ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг олий мажлисга мурожаатномаси

DOCX 29 sahifa 141,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 29
ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг олий мажлисга мурожаатномаси ҳурматли депутатлар ва сенаторлар! азиз юртдошлар! муҳтарам меҳмонлар! хонимлар ва жаноблар! жонажон ўзбекистонимиз янги ўн йилликка қадам қўймоқда. эришган натижаларимиз тарихга айланиб, олдимизда янги-янги ўзгаришларни амалга ошириш бўйича улкан вазифалар ва имкониятлар пайдо бўлмоқда. шу боис, бугун сизлар билан биргаликда мамлакатимизни 2020 йил ва келгуси 5 йилда ривожлантириш бўйича, устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб олишимиз лозим. яқинда “янги ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида бўлиб ўтган сайловлар натижасида республикамизда демократик ислоҳотларни юқори босқичга олиб чиқиш учун зарур бўлган янги сиёсий муҳит вужудга келди. сайловлар очиқ-ойдин, халқаро стандартлар асосида ўтказилишини назорат қилиш учун 50 га яқин давлатдан ҳамда 10 та халқаро ташкилотдан 825 нафар кузатувчи иштирок этди. биринчи марта европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг 316 кишилик тўлақонли миссияси билан яқин ҳамкорлик қилдик. халқаро кузатувчилар сайловлар эркин рақобат муҳитида, сиёсий партиялар ўртасидаги қизғин тортишув ва баҳс-мунозаралар шароитида …
2 / 29
р қаратиш лозим. парламент ва марказий сайлов комиссияси сайлов якунлари бўйича режалаштирилган вазифаларни амалга ошириш учун яқин ҳамкорликда иш олиб бориши зарур бўлади. барча депутат ва сенаторларга, уларнинг тимсолида бутун ўзбекистон халқига мурожаат қилиб айтмоқчиман: демократик ислоҳотлар йўли – биз учун яккаю ягона ва энг тўғри йўлдир. бу борада биз ҳар куни изланишдамиз, хориждаги илғор тажрибаларни чуқур ўрганиб, ҳаётимизни, иш услубимизни янгилашга ҳаракат қилмоқдамиз. биз янги ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда барпо этамиз, деган улуғвор мақсадни ўз олдимизга қўйганмиз. бу борада “жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган янги ғоя кундалик фаолиятимизга тобора чуқур кириб бормоқда. ислоҳотларнинг амалий натижадорлигини оширишда, жойларда янги ташаббусларни илгари суришда аҳолимизнинг янада фаолроқ, янада ташаббускор бўлишига эришмоғимиз лозим. энг асосийси, бу ислоҳотлар натижасида халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратиб беришимиз керак. одамларимиз етарли даромад топиши учун энг қулай бизнес ва инвестиция муҳитини шакллантириб, янги-янги корхоналар ва иш жойларини кўпайтиришимиз зарур. бу ғоят долзарб ишларни ўзимиз қилмасак, …
3 / 29
ларга ёки 3,7 баробар ўсди. инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 37 фоизга етди. мамлакатимиз илк бор халқаро кредит рейтингини олди ва жаҳон молия бозорида 1 миллиард долларлик облигацияларини муваффақиятли жойлаштирди. иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти томонидан ўзбекистоннинг кредитга доир таваккалчилик рейтинги охирги 10 йилда биринчи марта яхшиланди. энергетика, нефть-газ, геология, транспорт, йўл қурилиши, қишлоқ ва сув хўжалиги, ичимлик суви ва иссиқлик таъминоти ҳамда бошқа қатор тармоқларда чуқур таркибий ислоҳотлар бошланди. саноатнинг 12 та етакчи тармоғида модернизациялаш ва рақобатдошликни кучайтириш дастурлари жадал амалга оширилмоқда. натижада ўтган йили иқтисодий ўсиш 5,6 фоизни ташкил этди. саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 6,6 фоизга, экспорт – 28 фоизга кўпайди. олтин-валюта захираларимиз 2019 йил давомида 2,2 миллиард долларга ортиб, 28,6 миллиард долларга етди. қишлоқ хўжалигида фермер ва деҳқонларнинг манфаатдорлигини ошириш борасидаги ўрганиш ва изланишларимиз давом этмоқда. соҳага илғор технологиялар ва кластер тизими жорий этилмоқда. тадбиркорликни кенг ривожлантириш ва бу соҳа учун янги шароитлар яратишга барча имкониятларимизни …
