касб таълими йўналиши талабаларини креативлигини ривожлантириш босқичлари

PPTX 19 pages 449.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 19
презентация powerpoint 6- мавзу: касб таълими йўналиши талабаларини кретивлигини ривожлантириш босқичлари 1 2 режа: 1.талабалар ўз билимларини мустақил таҳлил қилишда “кейс- стади” технологиясини қўллаш. 2.таълимий характердаги кейсларнинг турлари. 3.кейслар типологиясида ўқув топшириғини тақдим этиш усуллари. 3 машғулотнинг мақсади: касб таълими йўналиши талабаларини кретивлигини ривожлантиришда хорижий мамлакатлар таълими амалиётида кенг қўлланиладиган яъни “кейс- стади” технологиясини қўллаш асосида муаммоли вазиятларни яратиш ва уларни ҳал қилишга доир ўқув топшириқларини ишлаб чиқиш хамда ўқитиш тизимида энг оммалашган ўқув технологияси сифатида эътироф этишдан иборат. талабалар ўз билимларини мустақил таҳлил қилиш креативлик (лот., инг. “create ” – яратиш, “creative ” яратувчи, ижодкор) америкалик психолог п.торренс фикрича, креативлик муаммо ёки илмий фаразларни илгари суриш; фаразни текшириш ва ўзгартириш; қарор натижаларини шакллантириш асосида муаммони аниқлаш; муаммо ечимини топишда билим ва амалий ҳаракатларнинг ўзаро қарама- қаршилигига нисбатан таъсирчанликни ифодалайди. бошқа ҳар қандай сифат (фазилат) каби креативлик ҳам бирданига шаклланмайди. креативлик муайян босқичларда изчил шакллантириб ва ривожлантирилиб борилади. 4 5 …
2 / 19
мо вазиятлар”га рўпара қилиш методик жиҳатдан самарали саналади. 6 қолаверса, муаммоли вазиятлар ёрдамида талабалар ўз билимларини мустақил таҳлил қилиш, ўқув-билиш фаолиятига танқилий ёндашиш, ўрганилаётган масала (мавзу, муаммо) юзасидан ижодий фикрларни илгари суриш каби имкониятларга эга бўладики, худди шу ҳолат жамият томонидан таълим тизими олдига қўйилаётган ижтимоий буюртманинг тўлақонли бажарилишини таъминлайди. яъни, муаммоли ўқитиш, уни ўқитиш жараёнида қўлланиладиган технологиялар республика узлуксиз таълим тизими томонидан ўз олдига қўйилган ҳар томонлама (ақлий, ахлоқий, жисмоний, ҳиссий жиҳатдан) ривожланган баркамол шахс ва малакали мутахассисни тайёрлашдан иборат ижтимоий буюртманинг бажарилишини таъминловчи зарур педагогик шарт-шароитни вужудга келтиради. 7 шу сабабли бугунги кунда таълим тизимида муаммоли таълимдан фойдаланиш, муаммоли таълим технологияларини самарали қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. хусусан, сўнгги йилларда олий таълим муассасаларида умумий ва мутахассислик фанларини ўқитишда муаммоли таълим технологиялари орасида муҳим ўрин эгаллаган “кейс- стади” технологиясини қўллаш тажрибаси шаклланмоқда. ривожланган хорижий мамлакатлар таълими амалиётида ҳам “кейс- стади” технологиясини қўллаш асосида муаммоли вазиятларни яратиш ва уларни ҳал қилишга …
3 / 19
азиятларни баён этишда қўлланиладиган ўқитиш техникаси дея эътироф этилади. 9 технологиянинг асосий мақсади қуйидагилардан иборат: -таҳлил кўникмалари ва танқидий тафаккурни ривожлантириш. -назария ва амалиёт бирлигини таъминлаш. -муаммо юзасидан турли қарашлар ва ёндашувларни намойиш қилиш. -қарорлар қабул қилиш ва унинг оқибатларига доир мулоҳазаларни тақдим этиш. -ноаниқликлар мавжуд бўлган шароитда муқобил вариантларни баҳолаш кўникмаларини шакллантириш. 10 “кейс-стади” технологияси дастлаб 1870 йилда ақшнинг гарвард университетининг ҳуқуқ мактабида таълим жараёнида қўлланилган. ушбу технология гарвард университетининг бизнес мактабида 1920 йилда қўлланила бошланган. кейсларнинг илк тўплами 1925 йилда бизнес ҳақидаги гарвард университети ҳисоботлари асосида чоп этилган. ҳозирда технология хорижий мамлакатларда иқтисодиёт, бизнес соҳаларида ҳам кенг қўлланилмоқда. ўзбекистонда мазкур технологияни таълим жараёнига татбиқ этиш йўлидаги ҳаракатлар мустақиллик йилларида фаоллашди. 11 2. таълимий характердаги кейсларнинг турлари замонавий ўқитиш амалётида таълимий характердаги кейсларнинг қуйидаги турлари қўлланилмоқа: муаммонинг ечими ва қарорларни таҳлил қилишга йўналтирилган кейслар; қарор ёки яхлит муаммони ифодаловчи кейслар; талаба фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш имкониятини берувчи кейслар. …
4 / 19
қила олиш, энг муҳим назария, метод ва тамойилларни қўллай билиш). ижодий кўникмалар (бунда мантиқийлик асосида вазият (муаммо)ни ечиш муҳим эмас, балки ижодий ёндашув асосида муаммонинг бир неча ечимларини топиш ва уларни таҳлил қилиш талаб этилади). мулоқот кўникмалари (унга кўра талаба баҳс-мунозара олиб бориш, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш, қарорига бошқаларни ишонтириш, жуда қисқа ва ишонарли ҳисоботни тайёрлаш кўникмаларини ўзлаштира билиши зарур). ижтимоий кўникмалар (қарорни муҳокама қилиш жараёнида талабалар бошқаларнинг хатти-ҳаракатини таҳлил қилиш, бошқаларни тинглай билиш, баҳсда ўзгаларнинг фикрларини қўллаб-қувватлаш, илгари сурилган фикрга қарама-қарши фикрни билдира олиш ва ўзини бошқара олиши лозим). ўз-ўзини таҳлил (баҳс-мунозара жараёнида ўзини тута билиши, бошқаларга намуна бўлиши муҳим). 14 кейсларни ечишга доир методик кўрсатма, йўриқномалар тахминан шундай бўлиши мумкин: 1.кейс (муаммо) билан танишинг. 2.муаммонинг долзарблигини баҳоланг. 3.муаммонинг долзарблигини далиллар ёрдамида изоҳланг. 4.кейс (муаммо)ни самарали ечиш йўлларини аниқланг. 5.кейс (муаммо)нинг самарали ечимини белгиловчи метод ва технологияларни танланг. 6.кейс (муаммо)нинг самарали ечимини кафолатловчи фараз (илмий фараз)ларни шаклантиринг. 15 …
5 / 19
да “оммавий маданият”га қарши иммунитетни самарали шакллантириш йўлларини белгиланг. 16 кўп ҳолатларда кейслар биргина машғулот жараёнида ҳал қилинмай, балки бутун бир семестр, ҳатто ўқув йили давомида ечилади. уларнинг бу борадаги тажрибаларидан битирув малакавий ишлари (бакалавриат), магистрлик диссертациялари (магистратура), битирув лойиҳа ишлари (малака ошириш курслари)да фойдаланиш мақсадга мувофиқир. ўқув материалининг характеридан келиб чиққан ҳолда оддий, мураккаб таркибий тузилишга эга бўлмаган, яъни мини тестлардан ҳам фойдаланиш амалий қийматга эгалиги таълим амалиётида ўз тасдиғини топган. 17 педагогик билимлардан хабардорликни аниқлашга ёрдам берадиган кейс. кейс баёни. собир ўрта мактабнинг 9-синфини тамомлади. шаҳодатномасида “уч” баҳолар кўп бўлганлиги, салбий хулққа эгалиги сабабли, собир ҳеч бир касб-ҳунар коллежига қабул қилинмади. ҳар бир коллежнинг раҳбари собирни бошқа академик лицей ва касб-ҳунар коллежига киришини тавсия этди. бироқ, собирнинг ота-онаси ҳар гал ўғилларини ўзлари яшайдиган тумандаги касб-ҳунар коллежида таълим олишини, шундагина уни назорат қилиб туришлари мумкинлиги айтишарди. кейс саволлари: айтинг-чи, касб-ҳунар коллежларининг раҳбарлари собирни ўқишга қабул қилмасликка ҳақлимилар? айни вазиятда …

