халқаро савдонинг ривожланиш назариялари ва моделлари

PPTX 18 стр. 1,5 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 18
презентация powerpoint 3-мавзу: халқаро савдонинг ривожланиш назариялари ва моделлари режа: 1.халқаро савдо концепциялари. 2. мутлақ устунлик назарияси. 3. нисбий устунлик назарияси. 4. замонавий халқаро савдонинг асосий моделлари. 5.халқаро савдо ривожланишининг асосий тенденциялари. 6. халқаро савдонинг товар таркиби. 1–савол: халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида халқаро савдо. халқаро иқтисодий муносабатларнинг анъанавий ва энг ривожланган кўринишларидан бири ташқи савдо ҳисобланади. жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган халқаро иқтисодий муносабатлар умумий ҳажмининг 75-80%и ташқи савдонинг улушига тўғри келади. дунёда мавжуд бўлган ҳар қандай мамлакат учун ташқи савдонинг роли каттадир. иқтисодчи олим ж.сакснинг фикрича “дунёдаги ҳар қандай давлатнинг иқтисодий муваффақияти ташқи савдода кўринади. ҳозирги кунга қадар ҳеч бир мамлакат жаҳон иқтисодий тизимидан ажралган ҳолда соғлом иқтисодиётни ҳосил қила олгани йўқ”. халқаро савдода халқаро меҳнат тақсимоти асосида пайдо бўладиган турли давлатларни товар ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги алоқаларнинг бир шакли бўлиб, улар ўртасидаги ўзаро иқтисодий боғлиқликни намоён қилади. мамлакатлар иқтисодиётида ити таъсири остида рўй бераётган тузилмавий ўзгаришлар, (саноат ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви …
2 / 18
ивожланаётган давлатларда товар айланмасининг йиғиндиси ва х.к. халқаро савдонинг “меркантилизм” концепцияси мамлакатларнинг нима сабабдан ўзаро олди-сотди килиши масаласи xvii асрнинг бошлариданоқ иқтисодчи олимларни қизиқтириб келган. эндигина вужудга келган иқтисодий таълимот мактаблари ташки савдони ривожлантиришга ўз эътиборларини каратишган. бу борада биринчи назариялардан бўлиб халқаро савдонинг классик назарияси “меркантилизм” ҳисобланади . меркантилизм иқтисодий таълимотларнинг бир йўналиши бўлиб, у европалик олимлар томас ман (1571-1641), чарлз давенант (1656-1714), жан баптист колберт (1619-1683) ҳамда уильям петти (1623-1687) томонидан ишлаб чикилган. меркантилистлар асосан ишлаб чиқаришнинг товар табиатига урғу беришган. меркантилистлар иқтисодий тизимни уч тармоқдан - ишлаб чиқариш (ҳунармандчилик), кишлок хўжалиги тармоклари ва хорижий колониялардан ташкил топган деб ҳисоблашади. савдогарларга иқтисодий тизимнинг муваффақиятли фаолият олиб бориши учун зарур бўлган энг муҳим гуруҳ, меҳнатга эса асосий ишлаб чиқариш омили сифатида қаралган. мамлакат бойлигини бу мамлакатда мавжуд бўлган олтин ва кумуш миқдори билан боғлаган ҳолда, ташқи савдонинг меркантилистик мактаби намоёндалари миллий мавкени мустаҳкамлаш учун давлат куйидагиларни амалга ошириши керак …
3 / 18
ди; • колонияларнинг метрополиядан ташкари барча бошка мамлакатлар билан ҳар қандай савдосини таъқиқлаш, фақат метрополиягина колонияларда ишлаб чиқарилган товарларни хорижга сотиши мумкин, шу билан биргаликда колонияларда тайёр товарлар ишлаб чиқаришни таъқиқлаш оркали уларни метрополия учун хомашё етказиб берувчига айлантириш. меркантилистик карашлардан иқтисодий тизим тўлиқ бўлмаган бандлик шароитида фаолият олиб бораётганлиги келиб чикади, бунинг натижасида эса четдан кириб келган қўшимча олтин ортиқча ишчи кучи билан бирлашиши ва ишлаб чиқаришни кўпайтириши мумкин. акс холда эса, яъни тўлик бандлик назарда тутилса, четдан олтинн кириб келиши инфляцияни ўсишига олиб келади, бу эса олтинлардан самарали фойдаланиш имкониятини бермайди. меркантилистларнинг халқаро савдо назарияси учун сезиларли ҳиссаси шундаки, улар мамлакатнинг иқтисодий тараққиётида халқаро савдонинг аҳамиятини кайд этганлар ва уни ривожлантириш моделларидан бирини ишлаб чикқанлар. улар замонавий иқтисодиётда ишлатиладиган тўлов баланси тушунчасини биринчилардан бўлиб изоҳлаб беришган. меркантилистлар дунё карашларининг чегараланиб қолганлиги шундаки, улар бир мамлакатнинг бойиши факатгина у савдо олиб бораётган бошка мамлакатнинг камбағаллашуви эвазига юз бериши мумкин …
4 / 18
дудларга бемалол кўчиб ўта олади. эртами кечми ишлаб чиқариш омилларининг кўчиб ўтиши натижасида бир ҳудуднинг бошқасидан устунлиги йўколиб боради ва омиллардан келадиган фойда баробарлашиб боради. демак, ўзаро савдо тўхтаб қолиши керакдек туюлади. бирок, давид рикардо мутлақ устунликлар назариясини ривожлантирди ва икки мамлакат ўртасида ўзаро савдо уларнинг ҳеч бири маълум бир товарни ишлаб чиқаришда мутлак устунликка эга бўлмаганда ҳам фойдали бўлишини кўрсатиб берди. мутлақ устунлик назариясидаги каби маълум бир фаразлардан келиб чиқиб, нисбий устунлик назарияси муқобил нарх ёки бошқача қилиб айтганда ўрнини қоплаш харажатлари (нархи) тушунчасидан фойдаланилади. муқобил нарх икки товарнинг уларни ишлаб чиқаришга сарфланган иш вақти орқали ифодаланган нархларини солиштиришни акс эттиради (1 бирлик товар ишлаб чиқаришга 2 соатлик меҳнат сарфланган). ўрнини қоплаш харажатлари маъно жиҳатидан муқобил нархга деярли мос келади, фарқи шундаки, бунда меҳнат сарфига тескари миқдорлар – вақт бирлигида ишлаб чиқарилган товар бирликлари солиштирилади (1 соат вақт бирлигида 1/5 бирлик товар ишлаб чиқарилган). нисбий устунлик назарияси — агар …
5 / 18
фодаланган нисбий нархи ii мамлакатдагига нисбатан камлигини билдиради. 1-товарнинг нисбий таклифи унинг i ва ii мамлакатлардаги нисбий баҳоси ҳамда унинг жаҳон бозоридаги нисбий нархига боғлиқ бўлади. а1*/а2* а1/а2 * rd* rd e rs нисбий жаҳон нархи (l/а1)/(l/а2)l*/а2*) и/ч товарнинг нисбий миқдори 2.4. замонавий халқаро савдонинг асосий моделлари. бугунги кунда дунё мамлакатларидаги иқтисодчилар халқаро савдо тақсимотининг бир нечта моделларини ишлаб чиққанлар. булар: хекшер - олиннинг “ишлаб чиқаришнинг омиллари билан таъминланганлик нисбати” назарияси; в.леонтьев парадокси назарияси; - р.верноннинг “товарнинг халқаро савдодаги яшаш цикли назарияси”. г.хаберлернинг “муқобил харажатлар” назарияси. “в.леонтьев парадокси” ва “муқобил харажатлар” назариялари хх асрнинг 50 йилларида хекшер–олин назарияси в.леоньтьев томонидан ақш экспорти ва импортининг тўлиқ меҳнат ва капитал ҳаражатларини ҳисоблаш асосида текшириб кўрилган. унинг фаразига кўра, ақш капитал сиғими катта товарларни экспорт, меҳнат сиғими катта товарларни эса импорт қилиши керак. лекин тадқиқот натижалари тескари бўлиб чиққан ва бу ҳолат “в.леонтьев парадокси” номини олган. леонтьевнинг янгилиги шу бўлганки, ҳар қандай берилган …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 18 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "халқаро савдонинг ривожланиш назариялари ва моделлари"

