ядро энергиясидан фойдаланиш

DOC 53.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403926890_48495.doc g g g g ядро энергиясидан фойдаланиш ядро энергиясидан фойдаланиш хавфли ядро қуролларининг тузилиши, ишлаш принципи, унинг қуввати, унинг зарарли таъсирлари ва ундан ҳимояланиш каби билимларни ҳар бир инсон билиши шарт. бундай билимлар системасининг энг аввал мактабда химия ва граждан мудофаасидан билганларига таянган ҳолда физика дарсида занжир ядро реакциялари, ядро реактори, критик масса, ядро энергиясидан фойдаланиш, термоядро реакциялари, радиоактив нурланишнинг биологик таъсири каби темаларни кенгроқ ўрганиш жараёнида шакллантириш мумкин. ядро қуролларида ядро реакция-сининг икки туридан: 1) оғир элементлар ядроларининг бўлиниш занжир реакциясидан, 2) енгил элементлар ядроларининг бирмунча оғир элементларнинг ядролари билан бирикиш реакциясидан фойдаланилади. уран 92 u235 ёки плутоний каби оғир элементлар ядроларининг бўлиниш занжир реакцияси ядро қуролларида, енгил элементлар — водород изотоплари дейтерий ва тритий ядроларининг бирикиш (синтез) реакциясидан термоядро қуролларида фойдаланилади. атом бомбасининг портлаши учун к> 1 бўлиши керак. ана шундай шароитда занжир реакция шиддатли бўла бошлайди ва окибатда портлаш юз беради. атом бомбасининг портлаш зонасида ҳарорат …
2
уйидагилар: 1) зарб тўлқини, 2) еруғлик нурлари, 3) ўтувчи радиация, 4) радиоактив заҳарланиш ва бошқалар. зарб тўлқинлари. зарб тўлқини қаттиқ сиқилган сферик ҳаво зонасидан иборат бўлиб, портлаш марказидан ҳамма томонга бир текис тарқалади. зарб тўлқини 330 м/с тезликда тарқалади. зарб тўлкини ўз йўлидаги барча нарсаларни вайрон килади. зарб тўлқини натижасида кишиларнинг суяклари синади, қон қуйилади, қорин ва кўкрак бўшлиғи каттиқ жароҳатланади. зарб тўлқини-нинг таъсири юзага берилаётган босимга боғлик,. ёруғлик нурлари. ядро куроли портлаганда электромагнит нурлар чиқади. ёруғлик нурлари портлашнинг ёруғликтарқатадиган соҳасида чиқади. ядро қуроли, ҳаво ва тупроқнинг жуда юксак ҳароратга кадар қизиган буғлари шу соҳани ташкил этади. ёруғлик нурлари бир неча секунд давом этади. ёруғлик нурлари ўз йўлидаги барча нарсаларни ёндириб, кўмир қилиб кўяди, умуман кишиларни ёппасига шикастлаши мумкин. сингувчи (ўтувчи) радиация. ядро қуроли портлаганда ҳосил бўладиган - нурлар ва нейтронлар оқими ўтувчи (сингувчи радиация) дейилади, - нурлар организмнинг анча ичкарисигача киради - нур ҳавода ўнлаб ва юзлаб метр масофада …
3
ишлаганда тажрибалар махсус жиҳозланган хоналарда ўтказилиши, манипулятор ва резина қўлқоплардан фойдаланиш, радиоактив изотоп билан ишловчи кишини доимо медицина кўригидан ўтказиб туриш зарурлиги ўқувчилар онгига сингдирилиши зарур. иккинчи масаланинг муҳимлиги шундаки, радиоактив чиқиндиларнинг кўпайиб бораётганлиги табиатни радио-актив ифлосланишдан муҳофаза килишни олимлар олдига муаммо қилиб кўймоқда. агар ишлаб турган ядро реакторларининг ҳар биридан бир кунда активлиги мингларча, ўн мингларча кюрига тенг радиоактив модда чиқишини ва унинг жуда оз қисмигина ишлатилишини назарга олсак, бу муаммо ниҳоятда мураккаб масала эканлигини кўрамиз. ер юзидаги барча инсониятнинг сиҳат-саломатлиги ана шу масаланинг ҳал қилинишига боғлиқ. олимлар дастлаб океан тубидаги ва унинг устки қисмидаги сувлар ўзаро аралашмайди, деб ўйлаб, радиоактив чиқиндиларни океаннинг жуда чуқур жойларига ташлашни таклиф қилдилар. олиб борилган тадқиқотлар бу фикрнинг нотўғри эканлигини кўрсатди: ундан ташқари, денгиз суви материалларни жуда кучли даражада коррозиялайди, шу сабабли радиоактив чиқинди солинган идиш материали тез емирилиб кетади. ана шунинг учун ҳам радиоактив чиқиндилар денгиз тубига ташланмайди. радиоактив чиқкндиларни ташлаш учун …
