яримўтказгичли лазер

DOC 1,2 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1447860218_62328.doc яримўтказгичли лазер режа: 1. энергетик сатҳлар ва соҳалар 2. электронларни энергетик соҳалар бўйича тақсимоти 3. инверс бандлик ва когерент нурланиш ҳосил қилиш 4. яримўтказгичли инжекцион лазер яримўтказгичли лазер, қаттиқ жисмли лазерларнинг ўзига хос турига киради. бу турдаги лазерларда инверс бандлик ҳосил қилишни ва когерент нурланиш олишни энергетик сатҳлар ҳамда энергетик соҳалар асосида тушунтириш мумкин. энергетик сатҳлар ва соҳалар квант физикаси асосларига кўра, қаттиқ жисмни ташкил этган атомлардаги электронлар улардаги ядролар билан электр кучлари орқали боғланган бўлиб, боғланиш энергияси дискрет қийматларни қабул қилади. ядрога энг яқин турган электрон энг кичик дискрет энергияга эга бўлиб, уни энг қуйи энергетик сатҳда жойлашган деб қараш мумкин. бу ядродан узоқлашган электроннинг энергияси ядрога энг яқин турган (яни энг қуйи энергетик сатҳда жойлашган) электроннинг энергиясидан катта бўлиб, у бирор юқори энергетик сатҳда жойлашган деб қабул қилиш мумкин. электронлар жойлашган сатҳлар жуда кўп бўлади ва қаттиқ жисмнинг соҳалар назариясига асосан энергетик сатҳлар тўплами энергетик соҳаларни ташкил …
2
нг юқори чегараси энергиясини айирмасига тенг. электронлар энергетик сатҳларнинг ва соҳаларнинг схематик диаграммаси 23-расмда келтирилган. 23.а-расмда металлардаги электрон энергия сатҳлари келтирилган. яримўтказгич моддаларда энергетик соҳалар диаг-раммаси 23.б–расмда кўрсалтилгандек бўлади. фақат тақиқланган соҳанинг кенглиги диэлектрикларникига нисбатан камроқ бўлиб, қиймати бир электрон вольт атрофида бўлади. яримўтказгич модда (масалан германий ёки кремний) атомининг ташқи электрон қобиғида тўрттадан валент электронга эга. ушбу моддаралнинг фазовий кристалл панжариси ўзаро валент электронлар орқали боғланган атомлардан ташкил топган. атомларнинг бундай боғланиши ковалент боғланиш дейилади. яримўтказгичнинг (соф, аралашмасиз) электр ўтказувчанлиги ёки унда инверс бандлик ҳосил бўлишини 24- расмда келтирилган 23-расм. электронлар энергия сатҳларининг (а) металдаги ва (б) диэлектрикдаги диаграммалари. энергетик структура орқали тушунтириш қулайроқ. ҳарорат мутлоқ нолда яримўтказгичдаги барча электронлар ядро билан боғланган бўлиб, улар валент соҳада жойлашган бўлади ва бу ҳолда яримўтказгич диэлектрикдан фарқ қилмайди. ҳарорат орта бошлаган сари, валент соҳадиги боғланган электронларнинг энергияси ортиб, улар ядро билан боғланишни узиб, ўтказувчанлик соҳасига ўтабошлайдилар. ушбу ўтишлардан бири 24-расмда валент …
3
иридан, ташқи катта энергияли (тезликдаги) элек-тронлар, радиоактив нурланиш ёки фотонлар оқими билан ҳосил қилиш мумкин. ушбу усулнинг схематик чизмаси 25-расмда тасвирланган. пластинканинг олти томонидан икки қарама-қарши томони 25-расмда кўрсатилгандек силлиқланган ва улар оптик кўзгу вазифасини бажарадилар. қолган томонлари ғадир-будир қилиб ишлов берилган. энергияси 50 ва 100 кэв ораликдаги электронлар оқими ясси пластина ичига кириб боради ва ундаги боғланган электронлар билан тўқнашиб, уларни узиб, валент соҳадан ўтказувчанлик соҳасига ўтказадилар. бу электронлар ўтказувчанлик соҳасининг тубида тўпланишади. валент соҳада боғланишдан узилган электронлар ўрнида эса коваклар пайдо бўлади ва улар валент соҳанинг юқори қисмида тўпланади. бу ҳолатда ўтказувчанлик соҳасидаги эркин электронлар сони термодинамик мувозанат ҳолатдаги яримўтказгичнинг ўтка-зувчанлик соҳадаги эркин электронлар сонидан кўп 25-расм. электронлар оқими билан соф яримўтказгичда когерент нурланиш олишнинг схематик чизмаси. бўлади ва ўз навбатида валент соҳадаги коваклар сони термодинамик мувозанатдаги яримўтказгичнинг валент соҳасидаги коваклар сонидан ортиқ бўлади. соф яримўтказгичдаги ушбу ҳолатга инверс бандлик ҳолати дейилади. соф яримўтказгич ҳажмининг бирор нуқтасида зарраларнинг …
