аккумуляторлар батареяси

DOC 2,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404557586_54276.doc аккумуляторлар батареяси режа: 1. қўрғошин кислотали аккумуляторнинг ишлаш принципи. 2. қўрғошин кислотали аккумулятор батареясининг тузилиши. 3. электролит тайёрлаш ва аккумуляторлар батареясини зарядлаш. 4. аккумуляторлар батареясига техникавий хизмат кўрсатиш ва уларда учрайдиган нуқсонлар. 5. ишқорли аккумуляторлар батареяси. 1. қўрғошин кислотали аккумуляторнинг ишлаш принципи. оддий қўрғошин-кислотали аккумуляторнинг схемаси 2-расм, а да кўрсатилган. аккумулятор электр ўтказмайдиган материалдан ясалган бак 3 га жойлаштирилган иккита қўр-ғошин пластина 2 дан тузилган. бакка электролит қуйилган бўлиб, у сульфат кислотанинг дистилланган сувдаги эритмасидан иборат. пластиналар электролитда оксидлана бошлайди ва унинг юзасида қўрғошин оксиди pbo ҳосил бўлади. агар бундай аккумулятор ўзгармас ток генератори 5 га уланса, унда сульфат кислота h2so4 ток таъсирида водород h2 га ва кислота қолдиғи so4 га ажралади. водороднинг мусбат ионлари (катионлар) катодга, яъни генераторнинг манфий чўткасига уланган пластинага томон ҳаракатлана бошлайди. бунда водород қўрғошин оксиднинг кислороди билан бирикиб, соф қўрғошин ва сув ҳосил бўлади: pbo(h2(pb(h2o. пластина юзаси юмшоқ қилинади ёки унда ковакли қўрғошин ҳосил …
2
г ишлаш схемаси: агар худди шундай аккумуляторни занжирга уланса, унда занжирда ўзгармас электр токи ҳосил бўлади; аккумулятор электр энергия истеъмолчисидан манбага айланади (2-расм, б). агар аккумуляторга электр энергия истеъмолчилари уланса, унда у зарядсизлана бошлайди (2-расм,в). электр токи таъсирида аккумулятордаги сульфат кислота парчаланади; олдин водород, сўнгра сув ажралади; мусбат пластина эса қўрғошин (ii)-сульфат ҳосил бўлади (pbso4). манфий пластинада ҳам шунингдек қўрғошин (ii)-сульфат ҳосил бўлади (pb(so4(pbso4). пластиналар юзасида қўрғошин (ii)-сульфатнинг пайдо бўлиши сульфатланиш деб аталади (2-расм, г). шундай қилиб, зарядсазланишда кислотанинг фоиз миқдори камаяди ва электролитдаги сув миқдори кўпаяди, яъни электролит зичлиги камаяди. қўрғошин (ii)-сульфатнинг пластиналар юзасига тез чиқиши электролитнинг пластиналар билан бирикишига тўсқинлик қилади, бу аккумуляторнинг ишлаш қобилиятини сусайтиради. зарядсизланишда кимёвий энергия электр энергияга айланади. пластиналар ранги бирмунча ўзгаради: мусбат пластина оч жигар ранг тусга, манфий пластина эса оч кул ранг тусга киради. аккумулятор электр энергия ишлаб чиқариши учун уни қайтадан ўзгармас ток манбаидан зарядлаш керак. шундай қилиб, аккумулятор бир турдаги …
3
умуляторнинг йўл қўйиладиган кучланишни ҳисобга олган ҳолда зарядсизланиш вақтида бера оладиган электр миқдорига айтилади. сиғим ампер-соатда (а соат) ўлчанади. агар иш пластинасининг юзаси катталаштирилса ёки зарядсизлаш токи камайтирилса (бунда электролит температураси 15-30(с бўлиши керак), аккумулятор сиғими ортади. 2. қўрғошин кислотали аккумулятор батареясининг тузилиши қўрғошин-кислотали аккумуляторлар батареясидан трактор, комбайн ва автомобиллар электр жиҳозларида фойдаланилади. улар стартёр аккумуляторлар батареяси типига талуқлидир, чунки қисқа вақт ичида (5-10 сек) катта ток (200-5600а) бера олади ва бунда уларнинг техникавий ҳолати ўзгармайди. стартёр аккумуляторлар батареясига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат: габарит ўлчамлари кичик, массаси кам, мустаҳкам, узоқ муддатга чидамли, ишончли, сиғими катта, тайёрлаш арзон. мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қўрғошин-кислотали аккумуляторлар батареяси (3-расм) юқоридаги барча талабларга жавоб беради. у тузилиши бир хил бўлган учта ёки олтита аккумулятордан иборат. ҳар бир аккумулятор мусбат ва манфий иш пластиналарга эга. бундай пластинанинг ҳар бири қўрғошин билан сурьма қотишмасидан қуйиб ясалган панжара 15 дан иборат. мусбат пластиналар панжаралари мишьяк қўшилган (0,1-0,2%) қотишмадан …
