иш вақти тушунчаси ва режими

PPT 28 pages 4.5 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 28
термиз - 2023 режа иш вақти тушунчаси ва режими. дам олиш вақти ва таътиллар. норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси (181-242-моддалар). ўзбекистон республикасининг «ўзбекистон республикаси президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида»ги қонуни (4-моддаси). ўзбекистон республикасининг «судлар тўғрисида»ги қонуни (янги таҳрири) (82-моддаси). ўзбекистон республикасининг «прокуратура тўғрисида»ги қонуни (янги таҳрири) (50-моддаси). ўзбекистон республикасининг «таълим тўғрисида»ги қонуни (21-моддаси). ўзбекистон республикасининг «илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги қонуни 15-моддаси. иш вақти тушунчаси ходим ички меҳнат тартиб қоидаларига, сменаларга бўлиниб ишлаш (иш) жадвалларига, бошқа ички ҳужжатларга ёки меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ меҳнат мажбуриятларини қайси вақт мобайнида бажариши керак бўлса, ўша вақт иш вақтидир. тўлиқсиз иш вақти (186-модда) ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан ишга қабул қилиш чоғида ҳам, кейинчалик ҳам тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси белгилаб қўйилиши мумкин. иш берувчи ушбу кодексда, шунингдек меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган ҳолларда ходимнинг илтимосига кўра тўлиқсиз иш вақтини белгилаб қўйиши шарт. тўлиқсиз иш …
2 / 28
артирилади. соат 22-00 дан то соат 6-00 гача бўлган вақт тунги вақт деб ҳисобланади. агар ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатининг камида ярми тунги вақтга тўғри келса, тунги вақтдаги ишнинг давомийлиги иш ҳафтасининг давомийлиги тегишли равишда қисқартирилади. ишлаб чиқариш шароитларига кўра зарур бўлган ҳолларда, хусусан ишлаб чиқариш узлуксиз бўлган жойларда, шунингдек бир кун дам олинадиган олти кунлик иш ҳафтаси шароитида смена бўлиб ишланаётган жойларда тунги иш муддати кундузги иш муддатига тенглаштирилади. ходимларни тунги вақтдаги ишга жалб этиш ушбу кодекснинг 396-моддаси 2-қисмида, 417-моддаси 1-қисми, 428-моддаларида белгиланган чеклашларга риоя этган ҳолда амалга оширилади. тунги вақтдаги меҳнатга 1,5 баробар ҳақ тўланади (264-модда) иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш (199-модда) ҳисобга олинадиган даврдаги иш вақтининг муддати иш соатларининг нормал миқдоридан ошиб кетмайдиган шарт билан корхонада иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилиниши мумкин. бунда ҳисобга олинадиган давр бир йилдан, кундалик иш вақтининг (сменанинг) муддати эса ўн икки соатдан ортиб кетмаслиги лозим. иш вақтини жамлаб …
3 / 28
н ҳолда йиллик меҳнат таътиллари берилади. йиллик асосий таътил йиллик узайтирилган асосий таътиллар қуйидагиларга уларнинг ёши ва соғлиғи ҳолатини ҳисобга олиб, йиллик узайтирилган асосий таътил берилади: ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга — ўттиз календарь кун; ишлаётган i ва ii гуруҳ ногиронларига — ўттиз календарь кун. айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланади. меҳнат тўғрисидаги қонунлар ёки бошқа норматив ҳужжатларда белгиланганидан ташқари, меҳнат шартномасининг шартларида ҳам узайтирилган йиллик таътиллар бериш назарда тутилиши мумкин. йиллик қўшимча таътиллар қўшимча таътиллар: меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишларда банд бўлган ходимларга (137-модда); оғир ва ноқулай табиий-иқлим шароитларида иш бажараётган ходимларга (138-модда); меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа ҳолларда берилади. йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига қуйидагилар киради: иш йили давомида ҳақиқатда ишланган вақт; ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин …
4 / 28
еҳнат стажига қўшиш назарда тутилиши мумкин. меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда йиллик қўшимча таътилларни олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаб чиқаришнинг алоҳида қоидалари назарда тутилиши мумкин. йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун олти ой ишлангандан кейин берилади. иш йили меҳнат шартномасига биноан иш бошланган кундан эътиборан ҳисобланади. таътил қуйидаги ходимларга уларнинг хоҳиши бўйича олти ой ўтмасдан олдин берилади: аёлларга — ҳомиладорлик ва туғиш таътили олдидан ёки ундан кейин; i ва ii гуруҳ ногиронларига; ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга; муддатли ҳарбий хизматдан резервга бўшатилган ва ишга жойлашган ҳарбий хизматчиларга; ўриндошлик асосида ишлаётганларга — асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда, ўриндошлик асосида ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда; технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки ишлар хусусияти ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ходимларга ҳам олти ой ўтмасдан таътил берилади. мактаблар, олий ва ўрта …
5 / 28
и ва ундан кейинги иш йиллари учун таътиллар жадвалига мувофиқ иш йилининг исталган вақтида берилади. таътилларни бериш вақти ва навбати йиллик таътилларни бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади. таътил бериш вақти ҳақида ходим таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилиниши керак. қуйидаги ходимларга таътил уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши керак: ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига; i ва ii гуруҳ ногиронларига; 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга; ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга; таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга (250-модда); жамоа шартномаси, келишувида назарда тутилган бошқа ҳолларда. ишлаётган …

Want to read more?

Download all 28 pages for free via Telegram.

Download full file

About "иш вақти тушунчаси ва режими"

термиз - 2023 режа иш вақти тушунчаси ва режими. дам олиш вақти ва таътиллар. норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси (181-242-моддалар). ўзбекистон республикасининг «ўзбекистон республикаси президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида»ги қонуни (4-моддаси). ўзбекистон республикасининг «судлар тўғрисида»ги қонуни (янги таҳрири) (82-моддаси). ўзбекистон республикасининг «прокуратура тўғрисида»ги қонуни (янги таҳрири) (50-моддаси). ўзбекистон республикасининг «таълим тўғрисида»ги қонуни (21-моддаси). ўзбекистон республикасининг «илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги қонуни 15-моддаси. иш вақти тушунчаси ходим ички меҳнат тартиб қоидаларига, сменаларга бўлиниб ишлаш (иш) жадвалларига, бошқа ички ҳужжатларга ёки меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ меҳнат ...

This file contains 28 pages in PPT format (4.5 MB). To download "иш вақти тушунчаси ва режими", click the Telegram button on the left.

Tags: иш вақти тушунчаси ва режими PPT 28 pages Free download Telegram