rivojlanadi. bagʻdod sharqning yirik savdo markaziga aylanadi, ilm-fan ravnaq topib, falsafa, mat., tabiiyot va boshqa fanlarga oid koʻplab asarlar yaratiladi. andalusiya (ispaniya) dan tashqari butun musulmon mamlakatlari – magʻribdan to movarounnahrgacha a. qoʻl ostiga oʻtadi. bular xalifalikning iqtisodiy negizini, siyosiy va harbiy qud-ratini mustahkamladi. ayniqsa horun …
4 / 42
524 мелодий) йилда бошланиб 656 ҳижрий йилда якунига етди. жами 37 та халифалар ҳукмронлик қилиб, биринчиси абул аббос ас-саффоҳ, охиргиси муътасим-биллоҳ ҳисобланадилар. булардан кейин усмонийлар халифалигига асос солинди. усмоний номи унинг биринчи раҳбарлари усмон ибн эртуғрул билан боғлиқдир. усмонийлар 600 йилдан ортиқ ислом оламини бошқардилар. улар ҳижрий 697-1343 йилларда, милодий 1290 йилдан 1924 йилгача ҳукмронлик қилдилар. жами 37 халифа бўлиб, охирги халифа абдулмажид ii ҳисобланади. булар ҳақида батафсил маълумотни ислом тарихига оид китоблардан, хусусан, шайх муҳаммад содиқ муҳаммад юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг “ислом тарихи” китобларидан топиш мумкин. валлоҳу аълам. исломдаги йўналишлар тушунчаси “сунний” атамаси “тўғри йўл” маъносини англатади. суннийлик тарафдорлари ўзларини “аҳли ас-сунна”, яъни сунна аҳли деб атайдилар. суннийлар исломнинг муҳаммад пайғамбар давридаёқ шаклланган таълимотининг тўғрилигини, ҳадисни қуръондан кейинги ислом илоҳиёти ва шариатининг иккинчи манба деб иан олган, исломнинг анъанавий диний маросимларига, маиший ва ижтимоий қоида- ларига амал қиладиган мусулмонмиз деб таъкилайдилар. суннийлар йўналиши * шиалар йўналиши шиа атамаси - “гуруҳ” …
5 / 42
сўзларини қўшиб айтадилар. шиаларда давлат тепасида имом – али авлодлари туриши керак, деб ҳисоблайдилар. суннийларда “имом” диний мансаб ҳисобланади шиалар суннийларнинг ҳадисларини тан олмайдилар. уларнинг муҳаммад, али ва унинг авлодлари номи билан боғлиқ ҳадислардан “ахбор” деб номланган тўплами мавжуд. хаворижлар йўналиши учинчи халифа ўлдирилгандан сўнг ҳокимият учун курашлар авж олади. унинг ўрнига али ибн абу толиб ҳокимият тепасига келади. халифаликка даъвогарлардан бири абу суфённинг ўғли муовия ўзини дамашқда халифа деб эълон қилади. али тарафдорлари халифа алини муовияга қарши курашга чорлайди. 657 йилда сурияда муовия ва али ўртасида сиффин жанги бўлиб ўтади. али муовия билан битим тузилади ва уруш тўхтатилади. али билан муовия ўртасида тузилган битимдан куфа яқинида турган 12 минг кишидан иборат қўшиннинг бир қисми “ҳукм чиқариш фақат аллоҳнинг иши” деган шиор билан қўшинни тарк этади. бу воқеа ҳарура қишлоғида содир бўлганлиги боис улар дастлаб “ҳарурийлар” деб аталадилар. сўнгра улар “хавориж” - “қарши чиқувчилар” номини олади. “мазҳаб” атамаси арабча сўз …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 42 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"islom dini va tarixi" haqida

интернет тармоғида ишлаш кўникмалари 11-мавзу: ислом дини ва тарихи режа: 1.ислом динининг шаклланиши ва тарихи 2. ислом оқимлари ва йўналишлари. 3. сунийлик ва шиалик ўртасидаги фарқлар. 4. мазҳабларнинг пайдо бўлиши. 5. ҳанафийлик мўътадил мазҳаб. фойдаланиладиган адабиётлар: каримов и.а. юксак маънавият – енгилмас куч.т.маънавият. 2008 йил. каримов и.а. «ислом зиёси – ўзбегим сиймосида. т., тошкент ислом университети нашриёти. 2005 йил. закруллаев а. ғоялар кураши. т., мовароуннаҳр. 2000 йил. қодиров з. имом аъзам ҳаёт йўли ва фиқҳ усулллари. т.,мовароуннаҳр. 1999 йил. ҳасанов а. макка ва мадина тарихи. т., 1992 йил. ҳусниддинов з.ислом ва мазҳаблар. т.,маънавият. 2000 йил. ҳусниддинов з.ислом: йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар. т.,мовароуннаҳр. 2000 йил. диний бағрикенглик ва мутаассиблик...

Bu fayl PPT formatida 42 sahifadan iborat (1,5 MB). "islom dini va tarixi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: islom dini va tarixi PPT 42 sahifa Bepul yuklash Telegram