"ўзбекистоннинг энг янги тарихи" ўқув фанининг предмети, мақсади ва вазифалари хамда назарий методологик тамойиллари

DOCX 14 sahifa 40,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 14
1-мавзу: “ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети,мақсади ва вазифалари хамда назарий методологик тамойиллари. режа: 1. “ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг предмети мақсади ва вазифалари. 2. фанни ўқитишнинг назарий методологик тамойиллари. 3. ўзбекистон республикаси президентининг 2017-йил 3-июндаги қарори асосидаги вазифалар. ш.м.мирзиёев маънавий етук шахсни тарбиялашда тарихий хотиранинг ўрни ва сабоқлари хақида. ххi глобаллашув асрида таълим соҳасида мазкур фанни ўқитишдаги назарий концептуал ёндашув ва илғор инновациялар. 4. баркамол авлодни шакллантиришда “ўзбекистоннинг энг янги тарихи”нинг ўрни ва аҳамияти. 1. tayanchiboralar o’zbekistonningengyangi tarixi fanining predmeti, o’zbekistonningengyangi tarixi faniningo’rganish obyekti. o’zbekistonningengyangi tarixi faniningmaqsadivavazifalari. metodologiya, dialektika, marksizm, materializm. xronologiya, arxiv manbalar, tarixni davrlashtirish, globallashuv, komil inson. 1. “ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети,мақсади ва вазифалари. ўзбекистон халқи 2020-йил 1-сентябрида ўз мустақиллигининг 29 йиллигини энг улуғ ва энг азиз байрам сифатида нишонлади. ўтган бу давр мазмун-моҳияти, бунёдкорлик аҳамияти билан том маънодаги буюк бурилиш даври бўлди. тарихан қисқа, аммо асрларга тенг бу йилларда ўзбек халқи ўз …
2 / 14
ижаларни бутун дунё тан олаётгани, мамлакатнинг халқаро майдонда обрў-эътибори ортиб, ўзига муносиб ўрин эгаллаётгани жаҳон миқёсида эътироф этилмоқда. бугун эришган мустақилликни мустаҳкамлаш учун юрт фуқоролари бир-бирига меҳр-муҳаббатли, ватанпарвар, юртпарвар, керак бўлса, ватан мустақиллиги йўлида жон фидо қилишлари лозим. бундай фазилатларни бутун халқимизга сингдириш ва шакллантиришда ватанимизнинг энг янги тарихининг ўрни ва аҳамияти беқиёс. бу тарихни билмоқ ва бу залворли манбанинг узоқ яқин даврларига доир саҳифаларини варақламоқ ўзининг маърифатли, шу юртнинг жонкуяри деб билган ҳар бир фуқоронингвиждон иши ҳисобланади. “ўзбекистоннинг энг янги тарихи”ни ўқитишда тарихнинг ўзи улуғ мураббийлиги, мустақилликнинг ўтган даврида эришилган натижалар, эндиги мақсад ва вазифаларни белгилашда, ўтмишдан олинган сабоқлар кўп нарсаларни олдиндан кўра билиш ва хатоларнинг олдини олиш, ғанимларнинг хийла-найрангларидан огоҳ бўлиш халқимизнинг ўз йўлини белгилашда замин бўлишини талаба ёшларимиз билиши зарур.ўзбекистон республикаси президенти ш.м.мирзиёев таъкидлаганидек : “ буюк тарихда ҳеч нарса изсиз кетмайди. у халқларнинг қонида, тарихий хотирасида сақланади ва амалий ишларида намоён бўлади. шунинг учун ҳам у …
3 / 14
лабанинг ўз ўрнини англашидан иборат. фанни ўқитишнинг вазифалари - мустақилликка эришиш арафасида ўзбекистонда юзага келган мураккаб вазиятни, халқимизнинг мустақил тараққиёт йўлига кириши, эркин бозор иқтисодиётига ўтиши, мустақиллик йилларида миллий хуқуқий демократик давлатчилик қурилиши ва ўзининг муносиб ўрнини топиши, янгиланаётган ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тарихий жараёнларини ўргатиш орқали талабаларни ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда миллий ғурурнишакллантиришдан иборат. [2: ш.м.мирзиёев. миллий тараққиёт йўлимизни қаттият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз.-т “ ўзбекитон”, 2017. 1-жилд. 29 бет.] 2.фанни ўқитишнинг назарий методологик тамойиллари. мустақиллик шарофати билан мамлакатимизда, тарих фанига бўлган муносабат давлат сиёсати даражасига кўтарилди. мустабид тузум даврида сохталаштирилган ўтмиш воқелиги хусусида тарихий адолат қарор топди, тарихни илмий ва холисона ўрганиш имконияти юзага келиб, таълим тизимига “ ўзбекистон тарихи ” фани, бугунги кунда эса, “ ўзбекистоннинг энг янги тарихи ” фани киритилди. 1998 йилдаги “ ўзбекистоннинг янги тарихи маркази ” ҳақидаги, “ўзбекистон фа тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлар, “ўзбекистон тарихини яратиш …
4 / 14
илмий тадққиқотлар орқалигина бўлиб ўтган тарихий-маданий жараёнларни холис таҳлил қилиш ва мантиқий талқин этиш қиёсий ва танқидий солиштириш асосида илмий асосланган хулосалар чиқариш, тарихий дунёқараш асосида воқеа-ҳодисалар, тарихий жараёнларга баҳо бериш, тарих фалсафасини англаб етиш имкониятлари кенгаяди. айнан шунинг учунҳам тадқиқотлар натижаларини доимий равишда фанга жорий этиб бориш методологик жиҳатдан улкан аҳамият касб этади. мустақиллик бизга барча имкониятлар, шунингдек, энг янги тарихимизни ўрганиш имкониятини ҳам берди. шу жиҳатдан тарихни ёритиш ва ўрганишда биринчи навбатда билиш назариясининг диалектик методидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. олам ягона ва яхлит, барча ҳодиса-воқеалар умумий ва ўзаро боғлиқликда, узлуксиз ҳаракатда, зиддиятли тараққиётда бўлиши диалектика тамойилларидир. диалектик методология барча мамлакат ва халқ тарихини, шунингдек, ўзбекистоннинг энг янги тарихини жаҳон халқлари тарихи билан боғлиқ холда ўрганишни талаб этади. ўзбекистоннинг энг янги тарихи ҳам марказий осиё мамлакатлари тарихи билан, қолаверса, башарият тарихи билан чамбарчас боғланган. мустақил тараққиёт йилларида ҳам ўзбекистон марказий осиё ва қўшни минтақадаги кўпгина давлатлар билан …
5 / 14
жараёнларнинг ҳеч бир истисносиз бутун мажмуани бирга олиб текширишни, аниқ ҳаққоний далилларга асосланиб ишлашни талаб қилади. бугунги тарихни воқеа- ҳодисаларни ўз даврининг аниқ тарихий шароитидан келиб чиққан ҳолда ўрганиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. воқеа-ҳодисаларни ўрганишда тарихий ривожланиш жараёнига эътибор қаратмоқ зарур. шу жиҳатдан тарихни ёритиш ва ўрганишда тарихийлик методологияси муҳим ўрин тутади. ҳар бир воқеа-ҳодисани бошқа воқеа-ҳодиса билан боғлаб ўрганилгандагина мазкур воқеа-ҳодисаларнинг умумий тарихий жараёнидаги ўрнини тўғри аниқлаш, белгилаш мумкин бўлади. ҳар бир воқеа ҳодисага умумий тарихий жараённинг бир қисми, бир бўлаги деб қарамоқ зарур. уларнинг қандай тарихий шароитда, муҳитда пайдо бўлганлигини, ўз тарихий тараққиётида қандай асосий босқичларни ўтаганлигини, кейинчалик у қандай бўлиб қолганлигини билиш тарихийлик қоидасининг асосий талабидир. тарихий жараённи ўрганишда ижтимоий тизим тамойилига ҳам риоя қилмоқ зарур бўлади. ижтимоий ёндашув методологияси тарихий жараёнларни аҳоли барча табақаларининг мафаатларини ҳисобга олган ҳолда ўрганишни тақозо этади. воқеаларни алоҳида бир ижтимоий табақа – камбағаллар, йўқсиллар ёки мулкдор, бойлар манфаати нуқтаи назаридан туриб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 14 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""ўзбекистоннинг энг янги тарихи" ўқув фанининг предмети, мақсади ва вазифалари хамда назарий методологик тамойиллари" haqida