4
урий нурланишлар миқдори ортиб боради. бу жараёнида бир қисм нурланиш яримўтгазгичнинг кўзгули сирт томониларидан чиқиб туради. албатта бу жараён узлуксиз давом этиши учун яримўтказгич пластинага ташқаридан узлуксиз равишда электронлар киритилиб туриши керак. тажрибаларнинг кўрсатишича бу усулдаги дамлаш жараёнида яримўтказгич пластина тез қизиб кетади ва шунинг учун у мажбурий равишда совутилиб турилиши зарур. яримўтказгичли инжекцион лазер яримўтказгичли инжекцион лазернинг ишлаш тамойили турли ўтказувчанликга эга бўлган яримўтказгичларнинг ўтиш соҳасидаги p-n ўтиш ёки n-p ўтиш ҳодисасига асосланган. яримўтказгичда p-n ўтиш ҳодисасини кўриш учун мисол тариқасида тўрт валентли бир хил моддали соф яримўтказгич олинади( уни икки қисмга ажратиб, уларга мос равишда уч ва беш валентли соф яримўтказгич моддалар киритилиб, турли хилдаги, яьни (p ва n) ўтказувчанлик ҳосил қилинади. шу қисмлар орасида шартли ўта юпқа қатлам бор деб( бу қатламни икки хилдаги ўтказувчанликга эга ўтказгичларнинг бир-бири билан туташган соҳаси( яьни контакт соҳаси деб қараш мумкин. ушбу контакт соҳасидаги p-n ўтиш ҳодисасини кўрайлик (26-расм). масаланинг моҳиятини …
5
мусбат ва манфий ионларнинг юзага чиқиши, шу соҳада икки қопламалари мусбат ва манфий зарядланган конденсатор каби икки қатлам вужудга келади. бу қатламда потенциаллар айирмаси (к ва майдон кучланганлиги ек бўлган электр майдон пайдо бўлади (26-расм). бу электр майдоннинг йўналиши шундайки( у асосий ток ташувчиларнинг ҳаракатига тўсқинлик қилиб( асосий бўлмаган зарядларни ҳаракатлантириб кўчиради. бу зарядларнинг кўчиш натижасидаги ток силжиш токи дейилади. асосий ток ташувчиларнинг диффузияси натижасидаги ток( асосий бўлмаган ток ташувчиларнинг силжиш токига тенг бўлганда 26-расм. яримўтказгичли р-n ўтишдаги жараёнларни тушин- тириш учун зарур бўлган чизмалар. (nк-коваклар, ne- электронлар концентрацияси). контакт соҳасида динамик мувозанат вужудга келади. бу ҳолда зарядларга камбағаллашган соҳа, яримўтказгичнинг электрон ва ковак ўтказувчанликга эга бўлган қисмларини бир-биридан ажратиб туради. бундай соҳани тўсиқ қатлам деб( пайдо бўлган потенциаллар айирмасини эса( потенциал тўсиқ деб аталади. шу p-n ўтиш соҳасига ташқи электр манбаи уланган ҳолни кўрайлик (27-расм). ташқи электр манбанинг манфий қутбини p-n ўтишнинг p қисмига( электр манбанинг мусбат қутбини эса …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "яримўтказгичли лазер"

1447860218_62328.doc яримўтказгичли лазер режа: 1. энергетик сатҳлар ва соҳалар 2. электронларни энергетик соҳалар бўйича тақсимоти 3. инверс бандлик ва когерент нурланиш ҳосил қилиш 4. яримўтказгичли инжекцион лазер яримўтказгичли лазер, қаттиқ жисмли лазерларнинг ўзига хос турига киради. бу турдаги лазерларда инверс бандлик ҳосил қилишни ва когерент нурланиш олишни энергетик сатҳлар ҳамда энергетик соҳалар асосида тушунтириш мумкин. энергетик сатҳлар ва соҳалар квант физикаси асосларига кўра, қаттиқ жисмни ташкил этган атомлардаги электронлар улардаги ядролар билан электр кучлари орқали боғланган бўлиб, боғланиш энергияси дискрет қийматларни қабул қилади. ядрога энг яқин турган электрон энг кичик дискрет энергияга эга бўлиб, уни энг қуйи энергетик сатҳда жойлашган деб қараш мумкин. бу яд...

Формат DOC, 1,2 МБ. Чтобы скачать "яримўтказгичли лазер", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: яримўтказгичли лазер DOC Бесплатная загрузка Telegram