davlat budjeti va soliqlar

PPT 47 sahifa 671,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 47
powerpoint presentation 9-мавзу. давлат бюджети. солиқлар режа: 1. давлат бюджетининг моҳияти ва таркиби. 2. солиқларнинг турлари ва функциялари. 3. солиқ юки ва лаффер эгри чизиғи 4. ўзбекистон республикасида давлат бюджетининг таркиби. * 1. давлат бюджетининг моҳияти ва таркиби давлат ўз иқтисодий функцияларини бажаришда молиявий манба сифатида давлат бюджетига таянади. давлат бюджети мамлакат молия тизимининг марказий унсури бўлиб макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим роль ўйнайди. * 1. давлат бюджетининг моҳияти ва таркиби давлат бюджети молиявий баланс сифатида икки қисмдан иборат бўлиб, бу қисмларни содда қилиб даромадлар ва харажатлар деб аташ мумкин. давлат бюджети даромадлари солиқ ва солиқ бўлмаган тушумлар ҳисобига шаклланади, макроиқтисодий таҳлилда у солиқлар ҳисобигагина шаклланади деб қаралади. * 1. давлат бюджетининг моҳияти ва таркиби. давлат бюджети харажатлари таркибида иқтисодиётга харажатлар, марказлашган инвестицияларни молиялаштириш, ижтимоий ҳимоя, ижтимоий соҳа, давлат бошқарув ва суд идораларини молиялаштириш моддалари мавжуд. * 1. давлат бюджетининг моҳияти ва таркиби. давлат бюджет харажатларини (давлат харажатлари ва трансферт тўловлари) …
2 / 47
ри бўлиб, бюджет ва бюджетдан ташқари фондлардан кўрсатилади. субсидиялар бевосита ва билвосита бўлиши мумкин. бевосита субсидияларга капитал қўйилмалар, илмий тадқиқотлар, кадрларни қайта тайёрлашга ажратилган маблағлар кирса, билвосита субсидияларга солиқ имтиёзлари, имтиёзли шартларда кредитлар бериш, пасайтирилган божхона божлари ва бошқалар киради. * 1. давлат бюджетининг моҳияти ва таркиби. бозор иқтисодиёти шароитида кўп қиррали солиқлар тизимидан фойдаланилади. солиқ турларидан оқилона ва илмий асосда фойдаланиш орқали давлат солиқ сиёсатини, солиқ ставкалари миқдорларини ва имтиёзлари турларини аниқлайди ва шу билан бутун макроиқтисодий вазиятга таъсир кўрсатади. солиқларни ўзгартириш орқали инвестициялар ва жамғармалар рағбатлантирилади. давлат бюджети маблағлари ҳукуматнинг даромадларни ва ресурсларни қайта тақсимлаш функциясин бажариши учун имконият яратади. * 2. солиқларнинг турлари ва функциялари. солиқлар мажбурий тўловни ифода этувчи пул муносабатларини билдириб, бу муносабатлар солиқ тўловчилар (ҳуқуқий ва жисмоний шахслар) билан солиқни ўз мулкига айлантирувчи давлат ўртасида юзага келади. корхона ва ташкилотлар аҳолига хизмат кўрсатганида, ишлар бажарганида ёки бозорларда олди-сотди қилганда ҳам пул тўловлари мавжуд. лекин …
3 / 47
ёрий фондлар - «истеъдод», «экосан», «камолот», «нуроний» жамғармаларига тушса, унда солиқ муносабати бўлмайди. чунки мажбурийлик тамойили йўқ, бу тўлов давлат мулкига тушмайди. * солиқларнинг ўзига хос хусусиятлари: 3. солиқлар қатъий белгиланган ва доимий амалда бўлади. тарихда 50 ва 100 йиллаб ўзгармасдан амалда бўлган солиқлар мавжуд. илмий асоси қанча чуқур бўлса солиқлар шунча катъий ва узоқ йиллар ўзгармасдан амал қилади ёки жуда кам ўзгаради. * солиқларнинг ўзига хос хусусиятлари: 4. тўланган солиқлар мамлакат миқёсида ҳаммага бир хил миқдорда қайтиб келади. солиққа тортиш тизимида энг муҳим жихати шундаки солиқларни тўлиқ ва самарали қайтарилиш тамойилига амал қилишидир. фақатгина солиқларнинг тўлиқ, манзилли ва самарали қайтарилишлигигина солиқ механизмини ижтимоий такрор ишлаб чиқаришнинг энг муҳим бўғинларидан бирига айлантиради. * 2. солиқларнинг турлари ва функциялари. лекин, давлатга тўланган солиқ суммаси тўловчининг шахсан ўзига тўлиқ кайтиб келмайди, яъни у эквивалентсиз пул тўловидир. масалан, солиқ тўловчи бу йили давлатнинг соғлиқни сақлаш ва маориф хизматларидан ҳеч фойдаланмаган бўлиши мумкин. лекин …
