plug

PPT 14 sahifa 1,7 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 14
презентация powerpoint маъруза режаси 1. плуг турлари, асосий қисмлари ва тузилиши. 2.плугларга қўйиладиган агротехник талаблар. 3.плугларни ишга тайёрлаш. 1. плуг асосий қисмлари, турлари ва тузилиши. плуг - бу ерга асосий ишлов бериш, яъни шудгорлаш учун мўлжалланган техник воситадир. тупроққа асосий ишлов беришдан мақсад - тупроққа кўпроқ сувни сингиб кетишини яхшилаш, ўсимлик илдизи ривожланадиган қатламда кўплаб сув тўпланиши ва намликни узоқ муддат сақланишини таъминлаш ҳамда илдиз системасини кучли ривожланиши учун шароит яратиш, минерал ва маҳаллий ўғитларни тупроққа аралаштириш, бундан ташқари, бегона ўт қолдиқлари ва зараркунандаларни йўқотишдан иборат. плуглар вазифаси, қўлланиладиган тортгичларни тури, трактор билан агрегатланиш усули, корпусларнинг конструкцияси ва сони, шудгорлаш технологияси бўйича таснифланади. вазифаси бўйича плуглар икки гуруҳга бўлинади: умумий ишларга мўлжалланган ва махсус. умумий ишларга мўлжалланган плуглар - далачиликда фақат тошлар билан ифлосланмаган, эскидан ҳайдалиб келинадиган ерларда ишлатилади. махсус плугларга - тошли тупроқлар, тўқайзор-ботқоқликлар, плантациялар, боғлар, ўрмонлар ва токзорлар учун мўлжалланган ҳамда ярусли плуглар киради. қўлланиладиган тортгичнинг турига қараб …
2 / 14
лар транспорт ҳолатида тракторга катта буриш моменти ҳосил қилади ва дала рельефига яхши мослашмайди. ярим осма плуглар- осма плугларга нисбатан кичик солиштирма қаршилиги, аммо катта бурилиш радиуси билан тавсифланади. транспорт ҳолатида плуг массасининг бир қисмини тракторнинг орқа ғилдираклари кабул қилади. тиркама плуглар- конструкцнясига кўра учта ғилдирак ва тиркагич билан таъминланган. улар дала рельефига яхши мослашиб бошқа плугларга нисбатан етарли даражада равон ва турғун ҳаракатланади ва ерни сифатли шудгорлайдн. замонавий тиркама плугларга махсус ишларга мўлжалланган плуглар (ярусли, боғлар ва бугазор-ботқоқликлар учун ва бошқа) киради. корпусларининг конструкцияси бўйича плуглар лемехли, дискли, комбинациялашган (мужассамлашган), ротацион ва чизелли плугларга бўлинади. энг кўп тарқалган лемехли плуглардир. дискли плуглардан оғир (ўта қаттиқ ва зич) тупроқли далаларни хайдашда фойдаланилади. ротацион ва қурама плуглар экинни экиш ва парваришлаш агротехникаси талабларига қараб ишлатилади. плугни асосий қисмлари корпус, чимқирқар рама, созловчи механизм тиркаш мосламаси чуқурлаткич, дискли пичоқ дала,эгат ва кетинги ғилдирак механизмлари 2.плугларга қўйиладиган агротехник талаблар: 3.тиркалма плуглар уларни ишга …
3 / 14
ги ер юзасига тегмаслиги учун радиуси rшг максимал шудгорлаш чуқурлиги аmax ва гупчак радиуси rr йиғиндисидан 4....5 см катта қилинади, яъни rшг = аmax + rr + (4....5) см бўлиши лозим. амалда rшг = 350-400 м бўлади. кўпинча оддий плугларда дала ғилдираги билан шудгор ғилдирагининг диаметрлари ўзаро тенг қабул қилиниб, орқа ғилдирак диаметри эса 500 мм атрофида бўлади. 1-расм.тиркалма плугнинг кнематик схемаси а,б-ишчи ва транспорт ҳолатида; в-орқа ғилдирак ҳолати; г,д орқа ғилдирак ҳолатини созлаш тиркалма плугни созлаш агротехника талабларига кўра олдиндан белгиланган чуқурликка плугни ўрнатишни махсус майдончада бажариш керак. тайинланган а чуқурликка ўрнатиш учун плугни текис майдонга қўйиб, дала ғилдирагининг тагига баландлиги а га тенг бўлган қистирма ўрнатилади ва дала ғилдираги механизми ёрдамида корпуслар майдонча юзасига йўлак туширилади. кейин шудгор ғилдираги механизми ёрдамида плуг рамаси кўндалангига горизонтал холатига келтирилади. охирги корпус тагига 1,0...1,5 см баландликдаги қистирма қўйилади ва орқа ғилдиракнинг тугини майдончага йўлак тегадиган қилиб ўрнатилади. ишлаётган плугнинг орқа ғилдираги …