1-мавзу: “ўзбекистоннинг энг янги тарихи” ўқув фанининг предмети,мақсади ва вазифалари хамда назарий методологик тамойиллари. режа: 1. “ўзбекистоннинг энг янги тарихи” фанининг предмети мақсади ва вазифалари. 2. фанни ўқитишнинг назарий методологик тамойиллари. 3. ўзбекистон республикаси президентининг 2017-йил 3-июндаги қарори асосидаги вазифалар. ш.м.мирзиёев маънавий етук шахсни тарбиялашда тарихий хотиранинг ўрни ва сабоқлари хақида. ххi глобаллашув асрида таълим соҳасида мазкур фанни ўқитишдаги назарий концептуал ёндашув ва илғор инновациялар. 4. баркамол авлодни шакллантиришда “ўзбекистоннинг энг янги тарихи”нинг ўрни ва аҳамияти. 1. tayanchiboralar o’zbekistonningengyangi tarixi fanining predmeti, o’zbekistonningengyangi tarixi faniningo’rganish obyekti. o’zbekistonningengyangi tari...

Bu fayl DOCX formatida 14 sahifadan iborat (40,8 KB). ""ўзбекистоннинг энг янги тарихи" ўқув фанининг предмети, мақсади ва вазифалари хамда назарий методологик тамойиллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "ўзбекистоннинг энг янги тарихи… DOCX 14 sahifa Bepul yuklash Telegram