сизот сувлар режими баланси ва уларнинг критик чуқурликлари

DOC 74.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1491131554_67772.doc сизот сувлар режими баланси ва уларнинг критик чуқурликлари режа: 1.сизот сувлар режими ва унга таъсир этувчи шароитлар. сизот сувларининг тупроқ сув-туз режимига ва экинлар ҳосилдорлигига таъсири. суғориладиган ерларнинг мелиоратив режимлари (автоморф, яримгидроморф, гидроморф). 2.сизот сувларининг мақбул чуқурликлари ва уларни белгиловчи омиллар. сизот сувлар мувозанати (баланси) ва уни ҳисоблаш тартиби. 3.тупроқнинг сув-туз мувозанати ва уни ҳисоблаш. сизот суви ва туз мувозанати натижаларининг (ижобий, тенглашган, салбий) аҳамияти. таянч тушунчалар: сизот сувлар режими, тупроқнинг сув-туз режими, мелиоратив режими, сизот сувларининг мақбул чуқурлиги, сизот сувлар мувозанати, тупроқнинг туз мувозанати. 1. ер шари қобиғидаги сувлар геологик шароитга кўра асосан 3 типга бўлинади. 1) тупроқ сувлари, 2) сизот сувлари, 3) ер ости сувлари тупроқ қатламида муаллақ ҳолдаги сувлар мавжуд бўлиб, улар тупроқ сувларини ташкил этади. биринчи сув тўсар қатламнинг устида тўпланган сувларга сизот сувлар дейилади. шароитга қараб сизот сувлар босимли ва босимсиз; шўр, чучук, ҳаракатсиз ва турли даражада ҳаракатли бўлиши мумкин. ер ости сувлари эса …
2
к шароитлар таъсирида, яъни дарё ва бошқа сув манбаларининг сув тўплаш шароити, ер усти сувларининг грунтга сингиб кирадиган миқдори ва бошқалар. в) геологик шароитлар таъсирида, яъни жойнинг геологик тузилиш характери, жинсларнинг литологик хусусиятлари (уларнинг ғоваклиги, сув ўтказувчанлиги, қатламлилиги) ва бошқалар. г) геоморфологик шароитлар таъсирида, яъни ҳудуднинг лойлашиш баландлиги, сирт шакли, рельеф характери. д) биологик шароитлар таъсирида, яъни дарахт ва ўт- ўланларнинг ҳолати ҳамда характери, ўсимликларнинг траспирацион фаолияти, тупроқ ва ҳавонинг ҳарорати, ҳаво намлиги ва характери. е) ирригация-хўжалик шароитлар таъсирида ,яъни каналлардан сувнииг фильтрацион исроф бўлиши, унинг ердан фойдаланиш коэффициентига таъсири, турли ерлар нисбати, коллектор-зовур тармоқларининг сизот сувларини чикдб кетишига таъсири. ж) агротехникавий шароитлар таъсирида, яъни қишлоқ хўжалик экинларининг суғориш режими ва меъёрига таъсири, суғориш техникаси ва бошқалар. ўзбекистоннинг суғориладиган ерларида сизот сув сатҳи кўпинча, баҳорда 1-1,5 м, кузда 1,75-2,5 м чуқурликда жойлашади. сизот сувлар сатҳи қиш фаслидан бошлаб то баҳоргача кўтарила боради, чунки бу вақтда ўсимликлар сувни ўзлаштирмайди, ёғингарчилик кўпроқ …
3
1) фильтрация оқими сизот сувига етиб бормаган босқичи; 2) фильтрация сувлари сизот сувига қўшилиб сизот сув оқимини кучайтирган босқичи; 3) сизот сув сатҳи кўтарилиб, канал тубидан ҳам юқорига кўтарилган босқичи. 17 -жадвал ўзбекистон республикасининг суғориладиган ерларида сизот сувларининг мақбул сатҳи, м. сизот сувигача бўлган қатламнинг механик таркиби ўсув даврида (iv-ix ойларида ўртача) экин ўсмайдиган даврда (x-iii ой- ларида ўртача 1. механик таркиби бир ҳил бўлган қумоқ ёки чуқурлашган сари енгил лашадиган лес ва лессимон қумоқ тупроқларда 2. механик таркиби бир ҳил соз ёки чуқурлашган сари оғирлашадиган соғ тупроқларда 3. ҳар ҳил қатламли соз ва қумоқ тупроқларда 4. қум, қумоқ ва унумдорлиги ўртача бўлган шағал тупроқларда 2,4 1,5 1,7 1,0 3,1 2,0 2,3 1,2 бунда фильтрация суви каналда димланган бўлади, натижада сизот сув сатҳи кўтарила боради.сизот суви одатда баҳорга келиб минераллашади, чунки бу вақтда у кўтарилаётиб, йўлида учраган тузларни эритиб чиқади. курғоқчил минтақаларда, одатда, тупроқнинг пастки қатламларига қараганда устки қатламлари кўпроқ …
