яримўтказгичларни электрофизик хусусиятлари

PDF 5 pages 241.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
11– мавзу: яримўтказгичларни электрофизик хусусиятлари. режа: 1. яримўтказгичларнинг солиштирма ўтказувчанлиги. қаттиқ жисм зоналар назарияси элементлари. 2. яримўтказгичлар электр ўтказувчанлиги. эркин заряд ташувчиларнинг мувозанат ҳолатдаги концентрацияси. 3. номувозанат заряд ташувчилар. яримўтказгичдаги токлар. замонавий электроника қурилмалари ярим ўтказгичли материаллардан тайёрланади. ярим ўтказичлар кристалл, аморф ва суюқ бўлади. ярим ўтказгичли техникада асосан кристалл ярим ўтказгичлар (1010 асосий модда таркибида бир атомдан ортиқ бўлмаган киритма монокристаллари) қўлланилади. одатда ярим ўтказгичларга солиштирма электр ўтказувчанлиги  металлар ва диэлектриклар оралиғида бўлган ярим ўтказгичлар киради (уларнинг номи ҳам шундан келиб чиқади). хона температурасида уларнинг солиштирма электр ўтказувчанлиги 10-8дан 105гача см/м (метрга сименс)ни ташкил этади. металларда  =106-108 см/м, диэлектрикларда эса  =10-8- 10-13 см/м. ярим ўтказгичларнинг асосий хусусияти шундаки, температура ортган сари уларнинг солиштирма электр ўтказучанлиги ҳам ортиб боради, металларда эса камаяди. ярим ўтказгичларнинг электр ўтказувчанлиги ёруғлик билан нурлантириш ва ҳатто жуда кичик киритма миқдорига боғлиқ. ярим ўтказгичларнинг хоссалари қаттиқ жисм зона назарияси билан тушунтирилади. ҳар бир …
2 / 5
ни электронлар бир-бирига жуда яқин жойлашганлиги учун, энергетик сатҳларни силжиши ва ажралишига олиб келади ва натижада рухсат этилган энергетик зоналар юзага келади. энергетик зонада рухсат этилган сатҳлар сони кристалдаги атомлар сонига тенг бўлади. рухсат этилган зоналар кенглиги одатда бир неча электрон – вольтга тенг (электрон – вольт – бу 1в га тенг бўлган потенциаллар фарқини енгиб ўтган электроннинг олган энергияси). рухсат этилган зонадаги минимал энергия сатҳи туби (wc), максимал энергия эса шипи (wv) деб аталади. 10.1-расмда ярим ўтказгичнинг зона диаграммаси келтирилган. таъқиқланган зона кенглиги wт ярим ўтказгичнинг асосий параметри бўлиб ҳисобланади. 11.1 – расм. яримўтказгичларда тақиқланган зона кенглиги деб аталувчи wg параметр энг муҳим параметр ҳисобланади. температура ортиши билан тақиқланган зона кенглиги камайиб боради. электроникада кенг қўлланиладиган ярим ўтказгичларнинг таъқиқланган зона кенгликлари wт (эв) қуйидагига тенг: германий учун – 0,67, кремний учун – 1,12 ва галлий арсениди учун -1,38. диэлектрикларда таъқиқланган зона кенглиги wт 2 эв, металларда эса рухсат этилган …
3 / 5
яли у ёки бу энергетик сатҳларни эгаллайдилар. мувозанат ҳолатда (t=const) ўтказувчанлик электронлари ва ковакларининг ўзгармас концентрациялари юзага келади. 10.2-расмда металл, яримўтказгич ва диэлектрикнинг т= 0 кдаги зона диаграммалари келтирилган. металларда ўтказувчанлик зонаси валент зонасига киришиб кетган бўлади. диэлектрикларда эса таъқиқланган зона кенглиги бир неча электрон- вольтни (электрон – вольт, бу электрон 1 в потенциаллар фарқидан олган энергияси) ташкил этади. энг кенг қўлланиладиган ярим ўтказгичларнинг тақиқланган зона кенглиги 0,52,5 эв ни ташкил этади. энергетик сатҳларнинг эгалланганлик холати кристалларнинг электр ўтказувчанлигида намоён бўлади. ташқи манъба ҳисобига кристаллда электр токни юзага келтириш учун электр майдон ҳосил қилинади. бу майдон электронларни тезлатади ва уларни энергиясини оширади. зона диаграммаси тилида бу жараён электронларни қўзғатилиши дейилади. бунда электронлар дастлабки эгаллаб турган энергетик сатҳидан зонанинг бошқа юқорироқ сатҳига кўчади. электронлар билан буткул тўлган зонадаги электронлар ўз энергияларини ўзгартира олмайдилар ва шу сабабли электр токи ҳосил қилишда иштирок эта олмайдилар. демак, т=0 к да ярим ўтказгичнинг электр ўтказувчанлиги …