4
нинг пишиқлиги зарядлаш вақтида кучлироқ оксидланиши натижасида камаяди. манфий ва мусбат пластиналар ярим блоклар деб аталувчи группаларга кўприкчалар 5 ёрдамида бирикади. мусбат пластиналар манфий пластиналар орасида бўлиши учун манфий пластиналар битта ортиқ қўйилади. бу билан четдаги мусбат пластиналар қийшайишининг олди олинади. бештадан тўққизтагача мусбат пластиналари бор аккумуляторлар кўпроқ тарқалган. пластиналар орасига изоляторлар жойлаштирилади. булар аккумуляторларда сепараторлар деб юритилади. улар мипласт (микроғовакли пластмасса), мипор (микроғовакли эбонит), шишакигиз ёки шишакигизнинг юқоридаги материаллар билан қўшилмасидан тайёрланган. сепараторларда мусбат пластиналар юзаларига тегиб турган чиқиқлар бўлиб, улар пластина юзасини электролитга яхши тегиб туришини таъминлайди. ярим блок кўприкчасига аккумулятор қопқоғи 8 дан ташқарига чиқарилган қутбли штир 6 уланган. у қўрғошин втулкаси тешигидан ўтган бўлиб, втулка аккумуляторлар қопқоғига резьба ёрдамида бирикади. аккумуляторлар пластмасса ёки эбонит бак 1 га жойлаштирилган. пластмасса бак ичига винипласт ёки полихлорвинилдан қилинган кислота бардош қистирмалар қўйилади. бак тубидаги чиқиқлар 2 тўкилган актив массасини тўплаш учун катаклар ҳосил қилади. пластиналарни шикаст-ланишдан сақлаш учун ҳар …
5
аметри 17,5(0,25мм, манфий чиқишнинг диаметри 16(0,25 мм). расм. қўрғошин-кислотали аккумуляторлар батареяси: 1-бак; 2-бак тубидаги чиқиқ; 3-иш пластмаси; 4-сепаратор; 5-кўприкча; 6-қутбли штирь, 7-ҳимоя шчитчаси; 8-қопқоқ; 9-манфий қутбли чиқиш; 10-тиқин;11-перемичка; 12-тиқиндаги шамоллатиш канали; 13-мусбат қутбли чиқиш; 14-кислотабардошмастика; 15-пластина панжараси. қутбли чиқишларга симларнинг қисмлари маҳкамланади. перемичкаларга батарея маркаси қўйилган. масалан, 6ст-45-пмз ёки 3тст-150-эмс марка қуйидагиларни билдиради: 6 ёки 3 рақамлари батареялардаги аккумуляторлар сонини ва демак, унинг қисмлардаги номинал кучланишни (биринчи ҳолатда 12 в иккинчи ҳолатда 6в, яъни аккумуляторлар сонини 2 в га кўпайтириш керак); аккумуляторлар сонидан кейинги т ҳарфи “оғир” деган сўзни билдиради. бундай батареялар ўзининг пишиқлиги билан ажралиб туради, улардан трактор ва комбайнларда фойдаланилади; ст-стартёр типидаги батарея; 45 ва 150-сиғими (а. соатда); п ва э-батарея баки қандай материалдан ясалганини билдиради (мос равишда пластмасса ёки эбонит); м ёки мс-сепараторлар қандай материалдан ясалганини (мипласт ёки шиша-кигизли мипласт, р-мипор ёки резина); з-батарея қуруқ зарядланганлигини билдиради; бундай батареялар қуруқ сепараторлари бор зарядланган пласти-налардан йиғилади. 3. электролит …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"аккумуляторлар батареяси" haqida

1404557586_54276.doc аккумуляторлар батареяси режа: 1. қўрғошин кислотали аккумуляторнинг ишлаш принципи. 2. қўрғошин кислотали аккумулятор батареясининг тузилиши. 3. электролит тайёрлаш ва аккумуляторлар батареясини зарядлаш. 4. аккумуляторлар батареясига техникавий хизмат кўрсатиш ва уларда учрайдиган нуқсонлар. 5. ишқорли аккумуляторлар батареяси. 1. қўрғошин кислотали аккумуляторнинг ишлаш принципи. оддий қўрғошин-кислотали аккумуляторнинг схемаси 2-расм, а да кўрсатилган. аккумулятор электр ўтказмайдиган материалдан ясалган бак 3 га жойлаштирилган иккита қўр-ғошин пластина 2 дан тузилган. бакка электролит қуйилган бўлиб, у сульфат кислотанинг дистилланган сувдаги эритмасидан иборат. пластиналар электролитда оксидлана бошлайди ва унинг юзасида қўрғошин оксиди pbo ҳосил бўлади. агар бун...

DOC format, 2,6 MB. "аккумуляторлар батареяси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: аккумуляторлар батареяси DOC Bepul yuklash Telegram