4 / 47
н баҳо белгилаши, маҳсулот етказиб берувчини топиши ва ўзи истеъмолчини топиб унга маҳсулотни сотиш ҳуқуқига эга. шунинг учун давлат уларнинг бир қисм даромадларини тақсимлаб, бюджетга оддий ажратма сифатида ололмайди. солиқ қилиб олиш учун олий мажлиснинг карори зарур, яъни қонун билан олинган тўлов бюджетга ўтади. эркин иқтисодиёт шароитида солиқлар ҳам эркин, очиқ, аниқ бўлади, демократик тўловга айланади * 2. солиқларнинг турлари ва функциялари. солиқ ставкасини давлат томонидан белгиланишида маълум чегара мавжуд. ушбу ҳолат кўплаб йирик иқтисодчилар ва давлат арбоблари асарларида кўрсатиб ўтилган. бунда давлат солиқ тўловчиларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ва фойда олишдаги фаолиятини ҳисобга олиб солиқ белгилайди. иккинчи томондан, солиқлардан макроиқтисодиётни ривожлантириш, бозор инфратузилмасини яратиш ва бошқа умумдавлат мақсадалари учун етарли молиявий ресурслар тўплаш учун фойдаланилади. солиқларнинг моҳияти солиқ тўловчилар билан давлат ўртасидаги доимий, узоқ муддатли муносабатларда ўз ифодасини топади. аниқроқ айтсак, бу ерда иқтисодий муносабат, яъни пул муносабати мавжуддир. * 2. солиқларнинг турлари ва функциялари. марказлашган пул фондини ва давлатнинг …
5 / 47
шахслар даромадига солиқ. 3.қўшилган қиймат солиғи. 4.акциз солиғи. 5.ер ости бойликларидан фойдаланиш солиғи. 1.мол-мулк солиғи. 2.ер солиғи. 3.ягона солиқ. 4.инфратузилмани ривожлантириш солиғи. 5.жисмоний шахсларнинг транспорт ёқилғиси учун истеъмол солиғи. ўзбекистон республикаси солиқлар тизими таркиби (давоми) * умумдавлат солиқлари. маҳаллий солиқлар ва йиғимлар 6.сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ. 7.савдо ва умумий овқатланиш ташкилотларидан ялпи даромад солиғи. 8.божхона божи. 9..давлат божи. 10.қимматли қоғозларни рўйхатдан ўтказиш йиғими. 6.жисмоний шахслар четдан товарлар олиб келганлиги учун ягона божхона тўлови. 7.савдо ҳуқуқ йиғими. 8. ишбилармонлик билан шуғулланувчи юридик ҳамда жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказиш йиғими. 9.бошқа тўловлар. 2. солиқларнинг турлари ва функциялари. солиқлар объектига кўра тўрт гуруҳга бўлинади: оборотдан олинадиган солиқлар; даромаддан олинадиган солиқлар; мол-мулк қийматидан олинадиган солиқлар; ер майдонига қараб олинадиган солиқлар. * 2. солиқларнинг турлари ва функциялари. оборотдан олинадиган солиқларга қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, божхона ва ер ости бойликлари қийматидан олинадиган солиқлар киради. лекин оборот (айланма) тушунчаси бизнинг қонунчилигимиз бўйича илгаридек маҳсулот реализацияси оборотидан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 47 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"davlat budjeti va soliqlar" haqida

powerpoint presentation 9-мавзу. давлат бюджети. солиқлар режа: 1. давлат бюджетининг моҳияти ва таркиби. 2. солиқларнинг турлари ва функциялари. 3. солиқ юки ва лаффер эгри чизиғи 4. ўзбекистон республикасида давлат бюджетининг таркиби. * 1. давлат бюджетининг моҳияти ва таркиби давлат ўз иқтисодий функцияларини бажаришда молиявий манба сифатида давлат бюджетига таянади. давлат бюджети мамлакат молия тизимининг марказий унсури бўлиб макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим роль ўйнайди. * 1. давлат бюджетининг моҳияти ва таркиби давлат бюджети молиявий баланс сифатида икки қисмдан иборат бўлиб, бу қисмларни содда қилиб даромадлар ва харажатлар деб аташ мумкин. давлат бюджети даромадлари солиқ ва солиқ бўлмаган тушумлар ҳисобига шаклланади, макроиқтисодий таҳлилда у солиқлар ҳисобига...

Bu fayl PPT formatida 47 sahifadan iborat (671,0 KB). "davlat budjeti va soliqlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: davlat budjeti va soliqlar PPT 47 sahifa Bepul yuklash Telegram