агрохимикатлар билан ифлосланган тупроқлар ва уларнинг мелиорацияси

DOCX 461,8 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1540967601_72730.docx агрохимикатлар билан ифлосланган тупроқлар ва уларнинг мелиорацияси режа: 1. тупроқ дегумификацияси ва ундаги гумуз холатини тиклаш сақлаш ва оширишга қаратилган тадбирлар 2. техногенез махсулотлар билан ифлосланган тупроқлар ва уларнинг мелиорацияси агрохимикатлар билан ифлосланган тупроқлар ва уларнинг мелиорацияси тупроқ унумдорлигини ошириш ва уни сақлаб қолиш мақсадида қишлоқ хўжалигини жадал юритишни ўғитларсиз тасаввур қилиш қийин. минерал ўғитларни қўллаш амалиёти йилдан йилга кенгайиб, такомиллашиб бормоқда. минерал ўғитлар бир қаторда органик ўғитлардан фойдаланиш ўлчамлари ҳам кенгаймоқда. бироқ дехқончиликни химизациялаш-ўғитларидан тўғри ва оқилона фойдаланишни тақозо этади. азот ўғитларининг ортиқча миқдори пахтанинг (ўсимликларнинг) генератив органлари ҳисобига вегетатив органларини кўпроқ ўсиш ва ривожланишига имконият яратади. азотнинг ортиқча миқдори, айниқса унинг нитрат формаси ҳавфли, чунки у тупроқда сорбцияланмайди, енгил харакатланади ва грунт сувларига етиб боради. азотнинг аммонийли бирикмалари тупроқни ва табиий сувларни ифлослантиришнинг манбаи бўлиб хизмат қилади. маълумки, аммиак нитратларгача оксидланиб, аммонийли азот кислородни бириктиради ва гидробиоталарни кислородга очлигига ва сувларни бузилишига олиб келади. тупроқда аммиакли азотни …
2
ди. у албатта ҳосилнинг сифат ва миқдорига, ҳамда ортиқча агрохимикатлар ҳисобига тупроқни ифлосланиши ва шўрланишига сабаб бўлади. пестицидлар қишлоқ хўжалигида ёввойи ўтларга гербицидлар ўсимликлардаги замбуруғ касаллигига фунгицид зараркунандаларга зооцид, инсектицид қарши курашда ишлатилади. булар орасида пестицидлар кўпроқ ишлатилади. экинларга ишлов беришда пестицидларнинг асосий қисми тупроқ юзаси ва ўсимликларда тўпланади. улар тупроқдаги органик моддалар ва минерал коллоидлар билан адсорбцияланади. токсикантларнинг сорбциялари қайтарма характерга эга. пестицидларнинг ортиқча миқдори ер юзасига кўтарилмайдиган гравитацион оқимлар билан характерланади ва грунт сувларига бориб қўшилади. тупроқда пестицидларнинг қолдиғи токсикантнинг табиатига унинг меъёрига тупроқ хоссаларига боғлиқ. пестицидлар ер усти сувлари билан сув йиғувчи ховузларга тушиб, сувларни захарлайди. табиий захарсизланиш жараёнлари органик моддаларнинг парчаланиш жараёнлари органик моддаларнинг парчаланиш жараёнлари қаерда жадал бўлса шу ерда шунчалик фаолроқ кечади. биоцидларнинг тупроқда тўла захарсизланиши тупроқ меллиоратив ҳолатининг яхшиланиши фақат захарсиз компонентларга тўла парчаланганда содир бўлади. таксикантларнинг тупроқда парчаланишига оксидланиш - қайтарилиш ва гидролиз реакциялари ёрдам беради. тупроқларни биологик фаоллигини ошириш бўйича тадбирлар …
3
в ҳолатига унинг гумус ҳолати ҳам таъсир кўрсатади. маълумки қўриқ ва бўз ерлар ҳайдалганда табийки дегумификация жараёни содир бўлади. органик моддаларнинг миқдори ва захиралари камаяди. бу жараён гумус миқдори ва захираларининг 30-40% камайишига олиб келади ва кейинчалик кам миқдорда 30-50 йил мобайнида тикланади. гумус захираларининг энг кўп камайиши биринчи 5-10 йил ичида содир бўлади. кейинчалик тупроқдан фойдаланишда гумуснинг йўқолиш темпи тўхтайди. дегумификация жараёни эрозиянинг ривожланиши, шўрланиши, зичланиши, қуриб кетиш чўлланиши холатларида тикланмайди. инсон тупроқда гумусни аста-секин ортиб боришига органик ўғитларни қўллаш, нордон тупроқларни охаклаш, ишқорий тупроқларни гипслаш, алмашлаб экишда кўп йиллик ўтларни қўллаш, дон ва илдиз мевали экинларнинг нисбатан тартибига солиш сув ва ҳаво режимларини мукаммаллаштириш ва бошқаришда ёрдам кўрсатади. олимларнинг таъкидлашича, органик ўғитларнинг балансини яратиш учун тупроққа ҳар йили гектарига камида ўртача 8-12 т органик ўғитлар солиш керак бўлади. табиийки, бунда тупроқ хоссаларини ва органик ўғитлар сифатини ҳисобга олиш мумкин.шундай қилинганда тупроқдаги гумус миқдори ва захиралари, унинг структураси барқарорлашади …
4
дорлигини ошиши ва сақлашга имкон яратади. техногенез махсулотлар билан ифлосланган тупроқлар ва уларнинг мелиорацияси хозирги индустриал саноат фаолиятида биосферага маҳсулотлар чиқиндилари чиқариб туриш кузатилади. тупроқ юзасига қаттиқ чиқиндилар билан атроф-муҳитни ифлослантирувчи, тупроқни мелиоратив ҳолатини ёмонлаштирувчи моддалар тушади. улар орасида энг ҳавфлилари симоб, қўрғошин, кадмий, мишьяк, хром, селен, фтор ва бошқалар ҳисобланади. тупроқларни оғир металлар билан ифлосланиши ҳар хил манбалардан иборат бўлади, аммо улар кўпроқ ифлосланишига сабаб - қазилма ёқилғилар: кўмир, нефт, ёнувчи сланецлар ёнганда содир бўлади. маълумки, ҳозирги вақтгача 130 млрд тонна кўмир ва 40 млрд тонна нефт қазиб олинган ва фойдаланилган, уларнинг чиқинди ва куллари билан тупроқ юзасига миллионлаб тонна металлар келиб қўшилган. уларнинг аксарият кўп қисми тупроқнинг юқориги қатламларида тўпланган ( ковда розанов. 1988 ). инсон фаолияти тупроққа қўрғошин ва кадмий тушушини кўпайтирди. тупроқни қўрғошин билан ифлосланишининг асосий манбаи автомобиллардан чиқиб турадиган ёнган газ ҳисобланади. оғир металларнинг тупроққа шунингдекўғитлар ва пестицидлар билан ҳам тушади. оғир металларнинг кўпгина бирикмалари …
5
да техногенез махсулотлари билан ифлосланиши мумкин бўлган худудларни башорат қилиш учун ва ёмон оқибатларни олдини олиш учун тупроқ -грунтларни генетик хусусиятларини турли табий ландшафтлар ва геохимик шароитларни ҳисобга олиш зарур. техногенез маҳсулотлари ўзларининг табиатига, ландшафт ҳолатларига, тупроқ хоссаларига боғлиқ равишда йиғилган жойларида захарлиликларини йўқотиш мумкин. табиий жараёнларда қайта ишланиб, сақланиб қолишлари, тўпланиб тирик организмларга хатарли таъсир этишлари мумкин. автоном ландшафтларда техноген ифлосланишидан ўз-ўзидан тозаланиш жараёнлари ривожланиб боради. чунки бу ерларда ифлосланиш маҳсулотлари ер усти ва тупроқ сувлари билан тарқалиб кетади. аккумулятив ландшафтларда техногенез маҳсулотлари консервация бўладилар ва тўпланадилар. масалан, симоб, қўрғошин, кадмий қумоқ таркибли тупроқларнинг гумус - аккумулятивли горизонтларнинг юқориги сантиметрларида яхши сорбцияланади. уларнинг тупроқ профилида ҳаракати ва тупроқ профилидан ташқарига чиқишлари жуда кам. лекин енгил механик таркибли нордон ва кам гумусли тупроқларда бу элементларнинг миграцияси жараёнлари кучаяди. оғир металларнинг тупроқдаги тирик организмларга биргаликда таъсири янада ҳалокатлироқ таъсир кўрсатади. тупроқ тип тупроқларда улар мелиоратив ҳолатига боғлиқ ҳолда оғир металларнинг заҳарлилиги …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "агрохимикатлар билан ифлосланган тупроқлар ва уларнинг мелиорацияси"