4 / 14
ғилдираги ва унинг рамага нисбатан баландлигини ўзгартириб, хайдаш чуқурлигини созлайдиган механизм мавжуд. қамров кенглиги бўйича тенг бўлган тиркалма плугга нисбатан осма плуг 35...40% гача енгил бўлиб, арзонрок, ишлатишга камроқ қувват сарфлайди, фойдали иш коэффициенти юқорироқ бўлади. у қисқарок, ихчамроқ бўлиб, ундан тузилган агрегат тор жойларда ҳам бемалол бурила олади. осиш мосламасининг уч нуқтали вариантига осилган машина тракторга нисбатан бикр уланган бўлиб, иш вақтида кўндаланг йўналишда эркин силжиб, бурила олмайди. шу сабабли уч нуқтали вариант, асосан, сеялка ва культиваторларни, айрим вақтларда эса кам корпусли плугларни осиб ишлатиш учун фойдаланилади. икки нуқтали вариантдаги осиш мосламасига ариқковлагич, текислагич, плуг кабилар ўрнатилади. чунки бу машиналарни агрегатлаётган тракторнинг унг ёки чап томонга қисман бурилиши, ишлаётган машинани бурилишга мажбур қилмаслиги керак. бир нуқтали вариантдаги осиш мосламасига ўрнатилган машиналарга тракторнинг бурилишлари таъсир этмайди. корпуслари бир хил чуқурликда ишлаши учун плугнинг рамаси горизонтал ҳолатда бўлиши керак. транспорт ҳолатига кўтарилган плугнинг рамаси олд томонга энгашган бўлиши лозим, чунки кўтарилган …
5 / 14
онланган майдонча сатҳига нисбатан пастга тайинланган а чуқурликка тушганича плуг рамаси пасайтирилади. марказий торткининг узунлиги ўзгартирилиб, плуг рамаси бўйлама текисликда, кашакларнинг узунлиги ўзгартирилиб, кўндаланг текисликда горизонтал ҳолатга келтирилади. агар осма плуг ғилдиракли трактор билан агрегатланса, кўпинча уни ғилдиракларининг бири шудгор туби бўйича харакатлантирилади, яъни трактор кўндаланг текисликда шудгор томонга энгашиб юради. лекин кашакларнинг ёрдамида плуг рамаси горизонтал ҳолатга келтирилган бўлиши керак. бу ҳолатни бевосита далада назорат қилинади. осма плугдан фойдаланиш республикамиз далаларини шудгорлашда осма плуглардан кўпроқ фойдаланилмоқда. улар, асосан, ғилдиракли тракторлар билан агрегатланади. ғилдиракли трактор билан плугни агрегатлашнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиш лозим. тупроғи юмшоқ бўлган дала шароитида ғилдиракли тракторнинг судраш қобилияти бирмунча чекланган бўлади. шу сабабли у агрегатлай оладиган плугнинг қамров кенглиги впл трактор ғилдираклари оралиғи втр га нисбатан кам бўлади. шу туфайли тракторнинг бир ғилдираги мажбуран шудгорланган томонда юргизилади. республикамиз шароитида оғир тупроқли далаларни катта чуқурликда шудгорлашда бу камчилик яққолроқ кўзга ташланади. оддий осма плуг билан шудгорлашда …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 14 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"plug" haqida

презентация powerpoint маъруза режаси 1. плуг турлари, асосий қисмлари ва тузилиши. 2.плугларга қўйиладиган агротехник талаблар. 3.плугларни ишга тайёрлаш. 1. плуг асосий қисмлари, турлари ва тузилиши. плуг - бу ерга асосий ишлов бериш, яъни шудгорлаш учун мўлжалланган техник воситадир. тупроққа асосий ишлов беришдан мақсад - тупроққа кўпроқ сувни сингиб кетишини яхшилаш, ўсимлик илдизи ривожланадиган қатламда кўплаб сув тўпланиши ва намликни узоқ муддат сақланишини таъминлаш ҳамда илдиз системасини кучли ривожланиши учун шароит яратиш, минерал ва маҳаллий ўғитларни тупроққа аралаштириш, бундан ташқари, бегона ўт қолдиқлари ва зараркунандаларни йўқотишдан иборат. плуглар вазифаси, қўлланиладиган тортгичларни тури, трактор билан агрегатланиш усули, корпусларнинг конструкцияси ва сони, шудго...

Bu fayl PPT formatida 14 sahifadan iborat (1,7 MB). "plug"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: plug PPT 14 sahifa Bepul yuklash Telegram