4 / 29
ш” рейтингида 7 поғона кўтарилиб, бизнесни рўйхатга олиш кўрсаткичи бўйича дунёнинг 190 та давлати орасида 8-ўринни эгалладик ва энг яхши ислоҳотчи давлатлар қаторидан жой олдик. шунингдек, 86 та давлат фуқароларига визасиз ва 57 та давлат фуқароларига соддалаштирилган виза режими жорий этилиши натижасида ўтган йили юртимизга 6,7 миллион нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрди. бу 2016 йилга нисбатан 4,7 миллион нафарга ёки 3,3 баробар кўп демакдир. мактабгача таълимни ривожлантириш борасида бошлаган ислоҳотларимиз натижасида ўтган йили 5 минг 722 та давлат, хусусий, оилавий болалар боғчалари ташкил этилди. шунинг ҳисобидан фарзандларимизни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси бир йил давомида 38 фоиздан 52 фоизга кўтарилди. 2019 йилда мутлақо янгича мазмун ва шаклдаги 4 та президент мактаби, 3 та ижод мактаби иш бошлади. олий таълимни ривожлантириш учун ўтган йили 19 та янги олий ўқув юрти, жумладан, 9 та нуфузли хорижий университетнинг филиали очилди. етакчи хорижий университетлар билан ҳамкорликда 141 та қўшма таълим дастури бўйича кадрлар …
5 / 29
п арзон ва шинам уйлар қурилди. кам таъминланган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож 5 мингта оилага, жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ипотека кредити асосида арзон уй-жой сотиб олиш учун 116 миллиард сўмдан зиёд бошланғич бадал тўлаб берилди. амалга ошираётган ислоҳотларимиз жаҳон ҳамжамияти томонидан муносиб баҳоланмоқда. хусусан, дунёдаги нуфузли нашрлардан бири – “экономист” журнали ўзбекистонни 2019 йилда ислоҳотларни энг жадал амалга оширган давлат – “йил мамлакати” деб эътироф этди. бундай баҳо барчамизга чексиз ғурур, ифтихор ва куч бағишлайди, янги марраларга руҳлантиради, десам, ўйлайманки, сизлар ҳам бу фикрни қўллаб-қувватлайсизлар. азиз ватандошлар! ўтган йили амалга оширган ишларимизни танқидий таҳлил қилиб, қуйидаги хулосаларни алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. биринчидан, барча даражадаги раҳбарлар, эришилган дастлабки ижобий кўрсаткичларга маҳлиё бўлиб, хотиржамликка асло берилмаслиги керак. янги парламент ва ҳукуматнинг келгуси 5 йилдаги фаолиятининг пировард мақсади – ўзбекистонда яшаётган кўп миллатли халқимиз ҳаётини юксалтиришдан иборат бўлиши шарт. шу муносабат билан депутатларимизга мурожаат қилиб, шуни айтмоқчиман: сайловолди учрашувларида аҳоли томонидан кўтарилган долзарб …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 29 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг олий мажлисга мурожаатномаси" haqida

ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг олий мажлисга мурожаатномаси ҳурматли депутатлар ва сенаторлар! азиз юртдошлар! муҳтарам меҳмонлар! хонимлар ва жаноблар! жонажон ўзбекистонимиз янги ўн йилликка қадам қўймоқда. эришган натижаларимиз тарихга айланиб, олдимизда янги-янги ўзгаришларни амалга ошириш бўйича улкан вазифалар ва имкониятлар пайдо бўлмоқда. шу боис, бугун сизлар билан биргаликда мамлакатимизни 2020 йил ва келгуси 5 йилда ривожлантириш бўйича, устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб олишимиз лозим. яқинда “янги ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида бўлиб ўтган сайловлар натижасида республикамизда демократик ислоҳотларни юқори босқичга олиб чиқиш учун зарур бўлган янги сиёсий муҳит вужудга келди. сайловлар очиқ-ойдин, халқаро стандартлар асосида ўтказилишини...

Bu fayl DOCX formatida 29 sahifadan iborat (141,6 KB). "ўзбекистон республикаси президенти шавкат мирзиёевнинг олий мажлисга мурожаатномаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.