презентация powerpoint 3-мавзу: халқаро савдонинг ривожланиш назариялари ва моделлари режа: 1.халқаро савдо концепциялари. 2. мутлақ устунлик назарияси. 3. нисбий устунлик назарияси. 4. замонавий халқаро савдонинг асосий моделлари. 5.халқаро савдо ривожланишининг асосий тенденциялари. 6. халқаро савдонинг товар таркиби. 1–савол: халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида халқаро савдо. халқаро иқтисодий муносабатларнинг анъанавий ва энг ривожланган кўринишларидан бири ташқи савдо ҳисобланади. жаҳон иқтисодиётида рўй бераётган халқаро иқтисодий муносабатлар умумий ҳажмининг 75-80%и ташқи савдонинг улушига тўғри келади. дунёда мавжуд бўлган ҳар қандай мамлакат учун ташқи савдонинг роли каттадир. иқтисодчи олим ж.сакснинг фикрича “дунёдаги ҳар қандай давлатнинг иқтисодий муваффақияти ташқи савдо...

Этот файл содержит 18 стр. в формате PPTX (1,5 МБ). Чтобы скачать "халқаро савдонинг ривожланиш назариялари ва моделлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: халқаро савдонинг ривожланиш на… PPTX 18 стр. Бесплатная загрузка Telegram