4 / 5
й деб аталади ва i ҳарфи билан белгиланади. 11.2 - расм 11.2 – расмдан кўриниб турибдики, кремний хусусий кристаллида унинг атомининг тўртта валент электрони кремнийнинг қўшни атомининг тўртта электрони билан боғланиб, мустаҳкам саккиз электронли қобиқ (тўғри чизиқ) ҳосил қилади. 0 к температурада бундай ярим ўтказгичда эркин заряд ташувчилар мавжуд бўлмайди. лекин температура ортиши билан ёки ёруғлик нури туширилганда ковалент боғланишларнинг бир қисми узилади ва валент электронлар ўтказувчанлик зонасига ўтиш учун етарлича энергия оладилар (11.2 б-расм). натижада валент электрон эркин заряд ташувчига айланади ва кучланиш таъсир эттирилса у ток ҳосил қилишда иштирок этади. электрон йўқотилиши натижасида атом мусбат ионга айланади. бир вақтнинг ўзида валент зонада бўш сатҳ ҳосил бўлади ва валент электронлар ўз энергияларини ўзгартиришларига, яъни валент зонасининг бирор рухсат этилган сатҳидан бошқасига ўтишига имкон яратилади. шундай қилиб у ток ҳосил бўлиш жараёнида қатнашиши мумкин. температура ортган сари кўпроқ валент электронлар ўтказувчанлик зонасига ўтадилар ва электр ўтказувчанлик ортиб боради. валент зонадаги …
5 / 5
лган электронлар ва коваклар ярим ўтказич кристаллида яшаш вақти деб аталадиган бирор вақт мобайнида тартибсиз ҳаракатланадилар, сўнгра эркин электрон тўлиқ бўлмаган боғланишни тўлдиради ва боғланиш ҳосил бўлади. бу жараён рекомбинация деб аталади. ўзгармас температурада (бошқа ташқи таъсирлар мавжуд бўлмаганда) кристалл мувозанат ҳолатда бўлади. яъни, генерацияланган заряд ташувчилар жуфтлиги сони рекомбинацияланган жуфтликлар сонига тенг бўлади. бирлик ҳажмдаги заряд ташувчилар сони, яъни уларнинг концентрацияси, солиштирма электр ўтказучанлик қийматини беради. хусусий ярим ўтказгичларда электронлар концентрацияси коваклар концентрациясига тенг бўлади (ni= pi). n (negative сўзидан) ва p ҳарфлари (positive сўзидан) мос равишда электрон ва ковакка мос келади. киритмасиз ярим ўткзгичда ҳосил бўлган электрон ва коваклар хусусий эркин заряд ташувчилар ва уларга асосланган электр ўтказувчанлик эса – хусусий электр ўтказувчанлик деб аталади.

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About "яримўтказгичларни электрофизик хусусиятлари"

11– мавзу: яримўтказгичларни электрофизик хусусиятлари. режа: 1. яримўтказгичларнинг солиштирма ўтказувчанлиги. қаттиқ жисм зоналар назарияси элементлари. 2. яримўтказгичлар электр ўтказувчанлиги. эркин заряд ташувчиларнинг мувозанат ҳолатдаги концентрацияси. 3. номувозанат заряд ташувчилар. яримўтказгичдаги токлар. замонавий электроника қурилмалари ярим ўтказгичли материаллардан тайёрланади. ярим ўтказичлар кристалл, аморф ва суюқ бўлади. ярим ўтказгичли техникада асосан кристалл ярим ўтказгичлар (1010 асосий модда таркибида бир атомдан ортиқ бўлмаган киритма монокристаллари) қўлланилади. одатда ярим ўтказгичларга солиштирма электр ўтказувчанлиги  металлар ва диэлектриклар оралиғида бўлган ярим ўтказгичлар киради (уларнинг номи ҳам шундан келиб чиқади). хона температурасида уларнинг соли...

This file contains 5 pages in PDF format (241.0 KB). To download "яримўтказгичларни электрофизик хусусиятлари", click the Telegram button on the left.