Want to read more?

Download all 19 pages for free via Telegram.

Download full file

About "касб таълими йўналиши талабаларини креативлигини ривожлантириш босқичлари"

презентация powerpoint 6- мавзу: касб таълими йўналиши талабаларини кретивлигини ривожлантириш босқичлари 1 2 режа: 1.талабалар ўз билимларини мустақил таҳлил қилишда “кейс- стади” технологиясини қўллаш. 2.таълимий характердаги кейсларнинг турлари. 3.кейслар типологиясида ўқув топшириғини тақдим этиш усуллари. 3 машғулотнинг мақсади: касб таълими йўналиши талабаларини кретивлигини ривожлантиришда хорижий мамлакатлар таълими амалиётида кенг қўлланиладиган яъни “кейс- стади” технологиясини қўллаш асосида муаммоли вазиятларни яратиш ва уларни ҳал қилишга доир ўқув топшириқларини ишлаб чиқиш хамда ўқитиш тизимида энг оммалашган ўқув технологияси сифатида эътироф этишдан иборат. талабалар ўз билимларини мустақил таҳлил қилиш креативлик (лот., инг. “create ” – яратиш, “creative ” яратувчи, ижодк...

This file contains 19 pages in PPTX format (449.7 KB). To download "касб таълими йўналиши талабаларини креативлигини ривожлантириш босқичлари", click the Telegram button on the left.