"иқтисодий таълимотлар тарихи"

DOCX 9 sahifa 30,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
1-мавзу. фан предмети ва ўрганиш усуллари режа: 1. “иқтисодий таълимотлар тарихи” фанининг предмети 2. иқтисодий таълимотлар тарихи фанининг таркиби ва ривожланиш босқичлари 3. иқтисодий таълимотлар тарихини ўрганишда илмий даврлаш тизими 4. “иқтисодий таълимотлар тарихи” фанининг ўрганиш методологияси 1. «иқтисодий таълимотлар тарихи» фанининг предмети «тарихий хотирасиз келажак йўқ» деган эди ўзбекистон республикаси биринчи президенти, академик и.а.каримов. ҳар қандай тарихни ўрганиш, аввало, ҳозирги кун ва келажак учун аҳамиятлидир. таниқли ѐзувчи ва адибимиз абдулла қодирий айтганидек: «мозийга қараб иш тутиш хайрлидир». шу сабабли иқтисодий таълимотлар тарихини ўрганиш катта назарий, амалий ва тарбиявий аҳамият касб этади. иқтисодиѐт тарихи (халқ хўжалиги тарихи) ва иқтисодий таълимотлар тарихи иқтисодиѐт фанининг фактология ва методология асосларини таъминловчи ва яратувчи асос сифатида аҳамиятлидир. шу сабабли бу фанлар иқтисодиѐт фанининг ажралмас ва таркибий қисмидир. айниқса, ҳозирги даврда иқтисодиѐт ҳар бир инсон ҳаѐтига жўшқинлик билан кириб бормоқда ва одамлар иқтисодиѐт тўғрисида имкони борича кўпроқ билишга интилмоқдалар. хўш, уммон каби кенг иқтисодиѐт фанини …
2 / 9
зуми даврида кўпгина фанлар, шу жумладан, иқтисодиѐт фани синфийлик, партиявийлик мафкураси асосида ўрганилди, марксизм-ленинизм ғоялари бирдан-бир тўғри таълимот, деб қабул қилинди ва барча масалалар ечилган, тарихга, узоқ ўтмишга ҳеч қандай хожат йўқ, деган умумий кайфият юзага келди. социалистик ва коммунистик жамият қуришда дастуриламал бўлган мафкурага муқобил, мухолиф бўлган барча фикрлар танқидга учради; асосий эътибор марксча-ленинча, иқтисодий таълимотни ўрганишга, капитализм, бозор муносабатларининг келажаги йўқлигини зўрма-зўраки «исботлаш»га қаратилди. аммо бу йўл тарих синовидан ўтмади. иқтисодиѐтда синфий, мафкуравий тамойиллар эртаклардаги қум саройлари каби вайрон бўла бошлади. табиатнинг ѐмон об-ҳавоси бўлмаганидек, тарих ҳам бўлиб ўтган яхши ѐки ѐмон воқеалар учун ҳеч ким олдида тавба-тазарру қилмайди. ҳозирги давр олимлари аввалги муаллифлардан кўра кўпроқ биладилар, бу объектив жараѐн, аммо шуниси ҳам айни хақиқатки, биз улар туфайли ҳам шу нарсаларни биламиз. яна шуни ҳам алохида таъкидлаб ўтиш керакки, собиқ ссср даврида қайси фанни ўқиш, қандай дастур ва дарслик асосида ўқитиш «марказ»нинг тўла ихтиѐрида бўлган. таржима қилиш ҳам …
3 / 9
фикрларни ҳаѐтга тадбиқ этиш ҳам назарий, ҳам амалий аҳамият касб этади, катта тарбиявий аҳамиятга эга. иқтисодиѐт байналмилал ходиса бўлиб, унинг олдида турган вазифалар барча халқлар ва мамлакатлар учун бир хил, аммо улар ривожланиши давомида турлича натижаларга эришганлар. ҳозирги даврда ҳам бозор иқтисодиѐтининг принциплари ҳамма учун бир хил бўлишига қарамасдан натижалар турличадир. xviii аср охирида классик иқтисодий мактаб вакиллари адам смит ва давид рикардо объектив, яъни инсон хоҳишига боғлиқ бўлмаган, аммо улар томонидан ўрганилиши мумкин бўлган қонунлар асосида амал қилувчи хўжалик тизими тўғрисидаги таълимотни яратдилар. уларнинг фикрича, давлатнинг иқтисодий сиѐсати бу қонунларга хилоф бўлмай, аксинча бу қонунларга суяниши керак, ана шунда иқтисодиѐт равнақ топади ва аксинча. демак, бу қонун ва қонуниятларни билиш, улардан амалиѐтда тўғри фойдаланиш ҳаѐт талаби бўлиб бормоқда. узоқ ўтмишдаги кўпгина ўгитлар, ҳаѐтий тажрибалар, алломаларнинг фикри ва ғоялари ҳозирги кунда асқотмоқда, уларни ўрганиш ва энг муҳими ҳаѐтга тадбиқ этиш зарур. фанни ўрганиш манбалари «иқтисодий таълимотлар тарихи» фанини ўрганиш манбалари …
4 / 9
шр этилган китобларимизда ва 2004 йили чиққан монографияда ўрта осиѐ мутафаккирларининг иқтисодий ғоялари маълум даражада ўз аксини топган. асосий иқтисодий ғоялар, айниқса ҳозирги замон иқтисодий таълимотлари маълум шахслар томонидан ѐзилган асарлари орқали бизгача етиб келган, уларни ўрганиш, тахлил қилиш, хулоса чиқариш орқали иқтисодий таълимотлар мажмуаси юзага келган. етакчи ғарб олимлари кўп ҳолларда бир нечта буюк шахснинг ғояларига алоҳида урғу беришади: бу смит, маркс, а.маршалл ва кейнсдир. бу олимларнинг иқтисодий ғояларида мавжуд таълимотларнинг кўпчилиги ўз инъикосини топган ва улар жаҳон иқтисодий ғоялари ривожига алоҳида ҳисса қўшган шахслардир. иқтисодий таълимотлар тарихи фанининг бошқа фанлардан фарқли яна бир муҳим хусусияти шуки, ҳар бир ғоя, таълимот уни яратган бир ѐки бир гуруҳ инсонлар, олимлар, давлат раҳбарларининг фаолияти билан чамбарчас боғлиқ ҳолда берилади. иқтисодиѐт бўйича нобель мукофоти лауреати милтон фридменнинг фикрича, фанни ўрганишда олимларнинг «автобиография ва биографияларига мурожаат қилиш, шу йўл билан олимларни афоризм ва мисоллар ѐрдамида рағбатлантириш керак, фақат силлогизм (дедуктив фикрлаш) ва теоремалар …
5 / 9
блари мавжуд. ҳозирги даврда ўзбекистон республикасидаги олий ўқув юртларининг кўпчилигида, иқтисодиѐт университети, институти, айрим факультет ва гуруҳларида «иқтисодий таълимотлар тарихи» иқтисодий зарур фан сифатида ўқитилмокда. айрим академия, коллеж, иқтисодий йўналишдаги лицей, ўрта мактабларда «иқтисодиѐт тарихи» ва «иқтисодий таълимотлар тарихи» ҳам махсус фан сифатида ўқитилмоқда. «иқтисодий таълимотлар тарихи» курси иқтисодий фанлар тизимида муҳим ўринни эгаллайди. инсоният ўзининг кўп минг йиллик тарихи давомида катта иқтисодий ва ижтимоий тараққиѐт йўлини босиб ўтган. ҳар бир даврда у ѐки бу мамлакатда айрим шахслар (олим ѐки ҳоқимлар) томонидан шундай иқтисодий аҳамиятга молик фикр, ғоя, назария, концепциялар илгари сурилган ва амалга оширилганки, бир ҳолда шулар туфайли давлат ва халқлар равнақ топган, баъзида тушкунликка учраган. ана шу иқтисодий ғояларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш, таҳлил этиш, улар орасидан умумбашарий аҳамиятлиларини ажратиб олиб, ҳозирги даврга, яъни ҳаѐтга тадбиқ этиш ниҳоятда ҳам амалий, ҳам назарий фойдалидир, чунки уларда кўп йиллик тажриба мужассамлашган бўлади. «иқтисодий таълимотлар тарихи» фанининг предмети бўлиб, маълум даврлардаги …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

