firma va ularning taşkiliy-iqtisodiy asoslari

PPT 12 sahifa 426,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 12
слайд 1 9-мавзу. фирмалар ва уларнинг ташкилий-иқтисодий асослари (4 соат) режа: 9.1. мамлакатда корхона ва фирмаларни ривожлантириш стратегияси. 9.2. тадбиркорлик шакллари. 9.3. фирмалар ва уларнинг турлари. ўзбекистон республикаси президенти и.каримовнинг «2014 йил - юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади» номли маърузаси (18.01.2014)да таъкидланишича: «…сўнгги 3 йилда мамлакатимизда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб икки баробар ошди. фақат ўтган йилнинг ўзида 455 та корхонада маҳаллийлаштириш дастури асосида 1 минг 140 та лойиҳа амалга оширилди. бунинг натижасида ишлаб чиқариш ҳажми 1,2 баробар кўпайди ва импорт ўрнини босиш бўйича якуний самара 5 миллиард 300 миллион ақш долларини ташкил этди. кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли ва ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётганининг ўзи иқтисодиётимизнинг таркибида бўлаётган ижобий ўзгаришлардан далолат беради. фақатгина ўтган йилнинг ўзида юртимизда 26 мингдан зиёд кичик бизнес субъекти иш бошлади, ушбу секторда фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг умумий сони йил охирига …
2 / 12
аолиятидаги ижобий сальдо 1 миллиард 300 миллион долларни ташкил этди. 2013 йилда қимматбаҳо металлар нархининг кескин пасайганига қарамасдан, мамлакатимиз олтин-валюта захираси ўтган йил давомида 2 фоизга кўпайди. сўнгги йилларда экспорт таркибида рақобатдош тайёр маҳсулотлар улуши барқарор суръатлар билан ўсиб бораётгани яққол кўзга ташланмоқда. 2013 йилда умумий экспорт ҳажмининг 72 фоиздан ортиғи тайёр товарлар ҳиссасига тўғри келгани иқтисодиётимиз диверсификация қилинаётганининг яққол далолати, десам, хато бўлмайди. маҳсулот экспорт қиладиган корхоналарни қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирларнинг амалга оширилгани экспорт фаолиятига 450 дан зиёд янги корхонани жалб этиш имконини берди. бу борада ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузурида барча ҳудудларда ўз филиалларига эга бўлган «кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси»нинг ташкил этилгани муҳим аҳамият касб этмоқда. юртимиздаги 500 дан ортиқ реал сектор корхонасида ишлатилаётган 160 мингдан зиёд ускуна бўйича ўтказилган техник аудит натижалари шуни кўрсатмоқдаки, ана шу ускуналарнинг 30 фоиздан ортиғи эскириб кетган. жумладан, электр техника саноатида ускуналарнинг 44 фоизи, машинасозлик тармоғида …
3 / 12
орликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш реал иқтисодиётни ислоҳ этишнинг навбатдаги энг муҳим йўналишига айланмоғи зарур. сўнгги йилларда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, бизнес юритиш, иқтисодиётимизга маҳаллий ва хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун зарур шароит ва қулай муҳит яратиш борасида биз улкан ишларни амалга оширдик. тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг устуворлиги ҳақидаги принцип жорий этилди. фақат ўтган йилнинг ўзида рухсат беришга оид 80 дан ортиқ тартиб-таомил, лицензияланадиган фаолият турларининг 15 таси, 65 турдаги статистик ҳисоботлар, 23 турдаги ҳисоботни тақдим этиш муддатлари қисқартирилди, 22 турдаги интерфаол солиқ хизмати жорий этилиб, зарур рухсатномалар бериш муддати 2 марта ва мазкур жараёнлар учун харажатлар қиймати 5 марта қисқартирилди. бозорга ўтиш даврида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фирмаларининг асосий вазифаси – бозор талабини қондирадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва максимал фойда олишдир. корхоналар ихтиёрий равишда ўз мустақиллигини, юридик шахс мақомини сақлаб қолган ҳолда турли хил бирлашмаларга бирлашиши мумкин. масалан, концерн, холдинг компаниялари, акционерлик уюшмалари ёки бошқа хилдаги тармоқ …
