dialektika - rivojlanish haqidagi ta'limot. bilish nazariyasi - gnosеologiya. jamiiyat va inson falsafasi.

DOCX 15 стр. 35,9 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 15
2-мавзу. диалектика - ривожланиш ҳақидаги таълимот. билиш назарияси – гносеология. жамият ва инсон фалсафаси. режа: 1. фалсафа тарихида ривожланиш ҳақидаги қарашлар эволюцияси. ривожланиш типлари. 2. қонун тушунчаси. фалсафанинг асосий қонунлари. 3. категория тушунчаси ва уларнинг турлари. 4. билиш назариясининг предмети ва ўзига хос хусусиятлари. гносеология 5. билишнинг асосий турлари ва шакллари. 6. жамият ва тарихнинг ўзгарувчанлигининг фалсафий жиҳатлари. 7. цивилизация тушунчасининг таҳлили ва турли ёндашувлар таснифи. 8. қадрият тушунчасининг тавсифи ва моҳияти. 1. фалсафа тарихида ривожланиш ҳақидаги қарашлар эволюсияси. ривожланиш типлари. фалсафа тарихида ривожланиш ҳақидаги қарашлар эволюсияси фалсафа фанининг пайдо бўлиши билан боғлиқ. бу муаммолар таҳлили фалсафада «диалектика» тушунчаси орқали ифодаланган. бу тушунча фалсафа тарихида турли даврларда турли маъноларни ифодалаб келган. диалектика дастлабки даврларда ўзаро бахс, мунозара олиб борувчи мутафаккирларнинг муҳокамаларидаги қарама-қарши, зид фикрларнинг тўқнашуви ва шулар асосида ҳақиқатни аниқлаш маъносини ифодалаган. антик давр мутафаккирлари, диалектика деганда ўзаро баҳслашув санъатини, мунозара асосида ҳақиқатга эришиш усулини тушунганлар. масалан, антик давр мутафаккири …
2 / 15
демак, объектив диалектика — бу нарсалар, буюмлар диалектикасидир; субъектив диа¬лектика эса, объектив диалектиканинг инсон онгидаги инъикоси — яъни, тафаккур диалектикасидир. объектив диалектика субъектив диалектикани вужудга келтиради. бу жиҳатдан диалектикага "янгича ёндошиш хегел диалектикасидан тубдан фарқ қилади. хегел диалектикасига кўра фикр, тафаккур диалекти¬каси нарсалар, буюмлар диалектикасини яратади, яъни субъектив диалектика объектив диалектикани туғдиради. бошқа файласуфларнинг таълимотига кўра эса, аксинча, нарсалар, буюмлар диалектикаси фикр, тафаккур диалектикасини яратади. дунёга диалектик қараш — бу барча нарса ва ҳодисаларни, уларнинг инсон миясидаги инъикослари — инсон билишини ҳам ўзаро алоқадорликда ва боғланишда, қарама-қаршиликлар бирлиги ва курашида, миқдор ва сифат ўзгаришларининг бир-бирига ўтишида, эскининг ўрнини янги эгаллаши хуллас, уларни «ўз ҳаракати»да, ўзгариб ва ривожланиб туришида, пайдо бўлиб ва йўқ бўлиб туришида, ва айни вақтда ҳамма нарса ўзаро боғлиқлик ва алоқа¬дорликда ва ўзаро муносабатда, деб тушунишдир. бундай тушуниш диалектик қарашни вужудга келтиради. дунёга диалектик қараш диалектик тафаккурни юзага келтаради. тафаккурнинг софистик, эклектик, метафизик, догматик усуллари диалектик тафаккур усулининг …
3 / 15
нлик билан улар фикрларини чалғитадиган кишилар ҳам софист¬лар, деб атала бошланади. софистик тафаккур усули ёки софистика муҳокама жараёнида билиб туриб, атайлаб ёлғон асослардан ёлғон хулосалар чиқариш асосида фикр юритиш усулидир. шу сабабли софистикани форобий «ёлғондакам донолик» деб, изоҳдайди. унинг фикрича, софистик тафаккур усули билан фикр юритувчи киши ўрганилиши лозим бўлган нарсаларни ўрганишда ақлни тўғри йўлдан чалкаштиради ва ёлғонни рост шаклда тасаввур қилишга мажбур қилиб, кишини тўғри фикрлашдан адаштиради. догматика. тафаккур фалсафадаги амалиёт ва фаннинг янги маълумотларини ҳисобга олмай, конкрет макон ва замон билан боғлиқ бўлмаган, ўзгармас тушунчалар ва қоидалар билан иш кўрувчи тафаккур усулидир. дастлаб табиатшунослик фанлари соҳасида табиатни текшириш усули сифатида пайдо бўлган метафизика «табиатдаги буюмлар ва жараёнларни бир-биридан ажратилган ҳолда, улар ўртасидаги умумий боғланишдан ташқарида текширишга ва шунинг натижасида, уларни ҳаракат ҳолатида эмас, балки ҳаракатсиз ҳолатида, муҳим даражада ўзгарадиган нарса сифатида эмас, балки ўлик нарсалар сифатида текширишга» кишиларни одатлантириб қўя бошлайди. бундай текши¬риш ва тушуниш бора-бора ўзига хос …
4 / 15
да содир бўладиган янгиликларни ўз вақтида пайқамасликка, истиқболни олдиндан кўришга тўсқинлик қилади. догматик тафаккурга эга кишилар, айниқса, раҳбарлик соҳаларида жамиятга жуда катта зарар келтирадилар, улар жаҳон (жамият) тараққиётининг ўзгарган шароитларини ҳисобга олмасдан, ўзлари кўниккан вазиятга мувофиқ эски қарашларга каттиқ ёпишиб олиб, иш тутадилар ва фикр юритадилар. диалектиканинг иккинчи жиҳати унинг ривожланиш ва тараққиёт тўғрисидаги таълимот эканлигидир. чунки табиат ва жамиятдаги нарса ва ҳодисалар, уларнинг инсон мия-сидаги инъикослари — бизнинг тасаввур ва тушунчаларимиз ўзаро боғлиқ ва алоқадор, бир-бирига таъсир ва акс таъсир этиб туриши уларнинг доимий равишда ҳаракатда, ўзгариш ва ривожланишда бўлишини тақозо этади, уларнинг янгилари пайдо бўлиб, эскилари йўқ бўлиб туради. нарса ва ҳодисаларнинг ҳаракати, ўзгариш ва ривожланишлари уларнинг ўзаро алоқадорлиги ва боғланишлари асосида содир бўлади. бизни қуршаб турган барча нарса ва ҳодисалар: галактикалардан тортиб юлдузларгача, юлдузлардан тортиб эр ва қуёшгача, эрнинг ўзидан тортиб, ундаги турли-туман моддалар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсигача, кишилик жамиятидан тортиб то инсон ва унинг тафаккуригача ҳамма-ҳаммаси …
5 / 15
юқолиб, улар ўрнини янги нарса ва ҳодисалар олади. ўзгариш эса ривожланишдан шу билан фарқ қиладики, у ўз ичига прогрессларни ҳам олади. ривожланиш—бу прогрессдан иборат ўзгариш бўлиб, кенг маънода қуйидан юқорига, оддийдан мураккабга қараб илгарилаб борувчи ҳаракатдир. ҳар қандай реал ривожланиш спиралсимон ҳолда, унинг ҳар бир янги ўрами олдингисига қараганда кенгроқ, бойроқ, мазмунлироқ, юқорироқ асосда эгри-бугри йўллар би¬лан содир бўлади. қонун ва қонуният тушунчаси. фалсафанинг асосий қонуниятлари. қонун деганда, аввало, объектив реалликнинг муҳим томони ҳақида гап боради. фан қонунларида, илмий қонунларда ўз ифодасини топтан объектив табиат ва жамият қонунлари давлат¬нинг, шароитнинг ўзгариши билан ўзгармайди ҳам, йўқ бўлмайди ҳам. чунки уларнинг объектив мавжудлиги шундаки, биз уларни биламизми-йўқми, барибир у ҳодисалар муносабатида амал қилаверади турли фанларни ўрганиш билан, масалан, бутун олам тортилиш қонуни, планеталар ҳаракати қонуни ва ўсимликларнинг ўсиш қонунларини билиб оламиз. лекин бизнинг уларни билиш ёки билмаслигимиздан қатъий назар, планеталар ўз қонунига биноан ҳаракат қилаверади,ўсимликлар ўсаверади, қиш, баҳор, ёз ўзгараверади ва ҳоказо. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 15 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "dialektika - rivojlanish haqidagi ta'limot. bilish nazariyasi - gnosеologiya. jamiiyat va inson falsafasi."