""иқтисодий таълимотлар тарихи"" haqida

1-мавзу. фан предмети ва ўрганиш усуллари режа: 1. “иқтисодий таълимотлар тарихи” фанининг предмети 2. иқтисодий таълимотлар тарихи фанининг таркиби ва ривожланиш босқичлари 3. иқтисодий таълимотлар тарихини ўрганишда илмий даврлаш тизими 4. “иқтисодий таълимотлар тарихи” фанининг ўрганиш методологияси 1. «иқтисодий таълимотлар тарихи» фанининг предмети «тарихий хотирасиз келажак йўқ» деган эди ўзбекистон республикаси биринчи президенти, академик и.а.каримов. ҳар қандай тарихни ўрганиш, аввало, ҳозирги кун ва келажак учун аҳамиятлидир. таниқли ѐзувчи ва адибимиз абдулла қодирий айтганидек: «мозийга қараб иш тутиш хайрлидир». шу сабабли иқтисодий таълимотлар тарихини ўрганиш катта назарий, амалий ва тарбиявий аҳамият касб этади. иқтисодиѐт тарихи (халқ хўжалиги тарихи) ва иқтисодий таълимот...

Bu fayl DOCX formatida 9 sahifadan iborat (30,6 KB). ""иқтисодий таълимотлар тарихи""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: "иқтисодий таълимотлар тарихи" DOCX 9 sahifa Bepul yuklash Telegram