4
чиқадиган космонавтлар ҳаёти учун хавфли. албатта, радиоактив чиқиндиларни (аввал концентрлаб) ердан ҳаёт йўқ планетага олиб бориб ташланса, анча яхши бўлар эди. бир вақтлар келиб ракеталар планеталараро учадиган транспортга айланса, улардан биринчи навбатда, ерни кераксиз радиоактив чиқиндилардан тозалаш учун фойдаланиш мумкин. булар, инсон ҳаёти ва фаолияти учун хавфли радиоактив қолдиқларни энг яхши усули, уларни зарарсизлантиришдан иборатлигига ўқувчилар диққати тортилиб, батафсил тушунтирилади. радиоактив нурларнинг одам организмига кўрсатадиган таъсирларига карши ҳозирги замон техникаси ишончли ҳимоя чоралари яратганлиги сабабли радиоактив нурларнинг хоссаларини билган инсон барча эҳтиёт чораларига риоя қилса, шу соҳада узоқ вақт ишлашига қарамай саломатлиги яхши, бошқа касбдаги кишилардан кам умр кўрмаслигини ўқувчиларга етказиш мақсадга мувофиқ бўлади. булардан ташқари, ўқувчиларга изотоплардан фан ва техникада фойдаланишнинг ҳозирги замон ютуқларини маҳаллий шароитга боғлаб бериш, нурланишларнинг ўлчов бирликлари ва нурланиш дозаси ҳақида тўла маълумот бериш, боғланиш энергиясини амалда ҳисоблаб топишни ўргатиш, зарраларнинг массаси, заряди, энергиясини ҳисоблаш усулларини очиб берувчи билимлар системасини бериш «атом ядроси физикаси» бўлими …
5
ганиш учун индикаторлар сифатида нишонланган атомлардан фойдаланади. инсон атом энергиясини бошқаришни ўрганиб олди, энергиянинг жуда катта манбаига эга бўлинди, 5) атом тузилиши соҳасидаги кейинги кашфиётлар дунёни ва унинг қонунларини билиш мумкинлигининг ёрқин исботидир, атом энергиясидан ва сунъий радиоактивликдан фойдаланиш эса билимларимизнинг нақадар тўғрилигини тасдиклаб турибди. фойдаланилган адабиётлар. 1. табиатни мухофаза қилиш ва ўзгартириш .тошкент.”ўқитувчи”2005й 2. турдиқулов э.а. “ физика ўқитишда табиатни мухофаз қилиш масалалари”. 3. тарасов л.в “физика в природе”-м “просвешение”1998г. 4. турдиқулов э.а мактабда атмосфера физикаси. тошкент. 1991й. 5. гернова н.б., былова а,м экалогия-м., 1981. 6. www.ziyonet.uz _1333259924.unknown _1333259925.unknown _1333259926.unknown _1333259923.unknown

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ядро энергиясидан фойдаланиш"

1403926890_48495.doc g g g g ядро энергиясидан фойдаланиш ядро энергиясидан фойдаланиш хавфли ядро қуролларининг тузилиши, ишлаш принципи, унинг қуввати, унинг зарарли таъсирлари ва ундан ҳимояланиш каби билимларни ҳар бир инсон билиши шарт. бундай билимлар системасининг энг аввал мактабда химия ва граждан мудофаасидан билганларига таянган ҳолда физика дарсида занжир ядро реакциялари, ядро реактори, критик масса, ядро энергиясидан фойдаланиш, термоядро реакциялари, радиоактив нурланишнинг биологик таъсири каби темаларни кенгроқ ўрганиш жараёнида шакллантириш мумкин. ядро қуролларида ядро реакция-сининг икки туридан: 1) оғир элементлар ядроларининг бўлиниш занжир реакциясидан, 2) енгил элементлар ядроларининг бирмунча оғир элементларнинг ядролари билан бирикиш реакциясидан фойдаланилади. ур...

DOC format, 53.5 KB. To download "ядро энергиясидан фойдаланиш", click the Telegram button on the left.