2-мавзу. диалектика - ривожланиш ҳақидаги таълимот. билиш назарияси – гносеология. жамият ва инсон фалсафаси. режа: 1. фалсафа тарихида ривожланиш ҳақидаги қарашлар эволюцияси. ривожланиш типлари. 2. қонун тушунчаси. фалсафанинг асосий қонунлари. 3. категория тушунчаси ва уларнинг турлари. 4. билиш назариясининг предмети ва ўзига хос хусусиятлари. гносеология 5. билишнинг асосий турлари ва шакллари. 6. жамият ва тарихнинг ўзгарувчанлигининг фалсафий жиҳатлари. 7. цивилизация тушунчасининг таҳлили ва турли ёндашувлар таснифи. 8. қадрият тушунчасининг тавсифи ва моҳияти. 1. фалсафа тарихида ривожланиш ҳақидаги қарашлар эволюсияси. ривожланиш типлари. фалсафа тарихида ривожланиш ҳақидаги қарашлар эволюсияси фалсафа фанининг пайдо бўлиши билан боғлиқ. бу муаммолар таҳлили фалсафада «диалектика...

Этот файл содержит 15 стр. в формате DOCX (35,9 КБ). Чтобы скачать "dialektika - rivojlanish haqidagi ta'limot. bilish nazariyasi - gnosеologiya. jamiiyat va inson falsafasi.", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: dialektika - rivojlanish haqida… DOCX 15 стр. Бесплатная загрузка Telegram