4 / 12
ари: хусусий тадбиркорлик фирмаси, масъулияти чекланган ва чекланмаган жамиятлар, корпорация (очиқ ва ёпиқ турдаги акционерлик жамиятлари). хусусий тадбиркорлик фирмасининг эгаси ишни мустақил, ўз манфаатидан келиб чиқиб олиб боради, у таваккалчиликни ўз зиммасига олади, фирманинг барча мажбуриятлари бўйича тўлиқ жавобгарликни бўйнига олади (яъни, масъулияти чекланмаган жамият ҳисобланади), қолган даромадни ўзи ўзлаштиради. масъулияти чекланмаган жамият - фирмани биргаликда ташкил қилиб, биргаликда эгалик қилувчи ва бошқарувчи шахслар гуруҳи бўлиб, улар фирманинг барча мажбуриятлари бўйича тўлиқ жавобгарликни чекланмаган равишда ўзларининг зиммаларига оладилар. масъулияти чекланган жамиятда фирма эгалари фирманинг мажбуриятлари бўйича жавобгарликни низом фондига қўшган улуши доирасида зиммасига олади, холос. ўзбекистонда концернлар 1992 йил ўрталаридан бошлаб ташкил этила бошлади. улар, масалан, “ўзбекнефтгаз”, “ўзсувқурилиш”, “ўзқурилишматериаллари”, “ўзозиқ-овқат саноати” концернлари. 1993 йилдан концернлар корпорацияларга айлана бошлади. улардан бири - тошкент давлат қурилиш корпорацияси (тошкентқурилиш). концернга мисол сифатида ақшнинг “дженерал моторс” бирлашмасини кўрсатиш мумкин. бу концерн ақшнинг 126 та, канадада 13 та автомобил заводларини ва шунингдек, 36 мамлакатда ишлаб …
5 / 12
иқариш йўли билан кўпгина хусусий капиталларни бирлаштириш натижасида капитал яратадиган корхоналарни ташкил этиш шакли, пайчиликка асосланган жамият бўлиб, ҳар бир мулк эгасининг масъулияти ушбу корхонага қўшган ҳиссаси билан чекланган. корхона акцияларини сотиб олган шахслар корхона мулки эгаларига айланадилар. корпорация фаолиятини акционерлар мажлиси назорат қилади. акциядорлар ўз акцияларига даромад (дивиденд) оладилар. корпорация кредиторлари ўз талабларини акциядорларга эмас, корпорацияга қўядилар. картеллар бозор тузилмасининг бир шакли бўлиб, олигополия каби унда бир неча фирмалар келишув асосида иш олиб борадилар, яъни улар ўзларининг биргаликдаги фойдаларини энг юқори даражага етказиш учун бир-бирини огоҳлантирган ҳолда ўз ишлаб чиқариш ҳажмлари ва нархларини биргаликда белгилайдилар. картеллар олдин рақобатли бўлган бозорларда ҳам пайдо бўлиши мумкин (опек ёки халқаро боксит картели каби). фойда олмайдиган ташкилотлар. бозор шароитида бундай турдаги ташкилотларга фойда олиш мақсадида ҳаракат қилмайдиган касаба уюшмалари, клублар, мачитлар, касалхона, коллежлар, хайрия жамиятлари ва бошқалар киради. кооперативлар. кооперативлар ўз аъзоларининг ресурсларини фойда олиш мақсадида бирлаштириш асосида вужудга келади. фирма деганда мустақил …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 12 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"firma va ularning taşkiliy-iqtisodiy asoslari" haqida

слайд 1 9-мавзу. фирмалар ва уларнинг ташкилий-иқтисодий асослари (4 соат) режа: 9.1. мамлакатда корхона ва фирмаларни ривожлантириш стратегияси. 9.2. тадбиркорлик шакллари. 9.3. фирмалар ва уларнинг турлари. ўзбекистон республикаси президенти и.каримовнинг «2014 йил - юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади» номли маърузаси (18.01.2014)да таъкидланишича: «…сўнгги 3 йилда мамлакатимизда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми қарийб икки баробар ошди. фақат ўтган йилнинг ўзида 455 та корхонада маҳаллийлаштириш дастури асосида 1 минг 140 та лойиҳа амалга оширилди. бунинг натижасида ишлаб чиқариш ҳажми 1,2 баробар кўпайди ва импорт ўрнини босиш бўйича якуний самара 5 м...

Bu fayl PPT formatida 12 sahifadan iborat (426,0 KB). "firma va ularning taşkiliy-iqtisodiy asoslari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: firma va ularning taşkiliy-iqti… PPT 12 sahifa Bepul yuklash Telegram