xayol va tafakkur

PPT 27 sahifa 372,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 27
mavzu: toshkent viloyati tashqi iqtisodiy aloqalari 7-мавзу: хаёл. тафаккур. интеллект ва креативлик andijon - 2024 7-мавзу: хаёл. тафаккур. интеллект ва креативлик режа: 1.хаёл тўғрисида умумий тушунча 2.хаёл шакллари тўғрисида умумий тушунча 3. хаёл хусусиятлари ва турлари 4.тафаккур операциялари, турлари ва шакллари хаёл – мавжуд тасаввурлар асосида янги образларни яратишдан иборат бўлган психик акс эттириш жараёнидир. э.ғозиев фикрича, психологияда хаёл тафаккур сингари билиш жараёнларидан бири ҳисобланиб, у инсоннинг ички ва ташқи хусусиятли ва изланишли фаолиятида, муайян даражага эга бўлган муаммоли вазиятнинг вужудга келиши ва унинг ҳал қилинишида иштирок этади. жаҳон психологиясида хаёл инсоннинг ижодий фаолиятнинг таркибий қисми сифатида талқин қилинади, у тизимий хусусиятли хатти-ҳаракатнинг оралиқ ва якуний маҳсуллари орқали акс этади, муаммоли вазиятда ноаниқлик, номаълумлик аломатлари вужудга келса, у ҳолда фаолият режасини қайта кўриб чиқишни таъминлайди. хаёл шакллари хаёлнинг асосий шакли хаёлот ёки фантазия деб номланади, лекин чет эл психологиясида хаёлнинг синоними сифатида қўлланилади. фантазия инсон онгида инъикос этила бошлаганидан эътиборан …
2 / 27
рзулигича қолади. бунинг сабабларидан бири шундаки, улар доимо муваффақиятсизликка учраши. оқибатда бир неча омадсизликдан кейин одам ўз режаларини амалиётда бажаришдан бош тортади ва орзуларга берилиб кетади. лекин орзу ҳаракатнинг ўрнини эгаллашни бошласа, бу психологик бузилиш ҳисобланади. одамнинг психологик жараёнида орзунинг устунлиги унинг хақиқатдан узоқлашишига олиб келади, ва ўзи ўйлаб чиққан дунёга олиб кетади, бу ҳолатлар эса одамнинг психологик ва социал ривожланишларига тўсиқ бўлади. хаёл хусусиятлари хаёлнинг аналитик хусусияти бўйича (немисча «tendens» лотинча «tendere» келиб чиққан бўлиб, психологиянинг тарихий тараққиёти давомида ҳар хил кўринишларда ҳукм суриб келмоқда. аналитик ҳолат хаёлнинг мазмунини, моҳиятини, предметини, асосан тубдан янги маҳсуллар, янгича образлар, тимсоллар, тасвирлар яратилишидан, атроф-муҳитнинг ифодаси, янги безакли, жилоли эканлигини қайд қилишдан иборатлигини тан олишдир. хаёлнинг синтетик хусусияти қуйидаги феноменлар билан ифодаланади: агглютинация – лот. “ёпиштирмоқ”, “елимламоқ” деган маънони билдириб, унда турли қисмларни битта қилиб янги образ яратилади. масалан: ялмоғиз кампир, сув париси ва бошқалар. гиперболизация – юнонча, бўрттириш, кучайтириш маъносини билдириб, образларни …
3 / 27
кловчи хаёл яъни тасаввур хаёли деб аталади. масалан, бадиий асарларда тасвирланган образлар, воқеалар, ҳодисалар. тикловчи хаёл қобилияти, айниқса, бадиий ва илмий асарлар ўқиш натижасида ривожланади. 2. ихтиёрий хаёл – киши аниқ бир мақсадни ўз олдига қўйиб, зарур бўлган вазифани бажаради. шу вазифаларни бажариш учун ўйлайди, фикр қилади, ўз онгида образлар яратади. демак, хаёлнинг бу тури аниқ мақсадга қаратилган бўлиб, ғайрат билан ишлашни яъни ироданинг, эмоционал туйғуларнинг мустаҳкамлигини талаб этади. 3. ихтиёрсиз хаёл – аниқ мақсадсиз, бирор ташқи сабаб билан ёки бирор туйғу-ҳиссиёт таъсири остида юзага келади, у бизнинг ихтиёримиздан ташқарида ишлай бошлайди ва образлар ўз-ўзича вужудга келади. ухлаганда туш кўришимиз ҳам ихтиёрсиз хаёл образига мисол бўла олади. бу йўналиш шахснинг эҳтиёжлари, мақсадлари, ҳиссиётлари, теварак-атрофдаги воқеликни хаёлан идрок қилишлари унинг устун турган тасаввурлари ва фикрлари билан белгиланади. 4. ижодий хаёл – бизнинг шахсий тажрибамиздагина эмас, балки турмушда ҳам бунгача бўлмаган буюм ва ҳодисалар ҳақида тасаввур ва образлар яратиш ва шу образларга …
4 / 27