4
инг илдиз тарқалган қатламини шўрлантириб юбориши мумкин. кейинчалик фильтрацион сув сарфи кескин камайгач, сизот сув сатҳи муътадил чуқурликдан пастга тушиб кетиб режими беқарор, лекин қулай бўлиб қолади. 3) турғун-ноқулай режим: бу режим гидрогеологик шароитга қараб: ботқоқланиш режими ва шўрланиш режимига бўлинади. ботқоқланиш режими қуйи террасаларда ҳамда сизот сувларнинг сиртга тепиш занасида учрайди. сизот сув сатҳи ер устидан 1 м чуқурликда ўзгариб туради. шўрланиш режими ҳудуднинг иқлими иссиқ ва қуруқ, ери кам нишабли, грунти сувни кам сингдирувчан, сизот сувлари суст оқиб чиқиб кетадиган пастлик қдсмларида учрайди. суғориш даврида сизот сув сатҳи кўтарилади, улар буғланганидан кейин тупроқ шўрлана бошлайди. унинг сатҳ ўзгариши мақбул чуқурликдан баландда туради. сизот сувлар сатҳи ер юзига якин бўлса, тупроқ унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигига кучли таъсир қилади. чучук сизот сувлар сатҳи 1-1,2 м чуқурликда бўлса, тупроқ аэрацияси етарли даражада таъминланган бўлади ҳамда ўсимликлар сизот сувидан фойдаланади. сизот сувлар сатҳи 1 м дан юқорида жойлашган бўлса, тупроқ ботқоқлана бошлайди. …
5
и қўллаш лозим. сизот сувлар сатҳини мақбул сатҳдан юқорига кўтарилишига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. суғориладиган ҳудудлар учун сизот сув сатҳи мақбул чуқурлиги кўрсатгичларининг амалий аҳамияти каттадир, чунки минераллашган сизот сув сатҳининг мақбул чуқурликкача ёки ундан баланд кўтарилиши тупроқнинг шўрланишига олиб келувчи асосий сабаблардан ҳисобланади. мақбул чуқурлик - сизот сув сатҳининг капилляр найчалар орқали кўтарилиб, ўсимликнинг илдиз тарқалган қисмига етадиган ва тупроқни шўрлана бошлайдиган чуқурлигидир. маълум даражада шўрланган тупроқлар учун мақбул чуқурлик шўрланиш ва шўрсизланиш жараёни нольга тенг бўлган вақтдаги сатҳ чуқурлигидир. демак, сизот сув сатҳи мақбул чуқурликдан баландроқ турса тупроқ шўрлана бошлар экан. агар бу сатҳ мақбул чуқурликдан пастроқда жойлашган бўлса, тупроқдаги туз камая боради ва тупроқ шўрсизлана бошлайди. мақбул чуқурликнинг чегараси тупроқнинг капиллярлик хоссасига, унинг сув кўтариш қобилиятига жуда боғлиқ. тупроқ динг механик таркиби қанча оғир бўлса, сувнинг капилляр кўтарилиш (баландлиги шунча катта, тезлиги эса шунча кичик бўлади ва аксинча, яъни механик таркиби қанча енгил ва тупроқ зарралари йирик …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "сизот сувлар режими баланси ва уларнинг критик чуқурликлари"

1491131554_67772.doc сизот сувлар режими баланси ва уларнинг критик чуқурликлари режа: 1.сизот сувлар режими ва унга таъсир этувчи шароитлар. сизот сувларининг тупроқ сув-туз режимига ва экинлар ҳосилдорлигига таъсири. суғориладиган ерларнинг мелиоратив режимлари (автоморф, яримгидроморф, гидроморф). 2.сизот сувларининг мақбул чуқурликлари ва уларни белгиловчи омиллар. сизот сувлар мувозанати (баланси) ва уни ҳисоблаш тартиби. 3.тупроқнинг сув-туз мувозанати ва уни ҳисоблаш. сизот суви ва туз мувозанати натижаларининг (ижобий, тенглашган, салбий) аҳамияти. таянч тушунчалар: сизот сувлар режими, тупроқнинг сув-туз режими, мелиоратив режими, сизот сувларининг мақбул чуқурлиги, сизот сувлар мувозанати, тупроқнинг туз мувозанати. 1. ер шари қобиғидаги сувлар геологик шароитга кўра асосан 3 тип...

DOC format, 74.5 KB. To download "сизот сувлар режими баланси ва уларнинг критик чуқурликлари", click the Telegram button on the left.