1540967601_72730.docx агрохимикатлар билан ифлосланган тупроқлар ва уларнинг мелиорацияси режа: 1. тупроқ дегумификацияси ва ундаги гумуз холатини тиклаш сақлаш ва оширишга қаратилган тадбирлар 2. техногенез махсулотлар билан ифлосланган тупроқлар ва уларнинг мелиорацияси агрохимикатлар билан ифлосланган тупроқлар ва уларнинг мелиорацияси тупроқ унумдорлигини ошириш ва уни сақлаб қолиш мақсадида қишлоқ хўжалигини жадал юритишни ўғитларсиз тасаввур қилиш қийин. минерал ўғитларни қўллаш амалиёти йилдан йилга кенгайиб, такомиллашиб бормоқда. минерал ўғитлар бир қаторда органик ўғитлардан фойдаланиш ўлчамлари ҳам кенгаймоқда. бироқ дехқончиликни химизациялаш-ўғитларидан тўғри ва оқилона фойдаланишни тақозо этади. азот ўғитларининг ортиқча миқдори пахтанинг (ўсимликларнинг) генератив органлари ...

Формат DOCX, 461,8 КБ. Чтобы скачать "агрохимикатлар билан ифлосланган тупроқлар ва уларнинг мелиорацияси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: агрохимикатлар билан ифлосланга… DOCX Бесплатная загрузка Telegram