муайян материаллар тўпланган ва таҳлил қилинган. қўрқинч юнонча phobos «фобия» деб номланади. фобия муайян шароитлар ва вазиятларда шахсда вужудга келадиган кучли асосга эга бўлмаган қўрқинч ва ташвишланишдан иборат, инсон томонидан енгиш имконият йўқ муттасил психопатологик ҳолати. мазкур патологик ҳолатнинг баъзи бирларига тушунча беришга ҳаракат қиламиз: 1) агарафобия- шахснинг гавжум майдонлардан, шоҳ кўчалардан ўтишига қўрқиши; 2) каустрофобия- инсоннинг эшигини қулфлаб ёлғиз ўтиришидан қўрқиши; 3) монофобия- шахснинг якка-ю ёлғиз, ҳеч кимсиз қолишдан қўрқиши; 4) атропофобия- инсоннинг кўпчилик даврасидан, ҳалойиқдан қўрқиши; 5) назофобия- одамнинг касал бўлиб қолишдан қўрқиши; 6) эйротрофобия- шахснинг кўпчилик даврасида изза бўлишдан, ўзини йўқотиб қўйишдан қўрқиши; 7) дидактоген- ўқувчи ёки талабанинг ўқитувчидан қўрқиши; 8) ятроген- беморнинг шифокордан қўрқиши ва ҳоказо. тафаккур – воқеиликдаги нарса ва ҳодисаларни билвосита нутқ ёрдамида акс эттиришдан иборат бўлган психологик жараён ҳисобланади. тафаккур структураси: тафаккур операциялари: анализ, синтез, таққослаш, абстракциялаш, конкретлаштириш, умумлаштириш, классификациялаш, системалаштириш. тафаккур турлари: кўргазмали ҳаракат, кўргазмали образ, ихтиёрий, ихтиёрсиз, ижодий. тафаккур шакллари: тушунча, …
5 / 27
мий, мавҳум, белги ва хусусиятларни якка, ёлғиз объектларга татбиқ қилиш билан ифодаланадиган фикр юритиш операцияси инсоннинг барча фаолиятларида актив иштирок этади. масалан, қоғознинг ранги қизил эканлигини. ёки ўртоғингиз жисмоний жиғатдан кучли эканлигини айтишимиз мумкин. умумлаштириш – нарса ва ҳодисалардаги хосса, белги, хусусият, аломатларини топиш ва шу умумийлик асосида уларни бирлаштириш тушунилади. масалан, қиш, баҳор, ёз, куз “фасл” деган тушунча орқали ифодаланади. ўсмир, ўспирин, етуклик, кекса “ёш даврлари” деган тушунча ифодаланади. классификациялаш – бир туркум ичидаги нарсаларнинг бир-бирига ўхшашлигига ва бошқа туркумдаги нарсалардан фарқ қилишига қараб, нарсаларни туркумларга ажратиш тизими классификация деб аталади. масалан, адабиёт, тарих, психология – гуманитар фанлари, фалсафа, иқтисод, ҳуқуқ – ижтимоий фанлар, математика, информатика, физика – аниқ фанлар. системалаштириш – айрим нарсалар, фактлар, ҳодиса ва фикрлар муайян тартибда макондаги, вақтдаги тутган ўрнига қараб ёки мантиқий тартибда жойлаштирилади. масалан, мебелларнинг хонадаги жойлаштирилиши маконий система ҳисобланади. ўтмишдаги воқеаларнинг хронологик тартибда жойлаштирилиши шу воқеаларнинг вақтига қараб системага солишнинг намунаси бўла …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 27 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"xayol va tafakkur" haqida

mavzu: toshkent viloyati tashqi iqtisodiy aloqalari 7-мавзу: хаёл. тафаккур. интеллект ва креативлик andijon - 2024 7-мавзу: хаёл. тафаккур. интеллект ва креативлик режа: 1.хаёл тўғрисида умумий тушунча 2.хаёл шакллари тўғрисида умумий тушунча 3. хаёл хусусиятлари ва турлари 4.тафаккур операциялари, турлари ва шакллари хаёл – мавжуд тасаввурлар асосида янги образларни яратишдан иборат бўлган психик акс эттириш жараёнидир. э.ғозиев фикрича, психологияда хаёл тафаккур сингари билиш жараёнларидан бири ҳисобланиб, у инсоннинг ички ва ташқи хусусиятли ва изланишли фаолиятида, муайян даражага эга бўлган муаммоли вазиятнинг вужудга келиши ва унинг ҳал қилинишида иштирок этади. жаҳон психологиясида хаёл инсоннинг ижодий фаолиятнинг таркибий қисми сифатида талқин қилинади, у тизимий хусусиятли хатт...

Bu fayl PPT formatida 27 sahifadan iborat (372,5 KB). "xayol va tafakkur"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: xayol va tafakkur PPT 27 sahifa Bepul yuklash Telegram