falsafa fanining predmeti, mazmuni va jamiyatdagi roli

PPT 45 pages 2.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 45
powerpoint presentation 1-маъруза: тошкент тиббиёт академияси ижтимоий фанлар кафедраси мавзу. фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли маърузачи: ф.ф.н., доцент ф.с.атамуратова режа: 1. фалсафа мавзуси ва фалсафий билимлар моҳияти. 2. дунёқараш ва унинг тарихий турлари. 3. фалсафа фанининг предмети. 4. фалсафанинг асосий функциялари. фалсафанинг соҳалари. 5. асосий фалсафий йўналишлар. қадимги даврда фалсафа барча назарий фикрларни, маънавий ҳаётнинг ҳамма томонларини қамраб олувчи фикрлар тизими сифатида қадимги юнонистон ва римда эр.авв. vii-iii асрларда пайдо бўлган. агар фалсафа сўзининг келиб чиқиши (этимологияси)га эътибор берсак, фалсафа юнонча «филио» - севаман, «софия» - донолик сўзларидан олинган бўлиб, донолик, донишмандлик билан шуғулланиш деб қаралади. донишмандликнинг ўзи нима? қадимги юнон файласуфи диоген (э.авв. 400-325) дан донишманд ким? - деб сўрашганда, у: «ҳақиқий донишманд худодир, биз донишмандликни севгувчилармиз» - деган. донишмандликнинг ўзи нима? грек мутафаккири гераклит (520-460) шогирдларига мурожаат қилиб, “дўстим, сен ҳали ёшсан, умрингни бекор ўтказмай десанг, фалсафани ўрган”, деб уқтиради. донишмандликнинг ўзи нима? сократ (э.о. 470-399 …
2 / 45
сафа нима дегани?» баъзи таълимотларда фалсафа «тўғри фикрлаш орқали эришилган билим» (т.гоббс) умуман, «фанларни кўриб муҳокама қилувчи» (г.в. хегел) деб кенг тасаввур қилинса тор маънода, масалан, «фикрнинг мантиқий ойдинлашуви» (л.витгенштейн) сифатида тушунилади. умуман фалсафани ифода қилиш мумкинми? немис файласуфи г.в.хегел (1770-1831) муайян фалсафа ягона жаҳон фалсафасининг - тарихий босқичлари, уни шаклланиш онлари ва бир бутун ривожланишининг моҳиятидир, деб ҳисоблаган. фалсафага берилган энг оддий ва дастлабки таърифлар: фалсафа - бу дунёқараш ёки бошқача айтганда: фалсафанинг мавзуси - «дунё - инсон» тизимидир. дунёқараш - бу инсонни ўраб турган дунё ва унинг унда тутган ўрнига нисбатан қарашлар мажмуидир. дунёқарашнинг асосий масаласи «мен» (субъект дунёси) «мен - эмас» (субъектга нисбатан ташқарида бўлган дунё) дунёқараш дунё тўғрисидаги умумий ғоялар, қарашлар, инсоннинг дунёда тутган ўрни, ҳаётий йўналиши, ишонч эътиқоди, идеали, билим тамойиллари, ўзи ва бошқаларнинг ҳаётдаги ўрнини белгилаб олиши, инсон моҳиятини, ўзлигини англаши ҳақидаги қарашлар тизимидир. ҳар қандай дунёқараш таркибига: билим, баҳолаш, эътиқод ва ақидалар киради. …
3 / 45
биат ва ижтимоий турмушнинг шундай шаклини ўзида халқ хаёлан ғайритабиий онгсизларча бадиий қайта ишлаб чиққан. мифологик дунёқараш 1) муайян халқнинг ёки жамоанинг қарашлари 2) унда жамиятнинг маълум маънавий маданий қадриятлари мужассамлашган 3) унда табиат ва жамият бир бутун борлиқнинг умумий бирлиги, алоқадорлигининг дастлабки манзараси ўз ифодасини топган дин табиат, жамият, инсон ва унинг онги, яшашдан мақсади ҳамда тақдири инсониятнинг бевосита қуршаб олган атроф муҳитдан ташқари бўлган, уни яратган, айни замонларда инсонларга тўғри, ҳақиқий, одил ҳаёт йўлини кўрсатадиган ва ўргатадиган илоҳий қудратга ишонч ва ишонишни ифода этадиган маслак, қараш таълимотидир. диний дунёқараш оламдаги воқеа ва ҳодисалар сабабларини илоҳий кучлар, олдиндан белгиланган мақсадлар билан боғлаб тушунишдир. фалсафий дунёқараш дунёқарашнинг аввалги шакллари – миф ва диндан фарқли ўлароқ, фалсафа дунёни эътиқод ва туйғуларга таяниб эмас, балки ақл ва билимларга таянган ҳолда тушунтиради. дастлабки фалсафий фикрлар эрамиздан аввалги vii—vi асрларда шакллана бошлаган фалсафий дунёқараш дунёни, борлиқни ақлий жиҳатдан умумлаштириб тушунтирувчи назарий қарашлар тизимидир. фалсафий …
4 / 45
ўлади: фалсафа фан фалсафа доим у ёки бу файласуф номи билан боғланади, унинг ғояларига қўшилиши ёки қўшилмаслик масалаларига боғлиқ бўлиши мумкин фан эса, ўз моҳиятга кўра жамоа меҳнати маҳсулидир фалсафада (муайян фандан фарқли ўлароқ) ягона тил ва ягона тизим мавжуд эмас фанда эса монизм ҳукм суради, чунки ҳеч бўлмаса фаннинг у ёки бу муайян соҳасидаги асосий тамойиллар, қонунлар ва категориялар тизимига нисбатан ёндашувлар бирлиги мавжуд бўлади фалсафа илмий билимлар ва далиллардан кенг фойдаланади, бироқ унинг узил-кесил хулосалари ишончли деб ҳисобланиши мумкин эмас, асосан файласуфларнинг субъектив фикрлари ва мулоҳазаларига асосланади. фан эса моҳият эътибори билан исботланган ва синалган билимлар олишга ҳаракат қилади фалсафий билимларни тажрибада синаш мумкин эмас инсонда билишга қизиқиш уйғотадиган, мифология, дин ёки фан жавобларидан қониқмаган инсоннинг ўзига маълум билимлар ва тажрибага, муайян эътиқод, ишонч ва интуицияга таянган ҳолда оқилона асосланган жавоблар беришга ҳаракат қиладиган, саволлар туғдирадиган ҳар қандай объектив ва субъектив борлиқ фалсафанинг предмети ҳисобланади. фалсафа энг аввало …
5 / 45
ка йўналтира олишидадир. фалсафа бир неча функцияларни бажаради дунёқарашлик функцияси гносеологик функцияси методологик функцияси ижтимоий функцияси эвристик функцияси праксиологик функцияси интегратив функцияси тарбиявий функцияси фалсафа фанининг мустақил соҳалари онтология гносеология антропология аксиология ижтимоий фалсафа праксиология футурология фалсафа фанининг мустақил соҳалари этика мантиқ эстетика фалсафа тарихи теософия методология маданият фалсафаси ҳуқуқ фалсафаси техники фалсафаси тарих фалсафаси турли фалсафий йўналишлар идеализм руҳий ибтидога қадар ҳам ва унга боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган табиат, моддий субстанция бирламчи­ли­гидан келиб чиқади руҳ ва онг бирламчилигидан, шахсий онг (субъектив идеализм) ёки шахсдан ташқари руҳнинг мутлақ ғоялиги (объектив идеализм)дан келиб чиқади тенг ҳуқуқли мустақил (моддий ва руҳий) икки асос борлигидан келиб чиқади кўпчилик субстанциялардан иборат дуализм материализм монизм ягона субстанция плюрализм фалсафа ўзбекистонда яшовчи халқларнинг миллий хусусиятлари ва яшаш тарзининг ўзига хослигини, минтақада вужудга келган муайян-тарихий шароитни ҳисобга олган ҳолда умумий тушунчалар, инсоният тараққиётининг умумий мантиғи, ижтимоий-сиёсий гуруҳлар, у ёки бу сиёсий ғоялар ва давлатларнинг амалий фаолиятларидан …

Want to read more?

Download all 45 pages for free via Telegram.

Download full file

About "falsafa fanining predmeti, mazmuni va jamiyatdagi roli"

powerpoint presentation 1-маъруза: тошкент тиббиёт академияси ижтимоий фанлар кафедраси мавзу. фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли маърузачи: ф.ф.н., доцент ф.с.атамуратова режа: 1. фалсафа мавзуси ва фалсафий билимлар моҳияти. 2. дунёқараш ва унинг тарихий турлари. 3. фалсафа фанининг предмети. 4. фалсафанинг асосий функциялари. фалсафанинг соҳалари. 5. асосий фалсафий йўналишлар. қадимги даврда фалсафа барча назарий фикрларни, маънавий ҳаётнинг ҳамма томонларини қамраб олувчи фикрлар тизими сифатида қадимги юнонистон ва римда эр.авв. vii-iii асрларда пайдо бўлган. агар фалсафа сўзининг келиб чиқиши (этимологияси)га эътибор берсак, фалсафа юнонча «филио» - севаман, «софия» - донолик сўзларидан олинган бўлиб, донолик, донишмандлик билан шуғулланиш деб қаралади. донишмандл...

This file contains 45 pages in PPT format (2.7 MB). To download "falsafa fanining predmeti, mazmuni va jamiyatdagi roli", click the Telegram button on the left.

Tags: falsafa fanining predmeti, mazm… PPT 45 pages Free download Telegram